Views
3 months ago

13(47)

Журнал

Журнал «Интернаука» № 13 (47), 2018 г. Гамма -нурлар юқори частотали электромагнит нурланиш бўлиб, жисмлардан ўтиш қобилияти ва -нурларига қараганда анча каттадир. Агарда - нурлар бирнеча мм. қалинликдаги тоғ жинсларидан ўтганларида, -нурлар бирнеча микрон қалинликдаги тоғ жинсларидан ўтганларида бутунлай ютилсалар, -нурларнинг бутунлай ютилиши учун 1 м. га яқин қалинликдаги тоғ жинси керак. Ҳавода бу масофа 1300-1400 м.ни ташкил этади. Гамма нурларининг энергияси бошқа ядро заррачаларининг энергияси электрон–вольт (эВ) ёки миллион электрон-вольт (МэВ) да ўлчанилади. 1эВ=1.602.10 -19 Дж. Гамма нурларнинг энергияси Е Планк доимисиh ва гамма нурларининг частотасининг кўпайтмасига тенгдир, яъни: Еhhс Формулада; h-Планк доимиси -6.6210 -34 Джс; - -нурларининг частотаси; - -нурларининг тўлқин узунлиги; с- ёруғлик тезлиги. Табиий радиоактив элементларнинг - нурларининг энергияси 0.05-3 МэВ оралиғида бўлади. Гамма–каротаж-(ГК) нинг мақсади қудуқларнинг геологик кесимини ўрганиш ва таққослаш ҳамда чуқурликда ётган радиоактив маъданларни аниқлашдир. ГК қудуқ радиометри (зонд) ёрдамида ўтказилади. Радиометрнинг сцинтилляцион счётчиги зонд ичида жойлашган ҳолда қудуқда ҳаракат қилган пайтида, қоғоз тасмасига -нурланишнинг кескинлиги J қайд этилади. ГК натижасида -нурланиш кескинлиги диаграммаси тузилади. гаммаларда ёки имп/минда ўлчанади (1–расм). ГК диаграммаларида радиоактивликкка эга бўлган қатламлар симметрик аномалиялар билан белгилинади. Қатламнинг ўртаси гамманурланишнинг кескинлиги энг максимал J max ёки min энг минимал J қийматлар билан белгиланади. ГК далиллари бўйича қатлам чегаралари ва литологиясини аниқлаш мумкин. Қатламнинг устки ва ости аномалиянинг максимал ёки минимал қийматининг ярмисига тенг бўлган қиймати нуқтаси бўйича белгиланади. ГК бўйича жинсларнинг гиллигини аниқлаш мумкин. Қатламларнинг гиллик коэффициенти баланд бўлса, коллекторлик хусусияти паст бўлади ва аксинча, қанча гиллик коэффициенти паст бўлса, шунча коллекторлик хусусияти баланд бўлади. ГК диаграммаларда максимум билан гиллар, калий дала шпатли қумлар кузатилади, минимумлар билан қумлар, қумтошлар, карбонатли жинслар қатламлари кузатилади. Қудуқдаги радиометр қудуқ ўқидан 0,5 м гача масофада жойлашган жинсларнинг -нурланиш кескинлигини ўлчаши мумкин, чунки -квантлар энергиясини қалинлиги 1-2м бўлган жинслар қатлами бутунлай ютади, 25- 30% гача энергиясини қувурлар (трубалар) ўтказмайди [1,2]. Гамма-каротаж диаграммаларида гил жинслар ва гилли сланетслар юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради, шу сабабли гамма-каротаждан қудуқ кесимида, айниқса мустаҳкамлаш қувурлари туширилган қудуқларда гилли жинсларни ажратишда фойдаланилади. Оҳактош ва доламитлар гил аралашмаларидан холи бўлса гамма каротаж диаграммаларида табиий гамма - нурланишнинг паст қийматлари билан ифодаланади. Мергеллар гамма каротаж диаграммаларида охактош ва гил жинслар оралиғидаги ҳолатда бўлади. Мергелларнинг табиий радиоактивлигининг ўртача қиймати тоза оҳактош ва қумтошларга нисбатан юқори бўлади, аммо гил жинслар, гилли алевролит ва аргиллитларга нисбатан паст бўлади. Қудуқларда сув ёки бурғилаш эритмаси борлиги -нурланиш кескинлигини пасайтиради. Гамма-каротаж диаграммаларида табиий гамманурланишнинг паст қийматлари гил аралашмаларидан холи бўлган оҳактош ва доломитларга тўғри келади. Лекин, юқори девонқуйи карбон даврларига мансуб гилли оҳактош қатламларида (Устюрт ва Бухоро-Хива нефть-газли регионлари) юқори радиоактивликка эга бўлган қатлар учрайди. А.В.Киршин ва б. (1998) маълумотига кўра № 6 Қорачелак қудуғида қалинлиги 100 м дан ортиқ бундай қатламлар 4400- 4500 ва 3060-3120 м чуқурликда ажратилган. Уларда гил фракциялари миқдори 30% ва ундан юқори, радиоактивлик 20-12 мкр/соат, юқори қовушқоқли нефть ёки битум мавжуд. Худди шундай вазият №1 Ўртатепа қудуғида ҳам кузатилади; юқори гаммали пачка 4240-4350 м чуқурликда очилган. Гамма нурларининг жисмлардан ўтиш қобилиятининг юқорилиги қудуқларда тоғ жинсларининг табиий радиоактивлилигини ушбу нурларнинг интенсивлигини ўлчаш билан аниқлаш имконини беради. Ядро-физикавий усулнинг авзалликларидан бири уни очиқ ва мустахкамловчи қувурлар туширилган қудуқларда ҳам ўтказиш мумкинлигидир ҳамда қудуқ деворлари билан мустаҳкамловчи қувур оралиғини цементланганлик сифатини аниқлашда акустик усул техник носоз бўлиб қолса, ядро-физикавий усулини ўтказиш мумкин. 67

Журнал «Интернаука» № 13 (47), 2018 г. Фойданилган адабиётлар: 1. Горбачев Ю.И. Геофизические исследования скважин: Учебник для вузов Под ред. Е.В. Каруса. - М.: Недра, 1990. 2. Дьяконов Д.И., Леонтьев Е.И., Кузнецов Г.С. Общий курс геофизических исследований скважин: Учебник для вузов. Изд. 2. - М.: Недра, 1984. 68