Views
6 months ago

13(47)

Журнал

Журнал «Интернаука» № 13 (47), 2018 г. ҚАТТИҚ ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ РАЗВЕДКА ИШЛАРИ МАҚСАДЛАРИДА КОНЛАРНИ ГУРУХЛАШ ВА УЛАРНИНГ АСОСИЙ МЕЪЗОНЛАРИ Очилов Илёс Саидович катта ўқитувчи Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон, Қарши ш. Султонов Шухрат Адхамович катта ўқитувчи Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон, Қарши ш. Ўрганилаётган коннинг конкрет (аниқ) саноат турига мансублигини аниқлаш маълум даражада уни разведка қилиш системасини танлашга ёрдам беради. Шунинг оқибатида қидириш-баҳолаш ишлари босқичидаёқ коннинг саноат турини пухта аниқлаш масаласини кўриш лозим бўлади. Шу билан бирга, бир томондан, бир хил саноат туридаги конлар кўпинча маъдан таналарининг ҳар хил ўлчамлари ва шакллари билан, шунингдек, ички тузилишининг ҳар хил мураккабликлари билан тавсифланади. Иккинчи томондан, ҳар хил саноат туридаги конларнинг разведка қилиш методикалари ва разведка турининг зичлигини аниқловчи кўрсаткичлари кўп ҳолларда жуда яқин бўлади.[6] Амалда қўлланувчи конларни разведка қилишнинг методикалари, техник воситалари, разведка турларининг геометрияси ва зичлиги, намуналаш ва бошқа иш турларининг методикаларини аниқлашда, маъдан жисмлари тузилишининг структуравий-морфологик хусусиятлари, уларнинг ўлчамлари, тузилишининг мураккаблиги, шакли ва қалинлигининг ўзгарувчанлик даражаси, фойдали компонентларнинг тақсимланиши ҳисобга олинади. Шунинг учун разведка қилишнинг системаси, техник воситалари ва методларини тўғри танлаш учун конларни разведка қилиш ва қазиб олиш жараёнларида тўпланган тажрибаларни инобатга олувчи, разведка қилиш мақсадида конларни геологик тузилишини мураккаблиги бўйича гуруҳлаш муҳим аҳамият касб этади. Конларни бундай гуруҳлаш иккинчи муҳим масалани ечишга яни разведкага сарфланадиган харажатлар ва вақтни қисқартиришни ҳам ҳал қилади. Бунинг оқибатида конни қидирилганлик даражасига қўйиладиган талаблар ҳар хил бўлади. Бу эса коннинг саноатда ўзлаштиришга тайёрланганлик даражасини аниқлайди. [4] Ҳозирги вақтда геология-қидирув ишлари амалиётида, конлар захираларини ва қаттиқ фойдали қазилмаларнинг башорат қилинган ресурсларини таснифлаш ҳамда улардан фойдаланиш йўриқномаларида келтирилган «конларни гуруҳлаш»дан фойдаланилади. Бу гуруҳлаш конлар геологик тузилишининг ҳусусиятлари билан бир қаторда иқтисодий омилларни – геология-қидирув ишларини ўтказишга сарфланган маблағ ва вақтни ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади. [1] Таснифда конларни гуруҳларга ажратишнинг асосий тамойиллари келтирилган ва уларнинг ҳар бири учун разведка қилинган ҳар хил тоифадаги захираларнинг меъёрий нисбатлари аниқланган. Бу эса конни саноатда ўзлаштиришга тайёрланганлик даражасини белгиловчи асосий мезонлардан бири деб ҳисобланади. Йўриқномаларда ушбу гуруҳларга кирувчи айрим конларнинг саноат турлари кўрилаётган металл маъданларининг ўлчамлари, шакли ва маъдан жисмларининг ётиш шарт-шароитларини, маъдан сифатининг ўзгарувчанлигини, яъни оқилона разведка қилиш методикаларини таъминловчи ҳамма асосий омилларга боғлиқ равишда аниқлаш лозимдир. Бу гуруҳлар кўрсатилган меъёрий ҳужжатларга биноан қуйидаги кўринишларда бўлади. [8] 1-гуруҳ. Оддий геологик тузилишга эга бўлган конлар (участкалар). Улар захираларининг катта қисми бузилмаган ёки оз бузилган фойдали қазилма таналарида жойлашган бўлади. Маъдан таналарининг қалинлиги, ички тузилиши ва фойдали қазилма сифати кам ўзгарувчан бўлиб, улардаги асосий қимматбаҳо компонентлар бир текис тақсимланган бўлади. Булар разведка жараёнида В тоифасига тааллуқли захираларни (умумий захираларнинг 20% игача) аниқлаш имкониятини беради. 2-гуруҳ. Бу гуруҳга мураккаб геологик тузилган, ўзгарувчан қалинлик ва ички тузилишли ёки ётиши бузилган фойдали қазилма таналари, фойдали қазилма сифати ўзгарувчан ёки қимматбаҳо компонентлари нотекис тақсимланган кон (участка) лар мисол бўлаолади. Ушбу гуруҳ кон(участка)ларининг захиралари В (умумий захираларнинг 20% гачаси) ва С 1 тоифалари бўйича разведка қилинади. 3-гуруҳ. Конлар (участкалар)нинг геологик тузилиши жуда мураккаб, қалинлиги ва ички тузилишининг кескин ўзгарувчанлиги, фойдали қазилма жисмларининг ётиши кескин бузилган ёки фойдали қазилманинг сифати нотекислиги, асосий қимматбаҳо компонентларининг тақсимланиши ҳам жуда нотекислиги билан ажралиб туради. Ушбу гуруҳ конларида разведка ишлари натижасида юқори тоифали захираларни аниқлаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки уларни разведка қилиш нархи жуда баланд бўлиб, самарадорлиги паст бўлади ва ихтисодий жиҳатдан қопламайди. Бу гуруҳ конлари (участкалари)нинг захиралари асосан С 1 тоифасида, қисман С 2 тоифасида разведка қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. [2] 3-гуруҳга мансуб олтин конлари кенг тарқалган. Уларга ўртача (юздан минг метргача чўзилган) ва 69

Журнал «Интернаука» № 13 (47), 2018 г. йирик минераллашган ва томирли зоналар, уюмлар (чўзилиши ва ётиши бўйича биринчи юз метрлар, қалинлиги 1-2 м) ва мураккаб тузилган томирлар (ўзгарувчан қалинликдаги, бир неча см дан 3м гача) мисол бўлаолади. Маъданлашувнинг тақсимланиши жуда нотекис, баъзида узуқ-узуқ кўринишда бўлади. Умуман 3-гуруҳга рангли металлар ва олтиннинг конларининг кўпчилигини мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин. [6] 4-гуруҳ. Бу гуруҳга ўта мураккаб геологик тузилишга эга бўлган металл ва номаъдан хом ашё конлари (участкалари) киради. Улар қалинлиги ва ички тузилишининг кескин ўзгариши ёки фойдали қазилма танасининг интенсив бузилганлиги, шунингдек маъдан сифатининг изчил эмаслиги ва асосий компонентларининг тақсимланиши ўта нотекис эканлиги билан тавсифланади. Уларни разведка қилиш учун жуда катта ҳажмларда ер ости тоғ лахмларини ўтиш керак бўлади. Бу гуруҳдаги конлар (участкалар)нинг захиралари С 1 ва С 2 тоифасида разведка қилинади. Бу кон (участка) ларда разведка ишларининг давоми уларнинг устини очиш ва қазиб олишга тайёрлаш билан қўшиб олиб борилади. [1] 4-гуруҳ конлари фақат баъзи бир металлар учун мустақил саноат аҳамиятига эга. Аввало буларсимоб маъданлари, баъзида олтин ва кобальтнинг туб маъданлари, олтин ва платинанинг баъзи бир сочилмаларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. [6] Разведка қилинган конлар (кон қисмлари) базасида янги кон корхонасини лойиҳалаш, ЗДК (Захира давлат комитцияси) томонидан фақат улар саноатда ўзлаштиришга тайёрланган деб топилгандагина рухсат этилади ва ЗДК (Захира давлат комитцияси) томонидан рўйхатга олинади. [7] Фойдаланилган адабиётлар: 1. Авдонин В.В., Ручкин Г.В. и др. Поиски и разведка месторождений полезных ископаемых. Москва, Фонд «Мир» 2007г. 2. Ампилов Ю.Г., Герт А.А. Экономичная геология. М: Геоинформмарк, 2006г. 3. Автор кол. Геология и полезные ископаемые РУз. Т: 1998г. 4. Бойцов В.Е., Верчеба А.А. и др. Геолого-промышленные типы месторождений урана. М: 2008г. 5. Бойцов В.Е., Гуськов О.И. и др. Геология и поиски месторождений урана. М: 1984г. 6. Зималина В.Я., Голованов И.М. и др. Геолого- промышленные типы, оценки и разведка золоторудных месторождений Узбекистана. Т: ИМР, 2008г. 7. Шоёқубов Т.Ш., Мирусмаонов М.А. Фойдали қазилма конларини геологик иқтисодий баҳолаш. Т: 1996й. 8. Инструкция по составлению проектов и смет на геологоразведочные работы. Ташкент, 1998г. 9. www.geoinform.ru 10. http:///www.wikipedia.ru 11. http://www.materialsworld.ru 70