13.07.2015 Views

Ислом фуқаролик ҳуқуқи асослари. Исхаков С.А. Ўқув қўлланмаси.

Ислом фуқаролик ҳуқуқи асослари. Исхаков С.А. Ўқув қўлланмаси.

Ислом фуқаролик ҳуқуқи асослари. Исхаков С.А. Ўқув қўлланмаси.

SHOW MORE
SHOW LESS
• No tags were found...

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИА К А Д Е М И ЯС. А. ИСХАКОВИСЛОМ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИАСОСЛАРИТОШКЕНТ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИА К А Д Е М И ЯС. А. ИСХАКОВИСЛОМ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИАСОСЛАРИЎқув қўлланмасиТошкент — 2005

67.3я73И-91Масъул муҳаррирюридик фанлар доктори, профессор А. Х. СаидовТ а қ р и з ч и л а р :Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкентислом университети Ислом ҳуқуқи кафедрасининг мудири юридикфанлар номзоди А. Ш. Жузжоний; исломшунос Анвар ҳожи Турсунов;Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси конституциявий ҳуқуқкафедрасининг бошлиғи юридик фанлар номзоди, доцент Н. П. Азизов;юридик фанлар номзоди Н. С. НорматовИ–91Исхаков С. А.Ислом фуқаролик ҳуқуқи асослари: Ўқув қўлланмаси. — Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005. — 128 б.Қўлланмада ислом фуқаролик ҳуқуқи, унинг институтлари, савдосотиқ,ижара, гаров, омонат, ширкат, ҳомийлик, музораба, мерос ҳуқуқикаби масалалари ҳанафий мазҳаби нуқтаи назаридан ѐритилган.Юридик олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, тадқиқотчилари,талабалари ҳамда шу соҳага қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.ББК 67.3я73© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2005 й.

СЎЗ БОШИАлҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда жаҳон ҳуқуқий маданиятиривожига улкан ҳисса қўшган ислом ҳуқуқшуносларининг илмийасарларини таржима қилиш, улар устида илмий изланишлар олиббориш бахтига муяссар бўлиб турибмиз. Дарҳақиқат, кейингивақтларда китобхонларнинг ислом ҳуқуқшунослигига қизиқишлари,айниқса шариатнинг муомалот масалалари ѐритилган китобларгаэътибор янада ортган. Ҳуқуқий меросимизнинг таркибийқисми бўлмиш фиқҳ (ислом ҳуқуқи) нафақат ҳуқуқшуносликнинг,қолаверса исломшуносликнинг ҳам нисбатан кам ўрганилгансоҳаси бўлиб, исломдаги энг муҳим ва муборак илмларданбири ҳисобланади. Жамиятимизда бундай манбаларга бўлганэҳтиѐжни инобатга олган ҳолда, ушбу қўлланмада Ҳанафий мазҳабидоирасида ѐзилган фиқҳий китоблардан фойдаланиб, исломфуқаролик ҳуқуқининг бир қанча институтларини ѐритиб беришгаҳаракат қилдик.Матнда келтирилган ҳар бир фикрга Қуръони карим ва Суннатинабавиядан далиллар келтирилмаганлигини ҳурматли ўқувчиларимизгақуйидагича изоҳлаб ўтмоқчимиз. Маълумки, Қуръоникаримда савдо, ижара, гаровга оид оятлар сони 10 таданошмайди, ҳадислар сони ҳам кўп эмас. Бироқ ижтиҳодга таяниб,худди шу соҳаларни ифодаловчи минглаб фиқҳий масалаларниқамраб оладиган кўплаб илмий китоблар ѐзилган. Чунки Пайғамбаралайҳиссалом инсонлараро муносабатларга, яъни муомалотгатегишли масалалар бўйича ислом қонун-қоидаларини умумийшаклда бериб, уларнинг изоҳини ва амалиѐтга оид ҳукмлариниурф-одат, замон тақозоси ва ислом жамоасининг фаҳму-идрокигатопширган. Негаки, инсонларнинг амалий ҳаѐти муомалотгабоғлиқ бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий ҳаѐт ўзгариши билан у ҳамўзгариб турган.Мазкур китоб ўқувчиларда фиқҳ — ислом ҳуқуқи ҳақидатасаввур ҳосил қилишга хизмат қилади.3

Қўлланмани тузишда ислом ҳуқуқга оид мумтоз адабиѐт,замонамиз олимларининг рисола ва мақолаларида ифодаланган,фикр-мулоҳазаларни қиѐсий ўрганган ҳолда фойдаландик. Уларѐрдамида «ислом фуқаролик ҳуқуқи» тушунчасини, унингсоҳаларини очиб беришга ҳаракат қилдик. Бу ўринда йўл қўйганкамчилик ва нуқсонларимиз келажакда тўлдирилади, деганумиддамиз.ИСЛОМ ФУҚАРОЛИК ХУҚУҚИГА КИРИШ«Ижтиҳод» тушунчасиИслом фуқаролик ҳуқуқининг асосий қисми мужтаҳидолимларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги, яъни ижтиҳод натижасидаюзага келган.«Ижтиҳод» аслида арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси қийинва машаққатли бир ишни бажариш учун қўлдан келганичаҳаракат қилиш ва бор имкониятларни ишга солиш деганидир.Истилоҳий (фанда кўзда тутилган) мазмуни эса ижтиҳодфиқҳшунос олимнинг шаръий-амалий ҳукмларни тафсилотли далилларданчиқариш учун бор кучини сарфлаш маъносини англатади.Ижтиҳод, яъни қонунчилик фаолияти билан шуғулланадиганшахс мужтаҳид деб аталган.Усул (ислом ҳуқуқи манбаларини ўрганиш) илмининг намояндалариуларни «фиқҳшунос» ѐки «муфтий» деб атайдилар.Ҳукмларни шаръий далиллардан келтириб чиқариш салоҳиятигаэга бўлмаган кишини эса, у шаръий фиқҳни қанчалик яхшибилмасин, усул илми намояндалари фиқҳшунос ѐки муфтий дебҳисобламайдилар.Ижтиҳоднинг турлариИлмий адабиѐтда ижтиҳод фақат икки турга, яъни мутлақ вамуқайяд ижтиҳодга бўлиб ўрганилган.Мутлақ ижтиҳод —муаммолар бўйича ҳукм чиқариш вабарча масалаларда фатво бериш иқтидорига эга бўлиш. Бундайсалоҳиятга эга бўлган киши мутлақ мужтаҳид ҳисобланади.4

Муқайяд ижтиҳод — барча масалаларда эмас, балки айриммасалаларда ҳукм чиқара олиш салоҳияти. Бундай салоҳиятга эгабўлган киши муқайяд мужтаҳид деб аталади.Ислом олимлари ижтиҳод институтини ўрганиш жараѐнидаижтиҳод турларининг ҳар бирида бир қанча шартларни кўрсатибўтганлар. Уларга батафсил тўхталамиз.Мутлақ ижтиҳод шартлариМутлақ ижтиҳодда 6 та шарт бор. Яъни бир масаланингмутлақ ижтиҳод мартабасига кўтарилиши учун қуйидаги шартларбажарилиши лозим.Биринчи шарт — Қуръони каримни билиш. Зеро, ислом қонуншунослигидаҚуръон асосий манба ҳисобланади. Қуръоннибилиш деганда, асосан унинг маъноларини тил ва қонун нуқтаиназаридан тушуниш назарда тутилади.Тил жиҳатидан билиш Қуръон, унинг муфрадот ва мураккаботини,яъни оддий ва мураккаб таркибини ҳамда ифодахусусиятини англашни билдиради. Бу эса ѐ араб муҳитида бўлганараб тилининг нозик хусусиятларини билиш билан, яъни табииййўл билан, ѐ жуда катта куч сарфлаб, сарф ва наҳв (араб тилиграмматикасининг бошланғич босқичлари), адабиѐт ва балоғаткаби араб тилининг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганишбилан бўлади.Ташри (қонуншунослик) нуқтаи назаридан билиш эса иқтизо,мантиқ, мавҳум каби лафзларнинг маъноларга ва ҳукмларгадалолат қилиш шаклларини тушуниш, лафзнинг омм (умумий),хос (махсус, жузъий), муштарак (икки хил маъно англатувчи),муфассал (аниқ, батафсил), мушкил (қийин), муҳкам (ҳукм,ҳуқуқий оят белгиловчи оят), хафий (махфий) ва зоҳир (очиқ)каби қисмларини англаш ва амалда қўллашни англатади.Мутлақ ижтиҳод мартабасига эришиш учун Қуръоннингҳамма оятларини билиш шарт бўлмай, шаръий-амалий оятларниўзлаштиришнинг ўзи етарли ҳисобланади. Олимлар орасидаҚуръондаги фиқҳий қоидаларнинг сони хусусида якдил фикр5

йўқ 1 . Баъзи олимлар уларнинг 500 та оятдан ошмаслигинитаъкидлайдилар. Бу фикрни ҳамма олимлар ҳам қабул қилмайдилар.Уларнинг фикрича, «аҳком оятларининг сони бу шаклдачегараланмайди, балки миқдор — шахсий қобилият, зеҳн,Аллоҳнинг унга истинбот (ҳукм чиқариш) уфқларини очишижиҳатидан қаралса, бу ҳар кимда ҳар хил бўлиши мумкин» 2 .Шаръий илмларни чуқур ўрганган киши уларнинг турлиманбалардан олинган ҳукмлардан иборатлигини англайди. Яхшитушуниб, тўғри англаш малакасига эга бўлган киши ҳикоя вамасал маъносида бўлган Қуръон оятларидан ҳам ҳукм чиқараолади.Аҳком оятларини чуқур ўрганиш натижасида унинг талқинигабағишлаб алоҳида асар яратилган. Бундай ишга илк бор қўлурган киши Мукотил ибн Сулаймон бўлиб, ундан кейин бу ишниСайид ибн Мунзир (ваф. 255 ҳ.), Абу Бакр Аҳмад ибн Али ал-Жассос (ваф. 370 ҳ.), Абу Бакр ал-Арабий (ваф. 543 ҳ.), Ибн ҒарзАбдулмунъим ибн Муҳаммад (ваф. 599 ҳ.) каби уламолар давомэттирганлар. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қуртубий(ваф. 671 ҳ.) моликий мазҳабининг олими бўлиб, Қуръондакелтирилган барча норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга оятларѐритилган «Ал-жоми лиаҳкамил-Қуръон» асарини яратган 3 . Уушбу мавзуга алоқадор энг катта асарлардан бири ҳисобланади.Муаллиф унда аҳком оятларини ҳамда улар ҳақидаги жуда муҳиммаълумотларни келтирган. Асарда аҳком оятларининг ҳар биришарҳланган, фиқҳшунос олимларнинг ҳукм чиқарилиши мумкинбўлган оятлар ҳақидаги қарашлари изоҳланган.1 Ҳамед Султоннинг фикрича, 200 та ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган оятбор (Қаранг: Халқаро гуманитар ҳуқуқ. Ислом концепцияси. — Т., 2000. — 55-б.). Мисрлик олим доктор Муҳаммад Мусо ҳуқуқий муносабатларни тартибгасолувчи оятлар сонини 333 та деб кўрсатган (Қаранг: Жузжоний А. Ш. Исломҳуқуқшунослиги. — Т., 2002. — 45–50-б.). Машхур олим, юртдошимиз АбуЗайд Дабусий ўзининг усул илмига бағишланган «Тақвимул адилла» асаридаѐзишича, машҳур саҳоба, олим, Қуръони каримнинг таржимони Абдуллоҳ ибнАббос Қуръонда келган ҳикматли сўзларнинг ҳаммасини фиқҳга йўйган эди.2 Ризоуддин ибн Фахриддин. Диний ва ижтимоий масалалар. — Оренбург,1914. — 145–155-б. (татар тилида).3 Қаранг: Исмоил Ҳаққи Измирли. Ҳикмати ташриъ (ислом ҳуқуқшунослигинингҳикмати). 1-жилд. — Истанбул, 1986. — 70–90-б.6

Иккинчи шарт — Пайғамбар (с.а.в.)нинг суннатларинибилиш. Унинг мазмуни Қуръонни ўрганишдан нима мақсадкўзланганлигини англаш, унинг маъноларини тил нуқтаиназаридан ва ташриъ бўйича тушунишдир.Мутлақ мужтаҳид суннатнинг бизга қайси йўл билан —мутавотир (рад этиб бўлмас даражада кўп ровийлар ривоятқилган ҳадис ѐки хабаралар), машҳур (камида уч киши ривоятқилган), оҳад (шартларига кўра мутавотир даражасига етмаган)ѐки бошқа ривоятлар орқали — келганини, ҳар биринингҳукмини (саҳиҳ (ишончли) ѐки саҳиҳ бўлмаганлигини, мақбул(қабул қилинган) ѐки мардуд (рад этилган) бўлганлигини) билишҳамда ровийларнинг жарҳ ва таъдил ҳолатларини (яъни эслабқолиш қобилияти ва адолати ҳақидаги махсус илмни) чуқуранглаши лозим.Мужтаҳид Бухорий ва Муслим каби ҳадис илмини чуқурўрганган олимларнинг ишончли ва бутун мусулмонлартомонидан тан олинган ҳадисларига, тадқиқотларига асосланибйўл тутиши керак.Норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳадислар сонимасаласида уламолар турлича фикрлайдилар. Баъзи олимларнингфикрига кўра, аҳком билан боғлиқ ҳадислар сони 3 мингтаниташкил этади 1 .Исломда мавжуд тўрт мазҳабнинг асосчиларидан бири Аҳмадибн Ҳанбалнинг ўзи (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ ибн Муҳаммадибн Ҳанбал) (780–855) аҳком билан боғлиқ ҳадисларнинг 1200тасини ривоят қилганлиги маълум. Ибн Қайюм (ҳанбалиймазҳаби намояндаларидан бири, ҳадисшунос, фақиҳ) аҳкомҳадислар 500 та бўлганлигини айтиб ўтган.Ҳақиқатан ҳам, бир олим ижтиҳод даражасига етиши учунмуҳаддис тасниф қилган асосий суннат мажмуаларинибирлаштирувчи аҳком ҳадисларини билиши зарур. Улардан энгаввалгилари кутуби ситта (олтита ишончли ҳадис тўплами),яъни Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳлари», Абу Довуд,2440-б.1 Қаранг: Шомий Бей Ш. Қомусул аълом. 4-жилд. — Истанбул, 1972. —7

Термизий, Насоий ва Ибн Можанинг «Сунан»ларидир 1 . Мусаннифларнингфикрига кўра, саҳиҳ ҳадисларнинг тафсилоти сифатидақабул қилинган Ибни Можжа ва Ҳузайманинг «Саҳиҳ»-ларини ва шунга ўхшаш китобларни юқоридагиларга қўшсабўлади. Буларнинг барчаси мужтаҳид олимни бирор масалаюзасидан ҳукм чиқаришда асосий манбаларга мурожаатқилишдан олдин қиѐс (таққослаш, солиштириш; мусулмонҳуқуқининг тўртинчи манбаи) ва раъй йўлларига ўтиб кетишдансақлайди.Исломда бир қанча олимлар аҳком ҳадисларини тавсифлашва фиқҳ бобларига кўра тартиблаш билан махсус шуғулланганлар.Улар бу тадқиқотларида аҳком ҳадисларидан ҳар биринингровийлари ҳақида маълумот бериб, қайси бирига амалқилиш мумкин ва қайси бирига амал қилиш мумкин эмаслигиниойдинлаштириб берганлар. Улар ҳадислардан чиқарилганҳукмларни шарҳлаб, ўқувчини ҳар бир ҳадисни бирма-бир тадқиқэтиш муаммосидан озод қилганлар. Масалан, таҳорат, намоз,рўза, никоҳ, олди-сотди масалаларида аҳком мавзуларидан қайсибирига ҳадис келган бўлса, ўшанга мурожаат қилиш биланкифояланса бўлади.Бу мавзуда ѐзилган китобларнинг энг яхшилари қаторига«Кутуби ситта»дан ташқари, Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»,Таҳовийнинг «Маъониул-асар» ва Муҳаммад ибн АлиШавконийнинг «Найлул автор» номли асарини ҳамдаАбдуссалом ибн Абдуллоҳнинг «Мунтахал ахбор» номлиасарларини қўшиш мумкин.1 Дунѐга машҳур муҳаддислар ва уларнинг тўпламлари қуйидагилардир:1) Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибнБардазба ал Жафийнинг (194–256 ҳ. й.) «Жомеуссаҳиҳ»; 2) Абул ҲусейнМуслим ибн ал Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард ибн Кушод ал-Кушайрийнинг(206–261 ҳ. й.) «Жомеуссаҳиҳ»; 3) Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Баширибн Шаддод ибн ал-Маздий Насоий ас-Сижжистонийнинг (202–275 ҳ. й.)«Китобус-сунан»; 4) Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Муса ибнЗаҳҳок ат-Термизий (209–279 ҳ. й.) «Китобул жомеъ»; 5) Абу Довуд Аҳмад ибнАли ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Саввон ал Хуросонийнинг (215–303 ҳ. й.)«Сунанул Кубро»; 6) Абу Абдуллоҳ ибн Язид ибн Можжанинг (209–273 ҳ. й.)«Китобус-сунан» асарлари ва ҳоказо.8

Жуда кўп асарлар муаллифи бўлган ҳиндистонлик буюкмуҳаддис Муҳаммад Ашроф Али ат-Таҳовийнинг «Китаб иълауссунан»ва «Жомиъул асар» номли китоблари бу мавзуда ѐзилганэнг мукаммал асарлардан ҳисобланади.Учинчи шарт. Қуръон ва суннанинг носих (ўзгартирувчи,бекор қилувчи оят ѐки ҳадис) ва мансухидан (ўзгартирилган,ҳукми бекор қилинган оятлар ѐки ҳадис) хабардор бўлиш, аксҳолда носих насс (ҳукмий оят) мавжуд бўлгани ҳолда, мансухнассга амал қилиш хатари юзага келади. Мужтаҳид олим барчаносих ва мансухларни ѐддан билиши шарт эмас, балки фатвобериш жараѐнида асос қилиб олинадиган оят ѐки ҳадиснингмансух бўлмаганини билиши кифоядир. Бунинг учун эса буборада ѐзилган адабиѐтлар, хусусан Ибн Жавзий, ал-Ҳазимий ваИбн Ҳазм аз-Зоҳирий асарлари билан таниш бўлиш керак.Тўртинчи шарт — араб тилидан хабардор бўлиш. Бу эсаарабчани билиш хусусида жоҳилият даврида ѐки исломнинг илкйилларида яшаган арабларнинг ѐхуд Ҳалил Сибавайҳ, Кисоий,Фарро (машҳур филолог олимлар, грамматика асосчилари) кабиолимларнинг савиясига етиш лозимлигини англатади. Табиийки,бу улар ѐдлаганини ѐддан билишни эмас, балки арабча сўзларниулар қандай англаган бўлсалар, шундай тушуниш кераклигинибилдиради. Бу эса Имом Молик ва Имом Шофеъий каби арабтилининг порлоқ сиймолари билан бир муҳитда яшаш ва бутилнинг хусусиятларини англашда худди улар каби бўлиш, яънитабиий йўл билан, ѐки наҳу сарф, адабиѐт ва балоғат каби арабтили билан алоқадор билимларнинг назарий ва амалийжиҳатларини ўрганиш, уларни ўзининг ажралмас қисми сифатидақараб, барча қоидаларни ўзлаштира олиш даражаси билан амалгаошади. Араб муҳитида туғилиб вояга етмаган баъзи олимлар кабиАбу Ҳанифа сингари мужтаҳидлар мана шу йўллар билан арабмуҳитига мос шартда яшаб, мужтаҳидлик даражасига кўтарилганлар.Ушбу шартнинг асосий талаблар қаторидан ўрин эгаллашинингсабаби Қуръон ва суннанинг араб тилида эканлигидир.Нассларни ўз тилида вужудга келгани каби ѐки араблар кабитушуна олмагунча улар асосида шаръий ҳукм чиқариш мумкинэмас.9

Бешинчи шарт — усул-ал-фиқҳни билиш. Усули фиқҳижтиҳоднинг асосини ташкил этади. Шу боис уни билмай турибтафсилотли далиллардан шаръий ҳукмлар чиқариб бўлмайди.Тафсилотли далиллар амр (буйруқ), наҳий (тақиқ), омм, хосс кабитурли шаклларда бўлиши мумкин. Ҳукм чиқаришда далилларнингушбу шаклларини ва ҳар бирининг ҳукмини билиш зарур.Уларни усул ал фиқҳ шарҳлайди. Бунинг мужтаҳид олим учуннақадар зарур эканлигини Фаҳриддин Розий ҳам ўзининг «ал-Маҳсул» асарида таъкидлаб ўтган.Бу илм маълум бир тизимга солинишидан аввал, унингмасалаларини тушуниш ва асосий қоидаларни англаб етиш анчамушкул иш. Ижтиҳод қилишга ҳаракат қилган киши бу мартабагафақатгина усул-ал фиқҳда мустақил тадқиқотчи сифатида, унингтамоилларига бўйсунган ҳолда, ҳукм чиқариш жараѐнидабошқаларга боғлиқ бўлмаган тарзда амалга ошириши шарт. Ҳукмчиқариш жараѐнида бошқаларнинг белгилаган ҳукмларига бўйсунганва уларга тақлид қилган кимса мужтаҳид ҳисобланмайди.Агар тақлид билан иш юритса, тақлид қилинган имомнингдастурлари атрофидаги мужтаҳид ҳисобланади. Бундайларниолимлар «мазҳаб мужтаҳидлари» деб атайдилар.Олтинчи шарт — ислом ҳуқуқидаги асосий ғояларни билиш,ҳикмат ва мақсадларини яхши англаш. Бу шаръий ҳукмларқайси воқеалар муносабати билан юзага келганлигини, уларнингбаъзиларида мавжуд бўлган Шориъ ишорат қилган иллат ваҳикматларни синчиклаб ўрганиб, сўнг хулоса чиқаришга асосбўлади. Шу билан бирга, насс бўлмаган воқеаларни яхшилабташхис этиб, қиѐс, истеҳсон (жамият манфаати учун бироршаръий ечимни яхши деб ҳисоблаш) каби йўллар билан масаланиечишнинг энг яхши усулини топиш, инсонларнинг эҳтиѐжларини,улардаги ҳолатларни ва халқнинг урф-одатларини диққат биланўрганишни таъминлайди. Демак, санаб ўтилган олти шартгажавоб берган фақиҳ мутлақ мужтаҳид деб эътироф этилади.Муқайяд ижтиҳоднинг шартлариМуқайяд (чекланган, бирор шартга боғлиқ) ижтиҳодда барчаҳукмларни эмас, балки фақат ижтиҳод қилинган ҳукмларгаалоқадор шартларни билишнинг ўзи кифоя қилади. Мисол учун,бир фақиҳ киши фақат савдо-сотиқ, ижара ѐки гаров10

масалаларида ижтиҳод қилса, шу мавзудаги оят ва ҳадислардан,ижмоъ ва ихтилофлардан, носих-мансух ва ижтиҳод учун лозимбўлган шартлардан воқиф бўлиши етарли. У, намоз, рўза, ҳажкаби ҳукмларда ижтиҳод учун лозим бўлган маълумотларга эгабўлиши шарт эмас.Ижтиҳод муайян бир замон билан чегараланмайди. Ижтиҳоднингамалга ошиши учун зарур шартларни юқорида санабўтдик. Мазкур шартлар рўѐбга чиқишида яшаѐтган замонини ҳисобгаолмаган шахс мужтаҳид ҳисобланади. Мазкур шартларниўзида мужассам этган ва илгари яшаб ўтган кишилар — мужтаҳид,ундан сўнг келганлар эса мужтаҳид эмас, деган бироршаръий қоида, қайд йўқ. Ижтиҳоднинг бор-йўқлиги ижтиҳоддагишартларга асосан белгиланади. Бу борада Ризоуддин ибнФахриддин шундай деганлар: «Аллоҳнинг лутфи жуда кенгдир,ижтиҳодни муайян аср билан чегаралаган киши кенгликниторайтирибди ва ѐлғон айтибди» 1 .Ижтиҳоднинг «эшиги ѐпиқ» бўлганига даъвоқилиниши ва бунинг сабабиБаъзи олимлар ҳижрий III аср тугаши билан ижтиҳод эшигиѐпилганлигини даъво қилмоқдалар. Бунинг сабаби уларнинг ўззамоналарида ҳукм чиқариш ва ижтиҳод қилишда анархияга йўлқўйилганлигига гувоҳ бўлганларидир. Яъни ижтиҳод қилишдаражасида бўлмаганлар ҳам ўзларини мужтаҳид деб даъвоқилганлар. Ҳатто, ижтиҳод шартларини билмай туриб фатвоберишга ҳаракат қилган кишилар ҳам учраган. Мана шу сабаблартуфайли кўп олимлар Аллоҳнинг олий динини баъзикишиларнинг ўз манфаатлари йўлида қуролга айлантиришхавфидан қутқариш мақсадида, ижтиҳод эшигини ѐпиқ деб эълонқилганлар. Ислом ҳуқуқининг XXI асрга шу ҳолатда етибкелишига, замон билан ҳамнафас қадам ташлаши, ижтимоийиқтисодийтараққиѐт талабларига жавоб беришининг ўзи ҳамижтиҳоднинг тўхтаб қолмаганидан дарак беради. Албатта,юқорида санаб ўтилган шартларга мос келган ижтиҳоднинг«эшигини ѐпиқ» деб бўлмайди.1 Ризоуддин ибн Фахриддин. Диний ва ижтимоий масалалар. — Оренбург,1914. — 90-б.11

Ҳозирги кунда ижтиҳоднинг мумкин ѐки мумкинэмаслигиМужтаҳидда мужассам бўлиши керак бўлган шартларнидиққат билан ўрганиб чиқсак, ҳозирги кунда уларнинг юзагачиқиши анча мушкул эканлигини кўрамиз. Зеро, инсонларистинбот (шаръий кўрсатмани ажратиб олиш) ва ижтиҳодмалакасига етиштирадиган диний илмларни ташлаб, бошқаилмлар билан машғулдирлар. Шаръий илмлар билан машғулбўлганлар эса жуда камчиликни ташкил этиб, улар ҳам кичик,фаръий (тармоқ) масалаларни ўрганиш билан чекланибқолганлар.Ижтиҳод ҳамиша бардавом бўлиб, у қўйилган шартларбажарилган тақдирда ижтиҳод қилиниши мумкин. Ҳатто баъзиолимлар шундай дейдилар: «Ҳар қайси замонда инсонлардасодир бўлаѐтган янги-янги масалаларнинг ҳукмини ўрганиб ҳукмчиқарадиган бир мужтаҳиднинг бўлмаслиги шаръан тўғриэмасдир» 1 . Бу сўзлар мутлақ ижтиҳод, яъни Абу Ҳанифа,Шофеъий каби мужтаҳидларнинг ўзларига хос ижтиҳод ваистинбот усуллари билан шаръий манбалардан ҳукм чиқара олишмалакаси ҳақида айтилган. Ижтиҳоднинг булардан бошқатурлари эса мазҳабдаги ижтиҳод саналади.Мазҳабдаги ижтиҳод ҳақида мазҳаб имомлари томонидан ҳечқандай сўз айтилмаган масалаларнинг ҳукмларини тахриж (яъниҳадисларнинг ҳужжат бўла олиш даражасини ўрганиш) йўлибилан имомнинг сўзларига ѐки ундан нақл қилинган қуролларгатаянган ҳолда тасбит қилиш (яъни мустаҳкамлаш, қувватлаш)мумкин.Фатводаги ижтиҳод — мазҳаб имомларининг қарашлариданбошқа бир қарашни ѐки имом шогирдларининг ѐхуд бошқаимомларнинг сўзлари ва қарашларини устун қўйишдир. Бутурдаги ижтиҳод доимо ва ҳар бир мазҳабда мавжуд бўлган.Баъзи фиқҳ ва ташриъ тарихи мавзуида ѐзилган китобларда бумасала кенг шарҳланган.Ижтиҳоднинг бу икки хил ижтиҳод йўли билан машҳур тўрт1 Ўша жойда. — 91-б.12

мазҳаб имомларидан нақл қилинган жуда кўп фиқҳий ҳукмасослари белгиланган. Улардан маълум бир қарашлар нақлқилинмаган ҳолларда эса бу ҳукмлар қиѐс орқали топилган. Шуйўл билан иллатлар аниқланиши ва унга асосланадиган қарашларбилиниши мумкин бўлган. Шу тариқа мазкур имомлармазҳабларининг соғлом асосларга боғланганлиги ва мукаммалшаклда тузилганлиги аѐн бўлади.Ушбу ижтиҳод йўлларини инсонлар орасида турли асрлардаҳукм мавзусида ўртага чиққан эҳтиѐжлар билан таққослашмумкин. Чунки ислом ҳуқуқ мазҳабларининг имомлариинсонларнинг эҳтиѐжи борасидаги масалаларни кўриб чиққанларва уларнинг ҳукмларини баѐн этганлар. Ҳатто баъзилари ўззамонида воқе бўлмаган (рўй бермаган) масалаларни фаразқилиб, уларнинг ҳам ҳукмларини баѐн қилиб кетганлар.Шунингдек, улар кейинчалик бу масала юзага келса, унингҳукмини излаганлар, масалани унинг ечимини ижтиҳод биланқайта ўрганиш орқали ҳал қилганлар.Ижтиҳоднинг жоиз бўлиши ва бўлмаслигиБарча шаръий ҳукмлар ҳам ижтиҳод мавзуи бўла олмайди.Уларнинг баъзиларига ижтиҳод жоиз, баъзиларига эса жоизэмасдир. Уларни икки гуруҳга бўлиб ўрганишимиз мумкин.Биринчи гуруҳга ижтиҳод мумкин бўлмаган ҳукмлар киради.Ислом динининг намоз, рўза, ҳаж ва закотнинг фарз эканлигиҳамда зино, ўғрилик, одам ўлдириш ва хамр (маст қилувчиичимлик) ичишнинг ҳаромлиги каби ўзгармас ҳукмларидаижтиҳодга йўл қўйилмайди ва ихтилоф ўринсиздир.Қатъий насс (муҳокама қилинмайдиган оятлар, императивнорма) билан келтирилган ҳукмлар ҳам бу гуруҳга киради.Масалан, Нур сурасининг 2-оятидаги «Зино қилган аѐл ва зиноқилган эркакни ҳар бирига юз дарра уринглар» ояти билан собитбўлган зино жиноятининг жазоси — субутий (мавжуд), далолатиэса қатъий насс билан белгиланган. Бу масалада жазо ва унингадади борасида ижтиҳодга ўрин йўқдир. Моида сурасининг 38-оятида келтирилган «Ўғрилик қилган эркак ва ўғрилик қилганаѐлларнинг қўлларини кесинглар» кўрсатмаси билан собитбўлган ўғрилик жиноятининг жазоси, шунингдек мерос оятида13

белгиланган меросда эркак кишига икки, аѐл кишига эса бирҳисса берилиши мумкинлигининг ҳукми ҳам буларга мисол бўлаолади. Миқдори белгиланган жазолар ва каффоратлар ҳақида ҳамижтиҳод қилинмайди. Шу билан бирга, бу гуруҳларга кирувчиҳукмлар орасида мужтаҳидларнинг қайсидир асрда иттифоққилган масалалари ҳам бўлганлигини эслатиб ўтиш жоиз. Фақатижмоънинг таянчи бўлган маслаҳатнинг ўзгариши биланижтиҳодни янгилаш мумкинлигини билдиради, яъни бу масаладабошқатдан ижтиҳод қилиниши жоиз ҳисобланади. Санад (ривоятқилувчилар занжири, силсиласи)нинг маслаҳат бўла олмаслигиэса ижтиҳод қилинишига йўл қўймайди ва айни вақтда унингўзига зид бўлган янги қарашни келтириб чиқармайди. Масалан,мусулмон аѐлнинг мусулмон бўлмаган эркак билан турмушқуриши ботил (ноқонуний)дир. Ака-ука ва опа-сингилнингневаралари билан турмуш қуриши ҳаром бўлиши кабимасалаларда ижтиҳод қилинмайди.Иккинчи гуруҳни ижтиҳод қилиниши мумкин бўлганҳукмлар ташкил этади. Уларга қуйидагилар киради.1. Субут (мажудлиги) ва далолат жиҳатидан зонний (гумонли,қатъий бўлмаган) насс бўлган ҳукмлар. Булар суннати оҳад йўлибилан ривоят қилинган ва далолат қилиш ҳукми зонний ҳадисбўлган ҳукмлардир. Бу шакл фақат суннатга оиддир. Қуръонда букаби ҳукмлар бўлиши мумкин эмас. Зеро, айтиб ўтганимиздек,Қуръон субут жиҳатидан бутунлай қатъийдир. Бу хил ижтиҳодикки жиҳатдан, яъни санад ва далолат нуқтаи назаридан мавзугаалоқадор бўлади.Санад йўли билан қилинган ижтиҳод ровийларнинг адолатлибўлиши, ўхшаш томонларининг ўрганилиши ҳамда ҳадиснингривоят занжири узилган ѐки узилмаганлигини билишнианглатади. Мужтаҳид тадқиқотининг охирида ҳадиснинг собит васаҳиҳ бўлганлигига қаноат қилса, тадқиқот натижаси амалиѐтгажорий қилинади, акс ҳолда унга амал қилинмайди. Шубҳасиз, бутадқиқотнинг натижаси мужтаҳидларнинг савияси ва шахсийқарашларига кўра фарқланади. Баъзан мужтаҳид ровийларнингҳолатларини ҳам синчиклаб ўрганади ва шу йўсинда ҳадиснингсаҳиҳлигига ишонч ҳосил қилади. Бошқа бир мужтаҳид эса айнаншу ҳадис ровийларининг бир нечтасини синчиклаб ўрганади;14

агар бир камчилик топса, ушбу ҳадиснинг саҳиҳлигига ишончҳосил қила олмайди ва унга амал қилишни бекор қилади. Айнаншу каби қарашларнинг турличалигига қараб гоҳида битта масалаюзасидан ҳар хил ҳукмлар чиқарилганлигини кўришимизмумкин.Далолат жиҳатидан қараганда, ижтиҳод насс билан қасдқилинган маънони ва насснинг бу маънога далолатинингқувватини тасбит қилиш билан тадқиқ этилади. Маълумки, нассбаъзан омм (умумий), баъзан мутлақ (ҳолатда) қарама-қаршибўлади. Маъно ибора, ишорат ѐки бошқа йўллар билананглашилиши мумкин. Баъзан амр наҳий сийғасида (тақиқ,муайян ҳаракатдан қайтариш ҳақидаги буйруқ тарзида) келишимумкин. Мазкур барча ҳолатларда ҳукмнинг аниқланиши учунижтиҳодга эҳтиѐж бор. Омм сийғасида келган насснинг барчагахослиги ѐки маълум кишилар билан чекланганлиги, мутлақ ѐкимуқайяд ҳолдалиги, амр билан вожиблиги ѐки вожиб маъносиданчиқиб мубоҳ мақсад қилингани, айнан шу шаклда наҳий биланҳаромми ѐки маънодан узоқлашиб макруҳ қасд қилинганми —буларнинг барчаси аниқланиши шарт бўлган масалалар туркумибўлиб, уламолар қарашларининг турлича бўлишига сабаб бўлганжиҳатлардан биридир.2. Субут жиҳатидан зонний, далолат жиҳатидан эса қатъийнасс бўлган ҳукмлар. Бу турдаги ҳукмлар Қуръонда учрамайди,улар фақат оҳад суннатдагина учраши мумкин. Бу ўриндаижтиҳод фаолияти биринчи шаклда кўрсатилгани каби санадгаасосланади.3. Субут жиҳатидан қатъий, далолат жиҳатидан эса зоннийнасс бўлган ҳукмлар. Улар лафзи бирдан ортиқ маънога далолатқилиши мумкин бўлган Қуръон оятлари ва Мутавотир суннаткаби нассларни ўз ичига олади. Бу ўринда ижтиҳод фаолиятифақатгина биринчи ҳолатида шарҳлангани шаклда далолатжиҳатидан боғланади.4. Насс ѐки ижмоъ бўлмаган ва диннинг (тамал) асосийҳукмлари қаторида ҳисобланмаган ҳукмлар. Бу хил масалалардаижтиҳод фаолияти, фақиҳлар ҳукм бериш жараѐнида мурожаатқиладиган қиѐс, маслаҳатул мурсала (бирор ҳуқуқий манбагабоғлиқ бўлмай, жамият эҳтиѐжи учун қабул қилинадиган шаръий15

қарорлар), урф ва истеҳсон каби манбалари билан ўшамасаланинг ҳукми белгиланади.Булар ҳам, ўз навбатида, мужтаҳидларнинг бир масалабўйича турли қарашларга эга бўлиш сабабларидан биридир.Ижтиҳоднинг ҳукмиЮқоридаги шартларга эга бўлиб, ижтиҳод даражасигаетишган киши ижтиҳод қилиниши жоиз бўлган мавзулардоирасидаги бир масалага дуч келганида Қуръон ва Сунна кабишаръий далилларга мурожаат қилиши лозим. Мужтаҳид мазкурмасала бўйича ижтиҳод қилиб бир хулосага келганидан кейинўша ҳукмга амал қилиши шарт бўлади, айнан ўша масала бўйичаўзга шахснинг ҳукмига тақлид қилиши жоиз бўлмайди. Зеро,мужтаҳиднинг ижтиҳод қилиб чиқарган хулосаси — ўзинингфикрига, райига кўра, Аллоҳнинг ўша масала бўйича ҳукми дебқаралади. Шундай экан, мужтаҳид Аллоҳнинг ҳукми деб ишончҳосил қилган хулосасига эришиши зарур. У бошқа мужтаҳиднингфарқли қарашига кўра, ўз хулосасини тарк қила олмайди. Бу —барча олимлар иттифоқ қилган фикр, чунки бошқа бировнингқарашига суяниш зонга (гумонга) тобе бўлишдир. Мужтаҳиднингўз қарашини тарк этиб, бошқасининг қарашига тобе бўлишиҳукмда хатога йўл қўйишдир.Мужтаҳид, чиқарган ҳукмининг тўғри ѐки нотўғрибўлишидан қатъи назар, Аллоҳ наздида савобга эга бўлади.Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)нинг қуйидаги ҳадислари бунгаишоратдир: «Агар мужтаҳид ижтиҳод қилиб тўғри натижагаэришса — икки савоб, хато қилса — бир савобга эга бўлади» 1 .Баъзи олимларнинг фикрича, мужтаҳиднинг ижтиҳодихулосавий ҳужжат эмасдир; мужтаҳиднинг қабул қилган ҳукмигатобе бўлиш ва унинг қарашларига амал қилиш ҳеч кимса учунвожиб эмас.1 Абу Таййиб Сиддиқ Ҳасан. Авнул борий лиҳалли адиллати Бухорий(Бухорий ҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. —Сурия, 1984. — 360–371-б.16

Ижтиҳоднинг ўзгариши ва бунинг оқибатиМужтаҳид юзага келган масалани тадқиқ этиб, маълум ҳукмчиқарганидан сўнг, ушбу масала қайта кўриб чиқилса, ижтиҳодиўзгариши ва аввалгисига зид ҳукм чиқарилиши мумкин. Мазкурҳолда биринчи ижтиҳод натижасида қабул қилинган ҳукмга амалқилинмайди, балки иккинчи ижтиҳод натижаси амалиѐтга татбиқэтилиши шарт бўлади. Чунки, унинг фикрига кўра, биринчиижтиҳод хато, иккинчиси тўғри.Юқорида айтиб ўтганимиздек, мужтаҳид тўғри деб топганҳукмига ўзи бўйсуниши вожибдир. Шунга асосан, бир мужтаҳидаѐл кишининг никоҳи саҳиҳ бўлиши учун отасининг розилигишарт эмаслигига ишонса, отасининг рухсатисиз бир хотингауйланса, сўнгра бу ижтиҳоди ўзгариб, никоҳнинг саҳиҳлигида отарозилиги шарт эканлигига ишонч ҳосил қилса, хотини биланажрашиши ва никоҳни бекор қилиши керак бўлади. Чунки аксҳолда ўзи ишонмаган ҳукмга амал қилаѐтган бўлади. Бумужтаҳид ўзига алоқадор бир масалада ўзи учун ижтиҳод қилганҳолатидир (фақат мужтаҳиднинг ўзига тегишли). Агар у бошқабирор шахс учун ижтиҳод қилган бўлса, яъни бошқа шахснингфатво сўраши туфайли ижтиҳод қилган бўлса, сўнг ижтиҳодиўзгарса, фатво ва қазо ҳолатларини алоҳида-алоҳида таҳлилқилиши керак бўлади.Фатво ҳолатида, яъни бир кишининг мужтаҳиддан фатвосўраганлиги сабабли, мужтаҳид ижтиҳод қилиб фатво берганбўлса, мустафтий (фатво сўраган киши) эса бу ижтиҳодга амалқилган бўлса, сўнгра мужтаҳиднинг ижтиҳодини ўзгартирганиниэшитса, мазкур ижтиҳод бўйича қилган амалларида нуқсонбўлмайди ва улар ботил ҳисобланмайди. Фақат муфтий ўзқарашини ўзгартирганидан кейин, агар мустафтий бунданхабардор бўлса, ушбу ҳолатда фатво берувчининг иккинчи(ўзгартирган) фатвосига амал қилиши лозим бўлади. Агармустафти муфтининг янги ижтиҳодидан хабардор бўлмаса, эскиҳукмга амал қилишда давом этади.Бу ўринда муфти ўз қарашини ўзгартирганини фатво олганкишига етказиши керакми ѐки йўқ, деган савол туғилади. Бухусусда олимлар турли фикрларни билдирганлар: баъзилари17

керак дейишса, бошқалари керак эмас, деб ҳисоблайдилар.Мужтаҳиднинг фатво сўраган кишини янги ҳукмидан хабардорэтиши, аксарият олимларнинг фикрича, фатво сўраган шахсгаоғирлик қилиши мумкин. Ислом қоидаларидан бирига кўра эса,динда оғирлик ва машаққат йўқдир.Муомалот — ислом фуқаролик ҳуқуқиИслом фуқаролик ҳуқуқи асосан Араб халифалигинингII асрида шакллана бошлаган. Ислом ҳуқуқининг асосийманбалари ҳисобланмиш Қуръони карим ва Суннати набавиядафуқаролик ҳуқуқига оид қоидалар келтирилган. Бироқ улармуайян бир тизимга солинмаган, алоҳида гуруҳларгаажратилмаган. Боз устига, ушбу нормалар ҳуқуқиймуносабатларнинг барча соҳаларини тўлиқ қамраб ололмаган.Араб халифалиги кенгайиб, фуқаролари кўпайгач, фуқароликҳуқуқига тааллуқли оят ва ҳадисларни бир тизимга солиш ватакомиллаштириш, талаб доирасида ишлаб чиқиш эҳтиѐжитуғилди. Ушбу соҳада Абу Ҳанифа, Молик ибн Анас, Муҳаммадибн Идрис ибн Шофеъий самарали меҳнат қилдилар. Уларнингфаолияти мавжуд ҳуқуқий қоидалар ва урф-одатларга асосланганэди. Ислом ҳуқуқининг, айниқса фуқаролик ҳуқуқининг ишлабчиқилишига забт этилган халқларнинг ҳуқуқий нормалари ҳамтаъсир кўрсатди.Ислом фуқаролик ҳуқуқининг ривожланиши Аббосийлархалифалик қилган, Имом Аъзамнинг шогирди ва маслакдошиАбу Юсуф бош қози лавозимига тайинланган даврдан бошлабҳисобланади. Абу Юсуфнинг «Китобул-хирож» 1 номли асарнииқтисодий соҳада ягона тизимга эришиш учун бутун мамлакатҳудуди бўйлаб тарқатганлиги эътиборга моликдир.Ислом фуқаролик ҳуқуқида ҳуқуқий муносабатлариштирокчилари, уларнинг ҳуқуқий лаѐқати ва муомала лаѐқатигадоир масалалар мукаммал ишлаб чиқилган. Фуқаровий-ҳуқуқий1 Абу Юсуф қаламига мансуб ушбу асар Халифа Ҳорун ар-Рашид талабигакўра ѐзилган бўлиб, унда мулк турлари, молиявий масалалар билан бир қатордажиноят ҳуқуқи ҳам баѐн этилган.18

муносабатлар иштирокчилари сифатида шахслар алоҳида ўринтутган.Мусулмон оиласи патриархал муносабатлар асосига қурилганбўлиб, оила бошлиғи унинг аъзоларига нисбатан кўпроқимтиѐзларга эга эди. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сураси34-оятида эркаклар аѐллари устидан раҳбар эканликлари қайдэтиб ўтилган. Зеро, эркаклар жисмонан бақувват, оилани ҳимояқилиш, оила аъзоларини тартибга чақириш, уларга одоб ўргатиш,ҳиссиѐтга берилмаслик хислатлари билан ажралиб турадилар.Аѐллар ва болалар бутунлай эркакларнинг қарамоғидаҳисобланадилар.Кўпинча барча оила аъзолари бирор қариндошининг қилганқилмиши учун баравар масъул бўлар ҳамда балоғатга етмаган ѐкимеҳнатга лаѐқатсиз қариндошларини оталиққа олардилар.Ислом ҳуқуқига кўра, оилалар ўзаро қуда бўлишдан олдинбир-бирларининг насл-насабларига мос келишларини ўрганибчиқадилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари насабнинг бир нечасоҳада тенг бўлишини етарли деб ҳисоблаганлар. Булар: диѐнат(эътиқод бирлиги), иқтисод, касб-ҳунар.Исломда шахсий ҳуқуқ масаласи алоҳида қайд этилмасдан,шартнома, оила, буюм ҳуқуқини ифодалаб келган бобларда зикрқилиб ўтилган.Ислом таълимотига кўра, барча имон келтирганлар «уммат»деган ягона сўз орқали ифодаланади. Исломда шахснинг ҳуқуқийлаѐқат эгаси бўлиш вақти аниқ белгиланган. Исломҳуқуқшунослари Пайғамбар (с.а.в.)нинг «фарзанднинг отаолдидаги ҳақларидан бири ота фарзандининг онасини тўғританлашидир» 1 , — деган сўзлари ва ота-оналарнинг ҳалитуғилмаган гўдаклари олдидаги вазифаларига оидкўрсатмаларидан келиб чиқиб, инсон бино бўлиши билан, ҳалитуғилмасданоқ ҳуқуқий лаѐқат эгаси бўлади, деган фикрбилдирган. Ислом ҳуқуқида ҳуқуқий лаѐқатни йўқотиш тартибимустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, шахс қуйидаги ҳолатдаҳуқуқий лаѐқатини йўқотиши мумкин: табиий ўлим топмаганида,бедарак йўқолганида. Шахснинг бедарак йўқолганлигини сунний1 Саййид Собиқ. Исломуно (Ислом динимиз). — Байрут, 1986. — 376–377-б.19

мазҳабларида — қози, шиа мазҳабларида имом ва ҳокимбелгилайди.Араб халифалигининг илк даврларида инсоннинг шахсинигувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра тасдиқлаш мумкин бўлган.Кейинчалик давлат идораларининг вакиллари, ҳарбий зобитлар,юқори мансаб эгаларини баъзи шаҳарларда рўйхатдан ўтказибқўйганлар.Ислом ҳуқуқига кўра, шахс балоғат ѐшига етганидан сўнгмуомала лаѐқатига эга деб топилади. Бу эркакларда — соқолчиқиши ѐки 15 ѐш, аѐлларда — ҳайз келиши ѐки 9-10 ѐшга тўғрикелади (баъзи иссиқ ўлкаларда ушбу ѐшларда қизлар балоғатгаетади).Аббосийлар халифалиги давридан бошлаб қуллар ҳуқуқсубъектлари (зотлари) ҳисоблана бошланди. Қуллар хожасинингрухсати билан турли битимларни туза олганлар, ўзларигабўлажак қаллиқларини танлаш ҳуқуқига эга бўлганлар. Бунданташқари, қуллар мерос қолдириш ҳуқуқига ҳам эга бўлганлар.Озод қилинган қуллар «маволидлар» деб аталиб, улар маълуммуддатгача ўз ҳожалари билан алоқа боғлаб турганлар(Мудаббар, яъни хожаси вафот этганидан сўнг озод бўладиганҳамда мукотаб, яъни шартнома асосида озод бўладиган қуллар).Мусулмон бўлмаганлар «зиммий» деб аталганлар.Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарида келтирилишича,Ҳанафий мазҳабига кўра улар исломда истеъмоли тақиқланганнарсаларни ўзаро савдо қила олганлар ҳамда уларнинг бирбирларигақилган васияти қонуний ҳисобланган 1 .ИСЛОМДА МУЛК ҲУҚУҚИ«Мулк» тушунчаси«Мулк» тушунчаси турли мазҳабларда ҳар хил талқинэтилади. Баъзи фақиҳлар мулк қуйидаги хусусиятларга эгабўлиши шарт дейганлар: қиймат, истеъмолга яроқлилик, хусусий1Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя фил фуруъ. 2-жилд. —Покистон, Пешовур. — Савдо, васият китоблари. (араб)20

бўла олиш 1 . Ҳанафий уламоларининг фикрича, у жамғарилишхусусиятига ҳам эга бўлиши шарт 2 . Шофеъий ва Ҳанбалиймазҳабининг тарафдорлари инсон меҳнати пул биланўлчанадиган бўлса, уни ҳам мулк дейиш мумкинлигинитаъкидлаган. Баъзилар араб тилида «шай» сўзи мулкни ифодаэтади дейишса, аксарият бошқа олимлар фақат «мол, амвол»деган сўзларгина мулкни англатади, чунки «шай» деб аталишимумкин бўлган ҳар бир нарса ҳам мулк бўла олмайди, дейишган 3 .Бизнингча ҳам, бу фикр ҳақиқатга яқин. Шиа мазҳабиҳуқуқшуносларининг фикрига кўра, мулк қуйидагихусусиятларга эга бўлиши керак: хусусий мулк бўла олиш,айланма фойда предмети бўлиш ҳамда инсонга фойда келтириш.Ислом ҳуқуқига кўра, хусусий мулк бўла олмайдиганнарсалар қуйидаги турларга бўлинади:1) ҳаво, денгиз, саҳролар (яъни умумга тегишли мулклар);2) умму валад, яъни ўз ҳожасидан фарзанд кўрган чўри;3) умум жамоат фойдаланадиган жойлар, яъни қуруқликдагива сувдаги қатнов ерлар, масжид, мадрасалар, мактаблар;4) шариат ҳукмига кўра ҳаром қилинган, мусулмонларнидиндан қайтарадиган, чалғитадиган нарсалар 4 .Мусулмонларга тегишли мулкларнинг кўчар (манқул) вакўчмас (ғайриманқул) турлари ажратилади. Кўчар мулкларга биржойдан иккинчи жойга кўчиши осон бўлган ҳамда тортиш ваўлчаш орқали аниқлаш мумкин бўлган мулклар киритилади.Ҳанафий мазҳаби фақиҳлари бир жойдан иккинчи жойга кўчириббўлмайдиган, кўчириш билан ўз хусусиятини йўқотадиганнарсаларни кўчмас мулклар сирасига киритганлар. Ерга ишловберишда ишлатиладиган барча махсус нарса ҳам кўчмас мулкларҳисобланади. Ислом ҳуқуқига кўра, кўчмас мулкнинг тўрта туримавжуд:1) мамлука — хусусий шахсларнинг қўлидаги мулк;1 Қаранг: Садагдар М. Н. Основы мусульманского права. — М., 1968. —С. 45–60.2 Ўша жойда. — 47-б.3 Ўша жойда. — 50-б.4 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб, 1850.— С. 187.21

олишнинг ҳеч иложи бўлмаса, у ҳолда янги буюм ва янги бирэгалик шакли келиб чиқади. Абу Ҳанифа фикрига кўра, буҳолатда хусусий мулк эгаси ўз мулкига қўшилиб кетган молнингпулини тўлаши шарт. Имом Шофеъий фикрига кўра, мазкур мулкэгалари унинг бўлинишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар;агар ўша мулкни бўлиш имкони бўлмаса, иккала шахс ҳам ўшамулкка эга ҳисобланадилар 1 .Ислом ҳуқуқи ўзаро урушларда эгасиз сочилиб ѐтган ашѐбуюмларга,ғанимат сифатида эга бўлишга, ҳайвонларни овқилишга, табиат бойликларидан, дарѐдаги неъматларданфойдаланишга рухсат берган. Қуръони карим таълимотига кўра,ғанимат, яъни ўлжа олинган мол-мулклар уч турга бўлинади 2 :1) анфол. Унга асосан душманлардан урушлар натижасидатортиб олинган ер майдонлари киради. Давлат бошлиғи ушбуерларни тасарруф қилади. У ўз хоҳишига кўра бу ерларнихоҳлаган одамига бера олади. Бундай ерлар ҳадя қилинмаган,вақф учун олинадиган хусусий мулк объекти бўла олмайди.Мазкур ерлардан олинган фойда чегараларни мустаҳкамлаш, йўл,кўприк қурилишлари учун ишлатилган;2) фай буюмлари. Ушбу мулкларга ҳарбий юришлар вақтидаурушсиз, тинч йўл билан қўлга киритилган ашѐлар кирган. Уларасосан кўчар мулклар бўлган. Мазкур мулклар ҚуръоннингАнфол сураси 41-оятида шундай тақсимлаб берилган: «АгарОллоҳга ва ажралиш кунида — икки жамоа тўқнашган кунда,бандамиз (Муҳаммадга) нозил қилганимиз (оятлар вафаришталардан иборат) нарсага иймон келтиргувчибўлсангизлар, билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнингбешдан бири Оллоҳ учун, пайғамбар учун ва у зотнингқариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир.Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир»;3) ғанимат буюмлари. Булар ҳарбий юришларда қўлгакиритилган ўлжалар бўлиб, асосан кўчар мулклардан иборатбўлган. Улар иштирокчилар орасида тенг тақсимланган.1 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 8-жилд. — Истанбул,1984. —262–276-б.2 Ўша жойда. — 266-б.24

Ғаниматга қўлга киритилган барча нарсалар — буюмлар, қуллар,ҳарбий асирлар ҳам киради. Ғаниматнинг бешдан бир қисмибайтулмолга (ислом аввалидаги иқтисодий марказ, асосан Маккаҳисобланган) жўнатилиб, қолган қисми барча иштирокчиларўртасида бўлинган.Араблар кейинчалик Саудия ҳудудидан чиқишгач, фатҳқилган ерларидан кўпинча кўчар мулкларни — ғанимат сифатидакўчмас мулкларни, асосан экин майдонларини эса анфол қилибэгаларида қолдирганлар. Иккинчи халифа — Умар давридаЭронга кириб борилганида у фотиҳларни экин майдонлари,боғларга эгалик қилишдан қайтариб, ўз эгаларига қолдирган.Шиа мазҳабидагиларнинг фикрига кўра, душманлардан қўлгакиритилган барча нарсалар — ташландиқ ерлар, бузилганиморатлар, яйловлар, ўрмон ва дарѐлар, хуллас, мағлубподшоҳлар мулкидаги барча нарсалар мусулмонлар имоми(раҳбар) ихтиѐрига ўтади.Луқота (топилма). Ушбу гуруҳга ҳар қандай топилмабуюмлар, топилган болалар ва кишилар киради. Мазкуртопилмаларнинг ўзлаштирилиши уларнинг топилган вақти важойига боғлиқ. Ўз шахсий томорқасидан хазина топиб олганшахс унинг эгаси бўлади 1 . Шу каби хазинани ўзгалар ериданқазиб олиш унга эгалик ҳуқуқини бермайди. Уламолар фикригакўра, бирор жойдан топиб олинган буюм хусусида бир йилдавомида халқ орасида эълон қилиб туриш шарт. Ушбу муддатўтганидан сўнг эгаси топилмаса, топиб олган одам униўзлаштириши мумкин.Ўзлаштириш эгалланган буюм йўқолган вақт биланчамбарчас боғлиқдир. Фақиҳлар агар буюм ислом дининингкириб келишидан олдин йўқотилган бўлса-ю, сўнг ўша буюмниўзга шахс ислом дини кириб келганидан сўнг топиб олган бўлса,унга эгалик қилиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Аксариятуламоларнинг фикрига кўра, ислом дини кириб келганидан сўнгйўқолган буюмни топиб олган шахс уни ўзлаштириши мумкинэмас. Бу фикрни улар мулк ҳуқуқининг шахсда доимий сақланибқолиши билан асослайдилар. Мулк эгаси мулкини хоҳлаган1 Ўша жойда. — 262–276-б.25

вақтида талаб қилиши мумкин, топилмани истеъмол қилибтугатган, ишлатиб юборган шахс уни ўз мулки ҳисобидантўлаган.Вақф мулклари«Вақф»нинг луғавий маъноси «боғламоқ» деган мазмуннибилдиради. Шариат истилоҳида эса вақф моддий бойликни вақфқилган киши эгалигига боғлаш ва орият (фоизсиз қарз бериш)дамумкин бўлганидек, фақирларга манфаати билан ѐрдамберишдир. Вақфнинг қачон кучга кириши хусусида фиқҳуламолари қуйидаги фикрларни билдирганлар.Абу Ханифа бу хусусда: «То қози ҳукм қилмагунича ѐки вақфқилган кимса вақфни ўз ўлимига боғламагунича унинг вақфмолидаги эгалик ҳақи ўртадан кўтарилмайди» 1 , — деган. АбуЮсуф: «Вақф қилдим деган сўзнинг ўзи билан ҳам вақф молисоҳибининг қўлидан чиқади», деган бўлса, Имом Муҳаммад:«Вақф қилган инсон вақф молига бирор мутавалли(бошқарувчи)ни тайин қилиб, унга вақф молини топширмагуничаушбу вақф моли унинг мулкиѐтидан чиқмайди», деб ҳисоблаган.Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад яна: «Вақф молниАллоҳнинг мулкиѐтига боғлашликдир, шу зайлда вақф моликишининг мулкидан чиқиб, Аллоҳнинг мулкига ўтади, фойдасиэса бандаларга оид бўлади. Ушбу сабабга кўра ҳам вақф доимийқолиб, у сотилмайди ҳам, ҳадя қилиб, инъом ҳам этилмайди вамерос қилиб ҳам берилмайди», деб ҳисоблаганлар. Бу машҳурикки фақиҳ ўз сўзларига Ҳазрати Умар Самиғ номли еринисадақа қилиб беришни хоҳлаганида Расулуллоҳ (с.а.в.) унга:«Сотмаслик, мерос қилиб қолдирмаслик ва эҳсон қилибюбормаслик шарти билан ерингнинг аслини садақа қил», дегангапларини далил қилиб келтирганлар. Бу икки ҳуқуқшуноснингфикрига кўра, аслида ҳам, савоб тўхтовсиз бориб туриши учунвақф қилинган мулк доимий бўлиши керак. Ушбу тарздагидоимийлик эса фақат вақф қилувчининг моликлик ҳақини1 Батафсил маълумот учун қаранг: Исхаков С. А. Бурҳониддин Марғинонийва фиқҳ илми. — Т., 2000. — 63–64-б.26

ўртадан олиб ташлаб, молни Аллоҳга бағишлаши билан сақланибқолиши мумкин.Ҳазрати Имом Абу Ханифа эса ўз сўзларини ҳам насс билан,ҳам ақлий далил билан исботлаган. Абу Ханифа Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг «Моллар ворислар орасида тақсим қилинишдан тўсибқолинмайди», деган ҳадисларини ҳамда машҳур саҳобаШурайхнинг: «Расулуллоҳ (с.а.в.) жоҳилият даврида вақфқилинган моллар сотилишини буюрганлар», деган сўзларинидалил қилиб келтирган. Жоҳилият даврида бўлса ҳам вақфқилинган молларни сотишга буюрилганидан кўриниб турибдики,ўша молларнинг моликлик (эгалик) ҳақи ўз эгаларига тегишлибўлган. Агар моликлик уларнинг қўлидан кетган бўлганида эдиРасулуллоҳ (с.а.в.) вақф қилган кишиларга ўша молларинисотишни буюрмаган бўларди. Ушбу моллардан зироат учун, уйбино қилиш учун ва бошқа соҳаларда фойдаланиш мумкин.Демак, вақф қилувчи вақф қилган еридан олинганмаҳсулотларнинг жойида ва тартибли ишлатилишини назоратқилиб туришга ҳақлидир. Фақат у ушбу молларнингмаҳсулотларни садақа қилиб беради. Вақф эгаси ушбу тарздагитасарруфга эга бўлиши учун, албатта, мол унинг ўз мулкиѐтидабўлиши лозим. Ушбу ҳолдагина ўзидан кейин молни унингмулкиѐтидан чиқариб, бошқа бировнинг мулкиѐтига ўтказишжоиз бўлади.Юқорида Абу Ханифанинг: «То қози ҳукм қилмагунича ѐкивақф қилган кимса вақфни ўз ўлимига боғламагунича унинг вақфмолидаги эгалик ҳақи ўртадан кўтарилмайди», деган сўзлариҳақида буюк ватандошимиз Бурҳониддин Марғиноний:«Ижтиҳод қилиш мумкин бўлган ўринда ҳукм бериш» деб АбуҲанифанинг мулкчилик масалаларида қозининг нуфузиникўрсатиб ўтганини эслатган. «Ҳидоя»да келтирилишича, ўлимигабоғлаш ҳолатида мулк вақф қилувчининг мулкиѐтидан чиқибкетмайди, балки вақф молининг маҳсулотлари доимий равишдафақиру-мискинларга садақа қилиб турилади. Бу худди бирормолнинг фойдаси то қиѐматгача садақа сифатида берилишинивасият қилганлик ҳолати каби давомли бўлади.Ўлими арафасида, бетобланиб ѐтган чоғида молини вақфқилган кишининг масаласида уламолар ихтилоф қилишган. Абу27

Ҳанифанинг фикрига кўра, бу вақф давомийлик касб қилмайди.Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад фикрича эса, давомийликқозонади, лекин бу ҳукм вақф қилинган молнинг учдан биригаўтиши мумкин. Соғлом ҳолатда вақф қилинганида эса бу ҳукммулкнинг ҳаммасини қамраб олади.Бу фақиҳлар ўртасидаги ихтилофларга қарамай, вақфқилинган мулк вақф қилувчининг мулкиѐтидан чиқиб кетади,лекин қайси инсоннинг номига вақф қилинган бўлса, ўшангабутунлай ўтиб кетмайди. Яъни у тўлиқ тасарруф қилмайди.Ҳанафий уламоларининг энг кўзга кўринадиган томонлариданбири шундаки, унда ҳали содир этилмаган ишга ҳам шариат кўзибилан қараб баҳо берилади. Имом Абу Юсуф ҳалитақсимланмаган молни ҳам вақф қилса бўлади, деб фикрбилдирган, чунки у кишининг наздида ўша тақсимланиши лозимбўлган молларда вақф қилувчининг насибаси борлиги кифояқилган. Имом Муҳаммад наздида эса, вақф қилувчи қўлидабўлган нарсани вақф қилиши лозим бўлганлиги учун ҳали тақсимқилинмаган молни вақф қилиш мумкин эмас. Бу ихтилоф тақсимқилиниши мумкин бўлган молларда катта аҳамиятга эга. Лекинтақсим қилинмайдиган молларда, Имом Муҳаммад фикрича,муштарак ҳолда ҳам вақф жоиздир (яъни бир молда бир нечакиши шерик), фақат бу моллар масжид ва қабристон учун вақфқилишга ярамайди.Абу Юсуф фикрича ҳам, тақсим қилинмаган молни масжидва қабристон учун вақф қилиб бўлмайди, чунки шерикликнингдавом этиши вақф қилинган молнинг Аллоҳ ризоси учунқўлланишига тўсқинлик қилади. Мисол учун, бундай ернишериклардан бири бу йил ўликлар учун мозор бўлиб хизматқилади деса, келаси йили шериги бу йил экин экамиз деса, ѐки буйил ушбу ерда намоз ўқилади деса, шериги эса бу йил энди буерда мол боқамиз деса, қанчалик носоғлом ҳолат юзага келишикабидир. Аммо масжид ва қабристон атрофидаги вақф қилинганерлар масаласи бундай эмас, чунки ундан фойдаланилиши вамаҳсулотлари вақф эҳтиѐжига кўра тарқатилиши мумкин.Вақф қилган киши молнинг ҳаммасини вақф қилганидан сўнгтақсимот бўлиб, бу молдан унга бир бўлагигина тегса, ИмомМуҳаммад фикрича, бу умумийлик (шериклик) илгаридан28

мавжуд бўлганлиги учун ҳадяда бўлганидек вақф бузилади.Фақат бетоблик чоғида ҳадя ѐки вақф қилган бўлса-ю, лекинунинг ўзи бир қисмидан воз кечса (фикридан қайтса), ѐкиўлганидан сўнг унинг ворислари молнинг учдан икки қисминиталаб қилса, бу ҳолатда умумийлик қайта майдонга келганлигиучун ҳадя ва вақф меросхўрлардан қолган қисмларда бузилмайди.Агар вақф қилинган молнинг ажратилган маълум бир қисмибошқа бировга тегишли эканлиги маълум бўлиб қолса, у ҳолдаумумийлик ягона молда бўлмаганлиги учун вақф бузилмайди.Мулкни вақф қилаѐтганда, Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадфикрича, вақф кучга кириши учун ниҳоясиз (сўнгсиз) биржиҳатга боғланиши шарт. Имом Абу Юсуфнинг фикрича эса,охири маълум бўлган жиҳатларга боғланса ҳам вақф жоиз бўлиб,у жиҳат охирига етганда вақф исмларидан сўз юритилмаса,қилинган вақф моли фақирларга ўтади.Шаръий масалаларда фуқаҳолар (ислом ҳуқуқшунослари)илгари ўтган саҳобаларнинг қилган ишларидан ҳам бироршаръий ҳукм татбиқ қилганлар. Шунга кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.)даврида бир жамоат саҳобаларнинг кўчмас мулкларини вақфқилганлари эътибори билан, вақф қилувчи киши кўчмас мулкнивақф қилиши мумкин. Ҳанафий мазҳаби намояндалари бировоздан кўчириладиган ва ўзгартириш мумкин бўлган молнивақф қилиш мумкин эмас, дейганлар. Абу Юсуф кўчмас мулкҳақида яна шундай қўшимча қилган: «Бир киши кўчмас мулкниҳайвонлари ва бу ҳайвонларни боқувчи ўз қули билан бирга вақфқилиши жоиздир». Худди шу шаклда ер ҳайдаш, ерга ишловбериш учун зарур бўлган иш қуроллари ҳам вақф қилинишигафақиҳлар томонидан рухсат этилган. Ҳанафий уламолари шаръиймасалаларни ҳал қилишда фақат қиѐсдан моҳиронафойдаланибгина қолмай, балки «истеҳсон»дан ҳам унумлифойдаланганлар.Ҳанафий мазҳаби вакилларининг энг кўзга кўрингантомонларидан яна бири улар бошқа мазҳаб вакиллари танолмайдиган фиқҳий ҳолат — таомил (одат)ни ҳам шаръийэътибор билан баҳолаганлар. Имом Муҳаммад халқ орасидақўлланиши таомил шаклига кирган болта, белкурак, теша,кетмон, тобут, кафан, қозон-товоқ ва Қуръон каби кўчар29

мулкларни ҳам вақф қилиш мумкин, деб ҳисоблаган. Абу Юсуфбу фикрга қўшилмаган. Нусайр ибн Яҳѐ Қуръон ҳукмида бўлганшарт билан ўз китобларини вақф қилгани ҳақидаги ривоятниИмом Муҳаммаднинг ўз сўзларига далил қилган.Бурҳониддин Марғиноний ҳам ушбу фикрга қўшилиб:«Қуръон ѐки бошқа диний таълимотларни ўз ичига олганкитобларни ҳам вақф қилиш жоиз», — деган. Машҳур фақиҳ АбуЛайс Самарқандий ҳам уларнинг сўзини қувватлаган.Шофеъий мазҳабининг асосчиси Имом Шофеъий бу соҳадақуйидагича фикр билдирган: «Асли айнан қолиб, фойдаланиш васотиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсани вақф қилишмумкиндир. Чунки ундан фойдаланиш нуқтаи назаридан, уларҳам кўчмас мулк ѐки от ва қурол-аслаҳа ҳукмида бўладилар».Ҳанафий мазҳаби тарафдорлари бу фикрга қўшилмаганлар.Улар Имом Шофеъийга жавобан: «Вақф учун шарт бўлганабадият, ташиш мумкин бўлган молларда рўѐбга чиқмаганлигиучун улар ҳам олтин ва кумуш ҳукмидадир», — деганлар. Кўчмасмулк эса ундан фарқ қилади, яъни унда вақф абадийлашади.Айни замонда таомул тарафидан бизнинг фикримизга қаршибирор далил бўлмаганлиги учун қиѐснинг аслига суянибқолаверамиз. Абу Юсуф шу ўринда бундай фикрлайди: агар вақфмоли бўлиниши мумкин бўлган шериклик моли бўлса, иккинчитараф тақсимни талаб қилишга ҳақли ва ушбу молдан ҳисса(улуш) олиши тўғридир. Агар ҳали тақсим қилинмаган ва иккикиши ўртасида бўлган кўчмас мулкни улардан бири вақф қилса,ҳисса ажратишни шериги билан ўзи ҳал қилади. Иттифоқошериги вафот этган бўлса, ҳисса ажратишга унинг васийси —марҳумнинг ваколатли кишиси ҳам ҳақли бўлади.Аммо ўз мулкининг ярмини вақф қилган бўлса, бу ҳолатдаҳиссаланишни қози билан амалга оширади ѐки қолган улушнибошқа бир одамга сотиб, ҳиссаланишни у билан қилиб бўлгач,унга сотган нарсасини такрор сотиб олади. Чунки бир киши бирвақтнинг ўзида ҳам насиба ажратган, ҳам насибаланган бўлаолмайди. Ҳиссалашилган даврда ўртадаги пулларда тафовутбўлиб қолса, у ҳолда вақф қилган кишига вақф моли баробаридапул берилиши мумкин эмас, лекин вақф қилган инсон ушбутафовутни бартараф этиш учун пул бераѐтган бўлса, бу жоиз30

бўлиб, гўѐки бу ҳолатда берилган пул миқдорида мол сотиболинган ҳисобланади.Мулкни вақф қилаѐтган вақтда вақф қилувчи шарт қўйса ҳам,қўймаса ҳам мутавалли (иш бошқарувчи) вақф молини манфаатберувчи, маҳсулдор ҳолда сақлаши ўз-ўзидан шарт бўлади. Чункивақфдан кўзланган асосий мақсад вақф фойдасининг давомийҳолда қўлланишидир. Маҳсулдор бўлмаган мол фойдаси эса,турган гапки, давомий бўлиши мумкин эмас. Шуни инобатгаолган ҳолда ўз-ўзидан вақфни маъмур (обод, манфаатли,маҳсулдор) ҳолга келтириш шарти юзага келади. Ўлимидан сўнгфақирларга ўтказиш шарти билан маълум бир кишига қилинганвақф учун керакли сарфларни масъул ҳисобланмиш кимсақоплайди. Унинг ҳаѐти давомида бу ҳолат сақланиб қолиб, унданфақат вақфнинг эски ҳолатини сақлаб қоладиган даражадахаражат олинади, холос.Вақт ўтиши натижасида вақф моли эскирган ѐки қулаганбўлса, у фойдаланиладиган даражадаги ҳолатга келтирибқўйилади. Чунки вақф молининг фойдаси (яъни тушум) номигавақф қилинган кимсага тегишли бўлган, шу жиҳатдан ҳам унданушбу бинони тузатиб қўйишга етадиган маблағ сўралади, ортиқчаталаб қилиш эса шаръан мумкин эмас. Вақф қилинган бинодантушган фойда эса унинг ҳақи ҳисобланиб, унинг розилигисизбошқа мақсадларда ишлатиб бўлмайди. Башарти вақф бир кимсаэмас, балки умуман фақирлар номига қилинган бўлса, у ҳолда,айрим фақиҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг розиликларибўлмаса ҳам тушумдан ушбу бинонинг манфаатдорлигинитиклаш учун олиб ишлатилади.Агар бир киши уйини унда фарзандининг яшашини шартқилиб вақф этса, у ҳолда ушбу уйнинг маъмурчилигига уйдаяшовчи киши масъул бўлади. Аммо уйда яшовчи киши ўзҳуқуқидан фойдаланиб, буни рад этса ѐки у фақир бўлиб, уйнитузатишга қурби етмаса, бу ҳолда қози вақф қилинган мулкнисақлаб қолиш мажбуриятини тушуниб етган ҳолда ушбу уйниижарага қўяди; ижарадан тушган маблағга эса уни таъмирлайди,сўнг уйни вақф қилинган кишига қайтаради. Шу тариқа вақфқилинганнинг ва яшовчининг ҳуқуқлари сақланган бўлади. Хўш,нима учун фарзанд эмас, айнан қози уйни ижарага беради? Гап31

шундаки, уйда яшовчи киши, гарчи вақф қилиб кетган инсоннингфарзанди бўлса-да, уй унинг том маънодаги мулкиҳисобланмаганлиги учун фарзандда уни бировга ижарага беришҳуқуқи бўлмайди. Мана шу боисдан ҳам бу масалани қози ҳалэтади. Вақф мулки мусулмон қонунчилигида дахлсизҳисобланади.Мусулмон ҳуқуқшунослари вақф масаласида энг кичиктафсилотларга ҳам эътибор берганлар. Мисол учун «Ҳидоя»китобининг матнида келган «вақфнинг эски қурилма ва майдачуйдақурилиш аслаҳаларини қози вақфни таъмирлашдақўллайди. Агар ушбу ашѐларга эҳтиѐж бўлмаса, уларни келаситаъмир вақтигача сақлаб қўяди» 1 , деган жумла сўзимизга далилбўла олади. Мусулмон ҳуқуқшуносларининг фикрича, агарбузилган (яъни вақф қилинган) иморатнинг қурилиш моллариуни тузатишга ярамаса, уларни сотиб, ўша пулга таъмирлаш учунярайдиган ашѐлар сотиб олинади. Ушбу эски қурилиш молларивақф қилинганлар орасида тақсимланишига йўл қўйилмайди,чунки бу вақф қилинган мулкнинг бир бўлаги бўлганлиги учунунда вақф қилинганларнинг ҳақлари йўқ; уларнинг фақат вақффойдасида ҳақлари бор, холос.Вақф асли Аллоҳга тегишли бўлганлиги учун бу ҳолатдауларга фақат вақф фойдасидан берилади. Ҳанафий мазҳабинингтарафдорлари вақф фойдаси ҳақида ҳам бир қанча фикрларнибилдирганлар: агар вақф қилган кимса вақфнинг фойдасини ўзигатахсис (тааллуқли) қилса ѐки мутаваллиликни бўйнига олса, буАбу Юсуфга жоиздир. Имом Муҳаммад эса қиѐсга кўра мумкинэмас, дейди. Бунга Ҳанафий мазҳабида кўзга кўринган машҳурфақиҳ Ҳилол ар-Розий ибн Яҳѐ ал-Басарий ҳам қўшилган.Аслида, бу ихтилофли масаладир.Машҳур икки имом ўз сўзларини қуйидагича асосламоқчибўлганлар. Имом Муҳаммад: «Вақф, илгари айтганимиздек,бошқа кимсанинг мулкига ўтиши туфайли молни ўз ихтиѐри илаберишдир. Ҳолбуки, шундоқ экан, вақф фойдасини ўзига хосбўлишини шарт қиладиган бўлса, у ҳолатда бу вақф бекор1 Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 1-жилд: Вақф китоби. — Қозон, 1904.— 450-б. (араб тилида)32

ҳисобланади. Чунки киши ўз молини ўзига бериши бу ақлкўтарадиган иш эмас», — дейди.Имом Абу Юсуф эса Пайғамбар (с.а.в.) ўз садақалариданеганлари ҳақидаги ривоятга таянганлар. Унинг айтишича, кишишарт қўйиш орқали ўз садақасидан баҳраманд бўлиши мумкин,чунки «вақф бу мулкни савоб ҳосил қилиш учун Аллоҳгабағишлашдир». Шу тарзда вақф қилган инсон Аллоҳга тегишлимолни ўзлаштирган ҳисобланиб, юқорида келтирилганидек, ўзмолини ўзига берган дейилмайди (масалан, бир карвонсаройниѐки ўз ерининг бир қисмини қабристон учун вақф қилар экан,мазкур карвонсаройга қатнаши ѐки омбор сувидан ишлатиши ѐкиўлиги ушбу мозорга кўмилишини шарт қилиши жоиз бўлганикабидир). Айни вақтда вақфдан кўзда тутилган мақсад — савобгакишининг ўз нафсига сарф қилиши билан ҳам эришилади.Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ҳақда: «Кишининг ўз нафсига харажатқилиши ҳам садақадир», деган. Яна Абу Юсуфнинг фикрига кўра,вақф қилган киши истаган вақтида вақф қилган ерини бошқа бирер билан алмаштириш шартини қўйишга ҳақлидир. ИмомМуҳаммад бу фикрга эътироз билдириб, бу ҳолатда «вақф жоиз,лекин шарти ботил», деган.Агар вақф қилувчи ўзи муайян бир давр ичида ихтиѐр олиб,шу уч кун ичида воз кечишни шарт қилган бўлса, Абу Юсуфгакўра, вақф ҳам, шарт ҳам жоиз ҳисобланса, Имом Муҳаммадгакўра, вақф ботилдир. Ҳилол ар-Розийнинг ѐзишича, баъзифақиҳлар вақф қилувчи мутаваллиликнинг ўзига тааллуқлибўлишини шарт қилса, бу вазифа уники бўлади, агар бумазмундаги шарт бўлмаса, вақф қилувчи мутавалли бўлаолмайди, деб фикр билдирганлар. Таниқли фақиҳ олимлар «бусўз Имом Муҳаммадга тегишли бўлса керак, чунки ИмомМуҳаммад фикрига кўра вақф саҳиҳ бўлиши учун вақф қилувчимулкини мутаваллига топшириши шарт эди», деганлар. Буҳолатда эса вақф қилувчи вақф моли тақсим қилинганидан сўнг умолга ўзи бошқарувчилик қила олмайди. Вақфнингмутаваллилигини ўзига шарт қилган киши ишончли шахсбўлмаса, фақирларнинг ҳақини асраш мақсадида, қози унданмутаваллиликни олиб қўйиши мумкин. Агар васий (марҳумтомонидан ишонч билдирилиб, фарзандларига раҳнамо қилиб33

васият қилинган шахс) ҳам ишончли шахс деб эътироф этилмаса,қози уни ҳам бу ишдан озод этишга ҳақли. Вақф этиш чоғидавақф этувчи ўзини на султоннинг ва на қозининг амри биланмутаваллиликдан озод қилмаслик шартини қўйса, бу шартмусулмон ҳуқуқи меъѐрларига зид бўлгани учун бекор қилинади.Исломга оид адабиѐтда аксарият ҳолларда фиқҳ илмифуқаровий-ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олиб, уч китобдан,яъни уқудот, ийқоот, аҳкомдан иборат деб кўрсатилади.1. «Уқудот» — араб тилидаги «ақд» («битим») сўзинингкўплиги бўлиб, бу китобда турли шартномалар, улардан келибчиқадиган мажбуриятлар ва шартномалар ижросини таъминловчишартлар ҳақида батафсил маълумот берилган.2. «Ийқоот» — «ийқо» деган арабча сўзнинг кўплиги бўлиб,луғавий маъноси бирон нарсанинг объектив равишда амалгаошишини билдиради. Кўзда тутилган маъноси эса бир томоннингталаби билан бўладиган бир томонлама битимдир. Ўзгашахсларнинг хоҳиш-иродаси бундай битимларнинг тузилишигатаъсир этмайди.3. «Аҳкомлар» — «ҳукм» сўзининг кўплиги бўлиб, унгамусулмонлар кундалик ҳаѐтида ҳамда жиноят, мерос,мажбуриятларида амал қилишлари лозим бўлган барча қонун вақарорлар киради.Ислом ҳуқуқида барча ҳаракат ва ашѐлар қонунийликжиҳатидан қуйидагича таснифланади:1) ҳаром — тақиқланган ҳаракатлар;2) макруҳ — ѐқтирилмаган, шу билан бирга қатъий равишдатақиқланмаган ҳаракатлар;3) жоиз — рухсат берилган;4) саҳиҳ — тўғри;5) мубоҳ — қонуний ва йўл қўйиладиган амаллар;6) ботил — ноқонуний, ножоиз;7) фосид — бекор қилинган.Бажарилишига қараб амаллар қуйидагича бўлинади:1) фарз — сўзсиз бажариш талаб қилинган амал;2) суннат — бажариш тавсия этилган амаллар;3) савоб — бажарилиши мақтовга лойиқ, тўғри амаллар.34

УҚУДОТ — ИСЛОМ ШАРТНОМА ҲУҚУҚИ«Уқудот» тушунчаси«Уқудот» битим, шартнома деган мазмунни билдиради.Қуръони карим Моида сурасининг биринчи ояти «Эй мўъминлар,ақдларга вафо қилингиз», деб бошланишининг ўзиѐқ битим вашартномаларнинг исломда тутган ўрнини кўрсатади. Битимлархусусида бир қанча ҳадислар мавжуд. Шулардан бирига кўра,«алмуслимуна инда шурутиҳим», яъни «мусулмон киши —шартлашилган мажбуриятида турадиган одамдир». Бу бўлимдафуқаролик ҳуқуқида бўлган қоидалар, мажбуриятлар, шартномава мажбуриятда икки томоннинг ўзаро розилиги талаб қилинишиҳақида сўз юритилади. Мажбуриятлар икки турли бўлади:1) лозим ақд;2) жоиз ақд.Лозим ақд икки томоннинг розилигисиз ўзгармайдиган,бузиш мумкин бўлмаган мажбуриятдир.Жоиз ақд томонлардан ѐлғиз бирининг ҳам розилиги биланўзгартириш, бекор қилиш мумкин бўлган мажбуриятдир (мисолучун васият, вақф).Уқудот мажбуриятларига қуйидагилар киради: оила — никоҳ,савдо-сотиқ, қарз мажбуриятлари, орият ва вадиа, омонат, ижара,шериклик, музораба (икки шахс ўртасида муайян шартлар билантузиладиган савдо битими), ваколат.Мажбуриятларнинг ижросини таъминлаш бўлимига: гаров,зимон (кафиллик) киради.Ҳанафий мазҳабига кўра, шартнома икки ва ундан ортиқкишининг ўзаро келишган ҳолда муайян бир ҳаракатга бўлганмуносабатидир 1 . Исломда шартнома предметини бирорта ҳаракатташкил этиши шарт эмас, балки унга ҳаракатсизлик ѐкиҳаракатни содир этишдан тўхташ ҳам киради. Ислом хуқуқиданазр қилиш (бирон-бир хатти-ҳаракатнинг оқибатига боғлабОллоҳ номи билан ичилган қасамга риоя қилиш, мисол учун,«ўқишга кирсам, шу масканга бир қўй атадим», деб айтса, ўқишга1 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 8-жилд. — Истанбул,1984. — 262–276-б.35

кириши билан унга бир қўй сўйиш ѐки мазкур масканга ҳадяқилиш вожиб бўлади) каби бир томонлама битимлар, ичганқасамига кўра ўз мулкини садақа ѐки вақфга бериб юборишлозим бўлган битимлар ҳам учрайди.Исломда шартномалар томонларнинг ўзаро розиликлариасосида тузилади. Ислом фақиҳлари шартномалардан келибчиқадиган мажбуриятларга ҳам тўхталиб ўтганлар. Умуман,исломда мажбурият ҳуқуқи рим ҳуқуқи ѐки бошқаҳуқуқлардагидан тамомила фарқ қилади. Исломнинг мажбурияттаълимотига кўра, инсонниг Оллоҳ олдидаги мажбурияти энгасосий мажбурият ҳисобланади 1 . Фуқаролик мажбуриятларииккинчи ўринда туради. Ислом ҳуқуқига кўра, чекланмаган вачекланган мажбуриятлар ажратилади. Чекланмаганмажбуриятларни, гарчи қонун билан белгиланмаган бўлса-да,кишилар бажаришга мажбурдирлар. Мисол учун ҳалокатгаучраѐтган шахсга ѐрдам кўрсатиш, камбағалларни моддий вамаънавий жиҳатдан қўллаш. Чекланган мажбуриятларгақонунда кўрсатилган мажбуриятлар киради. Бу мажбуриятлар, ўзнавбатида, иккига, яъни ҳаққуллоҳ (яъни инсоннинг Оллоҳолдидаги мажбуриятлари) ва ҳаққунносга (шахснинг фуқароликбитимларидан келиб чиқадиган ўзгалар олдидагимажбуриятларига) бўлинади.Шартнома (битим) предметиИслом олимларининг фикрига кўра, шартнома предметигабир қанча талаблар қўйилади:биринчидан, бировга эркин ўтиш хусусиятига эга бўлишикерак. Ҳаводаги қуш, чўккан кема, арқонидан қочган чорвашартнома предмети бўла олмайди.иккинчидан, шартнома предмети муайян, аниқ нарса бўлиб,томонлар у ҳақда етарлича маълумотга эга бўлишлари керак;учинчидан, шартнома предмети нақд бўлиши керак. Аммокейинчалик Ҳанафий мазҳаби олимлари салам савдосига кенгйўл очиб берганлар;С. 5-7.1 Қаранг: Саидов А. Х. Основы мусульманского права. — Т., 1994. —36

тўртинчидан, шартноманинг предмети ва мақсади шариатнуқтаи назаридан рухсат этилган бўлиши керак.Энг аввало, томонларнинг розиликлари ва ўз хоҳишлариниэркин билдиришларига монелик бўлмаслиги зарур, чункимажбурлов остида юзага келган битим ноқонуний ҳисобланади 1 .ИСЛОМ САВДО ҲУҚУҚИ«Савдо» тушунчасиСавдо-сотиқ деб ислом ҳуқуқида бирон-бир нарсани бирбиригаайирбошлаш, сотиш, сотиб олиш тушунилади. Исломдасавдонинг шаръий асосларини Қуръони карим 2-сурасининг 275-ояти ва Жомиус-саҳиҳ асаридан ўрин олган Пайғамбар(с.а.в.)нинг бир нечта ҳадислари ташкил этади 2 . Бироқ унингҳозирги кўринишга келишида ислом мужтаҳидлари қонунижодкорлиги фаолиятининг аҳамияти беқиѐсдир. Унга асосансавдо-сотиққа оид минглаб масалаларни қамраб олувчи бир нечаюзлаб асарлар яратилган.Савдонинг шартлариСавдо қонуний бўлиши учун, энг аввало сотувчи томониданийжоб (таклиф) ва харидор томонидан қабул амалга ошишилозим. Савдодаги «ийжоб» ва «қабул» ислом ҳуқуқида савдобитимида қўлланиладиган атамалардир.Ийжоб ва қабул кўпинча ўтган замон шаклида ишлатилади(масалан: «сотдим», «олдим»).Савдода «оламан» ва «сотаман» каби келажак замон шаклиқўлланилганида, томонлар ушбу сўзлари билан ҳозирги замонниназарда тутган бўлсаларгина савдо битими тузилган бўлади ваагар келажак замон кўзланган бўлса, савдо битими тузилган деб1 Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 3-жилд: Савдо китоби. —Қозон, 1904 (араб тилида).2Савдога бағишланиб Абу Таййиб Сиддиқ Ҳасан қаламига мансубҳадислар тўпламида 65та ҳадис келтирилган. Қаранг: Абу Таййиб Сиддиқ.Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий (Бухорий ҳадисларини тушунишдаОллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — Сурия, 1984. — 3–126-б.37

ҳисобланмайди. Шунингдек, «оламан», «сотаман» каби фақатваъда маъносини англатувчи ҳамда «сот», «сотиб ол» кабибуйруқ маъносида келган сўзлар билан ҳам савдо битимитузилмайди. Фақат ҳозирги замонга далолат қилувчи буйруқбилангина савдо тузилади. Масалан, олувчи «шу молни менгашунча сўмга сот» деса, сотувчи «сотдим» деса, савдо битади.Шунингдек, сотувчи «бу молни шунча сўмга ол» деса ва олувчи(харидор) «олдим» деса; ѐки олувчи «олдим» деганида сотувчи«ол» ѐки «баракасини берсин» (сотишга розилик ибораси) деса,бай (савдо) битади.Ийжоб ва қабул оғзаки бўлгани каби ѐзма шаклда ҳам бўлади.Соқов (гунг) шахснинг таниш ишораси билан савдо битимитузилади.«Ийжоб ва қабулдан асл мақсад икки тарафнинг розиликларидир.Бинобарин, шунга далолат қилувчи хатти-ҳаракатли айирбошлаш(яъни бир-бирига индамай пулни узатиб, иккинчи томон ҳам ўзнавбатида индамай товарни бериб юбориши) билан ҳам савдо битадива бунга «бай таотий» дейилади. Масалан, харидор индамай пулни,новвой эса нонни берса, бай битган бўлади. Шунингдек, олувчипулни бериб тарвузни олса ва сотувчи индамаса ҳам савдо битганбўлади. Шунингдек, харидор буғдой олмоқ учун сотувчига 500 сўмбериб, «буғдойни қанчадан сотаяпсан» деганида, «килоси юз сўм»деса, харидор бунга сукут қилса ва у беш килограмм буғдойни тортибберишини сўраганида сотувчи «эртага бераман» деса ҳамдаўрталарида ийжоб ва қабул бўлиб ўтмаса ҳам, савдо барибир битганбўлаверади. Ҳатто эртасига буғдойнинг нархи 150 сўмга чиқса ҳамсотувчи 100 сўм зарарига бўлса-да сотишга мажбур бўлади.Аксинча, буғдойнинг баҳоси эртасига тушган бўлса, олувчиаввалги тўлаган нархи билан олишдан бош тортолмайди.Шунингдек, харидор «бу гўштнинг фалон еридан бунча сўмликменга тортинг» деса, қассоб уни кесиб тортса, савдо битиб,харидор ушбу бўлак гўштни рад қила олмайди.Савдо шартномасидан сўнг нарх-наво ўзгарса, сўнг қайтанархланса, кейинги келишув эътиборга олинади.Товар билан боғлиқ қоидаларҲанафий мазҳаби ҳуқуқшуносларининг фикрига кўра,товарга қуйидаги шартлар қўйилиши лозим:38

1) товарни харидорга эркин топшириш имкониятига эгабўлиш;2) товар баҳоланиши мумкин бўлган нарса бўлиши;3) товар олувчига маълум (таниш) бўлиши (товар ҳақидагимаълумот уни белгилайдиган ҳолати ва сифатини баѐн қилишибилан ҳосил бўлади);4) сотилаѐтган товар ислом ҳуқуқига кўра тақиқланган товарбўлмаслиги (қуръон ва сунна орқали истеъмоли тақиқланганбўлмаслиги) 1 .Товарни сақлаш. Сотувчи бир неча нарсани битташартлашув (байлашув) билан сотиб, ҳар бирининг баҳосини баѐнэтган бўлса, айтган суммасини тўлиғича қўлга олгуничатоварларнинг ҳаммасини бермай сақлаб туришга ҳақлидир.Харидорнинг гаров пули ѐки кафолат бериши сотувчинингтоварни ушлаб туриш ҳуқуқини бекор қилмайди. Насиягасотишда сотувчининг сақлаш ҳуқуқи бўлмайди; ваъда берганвақти келганида пулни олиши билан товарни харидоргатопшириши лозим бўлади. Ҳар қандай шартнома товаршартлашув вақтида қаерда бўлса, ўша ерда топширилишинитақозо қилади.Товарни топшириш билан боғлиқ харажатлар. Товарниолиш билан боғлиқ харажатларни олувчи тўлайди. Масалан,пулни санаб бериш, тарози ҳақини тўлаш каби хизматларни товаролувчи бажариши лозим бўлади. Товарни топшириш биланбоғлиқ чиқимлар сотувчининг зиммасида бўлади. Кўтара(ўлчанмай тахмин билан) сотилган нарсаларнинг чиқимихаридордандир. Рўйхат ва ҳужжатларни тузиш харажатихаридорнинг зиммасига тушади.Товарни топшириш билан боғлиқ ҳолатлар. Савдода қабз(товарни қўлга киритиш) шарт эмас. Бироқ байлашиб бўлингач,муштарий (харидор) пулни сотувчига, сотувчи эса товарнимуштарийга (харидорга) беришга мажбурдирлар. Товарнитопшириш (бериш) харидор товарни эркин қўлга кирита оладигантарзда тақдим этиш билангина ҳосил бўлади. Товарни олиши1 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 5-жилд. — Истанбул,1984. — 49–65-б.39

билан харидор уни қўлга киритган бўлади. Турли товарлардатопшириш (таслим) турлича бўлади. Харидор сотилаѐтган уй ѐкиҳовли майдонининг бир чеккасида туриб уни кўрса, шунинг ўзиэгалик қилиш учун етарли бўлиб, сотувчининг унданфойдаланишга рухсат бериши топширишдир. Экин экилган ернитопширишда сотувчи экинни ўриб ѐ ҳайвонга едириб ернибўшатиб беришга мажбурдир. Меваси бўлган дарахтнитопширишда сотувчи мевасини тушириб, дарахтни бўшатибберишга мажбур. Дарахт устида сотилган мевани олувчининг унитушириб олиши сотувчининг рухсат бериши (таслим) дебҳисобланади.Қулф-калитли мулкнинг калитини бериш ҳам таслимдир.Ҳайвон калласидан, ѐ қулоғидан, ѐки нўхтасидан тутқазиб таслимқилинади. Ўлчанадиган, тортиладиган товарни олувчинингкўрсатмаси билан ўлчаш ва тортишга мўлжаллаб берилган идишѐки қопга жойлаштириш ҳам таслимдир.Ислом ҳуқуқига кўра савдоси мумкин ва мумкинбўлмаган нарсаларҲанафий мазҳабининг фикрига кўра, ҳали мавжуд бўлмаганнарсанинг савдоси ботилдир (бекордир) 1 . Масалан, бирдарахтнинг ҳеч кўрилмаган мевасини сотишга йўл қўйилмайди.Қўлга бериш (топшириш) имкони бўлмаган нарсани сотишмумкин эмас. Масалан, дарѐда ѐтган ва чиқариш мумкинбўлмаган қайиқнинг ва тутиб топшириш мумкин бўлмаган қочоқҳайвоннинг савдоси ман қилинган. Элда товарҳисобланмайдиган, баҳоланиши мумкин бўлмайдиган молнингсавдоси тақиқланган. Исломда қийматга эга бўлмаган мол эвазигасотиб олиш, шунингдек мавҳум нарсанинг савдоси фосид иш деббаҳоланади (бузилган савдо назарда тутилаяпти). Масалан,сотувчи олувчига «мулкимдаги барча нарсани сенга шунча сўмгасотаман» деса, олувчи эса «оламан» деса, лекин у нарсаларолувчига маълум бўлмаса, савдо фосид ҳисобланади.1 Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 3-жилд. Савдо китоби. —Қозон, 1904 (араб тилида).40

Кўчмас мулкнинг маълум бир (масалан, 1/2, 1/3 ѐки 1/10)қисмини ажратмасдан туриб ҳам сотиш мумкин. Киши ўзулушини шеригининг рухсатисиз бировга сота олади. Ер савдоқилинаѐтган вақтда унга қўшиб ўтиш ҳуқуқи, сувдан ичишҳуқуқи, оқизиш ҳуқуқини ҳам савдо қилиш жоиз.Пулнинг сифати ва ҳолатига қўйилган талабларСавдо вақтида нарх (тўлов миқдори) айтилиши(белгиланиши) лозим. Бинобарин, товарнинг баҳоси зикрқилинмайдиган бўлса, бай (савдо) фосид бўлади. Тўланадиганнарса маълум бўлиши керак. Тўлов ҳақидаги маълумот мавжудбўлмаса, миқдор ва сифатини баѐн қилиш билан тасаввур ҳосилбўлади. Турли олтин (пул)лар муомалада бўлган юртда жорийпул қандай олтин эканлиги баѐн қилинмасдан, мутлақ тарзда«мунча олтин» деб қилинган савдо фосиддир. Кумуш танга ҳамшундай. Кумуш (танга ѐ қоғоз пул) билан савдо қилинганидаолувчи муомаладаги тангаларнинг ман этилмаган ҳар қандайнави билан тўлаши мумкин. Тўлов тури (сифати) баѐн қилинибсавдо қилинган ҳолатда шартнома қандай турдаги пул асосидатузилган бўлса, ўшандай пул билан тўланиши лозим бўлади.Масалан, Бухоро олтини, ѐ инглиз, ѐ француз олтини ва ѐкинемис олтини берилади дейилса, савдода ҳам айнан ўша пулберилади.Савдо (жараѐнида) тайин қилинган пул (тўлов) айнан ўзибўлиши шарт эмас. Яъни муштарий (олувчи) қўлидаги юз сўмликолтинни кўрсатиб, шу олтинга бу товарни сотиб оламан деса,олувчи ҳам бердим деган бўлса, олувчи айнан ўша олтиннибермоққа мажбур эмас, унинг ўрнига тенг қийматга эга бўлганбошқа юз сўмлик олтинни бериши мумкин. Бир хил турдагитангалар ўрнига уларнинг қисмларидан иборат тенг миқдориберилиши мумкин. Бу ишда юртнинг урф-одатига риоя қилишлозим.41

Савдода харидор ва сотувчига берилган ихтиѐр(ҳуқуқ)ларШарт қўйиш ихтиѐри. Сотувчи, олувчи ѐки ҳар икковимаълум муддат ичида савдони бузиш (қайтариш) ѐки бекорқилиш ихтиѐрини шарт қилиб савдо битими тузишлари мумкин.Бунда қоида шуки, ихтиѐрни шарт қилган тараф ўша муддатичида хоҳласа савдо битимини бузади, хоҳласа кучда қолдиради.Ихтиѐрли бўлган шахс савдони бузмасдан ѐ қолдирмасдан ихтиѐрмуддатини ўтказиб юборадиган бўлса, савдо шартномаси амалгаошган бўлади (кучга киради). Муайян бир тузилган савдода шартқўйиш ихтиѐри берилган бўлса, бу ихтиѐр ворисларга ўтмайди;ихтиѐр эгаси сотувчи бўлса, у вафот этиши билан олувчи товаргахўжайин бўлиб қолади. Агар ихтиѐр эгаси харидор бўлса, унингвафотидан кейин вориси товарга хўжайин бўлиб қолаверади.Унга ихтиѐр қилиш ҳуқуқи берилмайди.Сифат ихтиѐри. Сотувчи бир молни талаб этилган сифатгаэга деб сотганидан сўнг у мол ўша сифатдан холи бўлиб чиқса,харидор ихтиѐрлидир: истаса савдони бекор қилади, истаса ўшакелишилган нархдаги товарга рози бўлади. Бунга сифат ихтиѐридейилади.Масалан, соғин сигир деб сотилган бирор сигир муайянмуддат ичида сутдан қолганлиги маълум бўлса, олувчи ихтиѐрлибўлади. Шунингдек, кечқурун қизил ѐқут деб сотилган тош сариқѐқут бўлиб чиқса, олувчи ихтиѐрлидир.Сифат ихтиѐри ворисга ўта олади. Яъни сифат ихтиѐрига эгахаридор вафот этса ва товар айтилган сифатдан бошқача бўлибчиқса, ворисда савдони бузиш ҳуқуқи бўлади. Сифатихтиѐрининг эгаси бўлган харидор товарга нисбатан мулкэгасининг ишини тутса, унинг ихтиѐри бекор бўлади.Пул ихтиѐри. Сотувчи ва харидор фалон вақтгача пулнитўлаш ва тўланмаса ўрталаридаги бай боғланмаслигига келишибсавдолашмасалар ҳам бу битим дуруст бўлади ва бунга пулихтиѐри дейдилар. Агар аксинча бўлса, яъни муайян муддатдахаридор товар ҳақини адо этолмаса, тузилган савдо битими пулихтиѐрига асосланган бўлса, келишилган савдо фосид бўлади(бузилади).42

Пул ихтиѐрига асосланган битим тузилганидан сўнг олувчиўша муддат ичида вафот этса, бай бекор бўлади.Харидорнинг товарни кўришдаги ихтиѐри билан боғлиқҳолатлар. Бир одам бирор молни кўрмасдан туриб сотиб олса,уни кўрганидан кейин ихтиѐрлидир: истаса савдони бузади,истаса рози бўлади. Бунга кўришдаги ихтиѐр дейилади.Кўришдаги ихтиѐр ворисга ўтмайди, бинобарин харидор ўзиолган молни кўрмасдан вафот этса, унинг вориси ихтиѐрсизҳолда ўша молга эга бўлиб қолади. Молни кўрмасдан сотгансотувчи учун кўрганда ихтиѐр йўқ. Бир одам сотиб олиш ниятидакўрган молини бир муддат ўтиб (кўргани) ўша мол эканлигинибилиб сотиб олса, кўриш ихтиѐри йўқолади. Фақат бир ҳолатда,яъни ўша молда ўзгариш юз берган бўлсагина ихтиѐрли бўлади.Товарни сотиб олишга ѐки олиб қўйишга вакил бўлган одамнингкўриши вакил қилувчининг ўзи кўргани кабидир. Элчининг, яънифақатгина товарни олиб бориб бериш буюрилган одамнингкўриши сотиб олувчининг кўриш ихтиѐрини бекор қилолмайди.Товарда айб топилган тақдирда харидорга берилганихтиѐр. Мутлақ байда товарнинг айбдан холи бўлиши талабқилинади. Товарни сотаѐтганда айблардан холи эканлигини шартқилмасдан, соғлом ѐ касал, қусурли ѐ қусурсиз демасдан молсотмоқ молнинг соғлом ва айбсиз бўлишини талаб этади. Мутлақсавдо билан сотилган бирорта молнинг (савдода кўрилганидан)илгариги айби маълум бўлиб қолса, харидор ихтиѐрлидир: истасақайтаради, истаса келишилган баҳода олишга рози бўлади. Бироқмолни олганидан сўнг нархини тушириб тўламайди. Бу айбдагиихтиѐр деб аталади. Айб деб товарнинг қийматини туширадиганкамчилиги ѐки нуқсонига айтилади.Эски айб (илгариги айб) — товар сотувчи ихтиѐрида (қўлида)бўлган вақтдаги айбдир.Байлашувдан сўнг (олувчи), аммо олувчи товарни қўлгакиритишидан аввал сотувчининг қўлида турган товарда пайдобўлган айб қайтариб олишни талаб этадиган эски айбҳукмидадир.Сотувчи сотар вақтида молнинг бирон айбини баѐн этганидаолувчи ўша айб билан олишга рози бўлса, кейинчалик худди ўшаайб бўйича ихтиѐрли бўлолмайди. Сотувчи бирор молни «ҳеч43

қандай айблилик даъвосини зиммамга олмайман» деган шартбилан сотса, харидор учун товардаги айбни топганида ихтиѐрқилиш ҳуқуқи бекор бўлади. Харидор бир молни «ҳар қандайайбига розиман» деб сотиб олса ҳам, айб ҳуқуқи бекор бўлади.Товар харидор қўлига ўтгач бирон айби пайдо бўлиб, сўнгэски айби юзага чиқса, харидорда товарни сотувчига қайтаришҳуқуқи бўлмасдан, балки фақат пулни (ҳақни) камайтиришнидаъво қилиши мумкин.Ғабн (камомад) ва тағрир (алдов). Алдов аралашмасданамалга ошган савдо натижасида кўрилган камомад жуда каттабўлса ҳам савдони бузиши мумкин эмас. Лекин етим моли билан,алдов-фирибсиз бўлса ҳам, жуда катта зарар келтириб қилингансавдо тўғри бўлмайди. Кези келганда таъкидлаш зарурки, вақф вабайтул мол мулки ҳам савдода етим мулкининг ҳукми кабиэътиборга олинади.Савдо қилувчилардан бирининг алдаши оқибатида катта зиѐнкўрган тараф савдо битимини бузиши мумкин. Катта зиѐнгатушган киши вафот этса, алданиш даъвоси ворисга ўтмайди.Алданган харидор савдода жуда катта камомад бўлишинибилганидан сўнг товарга нисбатан эгадорлар тасарруфиниқўлласа (яъни ундан фойдаланса), унда савдони бузиш ҳуқуқиқолмайди. Алданиш ва катта зиѐн (камомад) билан сотиб олингантовар йўқолса ѐ ишлатиб юборилса ѐки у товарга зиѐн етса ѐҳовли бўлса-ю, унга бино қурилиши каби ҳолатлар юз берса,камомад кўрган киши байни бузиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.Савдонинг турлари1. Ваъда асосида сотиш. Савдода муддатли тўлов ва унингтақсимланишига рухсат берилган. Тўлов муҳлати ва қисмларимаълум ва аниқ бўлиши керак.Савдода ўн икки ой, ѐ икки йил ѐ ийд қурбон куни кабитарафлар учун маълум ва аниқ бўлган давр ваъдаси билан савдоқилинса, савдонинг ушбу шакли ҳам тўғри деб ҳисобланади.Насия савдо қилиниб муддат белгиланмаса, бир ой муддатгаҳисоб қилинади. Мисол учун: харидор пулини кейинроқ берамандеб товарни насияга олса, унинг қўлига товар тегишидан бошлабтўлов муҳлати ўз-ўзидан бир ой қилиб белгиланади. Тўловнинг44

муддати ва қисмлари шартномада келишилган товар харидорқўлига текканидан бошлаб муҳлат ҳисоб қилинади. Масалан, бирйилга деб сотилган нарсани сотувчи олувчига бир йилкечиктириб етказиб берса, ўша вақтдан эътиборан бир йилкутиши, яъни савдо вақтидан тўлиқ 2 йил ўтганидан сўнг олувчипулни бериши лозим бўлади. Олинадиган бирор мутлақ муддатасосида бай боғланиши мумкин. Мутлақ муддат дейилганда, ўшаерда урф-одат бўлган муддат тушунилади.2. Салам савдоси. «Салам» сўзи «топшириш» деган маънонибилдириб, том маънода ҳам ушбу ҳолатни, яъни ҳали етилмаган,пишмаган лекин мавжуд бўлган нарсалар учун аввалдан, ҳосилникейин топшириш шарти билан пул олишни ифода этади. Бай кабисалам ҳам ийжоб (таклиф) ва қабул билан тузилади. Масалан,сотувчи харидорга: «100 кг буғдой учун 1000 сўм салам ҳолдабердим» деганида, у рози бўлса (қабул қилса) салам тузилганбўлади.Салам савдоси, миқдорини ва сифатини, олий ѐкиоддийлигини белгилаш мумкин бўлган нарсалардагина маъқулбўлади. Ўлчанадиган, тортиладиган ва газланадиган (товар)нингмиқдори идиш, вазн ва газ (узунлик ўлчови) билан аниқланади.Саналадиган (товар)ларнинг миқдори саноқ билан бўлгани кабиидиш ва тортиш орқали ҳам аниқланади. Пишган ғишт кабисаноқли нарсаларда қолиплари аниқ ва маълум бўлиши лозим.Бўз ва сурп каби газланадиган товар (газлама)ларнинг узунлиги,кенглиги, қалинлиги, нимадан ишланганлиги ва қаернингмаҳсулоти эканлиги маълум бўлиши керак. Салам тўғри бўлмоғиучун товарнинг тури, масалан, буғдой, мурч ѐ хурмо нави,масалан ѐмғир билан ѐки суғориш билан етиштирилгани, сифати(масалан, олий ѐ паст), товар ҳамда пулнинг миқдори, товарнингтопширилиш вақти ва ўрни маълум қилиниши шарт.Салам амалда давом этиши учун пул (тўлов) ўша байлашувмажлисининг ўзида топширилиши шарт. Байлашувчи тарафлар(пулни) топширмай туриб ажрашиб кетсалар, салам шартномасибузилади.45

3. Бай билвафо (гаровли) савдо. А. Ш. Жузжонийнинг«Ислом ҳуқуқшунослиги» 1 китобида кўрсатилишича, ҳийлаишаръия зарурат принципига боғлаб қуйидагича ифодаланади.Айтишларича, Бухоро аҳолиси оғир қарздорликка учраган экан.Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида ўз мулкини гаровга қўйиб,шартли равишда сотиш орқали бай-билвафо деган гаров усулиюзага келган экан. Бай билвафонинг энг мукаммал шакли шунданиборатки, қарз олувчи ўз мулкини қарз берувчига гаров сифатидашартли равишда сотади. Янги мулк эгаси бўлган қарз берувчи,уни тасарруф этмасдан муайян миқдордаги пул эвазига уй эгасигаижарага беради. Бу ўринда ҳар ой келадиган ижара ҳақиҳақиқатан, асл пулдан келадиган фойдадан иборат бўлиб, рибо(судхўрлик)ни ман этувчи қонунга зид бўлмайди, чунки аслида,қарз эгаси оладиган ижара пули, пулнинг фоизи эмас, балкиуйнинг ижара пули ҳисобланади.Эътиборли томони шундаки, бай билвафода сотувчи пулниқайтариб бериб, товарини қайтариб олиши мумкин бўлгани каби,харидор ҳам товарни қайтариб, пулни қайтариб олиши мумкин.Бай билвафо билан сотилган товарни сотган ҳам, олган ҳамўзгага сотолмайди. Савдо вақтида ўзаро шартлар қўйилса, уларгаамал қилиниши шарт. Масалан, вафога сотилган боғнинг узумисотувчи ва олувчи ўртасида тенг тақсим қилинишга ўзаророзилик билан шартнома тузсалар, шартнома мажбурияти бўйичаамал қилинмоғи лозим бўлади. Вафога сотилган молнингқиймати қарзга баробар бўлган ҳолатда харидор қўлида нобудбўлса, унинг муқобилига берилган қарз соқит бўлади. Олинганқарздан қиймати кам бўлган вафога сотилган мол харидор қўлиданобуд бўлса, унинг қиймати қарзнинг миқдоридан (ҳажмидан)чегирилади. Қолганини харидор яна сотувчидан олиб, қайтараолади.Қарздан қиймати кўп бўлган вафога сотилган мол харидорқўлида нобуд бўлса, унинг қийматидан қарзга тенг миқдорисоқит бўлади ва қасддан нобуд бўлган бўлса, харидор зомин(тўловчи, масъул) бўлади. Агар бехосдан нобуд бўлса, ортиғинихаридор тўлаши лозим бўлади. Бай билвафода икки тарафдан1 Жузжоний А. Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги. — Т., 2002. — 140-б.46

бири вафот топса, байни бузиш ҳуқуқи ворисларга ўтади.Харидор берган ўз пулини тўла қайтиб ололгунича, вафо учунсотиб олган мол дахлсиз ҳисобланиб, сотувчи ўзга шахсларгабўлган қарзи эвазига ҳам бериб юборолмайди.Товарнинг йўқолишидан келиб чиқадиган оқибатларАгар товар қонуний ҳужжат тузилишидан ва харидорнингқўлига ўтишдан аввал сотувчи томонидан йўқотилса, харидоржавобгар бўлмайди. Зарарни сотувчи қоплайди ва аксинча, товарқўлга ўтганидан кейин йўқолса, сотувчи жавобгар бўлмай,зарарни харидор қоплайди. Харидор товарни қўлга киритиб (қабзэтиб), лекин пулни тўламасдан аввал банкрот бўлса, сотувчитоварни қайтариб олмайди: харидор қарздорга, сотувчи эсадаъвогарга айланади. Харидор товарни олмасдан ва пулнитўламасдан банкрот бўлса ва дунѐдан ўтса, сотувчи унингмеросидан ундириб олгунига қадар товарни ўзида ушлаб туришгаҳақли. Бундай ҳолатда ҳакам товарни сотиб, тушган пули етса,сотувчининг пулини тўлиқ қайтаради, ундан ортиб қолса, қарзэгаларига беради ва агар пул қарзни тўлиқ қайтаришга етмаса,борини олиб, қолганини қарз эгаси сифатида харидорнингмеросидан олиб тўлайди.Сотувчи пулни олиб, лекин товарни харидорга берибулгурмай банкрот бўлиб вафот этса, товар сотувчининг қўлидаомонат қолган ҳисобланади 1 .Савдони иқола қилиш (савдо битимини бузиш)Икки тараф розилиги билангина савдо битимини бекорқилиш мумкин. Бай каби иқола ҳам ийжоб ва қабул биланбўлади. Масалан, савдолашувчилардан бири «савдони бекорқилдим» ѐки «буздим» деса, иккинчиси «қабул қилдим» деса ваѐки бири «савдони (байни) бекор эт», иккинчиси «этдим» деса,иқола дуруст бўлади, яъни бай бузилади.Ийжоб ва қабул ўрнига ўтадиган хатти-ҳаракатлар билан ҳамиқола қилиш мумкин.1 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 5-жилд. — Истанбул,1984. — 49–65-б.47

Худди бай (савдо) каби иқолада ҳам ўрин битта бўлмоғилозим. Яъни ийжоб жойида («мажлиси»да) қабул ҳам бўлишишарт. Бироқ тарафлардан бири «иқола қилдим» деса, иккинчисимажлисда уни қабул қилмасидан мажлис бузилса ѐки бирортарафдан эътирозга далолат қиладиган бир нарса содир бўлса,иккинчи тарафнинг қабули иқолага ўтмайди.Иқола вақтида товар (олинган товар) харидор қўлида мавжудбўлмоғи шарт. Яроқсиз ҳолдаги товарни иқола қилиб бўлмайди.Товарнинг баъзиси (бир қисми) бузилган бўлса, қолган қисмибилан иқола жоиз.ИЖАРА ҲУҚУҚИ«Ижара» тушунчасиИслом ҳуқуқида ижара бир шахснинг иккинчи бир шахсгамуайян муддатга, келишилган пул эвазига бирон ашѐни ѐки ўз ишкучини фойдаланиш учун беришидир. Фиқҳга оид адабиѐтдаижарачи «ожир», ижарага олувчи «мустажир», ижара ҳақи«ужра» деб юритилади. Қуръони каримнинг Қасас сураси 27-оятива Пайғамбар (с.а.в.)нинг «ижарага ѐллаган ишчингизнинг териқотмасдан ҳақини беринг», «қиѐматда уч тоифа киши биланхусуматлашаман: лафзидан қайтган киши билан, озод одамнисотиб пулини еб кетган шахс билан, ишчини ѐллаб тўлиқишлатиб, ҳақини бермай кетган шахс билан» деган ҳадислариижаранинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади 1 . Ижарагатааллуқли қолган барча қоидалар мужтаҳид уламолар томониданишлаб чиқилган. Ҳанафий мазҳаби олимларининг фикрига кўра,ижара лозим ақд бўлиб (мажбурий, яъни уни хоҳлаган вақтдабекор қилиб бўлмайди), у қонуний бўлиши учун томонларнингрозиликлари, шартлари, муддатлари аниқ белгиланган бўлишикерак.1 Қаранг: Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқароликҳуқуқи бўйича енгил фиқҳ). Ижара боби. — Байрут, 1996. — 55-б. Қўшимчақаранг: Абу Таййиб Сиддиқ Ҳасан. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий(Бухорий ҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами). Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — 132–146-бет. Шу бетларда 6 та ҳадис келтирилган.48

Ижаранинг шартлариБай (савдо) каби ижара ҳам ийжоб ва қабул билан тузилади.Ижарада таклиф ва қабул «ижарага бердим», «кирага бердим»,«ижарага олдим», «қабул қилдим» (рози бўлдим) каби ижарашартномаси учун ишлатиладиган сўзлар орқали амалгаоширилади. Ижара ҳам савдо каби ўтган замон феълида тузилади.Келаси замонни билдирувчи сўзлар билан тузилган ижараноқонунийдир. Масалан, бири «ижарага бераман» деб, иккинчиси«ижарага оламан», ѐки «бири ижарага бер» деб, иккинчиси эса«ижарага ол» деса ҳам ижара тузиб бўлмайди. Ижара оғзаки,ѐзма, имо-ишора билан ҳам тузилади.Ўзаро ҳақ бериш йўли билан, яъни оғзаки, шартлашмайтуриб, савдолашувсиз ҳам ижара тузиш мумкин. Масалан,аравакаш, қайиқчи кабиларга, ҳақи маълум бўлса, ўшани,бўлмаса муносиб ҳақни бериб кетавериш мумкин. Битимдан сўнгтўловнинг ўзгариши, ортиши ѐки пасайиши (тушиши,арзонлашуви) муносабати билан такроран савдолашилса,иккинчи битим (кейинги битим) ҳақиқий деб эътиборга олинади.Шартга асосланган ижара дуруст ва муддати тугамасидан авваллозим бўлади.Демак, тарафлардан бири ҳали вақти келмади дейишинингўзигина ижарани бекор қилолмайди. Ижара тўғри тузилганиданкейин бошқа бир шахс каттароқ ижара ҳақини таклиф қилишитуфайли, ижара эгаси ижара битимини бекор қилолмайди. Лекинвасий ѐки мутавалли етим ѐки вақфнинг кўчмас мулкини ўзигамуносиб нархдан камига ижарага берса, ижара фосид бўлади вамуносиб нархга етказилиши керак бўлади. Ижарага олувчи меросѐки ҳадя каби бирон тарзда ижарага олинган товарга эга бўлибқолса, ушбу товардан ижаранинг ҳукми йўқолади. Шартномамажбуриятини адо этишга моне бўладиган бирор узр пайдобўлса, ижара кучдан қолади. Масалан, тиши оғриган кишитишини олдирмоқ учун тиш дўхтири билан пулини келишиббўлганидан сўнг оғриқ йўқолса, ижара битими бекор бўлади.Шунингдек, мустарзе (болани эмдиришни сўраган одам)нингвафоти билан ижара бекор бўлмайди, аммо чақалоқнинг ѐки сутонанинг вафоти билан битим бекор бўлади.49

Ижара битимининг тўғри бўлиши учун талабқилинган шартларИжара ҳақиқий бўлиши учун қуйидаги шартларга риояэтилиши талаб қилинган:1) икки тарафнинг розилиги;2) ижарага бериладиган нарса (маъжур) аниқ, муайянбўлиши. Бунга биноан мавжуд икки дўкондан бирини ижара учундеб ажратмасдан туриб ижара битими тузиш дуруст эмас. Чункибу ҳолат ижара ҳақини тўлаш даврида мавҳумлик келтирибчиқариши мумкин;3) ижара ҳақининг маълум бўлиши.Ижарада манфаат низо чиқмайдиган даражада маълумбўлиши шарт. Уй ва дўконлар ҳамда болани эмизиш учунѐлланган она кабиларда ижара муддати баѐн этилганидансўнггина манфаат маълум бўлади. Ҳайвон ижарага олинганидаюк ортишга ѐки минишга олингани ва кимни миниши келишиболиниши, аниқ биров тайинланиши ѐки миндирмоққа умумийтарзда айтилганнинг муддати, ѐки масофаси ҳам баѐн қилинишишарт. Ер ижарасида муддат белгилаш билан бирга, кўзланганмақсад ҳам баѐн қилиниши ва зироат учун бўлса, экиш туринибелгилаш ѐки ижарага олувчи истаган экинини экиши умумийқилиб баѐн этилиши лозим. Ҳунармандларни ѐллашда манфаатишнинг баѐни, яъни қандай иш қилиниши, қай йўсинда амалгаоширилишини аниқлаш орқали маълум бўлади.Ижарада ихтиѐр қилиш ва унинг турлариХудди савдода бўлгани каби ижарада ҳам ихтиѐр қилишшарти мавжуд бўлиб, томонлардан бири ѐки ҳар иккови бирдан:«шунча кун ихтиѐр берилсин», деган талаб билан, ижарагабериши ѐ олиши мумкин бўлади. Ихтиѐрли одам ихтиѐр муддатиичида истаса ижарани бекор қилади, истаса давом эттиради.Ижарани бекор қилиш ѐки давом эттириш, аввал баѐнқилинганидек, сўзда ҳам, хатти-ҳаракат воситасида ҳамифодаланади. Шунга биноан, ижарачи ихтиѐрли ҳолатлардаижара объектида мулкдорлик шартларидан бўлган бирорташаклда тасарруф этиши унинг амал воситасидаги фасҳидир50

(бекор қилишидир). Ижарага олувчи ихтиѐрли ҳолатларда ижараобъектида ижарага олувчиларнинг тасарруфидек тасарруф этиши,ижарани амалий кучда қолдиришидир (давом эттиришдир).Ихтиѐрли шахс ижарани бекор қилмай, ѐки давом эттирмайихтиѐр муддати ўтиб кетса, ундаги ихтиѐр бекор бўлиб, ижаралозим бўлади.Ихтиѐр муддати аҳдлашув вақтидан бошлаб ҳисобланади.Ихтиѐр муддатининг бошланиши ихтиѐр йўқолган вақтданҳисобланади.Кўриш ихтиѐри. Ижарага олувчи кўриш ихтиѐрига эга.Ислом ҳуқуқида ижара объектини кўриш унинг манфаатиникўриш, фойдасини ҳис қилиш деб баҳоланади. Ижарага олувчибирор кўчмас мулкни кўрмай туриб, ижарасини сўраса, кўргачихтиѐрлидир. Бир кимса илгари кўрган бир уйни ижарага олса,унинг учун энди кўриш ихтиѐри йўқ. Аммо борди-ю, зарарбўладиган бирон жойи бузилиб, аввалги шакли ўзгарган бўлса, уҳолда ихтиѐрли бўлади. Ўз объектининг ўзгариши билан ҳарқандай ишда аслан ўзгарадиган ѐлланувчи кўриш ихтиѐрига эга.Объекти ўзгариши билан ўзгармайдиган ҳар қандай ишда кўришихтиѐри йўқдир.Айб ихтиѐри. Савдода бўлгани каби ижарада ҳам айбихтиѐри, яъни ижара предметининг айби маълум бўлганидан сўнгшартномани давом эттириш ѐки бекор қилиш ҳуқуқи бор.Ижарада ихтиѐрни зарур қиладиган айблар кўзланган манфаатгатамоман ѐки қисман тааллуқли нарсалардир. Масалан, уйнингбуткул бузилиб кетиши, тегирмон сувининг қуриши оқибатидаулардан кўзланган манфаат йўқ бўлганидан, шунингдек уйпойдеворининг чўкиши ѐки яшашга халал берадиган бир ерибузилган бўлиши улардан кўзланган манфаатга зиѐн етказганитуфайли, улар ижарада ихтиѐрни зарур этадиган айблардир.Истифода этишдан (фойдаланишдан) олдин ижара объектида бирайб пайдо бўлса, бу ҳолат аҳдлашув (савдолашув) вақтида борбўлгандек қабул қилинади.Ижара объектида бирор айб пайдо бўлса, ижарага олувчиихтиѐрлидир. Яъни ижарага олувчи ўз хоҳишига биноан, ижараобъектида айб мавжуд бўлишига қарамай истифода қилаверишиистаса ижарани бекор қилиши мумкин. Ижарага олувчи ижарани51

бекор қилишидан аввал ижарачи пайдо бўлган айбни бартарафэтса, ижарага олувчи бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.Ижарага олувчи қолган муддат ичида тасарруф қилишни талабқилса, ижарачи унга монелик қилолмайди.Бирор киши бирданига икки хонани маълум сўмга ижарагаолгач, хоналардан бири шикастланган бўлса, икковини бир йўлатарк этиши мумкин. Келишилган сондаги хоналарга эга бўлишшарти билан олинган уй хоналари кам чиқса, ижарага олувчиихтиѐрлидир: истаса ижара шартини бузади, истаса айтилган,келишилган нархда ижарани қабул қилади.Ижаранинг бир қанча турлари мавжуд:— кўчмас мулк (уй, ер кабилар) ижараси;— мол (кийим, идиш-товоқ ва бошқа нарсалар) ижараси;— ҳайвонлар ижараси.Меҳнат (иш, хизмат) бўйича тузилган ижара шартномадамаъжур деб, ижарага берилган нарса ажийр деб аталади(масалан, ҳақ эвазига ишчи ва хизматчи ѐллагандек). Ҳунар вакасб эгаларини ижара қилиш ҳам шунга ўхшашдир (масалан,тикувчига газлама бериб, кийим тиктирмоқ меҳнат ижарасидир).Ажийр (мардикор, ѐлланувчи) икки турли бўлади. Бири —хос ѐлланувчи бўлиб, фақат ижарачига ишлаш учун ѐлланади(маош олиб ишлайдиган хизматкор бунга мисол бўлади).Иккинчи тури — муштарак ѐлланувчи бўлиб, унга ижарачиданбошқа одамлар учун ишламаслик шарт қилиб қўйилмаган.Масалан, ҳаммол, даллол, тикувчи, соатсоз, киракаш аравачи,қишлоқ чўпони — буларнинг ҳаммаси муштарак мардикор(ѐлланма ишчи)лардир. Муштарак ѐлланувчининг меҳнат ҳақимеҳнатига қараб тўланади. Хос ѐлланувчининг (фақат муайяншахсга ѐлланган) иш ҳақи ѐлланган муҳлатида меҳнат устидадавомийлигига қараб берилади. Ижара битими орқали муайянманфаатга муносиб бўлган одам айнан ўша манфаатни ѐки унингтенгини ѐ ундан камроғини талаб қила олади.52

Ижара объектларининг турлари ва ҳукмлариИжарага олувчининг шахси кўрсатилмаган бўлса ҳам, бир уйѐки дўкон ижарага олиниши мумкин. Бир одам уйнинг ѐкидўконнинг ичидаги жиҳозлари ва ашѐлари билан ижарага қўйса,ижара дуруст бўлиб, агар талаб қилинса, ижарачи хонанинг нарсава ашѐларини бўшатиб топширади 1 .Бир одам ерни нима экишини маълум қилмай ѐки «нимаистасам шуни экаман» демасдан ижарага олса, ижара фосидбўлади. Лекин ижара бекор бўлишидан олдин экилган нарса аниқбўлиб қолса, ижарачи ҳам бунга рози бўлса (фосидлиги кетиб)дурустга айланади. Фуқаро истаган нарсасини экиш учун ижарагаолинган ерда бир йил ичида такрор деҳқончилик қила олади.Экин етилмай ижара муддати тугаса, ижарага олувчи экинпишгунича ўртача (муносиб) нархни бериб, ердаги экиннийиғиштириб олади. Нима учунлигини баѐн қилмай дўкон ѐкиуйни ижарага олиш дуруст бўлиб, бунда истифода қилиш шаклиурф-одат бўйича бўлади. Бир одам нима учун эканлигини баѐнқилмай ижарага олган хонада ўзи яшай олгани каби бошқа биршахс ҳам у билан ушбу хонада яшай олади ва ичига буюмлариниқўя олади. Кўзланган манфаатга путур етказадиган нарсаларниқилишда ижарачига (эгасига) мурожаат қилинади («Мақсадқилинган манфаат», масалан, уйдан мақсад қилинган манфаат —ѐғин-сочиндан, иссиқ-совуқдан сақланиш ва ҳоказо).Масалан, уй ва сув йўлларини (тармоқларни) таъмирлаш,тузатиш, яшашга халал берувчи нарсаларни тузатиш уйэгасининг зиммасидадир. Агар эгаси буларни қилишнихоҳламаса, ижарага олувчи бу уйдан кўчиб кетишга ҳақлидир.Лекин ижарага олган вақтида уй шу аҳволда бўлиб, буни у кўрганбўлса, айбга рози бўлган дейилади; энди бу нарсаларни баҳонақилиб ушбу уйдан кетолмайди. Агар ижарага турувчи таъмирлашишларини ўзи бажарса, унинг бу иши хайр-эҳсон қабилидабўлиб, харажатини эгасидан талаб қила олмайди. Ижара муддатимобайнида тўпланган чанг, тупроқ ва ахлатларни тозалаш,1 Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 3-жилд: Ижара китоби. —Қозон, 1904 (араб тилида).53

бартараф этиш ижарада турувчининг зиммасидадир. Ижарадатурувчи ижара объектини бузиб ташламоқчи бўлса, эгаси унитўхтатишга қурби етмаса, ҳокимга мурожаат қилиб, ижаранибекор қила олади.Одам ѐллашХизмат ѐки ҳунаридан фойдаланиш учун, аввал баѐнқилганимиздек, муддати айтилиб ѐки бошқача ҳолатларда ишитайин қилиниб одам (ѐллаш) ижараси жоиз. Ижара ҳақи (ишҳақи) келишилмай бир одам бошқа шахснинг талаби билан унгахизмат кўрсатса ва ўша хизмат пуллик хизмат бўлса, хизматигамувофиқ ҳақ олади. Бир одам бирор шахсга миқдорини баѐнқилмай «фалон ишни кўр, қилсанг хурсанд қиламан» деса-ю, уодам ишни бажарса, муносиб ҳақга ҳақли бўлади. Меҳнат ҳақианиқ қилиб айтилмай ишга жалб қилинганида, кундалик ҳақберилади, агар маълум иш ҳақи бўлмаса, ишга муносиб ҳақтўланади.Шу каби хизмат турларининг муомалалари ҳам мазкурйўсиндадир. Аниқ қилиб белгиланмаган ҳолда қийматли нарсабериш шарти асосида, ишчи билан ижара битими тузилганидамуносиб меҳнат ҳақини бериш шарт бўлади. Хизматчиларгачетдан берилган «чой пули» меҳнат ҳақига кирмайди. Бирор илмѐки ҳунар ўргатмоқ учун устоз ѐлланганида, агар муддат баѐнқилинган бўлса, бу ижара муддат асосида тузилган бўлади. Ҳаттошогирд ушбу муддат ичида ўргана олдими ѐки йўқми — фарқийўқ, устоз ўз вақтида дарс бериб ва ўргатиб турган бўлса, шунингўзи билан меҳнат ҳақига мустаҳиқ бўлади. Агар муддат баѐнқилинмаган бўлса, ижара фосид ҳолда тузилган ҳисобланади. Буҳолатда шогирд ўргана олса, ўзлаштирсагина устоз иш ҳақигамустаҳиқ бўлади, аксинча бўлса иш ҳақини ололмайди.54

Ижарачи ва ижарага олувчининг ўзарошартномалариданкелиб чиқадиган мажбуриятИжара молини (объект сўзи ўрнига «мол» сўзи ишлатилади)ижарага олган одам ижара тугаганидан сўнг ижара молига эгаликқилишни тўхтатиши керак. Ижара тугаганидан сўнг ижараловчиортиқ у молдан фойдалана олмайди. Ижара тугагач ижарачимолини олишни истаганида ижараловчи ҳам уни топширишилозим. Ижара молини рад этиш ва қайтариш ижараловчинингзиммасига тушмайди, балки ижара (муддати) тугагач ижарамолини олиш ижарачининг зиммасида бўлади. Ижара молини радэтиш ва қайтариш учун сарф-харажат зарур бўлса, бу харажатмол эгаси (ижарачи)нинг зиммасида бўлади.ТўловларБир одам эгасининг рухсатисиз бир молни истеъмол қилганбўлса, ғасбдаги (талончиликдаги) каби истеъмол қилганманфаати учун тўлов лозим эмас. Лекин у мол вақф ѐки сағир(етим) моли бўлса, ҳар қандай ҳолда ва ишлатишга тайѐрланган,мўлжалланган бўлса, муносиб ҳақ тўланиши керак бўлади.Масалан, бир одам бировнинг уйида ижара ақдсиз ўзича бирмуддат яшаса, ижара ҳақи бериши лозим эмас. Лекин у уй вақф, ѐсағир мулки бўлса, яшаган муддатининг ҳақини тўлайди. Худдишунингдек, эгасининг рухсатисиз биронта уловни олиб ишлатганодам муносиб ҳақни, яъни айтган нархини эмас, балки ўшакундаги бозор нархини беради.Фойдаланувчининг қўполлиги боис товарга талафот етса(ҳалок бўлса) ѐки қийматига нуқсон етса, фойдаланувчи тўловбериши лозим бўлади. Масалан, фойдаланувчи ижара ҳайвониниуриб ўлдирса, қийматига зомин бўлади. Бир одам бирон сағирни(ѐш болани) валийсининг (ҳомийсининг) рухсатисиз ишлатса, бубола балоғатга етгач, меҳнатининг муносиб ҳақини олади. У ѐшбола ўлиб кетса, ворислари ҳам ўша ишлаган муддатинингмувофиқ ҳақини ўша одамдан талаб қилишлари мумкин.Мустажирнинг ижара ҳақини тўлаши. Ижара битими хоҳтўғри (ҳақи, қиймати дуруст), хоҳ нотўғри тузилган бўлишидан55

қатъи назар, фойдаланувчининг қўлида ижара моли омонат дебэътиборга олинади. Фойдаланувчининг қўлида ижара молигаталафот етса, фойдаланувчининг қўпол ѐки совуққон муносабатиѐки ўз ҳуқуқи доирасидан четга чиқиши сабаб бўлмагунича,тўлов бериши лозим бўлмайди. Фойдаланувчининг одатга зидҳаракати қонунбузарлик деб эътиборга олиниб, оқибатда келибчиққан зарар ва заҳматга фойдаланувчининг ўзи зомин бўлади(тўлайди, жавобгар бўлади). Қўйилган (айтилган) шартларнибузиб фойдаланувчи ваколатига хилоф муносабати билан тўловберишга мажбур бўлади, аммо шартлар чегарасидан чиқмасданқилинган муносабатга тўлов беришга мажбур қилинмайди.Ижара тугаганидан кейин ижара моли фойдаланувчининг қўлидаомонат каби туради. Демак, ижара тугаганидан сўнгфойдаланувчи ижара молидан фойдаланар экан, у нобуд бўлса,зомин бўлади.Ёлланувчининг тўлови ҳақида. Ёлланувчинингҳуқуқбузарлиги ѐки бепарволиги оқибатида ѐлланма меҳнатобъекти нобуд бўлса, зомин (жавобгар) бўлади.Ёлланувчининг ҳуқуқбузарлиги унинг ѐлловчининг очиқфармон ва кўрсатмасига зид хатти-ҳаракат қилишидир.Ёлланувчининг бепарволиги (совуққонлиги) ѐлланма меҳнатобъектини ҳимоялашда (сақлашда) узрсиз қусурга (камчиликка)йўл қўйишдир. Масалан, подадан бир ҳайвон қочиб кетса-ю,чўпоннинг дангасалиги ва бепарволигидан уни борибтутмаганлиги боис ҳайвон ўлса, чўпон тўлов билан жавоб беради.Аммо у қочган ҳайвон кетидан қувлаган тақдирда, чорванингқолган қисми йўқолиши эҳтимоли кучли бўлгани учун борибтутмаган бўлса, узрли бўлгани боис, тўлов тўлаши лозимбўлмайди. Хос (шахс ўзи ѐллаган) ѐлланувчи (мардикор, ишчи)дахлсиздир. У ҳатто ўз қўлида бехосдан ҳалок бўлган мол,шунингдек ҳуқуқбузарликсиз бажарган иши (меҳнати) оқибатидаҳалок бўлган мол учун зомин бўлмайди.Муштарак ѐлланувчи ҳуқуқбузарлиги ѐки лаѐқатсизлигиоқибатида ўзининг хатти-ҳаракати ва қилмишидан келиб чиқибсодир қилган зарари ва заҳматига зомин бўлади.56

Ижара битимининг бекор бўлиши, бузилишиИжара тузиш шартларидан бирортаси бўлмаса, ижара бекорбўлади. Масалан, девона ѐки муомала лаѐқатига эга бўлмаганшахснинг бирон ашѐни ижарага бериши ва олиши ботил(ноқонуний)дир. Лекин ижара тузилиб бўлгач ижарага берувчиѐки олувчининг ақлдан озиб қолиши сабабли ижара битимибузилмайди. Вақф ѐки етим молидан тузилгани боис ботил дебтопилган ижара туридан фойдаланилганидан сўнг ҳам унингҳақини тўлаш лозим бўлади. Бунда девона ҳам етим ҳукмидадир.Ижаранинг тузилиш шартлари бўлса-ю, ҳақиқийлик шартлариданбирортаси бўлмаса, ижара фосид деб баҳоланади. Шариатдафосид ижаранинг ҳукми шуки, томонлар ўзаро келишилганнархни ололмайдилар, балки ижарага берувчи муайян бирорҳақга эга бўлади. Ижаранинг фосид бўлиши баъзан бадалнинг(тўловнинг) номаълум бўлишидан, баъзан бошқа ҳақиқийлик(тўлақонлилик) шартлари топилмаганидан келиб чиқади. Аввалгиҳолатда етганича муносиб ҳақ (тўлов) лозим бўлса, иккинчиҳолатда келишилган нархдан ошиб кетмаслик шарти биланмуносиб ҳақ лозим бўлади.ҚАРЗ МАЖБУРИЯТИ«Қарз» тушунчасиИнсонлар ўртасида энг кўп жорий бўлган одатлардан бириқарз олди-бердисидир. Барча ҳуқуқ тизимларида мавжудбўлганидек, исломда ҳам қарз мажбурияти муайян қоидаларбилан тартибга солинган. Қарз бериш ислом шариатида рухсатберилган, мустаҳаб амал саналади. Ислом ҳуқуқининг иккинчиманбаи бўлмиш Суннада қарз беришнинг фазилати ҳақидакўплаб ҳадислар келтирилган. Улардан бирида Пайғамбар(с.а.в.)нинг «қайси бир мусулмон бир мусулмонга икки мартақарз берса, у гўѐ бир марта садақа қилибди» деган сўзларикелтирилган 1 . Яна бир ҳадисида: «Кимки қийналиб қолган бир1 Қаранг: Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 5-жилд. —Лубнон, 1973. — 347-б.57

инсонга енгиллик қилиб берса, Оллоҳ таоло унга дунѐ ваохиратда енгиллик қилиб беради», дейилган 1 . «Қарз» аслидаарабча сўз, лекин у мажбуриятга айланганидан сўнг исломадабиѐтларида «дайн» деган сўз билан ифодаланади.Дайн — бирон-бир шахсга қарзга берилган пул ѐки ориятгаберилган бирон мулк бўлиб, у берилган миқдори ва қийматибилан, устига ҳеч қандай мукофотсиз ўз вақтида қайтарилишилозим.Ислом мужтаҳидлари дайнга оид қуйидаги қоидаларниишлаб чиққанлар:биринчидан, мажбурият эгаларининг ихтиѐрий розиликлари(яъни қарз берувчи ва олувчининг ўзаро розиликлари) аксэттирилган қарз шартномаси ислом ҳуқуқига кўра гувоҳлариштирокида ѐзма ѐки оғзаки шаклда тузилади;иккинчидан, қарзни қайтариш муддати аниқ қилиббелгиланади;учинчидан, мажбурият фақат қарзга берилган пул ѐкимулкнинг қарз олувчи (муқриз) қўлига ўтиши билан пайдобўлади;тўртинчидан, қарздорга берилган муддат охирига етишишарт. Модомики, қарздорнинг банкрот (муфлис) бўлибқолганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ экан, ҳеч ким унимуҳлатидан олдин қарзни тўлашга мажбур қила олмайди 2 .Ислом ҳуқуқшунослари қарздор муҳлатидан олдинроққарзини тўлайдиган бўлса, қарз эгаси олижаноблик нуқтаиназаридан, қарзнинг маълум қисмидан ўз хоҳишига кўра кечишимумкинлигини ҳам билдирганлар.Исломда зарурат бўлмаса ҳам қарз сўраш танқид қилинадиганамаллардан саналади. Барча мазҳабларда ҳам қарз эгасинингберган қарзи эвазига бирон орттирма мукофот (процент), ѐкибирон ашѐ сўраши қатъиян тақиқланган. Қарз олинган вақтидагимиқдорида тенгма-тенг ҳолда қайтарилади.Аммо ислом ҳуқуқшунослари қарздор ўз ташаббуси биланқарзни қайтариш чоғида бирон мукофот ѐ ашѐ беришига рухсат1 Ўша жойда. — 348-б.2 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб.,1850. — С. 317–323.58

берганлар. Бу фикрнинг далили сифатида Пайғамбар (с.а.в.)нинг«Яхшиларингиз қарзини чиройли тарзда адо этадиганингиз»,деган ҳадислари ҳамда Жобир деган саҳобийга Расулуллоҳнингзиммаларидаги қарзларини зиѐда ҳолда тўлаганлари ҳақидагиИмом Бухорий ва Муслим ривояти келтирилади 1 . Лекин қарзолди-берди шартномаси вақтида бу ҳақда шарт қилинган бўлса,шартнома ботил ҳисобланади. Мазкур мазмундагишартномаларни тузишга исломда йўл қўйилмайди. МуҳаммадШавконий «Найлул автор»да «қарз берган бўлса, унинг(қарздорнинг) берган ҳадясини ҳам олмасин» (яъни ҳали қарзинитўлиқ узмагунича) деган.Қарз берган шахс қарздорга мурувват тариқасида ѐки қарзмуддати чўзилиб кетмаслигини назарда тутиб, берган нақдпуллари эвазига, худди шу қийматга эга бўлган буюмларни ҳамолиши мумкин. Исломда «лозарара валозирора фил ислом», яъниисломда бировга зарар етказиш ҳам, ўзи зарар кўриш ҳам йўқ,принципидан келиб чиқиб, қайтариб берилган қарз берилганвақтидаги қийматидан паст бўлиб кетиши мумкин эмас (яънимуқризнинг совуққонлик билан қараши натижасида муддатчўзилиб, пул қадрсизланиши туфайли берилган қарз аввалгиқадридан сезиларли даражада пасайиб кетиб, оқибатда қарзберган шахс зарар кўрмаслиги лозим).Келишилган муддат ўтиб кетганидан сўнг қарздор шахс ўзигатегишли барча мол-мулки билан (шерикликдаги мулки биланҳам) қарз берган шахснинг олдида жавобгар саналади. Қарз ўзвақтида берилмасдан чўзилиб юрган ҳолатларда қозиқарздорнинг мулкини ўз назоратига олади.Қарз мажбуриятининг қонунийлик даражасиҚарзга берилган буюмлар шариат томонидан тақиқланганбўлса, барча мажбуриятлар шариат суди олдида ҳеч қандайқийматга эга бўлмай қолади. Қарз шартномаси юзасидантомонлар, яъни қарз берган шахс «муқриз шартнома шартларини1 Қаранг: Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 5-жилд. —Лубнон, 1973. — 348-б.59

бажармади» деб, муқриз эса «қарзни ўз вақтида тўлаганман» дебнизо қилган вақтларида ҳар икковлари сўзларининг тасдиғи учунқасам ичирилган.Қарздор очиқдан-очиқ қарзини тўлашдан бош тортганҳолларда юрт ҳокими уни куч билан тўлашга мажбур этган.Қарз мажбуриятининг тугатилишиҚарз шартномаси лозим ақд (ўзгармас мажбурият)га мансуббўлганлиги учун ҳам фақат икки томоннинг хоҳиши билантугатилади. Қарз шартномаси аслида қарзнинг узилиши биланбекор қилинади.Дайн шартномаси юқоридаги қоидаларга амал қилинмасдантузилган тақдирда, яъни ҳар иккала томоннинг розилигибўлмаган, тўлов муддати аниқ бўлмаган, қарзга фоизлар талабқилинган, қарз шартномасидан сўнг қарз бериладиган пулқарздорнинг қўлига ўтмаган, қарз предмети шариат тақиқлаганбуюмлардан иборат бўлган ҳолларнинг барчасида бекорқилинади.КАФОЛАТТушунчаси, таърифи, асосиИслом ҳуқуқий адабиѐтида кафолатга (кафилликка) шундайтаъриф берилган: у бир нарсанинг даъвоси (масъулияти)борасида бировнинг мажбуриятини ўз зиммасига олиш, яъни биродам ўз шахсиятини ўзганинг шахсиятига бириктириб, унгакеладиган мажбуриятни (даъвони) ўзига олишидир. Мазкуринститутнинг шаръий асосини Қуръони каримнинг «Юсуф»сураси 67-ояти ҳамда Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳаѐтлари давомидабир қанча саҳобаларга кафиллик қилганлари ва «учта нарсадантийилишга кафил бўлинглар, мен сизларни жаннатгакиришингизга кафилман: ширкдан, ғийбатдан, зинодан» дегансўзларига оид бир нечта ҳадис ташкил қилади. Энди кафолатинститутини Ҳанафий мазҳабининг асосчиси имом Аъзам, укишининг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад ҲасанШайбонийларнинг фиқҳий қарашлари асосида кўриб чиқамиз.60

Кафолатнинг шартлариКафилнинг таклифи билан кафолат (кафиллик) шартномаситузилади ва кучга киради. Лекин макфулун лаҳу (кафолатданфойдаланувчи) истаса уни рад эта олади. Макфулун маъаҳу радэтмагунича кафиллик сақланиб қолади. Демак, макфулун лаҳуйўқлигида унинг қарзига биров кафил бўлса ва кафилнинг хабариунга етмасидан у дунѐдан ўтса, кафил бўлишни зиммасига олганшахс кафиллиги учун жавобгар бўлади. Кафиллик таклифи, яъникафиллик лафзлари урф-одатдаги сўз бериш ва мажбуриятолишга далолат қилувчи сўзлардир.Масалан, шахс «кафил бўлдим», «кафилман», «тўлайман»(зомин бўламан) деса, кафиллик аҳди тузилган бўлади. Ваъдабериш билан ҳам кафиллик бўлади.Масалан, бир одам сенинг қарзингни (у) бермаса менбераман, деса кафиллик бўлади ва қарз эгаси қарзини талаб қилибкелганида қарздор бермаса, кафилдан талаб қилади. «Бу кунданфалон вақтга қадар кафилман» дейилса, муқаррар кафилликбўлади. Кафиллик мутлақ (эркин) ҳолда тузилиши мумкинбўлгани каби тез ѐки муҳлатли тарзда ҳам тузилиши мумкин.«Шу заҳоти» ѐки «фалон вақтда тўлайман» деб, иловали тарздаҳам тузилади. Кафилга кафил бўлиш ҳам ислом ҳуқуқшуносларитомонидан рухсат берилган ҳаракатдир. Ҳанафий мазҳабига кўра,бир неча кафилнинг бўлиши жоиздир 1 .Кафил шахсга қўйилган талабларКафиллик амалга ошиши учун кафил муомала лаѐқатига эгабўлиши шарт. Шунга биноан руҳий касал (ақли носоғ) ва ѐшболанинг кафиллиги ноқонунийдир. Агар ѐш бола кафил бўлиб,балоғат ѐшига етгач ўша берган кафиллигига иқрор бўлса, уни ўзкучида қолдирса ҳам унга жавобгар бўлмайди. Макфул анҳуақлли ва балоғатга етган бўлиши шарт эмас. Шунга биноанақлидан ажраган ва ѐш боланинг қарзига кафил бўлмоқдурустдир. Макфул биҳ (қарз) жонли нарса бўлса, маълумбўлиши шарт, агар товар бўлса, маълум бўлиши шарт эмас.1 Ўша жойда. — 267-б.61

Шунга биноан, фалончининг фалончига бўлган қарзига кафилмандеганда, қарз (макфул биҳ)нинг миқдори маълум бўлмаса ҳамкафолат дуруст бўлади.Зар кафилликда макфул биҳ «асл» (қарздор) томонидан тўлабберилиши шарт. Бунга биноан товарнинг пулига (қийматига),ижара ҳақига ва бошқа барча тўғри қарзларга кафил бўлишдурустдир.Шунингдек, ғасб қилинган (зўрлик билан тортиб олинган,таланган) молга ҳам кафил бўлиш дуруст бўлиб, талабқилинганда кафил унинг ўхшашини (турдошини) ѐки пулини(ҳақини) тўлашга мажбур бўлади. Жиноятга жазо беришдажиноятчи шахснинг ўрнига ўринбосари ўтмайди. Бунга биноанқасос ва бошқа шахсий (жиноий) жазоларда кафиллик дурустэмас (ўтмайди). Аммо жароҳат етказилганида ва қотил устигатушадиган тўлов ва хун ҳақларида кафиллик ўтади.Кафиллик турлари1. Шахсга кафил бўлиш (тан кафиллик). Танкафилликнинг ҳукми макфул биҳни (қарздорни топиб)келтирмоқдан иборат. Яъни қайси вақтда макфул биҳнитопширишни шарт этган бўлса, ўша вақтда макфул лаҳ унданталаб этади. Шунда кафил уни топиб келиши лозим бўлади: топсатопди, тополмаса бунга мажбур этилади.2. Зар кафиллик ҳукмлари. Даъвогар даъвода ихтиѐрлидир:қарзини истаса кафилдан ѐки аслдан талаб этади. Биридан талабқилиш иккинчисидан талаб қилишни истисно этмайди. Бириданталаб этганидан сўнг иккинчисидан ва ѐ бирданига икковиданҳам талаб эта олади. Зар кафил бўлган одамнинг кафил бўлганиҳисобидан (оқибатида) зиммасига тушадиган маблағга бошқабиров кафил бўлса, қарз эгаси қарзини кафилларнингқайсинисидан истаса, ўшанисидек талаб эта олади.Ҳаммалари бир тарафдан муштарак қарздор бўлган шахсларбир-бирларига кафил бўлсалар, уларнинг ҳар бири умумий қарзгажавобгар бўлади.Бир қарзнинг бир неча кафиллари бўлгани ҳолда улар бошқабошқакафил бўлган бўлсалар, ҳар бирлари умумий қарз учун,агар биргаликда кафил бўлган бўлсалар, ҳар бирлари қарздаги62

ҳиссаси миқдорича жавоб берадилар. Лекин улар бири-биринингзиммасига тушадиган маблағга ҳам кафил бўлган бўлсалар, уҳолда ҳар бирлари умумий қарзга жавоб берадилар.Ҳавола қилувчи (қарзини ўзгага ўтказувчи)нинг қарздан озодбўлмаслик шарти бўлса, ушбу ҳавола кафилликдир. Бунгабиноан, бир одам қарздорга: «сендаги қарзимни сен (ўзинг) ҳамзомин бўлиб қолишинг шарти билан фалончининг устига(зиммасига) ўтказ», деб айтса, у ҳам ўшандай шаклда ҳавола этса,даъвогар (қарз эгаси) ўз қарзини қайси биридан истасаўшанисидан олади. Бир одамда бировнинг қўйган омонат молибўлса, ўша молидан тўлаш йўли билан унинг қарзига кафилбўлиши мумкин ва кафил ўша молдан (қарзни) тўлашга мажбурқилинади. Агар у мол нобуд бўлса (йўқолса) кафилга ҳеч нарсаюкланмайди. Фақат кафил бўлгандан сўнг у молни ўз эгасигақайтариб берса, у ҳолда ўзи (уларнинг қарзига) зомин бўлади.Кафил тайинланган вақтда қарзни тайѐрлаб қўйса-ю, макфуллаҳ бу вақтда ушбу шаҳарда бўлмаса, ўрнига вакил белгилаб унгамакфул биҳни топширмоқни сўраб ҳокимга мурожаат қила олади.Эркин (мутлақ) кафолатда аслнинг қарзи муҳлатсиз бўлса,кафилга нисбатан ҳам муҳлатсиз ҳолда ўтади; муҳлатли бўлса(яъни фалон вақтда узиш шарти бўлса), кафилга нисбатан ҳаммуҳлатли тарзда ўтади.Шартли кафолатда («кафиллик», «кафолат» бир маънолисўзлар) муҳлатсиз ва муҳлатлилик сифатларининг қай бирикўрсатиб ўтилган бўлса, ўшанга кўра талаб қилинади. Маълуммуддатли қарзга ўша муддат бўйича кафиллик бериш мумкинбўлгани каби, ундан узоқроқ муддат бўйича кафил бўлмоқликҳам мумкин. Қарз эгаси ўз қарзини узиш учун аслга муҳлат берса,кафил ѐки кафилнинг кафилига ҳам муҳлат берган бўлади;биринчи кафилга муҳлат берса, иккинчи кафилга ҳам муҳлатберган бўлади. Аммо кафилга муҳлат бергани аслга ҳам муҳлатберди дегани эмас. Муҳлатли қарзи бўлган кимса муҳлаткелмасидан бурун ўзга юртга кетадиган бўлиб қолганида қарзэгаси ҳокимга мурожаат қилиб, ундан кафил талаб қилса, ҳокимкафил (топиб) беришга мажбур бўлади.63

Кафилликнинг ҳуқуқий оқибатлари. Эркин, шартлива муддатли кафилликнинг ҳукмиКафилликнинг ҳукми талаб этилмоқ, қарз берувчи ѐкидаъвогарнинг кафилдан берилган пул, қарзни талаб этмоққа ҳақибўлмоғидир. Эркин кафолатда аслнинг қарзи муддатсиз бўлса —дарҳол, муддатли бўлса — муддати битганидан сўнг қарз эгасикафилдан қарзини талаб этмоққа ҳақлидир. Аммо бирон шартгабоғланган ва келажак замонга қаратилган тарзда тузилганкафилликларда (қўйилган) шарт амалга ошмагунича вабелгиланган вақт келмагунича кафилдан (бирон нарса) талабэтилмайди (кафиллик кучга кирмайди). Масалан, «фалон одамсенинг қарзингни бермаса, тўлашга мен кафилман», дейилганида,шартли кафиллик тузилган бўлади. Демак қарз қайтарилишисўралганида у одам бермасагина кафилдан талаб этилади, лекинаслдан талаб қилинмай туриб кафилдан талаб этилмайди.Шунингдек, «фалон одам сенинг молингни ўғирласа, ментўлайман», дейилса, бундай кафилликни бериш мумкин ва ўшаодам ўғриликни содир этсагина кафилга даъво қилинади.Шунингдек, макфул лаҳ қарзини қачон талаб қилса, ўша кунгачамуҳлати бўлган кафиллик берилса, айтган муҳлати ўтганидансўнг макфул лаҳ қачон истаса ўшанда қарзини талаб эта олади.Муваққат кафолатда кафил фақат кафолат муддатидавомидагина масъул бўлади. Масалан, «бу кундан бир ойгачакафилман» деса, кафил фақат ўша бир ой давомида масъул бўлиб,у ой ўтганидан кейин кафилликдан қутулади.Кафиллик тузилганидан сўнг кафил ўз кафиллигидан кечаолмайди. Лекин шартли ва муддатли кафолатда қарз қарздорнинг(қарз сўраганнинг) зиммасига (мажбуриятига) ўтишидан аввал,кафил ўз кафолатидан воз кеча олади. Тортиб олинган ѐкивақтинчалик фойдаланиб туришга (ориятга) берилган молнингқайтариб берилишига кафил бўлган одам молни эгасигатопшириб беришда йўлкира ҳақини тортиб олган ва ориятгаолган шахсдан (фойдалангандан) ундиради.64

Кафилликдан озод бўлишҚарз асл ѐки кафил тарафидан макфул лаҳга топширилибтўланар экан, кафил кафолатдан озод бўлади (қутулади). Макфуллаҳ «кафилни кафолатдан соқит қилдим» ѐки «кафил тарафдаменинг ҳақим йўқ» деса, кафил қутулган бўлади. Кафилнинг озодбўлиши аслнинг озод бўлишини тақозо этмайди. Аслнинг озодбўлиши (қарздан, талаб ва даъводан) кафилнинг озод бўлишинисўзсиз таъминлайди.1. Тан (шахс) кафиллигидан озод бўлиш. Кафил макфулбиҳини шаҳар каби маъмурий органлар мавжуд бўлган ердамакфул лаҳга топширар экан, макфул лаҳ қабул этса-этмасакафил (берган) кафиллигидан озод бўлади. Лекин бирортатайинланган шаҳарда топшириш шарт қилинган бўлса, бошқаерда топшириш билан кафолатдан қутулолмайди; ҳокимнингҳузурида топшириш шарт қилиниб кафил бўлганда кўчада(йўлда) топшириш билан кафилликдан чиқолмайди, лекинмиршаб ҳузурида топширса, озод бўлади. Талаб этувчинингталаби асосида макфул биҳини топшириш билангина кафилкафолатдан озод бўлади. Аммо талаб этувчи талаб этмасиданбурун топширса (қарзни) «кафолатнинг тақозоси бўйича(кафолатимни адо этиб) топширдим (бердим)» демагуничакафилликдан озод бўлолмайди. Фалон кунга (қарзни, кафолатобъектини) топширишга кафил бўлган одам ўша кундан аввал унарсани топширса-ю, макфул лаҳ олмаса, бундай кафил,кафилликдан озод бўлмайди.Макфул биҳи вафот этганида кафил кафолатдан чиққани кабикафилнинг кафили бор бўлса, у ҳам озод бўлади. Шунингдеккафил оламдан ўтганида ўз кафолатидан қутулгани каби, кафилибўлса, у ҳам кафилликдан чиқади. Аммо макфул лаҳнинг вафотибилан кафил кафолатдан озод бўлмай турибоқ қарз эгасинингкафолат объектига вориси талабгор бўлади.2. Зар кафилликдан озод бўлиш. Қарз эгаси вафот этса вақарздор унинг бирдан-бир меросхўри бўлса, кафил ўзкафолатидан озод бўлади. Агар қарз эгасининг бошқа вориси ҳамбўлса, кафил фақат қарздорнинг улушидан озод бўлиб, ўзгавориснинг улушидан озод бўлолмайди. Кафил ѐки асл, қарзнинг65

бирор қисми устида қарз эгаси билан келишганларида, агариккови ѐки аслнинг озод этилиши шарт этилган ѐки ҳеч бир шартқўйилмаган бўлса, иккови ҳам озод бўладилар. Агар ѐлғизкафилнинг озод бўлиши шарт этилган бўлса, фақат кафил озодбўлиб, талаб қилувчи эса ихтиѐрли бўлади: истаса барча қарзниаслдан ва истаса келишув бадалини (тўловини) кафилдан,қолганини эса аслдан олади.Кафил макфул лаҳуни (қарз эгасини) бировнинг устигаҳавола этганида (ўтказганида), буни макфул лаҳ ва муҳал алайҳ(қарзни зиммасига олган) ҳам қабул этса, у ҳолда кафил вамакфул анҳ озод бўлади. Зар кафил вафот этганида мол макфулбиҳнинг меросидан талаб қилинади. Товарнинг пулига кафилбўлганда бай (савдо) бузилса ѐки товарнинг ҳақли эгаси чиқиб,олиб қўйса ѐки айби учун қайтариб юборилса, кафилкафилликдан озод бўлади.66

ГАРОВ ҲУҚУҚИ«Гаров» тушунчасиГаров ислом қонуншунослигида шартнома юзасиданбажариладиган мажбуриятларни амалга оширишнинг ижобийомилларидан бири ҳисобланади 1 .Гаров — бирон қийматга эга бўлган моддий ашѐни бирон ҳақэвазига ушлаб туришдир.Ислом ҳуқуқида гаровнинг ҳуқуқий асосини Пайғамбар(с.а.в.)нинг суннатлари ва уламолар ижмоъси ташкил қилади.Муҳаддислардан имом Бухорий, Насоий, ибн Можжаривоятларига кўра, Пайғамбар (с.а.в.) ўз совутларини биряҳудийга гаровга қолдириб, ундан ўз оилалари учун арпаолганлар 2 . Ислом фиқҳида гаров деганда, қарзнинг эвазига бирорбуюмни ишонч тариқасида қолдириш тушунилади. Араб тилидагаров — раҳн, гаров қўювчи — роҳин, гаровга олиб қолувчи —муртаҳин, гаров объекти эса марҳун деб аталади.Ислом ҳуқуқида гаров билан боғлиқ муносабатларқуйидагича тартибга солинган:1. Гаров шартномасида ҳар икки томоннинг ўзаро розилигиталаб этилади. Бу ўзаро ишонч асосида бўлганлиги учун оғзакиҳолда тузилади. Гаровга берувчи ва уни олувчи ўртасида қабулвоситасида гаров ақди тузилади. Бироқ мол қўлдан-қўлгаўтмагунича мукаммал тарзда кучга кирмайди. Гаровнинг таклифва қабули гаров берувчининг «бу нарсани қарзим муқобилигасенга гаровга бердим», дейиш ѐки шу маънодаги бошқа бир сўзниайтиш ва гаровга олувчи эса «розиман» дейиши ѐки шумаънодаги ризоликдан далолат берувчи бир сўзни айтишидир.Бунда «гаров» сўзининг айтилиши шарт эмас.2. Ҳар икки томон муомала лаѐқатига эга бўлиши шарт.1 Қаранг: Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 5-жилд. —Лубнон, 1973. — 36-б.2 Қаранг: Абу Таййиб Сиддиқ. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий(Бухорий ҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — Сурия, 1984. — 276–280-б.67

3. Гаров қўювчида гаровга бераѐтган буюм устидан эгаликҳуқуқи ҳақиқатда мавжуд бўлиши керак. Имом Абу Ҳанифагакўра, ширкатдаги буюм фақат алоҳида ажратиб қўйилганҳолдагина роҳин томонидан гаровга қўйилиши мумкин. ИмомШофеъий эса ширкатдаги буюмни алоҳида ажратмасдан турибҳам, ширкатда бўлган бўлинмас буюмларни ҳам гаровга қўйишмумкин деб ҳисоблаган.4. Таслим (гаровга топшириш) ҳамда иқбоз (гаров предмети)муртаҳиннинг қўлига ўтиши аниқ бўлиши шарт. Имом Шофеъий:«муртаҳин «мен гаровни қабул қилдим» дейишининг ўзи кифоя,истаса гаров предметини қарздорнинг ўзида қолдиради», деган.5. Гаровга бирон ашѐни қолдириш қарздорни қарзидан озодқилмайди, балки гаров предмети унинг қарзни тўлаши учунсамарали восита бўлиб, доимо қарздорга ўз қарзини узишмажбуриятини эслатиб туради.6. Келишилган муддат ўтгунига қадар қарздор, қарзинитўлаш учун гаров предметини сотиш ҳуқуқига эга. Муддатўтганидан сўнг қарздор, турли важ-баҳоналар билан қарзинитўламасдан юрса, ҳокимнинг буйруғи билан гаров предмети (ѐкиобъекти) сотилиб, муртаҳинга берган қарзи баробаридагимиқдори тўланади.7. Гаров предметини (ѐки объектини) қарздорнинг рухсатисизҳеч ким тасарруф қила олмайди. Гаров объектидан фойдаланибтуриш масаласида уламолар икки хил фикр билдирганлар: Аҳмадибн Ҳанбал, Абу Лайс Самарқандий, Ҳасан Басрий, Абу Исҳоқ вабошқалар «Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳайвон гаровгақўйилган экан, унинг ем-хашаги муртаҳиннинг зиммасида бўлиб,ем-хашаги баробарида сутидан фойдаланиши мумкин» 1 деганмазмундаги ҳадисларидан келиб чиқиб гаров объектиданфойдаланиш мумкин дейишган.Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва бошқа уламолармуртаҳиннинг гаров объектидан фойдаланишга ҳақи йўқ, гаровобъекти томонидан бўладиган барча фойда карздорга тааллуқли1 Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқаролик ҳуқуқибўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 24-б.68

деган фикрни билдирганлар 1 .8. Белгиланган муддат томонларнинг ўзаро келишуви асосидаузайтирилиши мумкин.9. Гаровга бериладиган нарса (гаров объекти) сотишга яроқлибўлиши керак. Бунга биноан у ақдлашув вақтида мавжуд,қийматга эга, олиб берилиши (топшириб бериш) мумкин бўлганнарса бўлиши керак. Гаровнинг муқобилига (эвазига)бериладиган нарса тўловли мол (мазмун) бўлиши шарт;10. Гаров молини олувчи шахс уни ўзи, оиласи, шериги ѐкихизматчиси каби ишонган одами ҳузурида сақлатиши мумкин.Жой ижараси ва қоровул ѐки фаррош ҳақи каби гаров молинингмуҳофазаси учун кетадиган харажатлар гаровни олган шахстомонидан тўланади. Гаров ҳайвон бўлса — ем ва чўпон ҳақи,агар кўчмас мулк бўлса — таъмири ва суғорилиши, тозалаш кабиунинг сақланиши учун бўладиган сарф-харажатлар гаровберувчидан бўлади. Гаров берувчи ва олувчидан бири бошқасигатааллуқли харажатларни ўзича тўлаб юборса, бу эҳсон дебқаралади ва уни кейин талаб қилиб ололмайди.Гаровнинг турлариВақтинча фойдаланишга олинган нарсанинг гарови. Биродам ўзганинг молини истиора (орият)га олиб, кейин унингрухсати билан гаровга бериши мумкин. Бунга истиора гаровидейилади. Мол эгасининг рухсати мутлақ (шартсиз) бўлса,истиорага олган киши уни турли тарзда (шаклда) гаровга бераолади. Мол эгаси шунча пулга ва ѐ шундай нав мол эвазига ѐфалон одамга ва ѐ фалон шаҳарда гаров бериши каби шартларбилан рухсат берган бўлса, молни истиорага олувчи фақат анаўша шартлар доирасида уни гаровга бера олади.Адлнинг қўлида бўлган гаровнинг ҳукми. Адл (ишончливакил)нинг қўли — гаров олганнинг қўли кабидир, яъни гаровберган ва олган шахс ўзлари ишонган бир одамда сақланишишарти билан келишсалар, у рози бўлгач молни қўлига(ихтиѐрига) олса, гаров битими қонуний кучга киради ва у одам1 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб, 1850.— С. 271–277.69

гаров олганнинг ўрнига ўтади. Адл бўлган одамнинг қарзи борвақтда гаровдаги икки тарафдан бирининг рухсатисиз гаровмолини ўзга бировга бера олмайди, берса уни қайтариб олишсалоҳиятига эга бўлиши керак. Қайтариб олишдан илгари гаровйўқолса, адл унинг қийматига зомин (жавобгар) бўлади 1 .Адл ўлса икки тарафнинг розилиги билан гаров бошқа бирадлга топширилиши мумкин. Агар ўзаро келиша олмасалар,ҳоким гаров молни биронта адлнинг қўлига (ихтиѐрига)топширади.Гаровни сотишГаров берган ѐки уни олган шахслардан бири бошқасинингрозилигисиз гаровга қўйилган нарсани сота олмайди. Қарзниқайтарадиган вақт келса-ю, гаров берган рози бўлмай турса,ҳоким гаров олган шахсга гаровни сотиб, қарзни тўлашнибуюради. Агар у кўнмаса, ҳоким гаровни сотиб, қарзни адо этади.Гаров берган йўқ бўлиб, бедарак кетса, гаров олган гаровобъектини сотиб, қарзини тўлиқ ундириб беришни сўраб ҳокимгамурожаат қилади. Гаров (моли)нинг зарарланиши хавфи туғилса,гаров олган шахс уни ҳокимнинг изни билан сота олади ва пулниўз қўлида гаровда тутади. Агар ҳокимнинг изни бўлмасдансотадиган бўлса, зомин (жавобгар) бўлади. Гаров молни сотишгавакил бўлган одам қарзни қайтариш вақти келганида гаровнисотиб, пулини гаров олганга топширади; агар бош тортса, гаровмолини топширган шахс гаров молини сотишга мажбурқилинади. У ҳам бош тортса, ҳоким (ўзи) сотади. Агар гаровберган ѐки унинг ворислари йўқ бўлса (ғойиб бўлса) гаровнисотишга вакил мажбур қилинади. Сотишдан бош тортганҳолларда ҳоким ўзи сотади.Гаровнинг қонунийлик даражасиШариат қозилари олдида юқоридаги қоидалар асосидатузилган мажбуриятгина қонуний ҳисобланади. Гаров объектигаетказилган ҳар қандай зарар мазкур зарарни келтирган шахсдан1 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 6-жилд. — Истанбул,1984. — 305–317-б.70

ундирилган. Гаров бўйича низо юзасидан муртаҳин қуйидагиҳолларда гувоҳлар келтириши шарт:1) гаровга қўйилган ашѐнинг сони, миқдори хусусида низочиққанида;2) гаров объекти гаров ѐки вадиъа (яъни қарзи бўлмаса ҳамбировга омонатга ташлаб кетиш) учунлигини тасдиқлаганида.Қарздор қуйидаги ҳолларда гувоҳларни келтириши керак:а) муртаҳинни гаров объектига шикаст етказганликдаайбласа;б) муртаҳин «гаров объектини сотишга рухсат бермаган эдим»,деб тонган ҳолларда.Гаров мажбуриятининг тугатилишиГаров қуйидаги ҳолларда тугатилади:1) гаров жоиз ақдга (яъни ўзгарувчи шартномага) мансуббўлиб, қарздор ўз қарзини узиши билан ѐки муртаҳинқарздорнинг қарзидан кечиб юбориши билан тугатилади;2) томонлардан бирининг вафоти билан. Гаровга берувчивафот этса, унинг ворислари меросдан қарзни тўлаб, гаровдагинарсани қайтариб олишлари шарт. Гаровга олувчи вафотэтганида гаров моли мерос молига қўшиб юборилмайди, балкиқози орқали ҳал қилинади.ОМОНАТИслом ҳуқуқида вадиъа сабабли мажбуриятнингкелиб чиқиши«Омонат қолдириш», «омонат бериш» ҳамма учунтушунарли иборалар бўлиб, бу одат қадимдан халқлар орасидаўзаро ишонч рамзи бўлиб келган. Омонат турли ҳуқуқ манбалариасосида тартибга солинган. Ислом динида ҳам омонат институтиҚуръони карим оятлари, Пайғамбар ҳадислари ҳамда мужтаҳидолимларнинг қонун ижодкорлиги фаолияти натижасида муайянтартибга келтирилган. Ислом ҳуқуқига кўра, вадиъа омонатнингбир тури, кўриниши бўлиб, у бирор шахснинг вақтинча қолдирибкетган мол-мулки, ашѐсини сақлаб туриш мажбуриятини71

билдиради («вадиъа» араб тилида қўйилма, бирон нарсани қўйишдегани).Ислом ҳуқуқининг асосий манбаи бўлмиш Қуръоникаримнинг Нисо сураси 57-оятида, Анфол сурасининг 77-оятидаомонатни ўз эгаларига топшириш мажбурияти таъкидланган.Иккинчи манба бўлмиш Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларидаомонат тўғрисида бир қатор қоидалар келтирилган. Абу ҲурайраМуҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилади: «Сизга омонат топширганкишининг омонатини тўкис адо этинг, сизга хиѐнат қилганга(омонатни адо этиш чоғида) хиѐнат этманг» 1 . Яна бир ҳадисида:«Омонатни сақлаган инсон (мазкур омонатга) зомин (моддийжавобгар) бўлмайди» 2 (яъни омонат предмети табиий ҳолдашикастланса, қийматини йўқотса, уни асраган шахс моддийжавобгар бўлмайди), дейилади.Барча фиқҳий адабиѐтларда мол-мулкини вадиъага қўйибкетган шахсларни — муваддиъ, сақлаш учун қабул қилиб олганшахсни — муставдиъ ва вадиъа объектини вадиъат деб аташрасм бўлган.Омонатнинг шартлариИслом мужтаҳидлари вадиъа институтини ташкил қилувчиқуйидаги қоидаларни кўрсатиб ўтганлар:1) энг аввало, омонатда ҳар иккала томоннинг розилигигалаоқал битта гувоҳ бўлиши, муставдиъга омонат предмети ҳечбир тўхтовсиз ўтиши зарур. Бу каби битимлар асосан фуқароларўртасидаги ўзаро ишончга асослангани учун, оғзаки тузилади;2) муставдиънинг вадиъа предметидан фойдаланишга ҳаққийўқ;3) вадиъага қўйилган буюмни муставдиъ биринчи талабдаѐққайтариши шарт;4) муставдиъ ўз қўлидаги омонат мулк, ашѐ тўғрисидақайғуриши шарт; бу ишдаги барча харажатлар мулк эгасининг1 Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 6-жилд. — Истанбул, 1984. —180–187-б.2Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 6-жилд. —Лубнон, 1973. — 39-б.72

зиммасида бўлади;5) омонат предметига талафот етган вақтда муставдиъ фақатикки ҳолатда жавобгар бўлади: биринчидан, бепарволиги,совуққонлиги натижасида омонатга зарар етганида; иккинчидан,омонат предметини эгасидан берухсат бошқа одамга берганидаѐки ўзи ишлатиб талафот етказиб қўйганида. Имом Абу Ҳанифа:«Муставдиъ омонат мулкни учинчи бир шахсга сақлаб туришучун бериб қўйиши мумкин» 1 , деган. Имом Шофеъий, Молик эсафақат мулк эгасининг рухсати билангина муставдиъ бошқашахсга омонатни сақлаш учун бериб қўя олади, дебҳисоблаганлар 2 ;6) муомалага лаѐқати бўлмаган шахсларга омонаттопширилмайди;7) омонат қилиб мусулмонга ҳам, зиммий одамга ҳамберилиши мумкин бўлган омонат предмети муставдиънингқўлига ўтиши билангина шартнома кучга киради.Омонатга қўйиладиган баъзи умумий талабларҲанафий мазҳаби намояндаларининг фикрига кўра,омонатдор шахс (омонат ишониб топширилган одам)нингайбисиз омонат предметига зиѐн етса ѐки у йўқолган тақдирдатўлов лозим бўлмайди. Йўлда ѐки бошқа жойда ѐтган бирорнарсани ўзига мулк қилиб ўзлаштириб олмоқчи бўлган одамталончи (зўравон, қароқчи) ҳукмида бўлади. Бунинг устига, бумол ўзлаштирилганидан сўнг унга зиѐн етса, йўқолган ашѐганисбатан шахснинг айби ѐки совуққонлиги бўлмаса ҳам, ужавобгар бўлади (тўлайди). Аммо эгасига бермоқчи бўлиб олганбўлса ва эгаси маълум бўлса, ҳақиқий омонат бўлади ва униэгасига топшириши лозим бўлади. Агар эгаси номаълум бўлса, буашѐ «топилма» бўлиб, топиб олган кишининг қўлида омонатҳисобланади. Топилмани топиб олган шахс буни эълон қилади,эгаси чиққунича омонат сифатида сақлайди.1 Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 6-жилд. — Истанбул, 1984. —180–187-б.2 Ўша жойда. — 190–192-б.73

Бир одам чиқиб, унинг ўз моли эканлигини исботласа,топилмани унга топшириш лозим бўлади. Бир одамнинг қўлидаўзганинг моли ва эгасининг рухсатисиз олинган бўлса тасодифанталафот кўрса, у ҳар қандай ҳолда ҳам ҳақини тўлайди; эгасинингрухсати билан олган бўлса, мол унинг қўлида омонат сифатидабўлгани учун, тўламайди.Лекин савдо-сотиқ ишларида бошқача бўлади, яъни нархибелгилаб қўйилган, нархи оғзаки айтилган бўлса, тўлов лозимбўлади. Масалан, бир одам чинни дўконидан ўзича (берухсат)бир коса олганида қўлидан тушиб синса, ҳақини тўлайди. Агарэгасининг изни билан олиб кўраѐтганида тасодифан тушиб синса,тўлов лозим бўлмайди. У коса бошқа бир тўп косалар устигатушиб синиб, уларни ҳам синдирса, кейинги косаларнинг тўловилозим бўлади. Лекин ҳалиги битта коса омонат сифатида бўлганиучун ҳақи тўланмайди. Аммо «бу коса қанча туради?» дебсўралганида, дўкончи «шунча туради, ол» деганидан кейинхаридор уни қўлига олганида ерга тушиб синса, зомин бўлади.Шунингдек, бир одам шарбат ичаѐтганида шарбатчинингпиѐласи қўлидан тушиб синса, пиѐла «орият» (вақтинчафойдаланиладиган нарса) бўлгани боис у зомин бўлмайди; лекинунинг ўзи (яъни ичувчи) тўғри ишлатмагани сабабли пиѐла синса,зомин бўлади. Ишора билан берилган рухсат очиқ-ойдинберилган рухсат кабидир. Лекин очиқ-ойдин тақиқ бор экан,ишора ҳисобга ўтмайди.Вадиъанинг қонунийлик даражаси ва тугатилиши. Вадиъажоиз ақдга (ўзгарувчан мажбуриятга) мансуб бўлгани учунтарафлардан ѐлғиз бирининг хоҳиши билан ҳам тугатилишимумкин. Томонлардан бирининг ўлими ѐки ақлдан озиши биланҳам вадиъа дарҳол бекор қилинади. Муваддиъ омонат буюмниқайтармади деб, муставдиънинг устидан даъво билан чиққанҳолатда, муставдиъдан гувоҳ келтириш талаб қилинади. Агармуставдиъ омонат буюмни эгасининг розилиги билан бошқа биршахсга омонат учун топшириб қўйганлигини маълум қилса, у ўзсўзига гувоҳларни келтириши шарт бўлади. Имом Абу Ҳанифа ваШофеъийнинг фикрича, ҳар икки ҳолатда ҳам қасам ичса, кифояқилади.74

ҲОМИЙЛИКҲомийликнинг турлариИслом ҳуқуқшунослигида ҳомийлар уч гуруҳдан биригамансуб бўладилар:1) табиий ҳомийлар, улар қариндошлиги жиҳатиданвалийлар дейилиб, уларга ота ва бобо киради;2) васиятга кўра тайинланган ҳомийлар, яъни васийлар;3) ҳукумат томонидан тайинланган ҳомийлар, яъниқайюмлар.Ҳомийларнинг тайинланишиОта ва бувадан иборат табиий ҳомийлар ҳеч ким томонидантайинланмайдилар ва ҳомий деб тасдиқланмайдилар. Уларгабундай тавсиянинг ҳожати йўқ. Улар ўз фарзандларигаоталиклари сабабли ҳомийлик қилишга тўла ҳақлидирлар.Васият орқали ҳомийларни тайинлаш ҳуқуқидан фақат ота вабувалар фойдаланишлари мумкин. Абу Ҳанифанинг фикригакўра, ота ва бувадан ташқари яқин қариндошлар ҳам воягаетмаган болалар учун васият орқали ҳомий тайинлаш ҳуқуқигаэгадирлар 1 . Шиа оқими намояндаларининг фикрига кўра, васияторқали ҳомий тайинлаш ҳуқуқидан фақат ота ва буваларфойдаланиб, бошқа қариндошлар, ҳатто она ҳам бу ҳуқуқданмаҳрум 2 . Истисно тариқасида, она бирор инсонни ўз болаларигавасият орқали ҳомий қилиб тайинлаган тақдирда, мазкур ҳомийболаларга қолдирилган мол-мулкнинг фақат 1/3 қисминигинатасарруф қилиши мумкин 3 .Балоғатга етмаган болаларга ғамхўрлик қиладиган валийларибўлмаган ҳолатларда ҳоким уларга ҳомийлик қилиш учун қайюмтайинлайди.Ҳоким қуйидаги ҳолатларда васийларни алмаштириши шарт:васий етимларни ѐки балоғатга етмаган болаларнинг номига1 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб, 1850.— С. 216.2 Ўша асар. — 277-б.3 Ўша асар. — 279-б.75

қолдирилган мулкни тасарруф қилиш чоғида хиѐнатга қўлурганида; айрим шахслар ақлий, жисмоний заифлиги жиҳатиданмол-мулкини бошқара олмаган ҳолатларда, то ўзларисоғаймагунича ѐки ворислари муомала лаѐқатига эгабўлгунларича, ҳоким томонидан қайюмлар тайинланиши мумкин.Ҳомийларга қўйиладиган талабларИслом ҳуқуқига кўра ҳомийлар муомалага лаѐқатли, исломдинига эътиқод қилувчи ҳамда инсонлар орасида адолатлилиги васофдиллиги билан танилган бўлиши шарт.Қуллар ислом динида ҳуқуқ субъекти ҳисоблансалар-да,васийлик ѐки қайюмлик қилишларига ўз хожаларинингрухсатини олишлари шарт бўлган. Ҳомийлик талабларига жавобберадиган эркаклар топилмаган тақдирда, мазкур талабларгажавоб берувчи аѐлларни ҳам ҳомий қилиб тайинлаш мумкин.Ҳомийларнинг жавобгарлиги қуйидагиларда намоѐн бўлади:1) васият орқали ҳомий тайинлашда икки нафар мусулмонэркак киши гувоҳ бўлиши ва ѐзма ҳужжатга ўз гувоҳликларинингтасдиғи сифатида имзо чекишлари (бармоқ босишлари) шарт.Мазкур ҳолатда аѐл кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди;2) ҳомий қилиб тайинланган шахслар мазкур ишга ўзрозиликларини очиқ-ойдин билдириб қўйишлари шарт. Уларфақатгина васият қолдираѐтган шахс тирик чоғидагинаҳомийлигини рад қила олишлари мумкин. Васият эгаси дунѐданўтганидан сўнг мазкур мажбуриятдан воз кечиб бўлмайди;3) қайюм қилиб тайинланган шахс ишдан воз кеча олмайди;4) бир ишга нисбатан иккита ҳомий тайинланган вақтда, уларҳар бир ишни келишган ҳолда амалга оширишлари шарт;5) ҳомий бир ўзи қийналиб бошқара олмаган ҳолатлардаҳоким ѐки қозининг буйруғига кўра унга ѐрдамчи тайинланади;6) ҳокимнинг ѐки бош қозининг рухсатисиз ҳомий шахс ўзмажбуриятларини ўзга бир шахсга топшира олмайди;7) ҳомий шахс қарамоғидаги мулкка нисбатан (у турликўринишда бўлиши мумкин) эҳтиѐткорлик ва адолат биланмуносабатда бўлиши лозим. Агар унинг совуққонлиги,бепарволиги оқибатида ѐки айби билан қарамоғидаги мулкказарар, талафот етса, қози уни моддий жавобгарликка тортади;76

8) Имом Абу Ҳанифа ва шиа оқими мазҳабларивакилларининг фикрига кўра, ҳомий шахс қайтариб бериш шартибилан қарамоғидаги мулкдан қарзларни тўлаши ѐки тирикчилигиучун олиб ишлатиши мумкин (Имом Шофеъий эса «ҳеч бирҳолатда мумкин эмас», деган);9) ҳомийларга меҳнатлари ва мажбуриятлари учун муайянмаош, мукофот, иш ҳақи белгиланмаган. Улар асосан савоб учун,холис ухровий ажр (охиратда бериладиган мукофот) учунҳомийлик қиладилар;10) ҳомийларнинг устидан қозилар назорат олиб борадилар;11) ҳомийнинг қарамоғида бўлган ўсмир балоғат ѐшига етгачўз ҳомийсидан ўзининг мол-мулки бўйича қилган тасарруфлариюзасидан ҳисобот беришини талаб қилишга ҳақли. АбуҲанифанинг фикрига кўра, мазкур ҳисобот юзасидан низо чиққанвақтда ҳомий сўзининг тасдиғи сифатида қасам ичишиетарлидир. Шиа имомларининг фикрига кўра, ҳомий қозинингҳузурида ҳомийлик ваколатларига кўра мулк бўйича қилгантасарруфлари юзасидан ҳисобот беради.МУФЛИСЛИК (БАНКРОТЛИК)«Муфлислик» тушунчасиИслом ҳуқуқининг барча мазҳабларида банкротлик ҳолатиараб тилидаги «ифлос» деган сўз билан ифодаланади; қарзгаботиб, қарзини узиш у ѐқда турсин, кунини кўролмай ночорқолган инсон эса «муфлис» деб аталади.Банкротлик ҳолати ислом ҳуқуқининг манбаларидан бўлгансуннати набавияда ҳам бир неча ҳадислар орқали баѐн қилинган 1 .Масалан, дунѐга машҳур олтита ишончли ҳадислар тўпламидашундай ҳадис келтирилган: «Пайғамбар (с.а.в.) замоналарида биркиши мева савдосидан касодга учраб синиб қолди. Пайғамбарбошқа саҳобаларга юзланиб, унга садақа қилинглар, дедилар.Садақа қилишди, бироқ тўпланган маблағ қарзини тўлашга1 Қаранг: Абу Таййиб Сиддиқ. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий»(Бухорий ҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — Сурия, 1984. — 224–226-б.77

етмади. Шунда Расулуллоҳ қарзни талаб қилиб келганларгаунинг (қарздорнинг) ҳузуридаги нарсаларни олинг ва шу биланкифояланинг дедилар» 1 . Ҳадис мазмунидан кўриниб турибдики,шариатда ҳам оғир қарзга ботиб, касодга учраган шахсларбанкрот — муфлис деб эълон қилинган. У билан боғлиқ барчақонун-қоидалар (шаръий-муомалот) ислом мужтаҳидларитомонидан ишлаб чиқилган. Ҳар бир мужтаҳид бу масалада ўзҳуқуқий қарашлари асосида ислом қоидаларидан чиқиб кетмаганҳолда ѐритишга ҳаракат қилган.Шахсни муфлис деб эълон қилиш учунэътиборга олинадиган қоидаларРасулуллоҳ ҳаѐтлик вақтида қарзини тўлаѐтган шахсларустидан шикоят келиб тушганида, уни ўрганиб чиқибшахсларнинг банкротлик ҳолатини ўзлари эълон қилган 2 .Кейинчалик бу иш ҳокимлар зиммасига ўтган. Ҳокимлар шумазмундаги шикоят келиб тушгач иккита нарсага эътиборберганлар:1) берилган муддат ўтиб кетиб, қарз дарҳақиқаттўланмаганлиги;2) қарздорнинг барча мулки, маблағи унинг қарзлариниѐпишга етиш-етмаслиги.Қарзини тўлай олиш қудратига эга бўлган шахслар «муфлис»деб эълон қилинмайди. Қарзини тўлашдан бош тортиб юрганшахсларни Пайғамбар (с.а.в.)нинг «тўлашга қудрати етадиганодамнинг бермай чўзиб юриши зулмдир, унинг мол-мулкини (кучбилан) олиш ҳам, жазога тортиш ҳам (жоиз) ҳалолдир» 3 , — деганҳадисларидан келиб чиқиб, Абу Ҳанифа ва Зайд ибн Али қарзинибермагунича ҳоким уни ҳибсда сақлаши лозимлигини, Имом1Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 6-жилд. —Лубнон, 1973. — 39-б.2 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 6-жилд. «Қарз» боби. —Истанбул, 1984.3Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 6-жилд. —Лубнон, 1973. — 347-б.78

Молик, Шофеъий, Аҳмад ибн Ҳанбал каби мужтаҳидлар эсаҳоким қарздорнинг қарзи баробаридаги мол-мулкини сотибғурамоларга (қарз берган шахсларга) қайтариши кераклигиниайтганлар.Ҳоким қарздорнинг барча иқтисодий ҳолатини ўрганибчиқиб, дарҳақиқат қарзини тўлай олмаслигини билгач, «муфлис»деб эълон қилиб, унга тегишли мол-мулкка ҳижр қўяди(хатлайди) ва бир одил инсонга мазкур мулк ғурамоларга тақсимқилиб берилишигача қараб туришни буюради. Абу Ҳанифа ваШофеъий мазҳабларига кўра, гарчи қарздорнинг мол-мулкиқарзларини ѐпадиган даражада бўлса ҳам, исроф қилибюбормасин деган ниятда, ғурамолар ҳокимдан қарздорнингмулкига ҳижр қўйишни талаб қилишлари мумкин. Ҳижргувоҳлар иштирокида эълон қилинади. Ғурамолар қарздорнингустидан шикоят қилиб келмагунларича ҳоким ҳеч кимни муфлисдеб эълон қилишга ҳақи йўқ. Ҳоким муфлис деб эълон қилгунигақадар қарздорнинг ўз мулки бўйича қилган ҳар қандай тасарруфиқонуний ҳисобланади.Юқорида келтирилган ҳадис матнидан ҳам кўринибтурибдики, қарздорлар қарзларини бўйнига олиб, оғирҳолатларини эътироф этишганида, улар ҳар қандай диѐнатлишахс томонидан шафқат кўришга ҳақлидирлар. Улар тўғрисида,«ал-Муфлис фи омониллоҳ», яъни оғир қарздор Оллоҳнингҳомийлигидадир, дейилган 1 .Мазкур ҳолатдаги шахснинг қарзи хоҳ садақа, хоҳ иона(ѐрдам), хоҳ мурувват тарзида ҳар қандай одам томонидан тўлабюборилса, жоиз ҳисобланади. Зеро Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг«кимки бир банданинг дунѐ машаққатларидан бириниенгиллатса, Оллоҳ унинг қиѐмат машаққатларини енгиллатади»,деган ҳадислари мавжуд.Муфлисликнинг ҳуқуқий оқибатлариМуфлис мол-мулкини тасарруф қилиш ҳуқуқидан маҳрумқилингач, у ўз мулки билан қатнашиши мумкин бўлган ҳечқандай шартномада иштирок эта олмайди. Аммо васият орқали1 Ўша жойда. — 362-б.79

ѐки ҳадя, совға, мерос сифатида ўтадиган ҳар қандай мулкниқабул қилиб олиши мумкин.Муфлиснинг қарзи эвазига қарз эгаларига бўлиб бериладиганмулки ғарим дейилади. Муфлиснинг қўлида бўлган омонат,истиора, гаров буюмлари, музораба пуллари ғаримга қўшибҳисобланмайди. Улар дахлсиз қолиб, ўз эгаларига қайтарилади.Муфлиснинг уй-жойи, хизматкор-чўрилари, уй жиҳозлари вашахсий-кийим кечаги ҳам ғаримга кирмайди.Муфлис деб эълон қилинган шахс, ўз райидан келиб чиқиб,қарзини узиш, камайтириш ниятида ўзига тегишли буюмларданбирортасини қарз эгаларидан бирига бера олмайди. Қарзэгаларига қарзни қайтариш тартиби ҳокимнинг буйруғи,кўрсатмаси асосида ҳал қилинади. Ҳижр қўйилган вақтданбошлаб ғурамолар берган қарзлари қийматида муфлиснингмулкидан олишлари мумкин. Бўлишнинг имкони бўлмаган буюм,мулклар қозининг кўрсатмасига биноан сотилиб, пулиғурамоларга берилади.Муфлиснинг мулки сотилиб, ғурамоларга тақсимлабберилгач, гувоҳлари, ҳужжати билан янги қарз эгалари даъвобилан келишса, қози аввалги тақсимотни бекор қилиб, мулкниянгидан тақсим қилиб беради. Даъво учун муддат белгиланмаган.Муфлиснинг ҳақиқий ҳолатидан бехабар ҳолда унга бирор нарсасотган шахснинг сотилган товар пулини олиши хусусида иккихил фикр мавжуд: а) у ҳам барча ғурамолар қатори тақсимотдантеккан улушини олади; б) Пайғамбар (с.а.в.)нинг «кимки ўзинингашѐсини муфлиснинг ҳузурида (ишлатилмаган, бутун ҳолда)топса, у ўша буюмни олишга бошқаларга қарагандаҳақлироқдир» 1 , деган ҳадисларидан келиб чиқиб, муфлиснингбуюмлари орасидан ўзи сотган ашѐни қайтариб олади.1 Ўша жойда. — 363-б.80

ИСЛОМ МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИДА ОРИЯТ (ССУДА)Орият битимини тузиш ва унинг шартлариХалқ орасида энг кўп тарқалган битимлардан бири ориятбитимидир. «Орият» арабча сўз бўлиб, «эвазсиз манфаатга эгабўлиш», деган маънони билдиради. Фиқҳга оид адабиѐтдаориятга қуйидагича таъриф берилган: орият (ссуда) — бумажбурият бўлиб, унга кўра бир шахс ўзига тегишли мулкнииккинчи шахсга эвазига бирон манфаат олмасдан, фойдаланибтуриш учун мазкур мулкни биринчи талабдаѐқ қайтариш шартибилан бериб туради.Ориятнинг шаръий (ислом қоидаларига асосланганқонунчилик) асосини фиқҳшунос олим Абу Ийсо ОшуроҚуръони карим 107-сурасининг 7-оятини, Суннадан эсаПайғамбар (с.а.в.)нинг Ҳайбар ғазавоти куни Сафвон ибнУмаййадан совутини ориятга олиб турганлигини далил сифатидакелтириб, «мазкур ишнинг мустаҳаблигига ижмоъ бор» 1 , деган.Фиқҳий адабиѐтда ўз мулкини фойдаланиш учун берган шахсмуир, мазкур мулкни вақтинча фойдаланиш учун олган шахсмустаир, орият предмети эса мустаор деб аталган.Ориятда томонларга қўйиладиган талабларОриятда томонларга қуйидаги талаблар қўйилади:1) муир ва мустаир томонидан ийжоб ва қабулнинг лафзбилан аниқ айтилиши. Сукут сақлагаш розилик деббаҳоланмайди, бинобарин, ашѐдан эгасининг сукути туфайлимустаирнинг олиб фойдаланиши шариатда талончилик дебҳисобланади;2) орият учун бирон ҳақ талаб қилинмаслиги зарур. Акс ҳолдабу ижара шартномаси деб қаралади;3) мустаор, яъни орият предмети фойдаланса бўладиган ваишлатилиши билан йўқолиб кетмайдиган буюм бўлиши шарт (шунуқтаи назардан, озиқ-овқат маҳсулотлари ориятга олинмайди,уларни қарз ѐки эҳсон сифатида берилади). Орият предмети қўлга1 Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқаролик ҳуқуқибўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 43-б.81

киритилганидан сўнггина битим юридик кучга киради. Ориятпредмети игнадан тортиб от-улов, уй-жойгача бўлиши мумкин;4) Имом Шофеъий фикрига кўра, мустаир орият предметигақасддан шикаст етказган, совуққонлик билан ѐндашишинатижасида орият предмети шикастланган ҳамда битим тузишчоғида орият предметига етказилган зарарни тўлаш мажбуриятиюклатилган ҳолларда муир олдида моддий жавобгар бўлади. АбуҲанифага кўра эса, мустаир орият предметини кўзланмаганмақсадда ишлатган ҳоллардагина зомин бўлади (мисол учунпойга отлари қўшга қўшилиб ѐки аравага уланиб абгор қилинганҳолларда);5) мустаир орият предметидан фойдаланиш натижасидакўрган фойдага ѐлғиз ўзи эга бўлади;6) ҳанафий ва шофеъий мазҳабларида орият предметиниқайтариш муддати аниқ қилиб белгилаб қўйилади. Шиамазҳабларида ушбу муддат белгиланмайди. Муддат тугаганидансўнг орият предмети мустаир қўлида гўѐ вадиъа каби ҳисобланиб,ундан фойдаланиш тақиқланади;7) муомалага лаѐқатли бўлмаганлар билан орият битиминитузишга йўл қўйилмайди;8) мустаир орият предметини муирнинг рухсатисиз бошқашахсга ижарага ѐки гаровга бериши мумкин эмас.Орият предметига қўйиладиган умумий шартларОриятни олувчи унинг манфаатига (бадалсиз) эгалик қилаолади. Бунга биноан, орият эгаси ориятни олувчидан униишлатгани учун ҳақ талаб қилолмайди. Орият предмети ориятолувчининг қўлидаги омонатдир. Шу боис қўполлик вабепарволиксиз зарарланса ѐки йўқолса ѐки қийматига (баҳосига)нуқсон етса, тўлов лозим бўлмайди. Орият олувчининг ориятпредметини бир кунга кечиктириб бериши туфайли зиѐн ѐкиқийматига нуқсон етса, тўлов лозим бўлади.Орият молнинг харажати ориятга олганнинг зиммасидадир.Бунга биноан ориятга олган одам орият ҳайвон еминибермаганидан унга талафот етса, зомин бўлади. Мутлақ (эркин,чекланмаган) истиорада, яъни орият эгаси ориятга беришнизамон, макон ва бирор турдаги фойдаланиш билан чегараламаганҳолатда, мустаир шахс орият молидан исталган вақт ва маконда82

ўз хоҳишига кўра фойдалана олади. Бу нарса фақат урф-одатбилан чекланади.Орият фойдаланишнинг бирор тури билан чегараланганбўлса, мустаир ўша чегарадан чиқа олмайди, аммо унга тенг ѐкиундан пастроқ даражада фойдаланиши мумкин. Масалан, буғдойташиш учун ориятга олинган ҳайвонга темир ѐки тош юклаббўлмайди, аммо буғдойга тенг ѐки ундан енгилроқ бирор юкортиш мумкин. Орият эгасининг рухсатисиз мустаир ориятнибировга ижара ѐки гаровга беролмайди. Мустаир ориятпредметини ўзга шахсга вадиъа қилиб бериши мумкин. Ориятэгаси ориятни сўраган ҳамон мустаир уни топшириши лозимбўлади. Узрсиз ушлаб қолиб кечиктирганида орият зарарланса,йўқолса ѐки қийматига нуқсон етса, зомин бўлади.Ёзма ѐки оғзаки тарзда вақти белгиланган ориятни муддатитугаганида эгасига қайтариш шарт. Бирон предмет истиорақилинганида, шарт қилинган иш тугаганидан сўнг ориятпредмети мустаир қўлида вадиъа каби бўлиб қолади. Энди уушбу предметни ортиқча ишлатиши мумкин бўлмайди. Агаршундай қилса-ю, ориятга зиѐн етса, жавобгар бўлади. Ориятнимустаир ўзи ѐ ишончли одами орқали эгасига қайтариб беради.Ишончли одамидан бошқа одам орқали қайтарса ва орият етиббормасидан зарарланса ѐки йўқолса, зомин бўлади.Қимматбаҳо тошлар каби нозик, нафис нарсаларнингориятини эгасининг ўзига топшириш лозим. Ориятга олувчи ўзқўлида бўлган ориятни қайтармоқчи бўлганида унга кетадигансарф-харажат ўз ҳисобидан бўлади. Уй қуриш ва дарахт экишучун ерни истиорага олиш мумкин. Лекин (орият) эгаси ўзиистаган вақтда иора (ориятга бериш)дан воз кечиб, уларни бузибюбора олади. Агар иора муваққат бўлса, бино ва дарахтларбузилган вақтдаги қиймати билан муддати тугагунча бузилмайтургандаги қиймати ўртасидаги фарқни ориятга берган эгаситўлайди. Масалан, бинолар ва дарахтлар айтилган заҳотибузилган тақдирда уларнинг бузилган ҳолдаги баҳоси 120 000сўм, орият муддати тугагунча бузилмай турганида берилганбаҳоси (қиймати) 200 000 сўм бўлса, истиорага берган эгасиайтилган ҳамон уйни бузиб, дарахтларни кестирадиган бўлса,ўртадаги 80 000 минг сўмни бериши керак бўлади. Муваққат ѐғайримуваққат (вақти белгиланган ѐки акси) ҳолда деҳқончилик83

учун иора қилинган ерларни эгаси ўрим-теримдан олдиниорасидан воз кечиб, мустаирдан қайтариб ололмайди.Орият битимининг қонунийлик даражаси вамажбуриятнинг тугатилишиОрият жоиз ақдга (ўзгарувчи мажбуриятга) мансуб бўлиб,томонлардан ѐлғиз бирининг хоҳиши билан бекор қилинишимумкин.Мустаир орият предметини ўзга бир шахсга вадиъа шаклидаберганидан сўнг, вадиъа эгаси томонидан мустаорга зарар етса,вадиъа олган шахс мазкур буюмнинг қийматига зомин бўлади.Муир ориятга берилган предметни ижарага берганми ѐкиориятгами, деган мазмунда низо чиққанида, мустаирнинг айбибилан буюмга шикаст етганида ѐки унинг айби билан йўқолганорият предметининг қиймати тўғрисида келишмовчилик чиққанҳолларда, муир ўз кўрсатмасига гувоҳлар келтириши зарур. Ўзнавбатида, мустаир ҳам орият предметини қайтарганлигинидаъво қилса, ундан ҳам гувоҳлар талаб қилинади. Йўқолган,бутунлай ишдан чиққан буюмларнинг ҳақиқий қиймати, битимтузилган вақтидаги қиймати билан ўлчанади.ШИРКАТ ШАРТНОМАСИ«Ширкат» тушунчаси ва унинг турлариИсломда қонун ижодкорлиги фаолияти кўпроқ фуқароликҳуқуқи соҳасига тўғри келади. Мужтаҳидлар ўз мазҳабларидоирасида ҳам шартнома ва битимларнинг турлари ва уларданкелиб чиқадиган мажбуриятлар хусусида минглаб масалаларнияратганлар, ўзгартирганлар, тартибга келтирганлар 1 . «Ширкат»арабча сўз бўлиб, луғатда «қўшиш», «аралаштириш» деганмазмунни билдирса, фиқҳий истилоҳга кўра, бир неча кишинингўз маблағ, мулкларининг маълум қисмини ўзаро ҳамкорлик1 Батафсил маълумот учун қаранг: Исхаков С. А. Бурҳониддин Марғинонийва фиқҳ илми. — Т., 2000. — 5–7-б.84

қилиш, фойда ва зарарга тенг шерик бўлиш ниятида жамлашинибилдиради. Ширкатнинг бу тури ихтиѐрий ширкат дейилади.Умуман, ширкат икки турга бўлинади. Биринчиси мулкширкати бўлиб, у сотиб олиш, совға сифатида олиш кабимулкий сабаблар орқали вужудга келади. Иккинчиси ақдлашувширкати бўлиб, шериклар ўртасидаги таклиф ва қабулвоситасида ҳосил бўлади.Ислом ҳуқуқшунослари шерикчилик шартномасинингшаръий асоси сифатида бир неча ҳадисларни келтирганлар 1 . Бизбу ўринда ҳадис турларидан бири бўлмиш ҳадиси қуддусийданайрим далилларни келтирамиз. «Пайғамбаримиз дедилар: «Оллоҳтаоло айтади: Мен иккита шерикнинг учинчисиман токи бирбирларига хиѐнат қилмагунларича, қачонки хиѐнат қилсалар,уларнинг орасидан чиқаман» 2 . Ушбу ҳадис мазмунидан кўринибтурибдики, ширкат ислом шариатида рухсат берилган шартноматурларидан биридир.Мужтаҳидлар фаолиятининг энг аҳамиятли томони шундаки,улар мазкур шартнома турини ислом принципларига мосравишда, урфдаги ширкат қоидаларини ҳам инобатга олган ҳолдаишлаб чиққанлар. Мазкур уламолардан Абу Ҳанифа ИмомМолик, Имом Шофеъий томонидан тартибга солинган ширкатшартномасини қисқароқ шаклда мазмунан келтириб ўтамиз.Бурҳониддин Марғиноний ақдлашув ширкатининг ўзини ҳамқуйидаги тўртта турга бўлган.Биринчиси — ширкат ул-иънон, яъни бир неча кишнинг савдоқилиш ниятида бир турли товарларини ўзаро ширкатгақўшишлари. Бунга ўғилларга отадан мерос бўлиб қолган, бўлишимконияти бўлмаган мулкни ўғилларнинг ширкатга қўшиши,икки ѐки ундан ортиқ шахснинг биргаликда сотиб олган,бўлинмас мулкларини ширкатга қўшишлари мисол бўлади.Иккинчиси — ширкатул абдон вал аъмол, яъни касб-ҳунар важисм бирлашган ширкат деб аталиб (мазкур ширкат турига фақат1 Қаранг: Абу Таййиб Сиддиқ. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий(Бухорий ҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — Сурия, 1984. — 272–276-б.2 Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқаролик ҳуқуқибўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 35–38-б.85

ҳанафий ва моликий мазҳабида рухсат берилган, шофеъиймазҳабида ботил саналади), аслида у ҳунармандларнингбиргаликдаги ширкатидир. Ширкатнинг бу тури ҳозир кенгтарқалган, мисол учун бир неча уста уйнинг пойдеворидантортиб охирги зийнатигача бажаришни ўз зиммаларига оладилар.Улар орасидаги усталар турли касб эгаси бўлишлари мумкин.Учинчиси — ширкатул вужуҳ, яъни мулк ва маблағлариўзларида алоҳида сақланган ҳолдаги ширкат бўлиб, унга кўрашерикларнинг ҳар қайсиси алоҳида савдо билан шуғулланиб,кўрган фойдани ўртада тенг тақсим қилишга келишадилар.Тўртинчиси — ширкат ал муовиза, яъни икки томонламатўловга асосланган шериклик. Унга кўра, бир неча шахс мулки ѐмаблағи билан ѐки ҳеч нарсасиз, ҳар қайсинисининг корхонасикўрган фойда ва зарарни ўзаро тенг тақсим қиладилар 1 .Мулк ширкатининг турлариМулк ширкати, аслида, сотиб олиш, совғага олиш, васиятбўйича бирон нарсага эга бўлиш, меросга бирон нарсанингқолиши каби бирорта сабаб билан ѐки ашѐларнинг қўшилиб,аралашиб кетиши, яъни буюмларнинг бир-бирига ажратибайириббўлмайдиган даражада қўшилиб кетиши натижасида бирнарсанинг бир неча шахслар ўртасида муштарак бўлиши, яъниўша нарсанинг уларгагина тегишли бўлишидир. Масалан, иккикиши битта машинани сотиб олсалар ѐки биров уларга ҳадя ѐкивасият қилса, улар эса буни қабул этсалар ѐки ушбу машина иккикишига мерос бўлса, бу машина уларнинг ўрталарида муштаракбўлади ҳамда улар ушбу машинада ҳиссадор ва ўзаро шерикбўладилар. Шунингдек, икки киши ўз захираларини (асосанолтин, кумуш танга пулларни) бир-бирига аралаштирсалар ѐкибирон тарзда захиралари бир-бирига аралашиб кетса, ушбумоллар ўзаро муштарак бўлади. Мулк ширкати ихтиѐрлигигакўра, ихтиѐрий ва мажбурий қисмларга бўлинади.Ихтиёрий ширкат — шерикларнинг ўз хатти-ҳаракатларибилан ҳосил бўладиган шерикчилиги. Бу асосан сотиб олиш, ҳадя1 Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 2-жилд. — Қозон, 1905. — 266-б.86

олиш, васиятни қабул қилиш ва молни қўшиш орқали ҳосилбўлган шерикликдир.Мажбурий ширкат — шерикларнинг хатти-ҳаракатларибилан боғлиқ бўлмай, бошқа сабаб билан (масалан, мерос молиаралашиб кетганида) ҳосил бўлган шерикчиликдир.Мулк ширкати предметига кўра айн (товар) ширкати ва дайн(қарз) ширкати каби қисмларга ҳам бўлинади.Айн (товар) ширкати — муайян ва мавжуд бўлган молдагишериклик (икки кишининг бир қўйда ѐки бир пода қўйда умумийшерикликлари каби).Дайн (қарз) ширкати — қарздаги шерикчилик, яъни иккикишининг бир одам зиммасида бўлган муайян пул қарзларидагишериклиги.Икки ѐки ундан ортиқ кишининг бир одам зиммасида бўлганқарзларининг сабаби битта бўлса, икковининг ўртасида мулкширкати мавжудлиги боис, муштарак қарз деб аталади. Вафотэтмишнинг қолдирган мол-мулки ворислари ўрталаридаулушларига кўра муштарак бўлади.Муҳоя (биргаликда, ҳамкорликда фойдаланиш) — ширкаттурларидан бири.Муҳоя — манфаатни (манфаатланишни) тақсимлаш, яъни бирнарсадан галма-гал фойдаланишни англатади.Турдош молларга муҳоя жорий қилинмайди. Муҳоянинг иккитури мавжуд:биринчи тури — вақт муҳояси. Унга кўра, икки кишиўртасида муштарак ерда бир йил биттаси, иккинчи йили бошқасидеҳқончилик қилишга ва бир муштарак уйнинг эгалари навбатибилан у уйда бирор йил яшашга муҳоя қиладилар;иккинчи тури — жой муҳояси. Унга кўра, икки кишиўртасида муштарак бўлган ернинг ярмида биттаси, қолганқисмида бошқаси деҳқончилик қилишга, муштарак ҳовлинингбир тарафида биттаси, бошқа тарафида иккинчиси ѐки устқаватида бири, остки қаватида иккинчиси, муштарак иккихонанинг бирида биттаси, бошқасида иккинчиси ўтиришихусусида муҳоя қилинади. Муштарак ва кўп сонли нарсаларнингэгаларидан бири муҳояни истаса-ю, бошқаси бунга кўнмаса, агару муштарак товарлардан бир хилда манфаатли бўлса, муҳояга87

мажбур қилинади, агар ҳар хил манфаатли бўлсалар, мажбурқилинмайди. Тақсим қилиш мумкин бўлган муштарак молэгаларидан бири тақсим қилишни, иккинчиси муҳояни хоҳласа,томонлардан бирининг тақсимот қилишни сўраб кўтаргандаъвоси эътиборга олинади.Ширкат шартномасининг шартлари қуйидагиларданиборат:биринчидан, томонларнинг ушбу шартнома юзасидан ийжобва қабулларининг мавжудлиги;иккинчидан, мазкур мажбуриятга кираѐтган томонлар шахсиймулкка эга бўлишлари. Абу Ҳанифа фикрича, муовиза ширкатигааъзо бўлишда шахс мулкка ѐки маблағга эга бўлмаслиги ҳаммумкин;учинчидан, кўрилган фойда шариат рухсат берган, ҳалолишлар юзасидан бўлиши шарт;тўртинчидан, муштарак моддий ашѐни нобуд қилганкимсанинг тўлаган пули, ўша молнинг эгалари ўртасидатақсимланади. Икки киши ўртасидаги муштарак пул учинчи биршахсга қарзга берилса, қарздорнинг ушбу қарзи, ўша икки кишиўртасида муштарак бўлади.Иккинчи даражали қоидалар1. Абу Ҳанифанинг фикрига кўра, ширкатнинг кўрганфойдасини томонларнинг ўзаро розиликлари асосида ширкатаъзолари хоҳлаганча ўзаро тақсимлашлари мумкин. Аммо шиаоқими фақиҳларининг фикрига кўра, ким ширкатга қанча молбилан кирганлиги ва мазкур молнинг келтирган фойдасиҳисобланиб, шу асосда аъзоларга фойда тақсимланади.2. Ширкатнинг ҳар бир аъзоси умумий мулкни тасарруфқилиш ҳуқуқига эга.3. Ширкат қонуний равишда тузилганидан сўнг, унингаъзоларини — ким нима билан шуғулланиши, корхонанингкелажакдаги фаолияти каби иккинчи даражадаги масалаларҳақида барча мажбурият эгалари келишиб олишлари керак.Ширкат шартномаси гувоҳлар иштирокида ѐзма равишдатузилади.88

4. Муштарак молнинг эгаларидан бири ўзга шахсга ширкатпредметини ижарага бериб ҳақини олгач, шеригининг улушиниўзига қайтариб беради. Шериклардан бирининг улушибошқасининг қўлида бўлса, у вадиъа (омонат) ҳукмида бўлади.Демак шериклардан бири ўзича (мустақил равишда) муштаракмолни бировга вадиъа сифатида берганида ашѐга бирор нарсабўлса, шеригининг улушини тўлайди. Ҳиссадорлар истасалар ўзулушларини шерикларига сотадилар, истасалар шеригидан изнолмай ўзгаларга ҳам сота оладилар.5. Мерос қолган ерда ворислардан бири муштарак бўлгануруғни шерикларининг, агар ѐш бўлсалар васийларининг изнибилан экса, ҳосилнинг ҳаммаси муштарак (ўртада) бўлади. Агар уўзининг уруғлигини экса, ҳосили ўзига тегишли бўлади.6. Ворислардан бири бошқасининг рухсати (розилиги)ниолмай мерос тақсимланишидан илгари бирор миқдор пулни олиб,тадбиркорлик учун ишлатиб юборса, зарари ҳам, фойдаси ҳамунга бўлади.Абу Ҳанифа мазҳабларига кўра, юқорида баѐн этилган барчаширкат турлари қонуний ҳисобланади ва уларнинг даъволариниқози кўриб чиқади.Ширкатнинг тугатилишиШиркат шартномаси ўзгарувчи мажбурият (жоиз ақд)гамансуб бўлиб, томонлардан бирининг талаби, ўлими, ақлданозиши билан тугатилади. Ширкат тугатилганидан сўнг унингбарча мулклари, қарзлари ва фойдалари иштирокчилар ўртасида,уларнинг шахсий иштироки ѐки вакили олдида тақсимланишишарт.Агар томонлардан бири мазкур тақсимотдан норози бўлибқозига мурожаат этса, у ҳолда мулк «қисмати қазо» қилинади,яъни қозининг ҳукми билан тақсимланади.89

МУЗОРАБА ШАРТНОМАСИ«Музораба» тушунчасиМузораба араб, ислом давлатларида кенг жорий қилинганшартнома турларидан ҳисобланади. Ҳозирда тадбиркорлар,савдогарлар олдида жорий бўлиб турган мазкур шартноманингасосий қоидаларини VII—VIII асрда яшаб ўтган исломмужтаҳидлари ислом манбалари ва қонун ижодкорлиги фаолиятинатижасида ишлаб чиққанлар.Музорабанинг асл моҳияти нима, деган саволга фақиҳларқуйидагича таъриф берганлар: музораба икки шахс ўртасидатузилган шартнома бўлиб, унга кўра маблағ эгаси ўзининг нақдпулларини иккинчи томонга мазкур маблағни муомалага киритибфойда кўриш учун беради. Ҳосил бўлган фойда иккинчитомоннинг меҳнати, саъй-ҳаракати туфайли мазкур маблағданюзага келган миқдор бўйича тақсим қилинади 1 . Музорабашартномасининг шаръан тўғри эканлигига далил сифатидауламолар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳазрат Ҳадичанинг моллариниШомга (Сурияга) музораба асосида олиб бориб сотганлариникелтирганлар 2 . Мазкур ҳадис асосида уламолар музорабанишаръан қонуний эканлигига ижмоъ қилганлар.Музораба шартномасида ўз пулларини бераѐтган шахс —раббул мол ѐки соҳибул мол (пул эгаси), пулларни олиб меҳнатқилувчи иккинчи томон — музориб ѐки омил (ишчи), меҳнат,саъй-ҳаракат натижасида кўрилган фойда эса рибҳ деб аталади.Омил қуйидаги уч босқични босиб ўтади: омилнинг қўлига ўтганмулк омонат ҳисобланади; омил иш юритган жараѐнидан бошлабвакил мақомида бўлади, фойда кўргач шерик бўлади.Музорабанинг икки тури мавжуд: эркин музораба (музорабаимутлақа) ва шартли музораба (музорабаи муқаййада).Эркин музораба замон, макон, тижоратнинг бирор тури,сотувчи ва олувчини белгилаб қўйиш каби шартлар қўйилмай1 Қаранг: Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.— 47-б.2 Ўша жойда.90

тузилган музорабадир. Музораба мазкур шартларнинг бирортасибилан тузилса, шартли бўлади.Масалан, «фалон вақтда, ѐ фалон ерда, ѐ фалон турли молниолиб сот!», ѐки «фалон одамлар билан, ѐ фалон шаҳарнингаҳолиси билан олди-берди қил!», дейилса, музораба шартлибўлади.Музораба шартлариАбу Ҳанифа мазҳабига кўра, музораба учун мол эгаси(раббул мол) музорибга савдо учун яроқли буюмларнитопшириши мумкин. Бошқа фақиҳлар музорабада фақатмуомаладаги нақд пуллар топширилиши шартлигини айтганлар.Аммо мол эгаси музорибга музораба предмети сифатидакимнингдир зиммасида бўлган қарзни ҳамда қиймати доимўзгариб турувчи олтин ѐки кумуш пулларни топширмаслигикерак 1 .Кўрилган фойдадан музорибга ажратиладиган улуш аниқбўлиши шарт. У фойданинг 1/2 ѐки 1/3 ѐки 1/8 қисми ҳам, иккитомоннинг ўзаро розиликлари асосида белгиланган миқдори ҳамбўлиши мумкин.Бирон фойда кўрилишидан ѐки савдо-сотиқ бошланмасиданаввалроқ музораба шартномаси мол эгаси томонидан ѐкиноқонуний деб топилиши туфайли тўхтатилса, барча харажатлармол эгасининг зиммасига тушиб, у омилга ужрат-ул мисл беради(яъни музорабага ўхшаш хизматлар учун ўша маконда қанча пулбериш одат бўлган бўлса, шуни беради).Агар музориб ўз сармоясига эга бўлмаса, шартнома муддатиичида эҳтиѐжлари учун музораба фойдасидан олиб ишлатади.Музориб ўз зиммасидаги бурч ва ҳуқуқларни бошқа биршахсга фақатгина раббул молнинг изни билан топшира олади.Савдодаги зиѐн, талафот, инқироз музорибнинг бевоситаайби билан содир бўлган бўлса, бунинг учун музориб жавобберади.1 Қаранг: Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқароликҳуқуқи бўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 49-б.91

Агар музориб берилган ҳуқуқдан четга чиқса ва пулэгасининг қўйган шартига риоя этмаса, ғосиб (муттаҳам, қароқчи,зўравон) бўлади ва бу ҳолатда қилган савдо-сотиғининг фойдазарариўзининг зиммасида бўлади; музораба моли йўқолса,жавобгар бўлади.Мол эгаси «музораба моли билан фалон жойга борма», ѐ«насияга мол сотма» деб огоҳлантирган бўлса-ю, музориб бунгазид ўлароқ музораба моли билан ўша жойга бориб, оқибатдамузораба моли йўқолса ѐки насияга мол сотиб пули куйса, бунингучун музориб жавобгар бўлади 1 .Раббул мол музораба учун муайян бир вақт оралиғинибелгиласа, ўша вақт ўтгач музораба шартномаси бекор бўлади.Мол эгаси музорибни ишдан четлатганида, буни унгабилдирган бўлиши лозим. Музориб четлатилгунича қилгантасарруфлари ўз кучида қолади, аммо четлатилганидан воқифбўлганидан сўнг қўлидаги пулларни тасарруф эта олмайди. Аммоқўлида бошқа мол мавжуд бўлса, уни сотиб нақд пулгаалмаштира олади.Музорабанинг қонунийлик даражаси ва шартномаюзасидан келиб чиқадиган низоларнинг оқибатиРаббул мол музорибга пулни топшириши билан музорабашартномаси қонуний кучга киради. Қози олдида шаръийжиҳатдан юқоридаги қоидалар асосида тузилганшартномаларгина қонуний деб баҳоланади. Мазкур қоидаларгаасосланмаган шартнома иштирокчиларининг даъвоси эътиборгаолинмайди.Музораба шартномаси дарҳақиқат тузилганлиги ва маблағмузорибга берилганлиги хусусида низо кўтарилган вақтда қозигараббул мол гувоҳлар келтириши, музориб эса ўз сўзинингтасдиғи учун қасам ичиши талаб қилинади.Музорабадан кўрилган фойда масаласида келишмовчиликюзага келганида эса музориб топилган фойданинг миқдоринитасдиқлаш учун гувоҳлар келтириши зарур.1 Қаранг: Ҳомид Мирзо Фарғоний. Фатҳур-рахмоний. 2-жилд. — Байрут,1990. — 110–112-б.92

Музорабага берилган пул ўғирлаб кетилганида ѐки савдогаолинган моллар касодга учраб, қиймати тушиб кетган ҳоллардаетган зиѐнга музориб жавобгар бўлмайди (агар мазкур ишларниқасддан содир қилмаган бўлса). Бундай зиѐнларга айби бўлмаганҳолларда музориб жавобгар бўлмайди ва у ўз айбсизлигини қасамбилан тасдиқлаб қўяди.Музорабанинг тугатилишиМузораба жоиз ақдга (ўзгарувчи мажбуриятга) мансуббўлганлиги учун томонлардан ѐлғиз бирининг талаби, хоҳишибилан бекор қилиниши мумкин. Музораба шартномаси бекорқилиниши биланоқ шартномага кўра томонлар бир-бири биланҳисоб-китоб қиладилар. Агар омилнинг меҳнатига яраша савдодаҳали фойда келмаган бўлса, мол эгаси унинг меҳнатини инобатгаолиб, ижара ҳақи ҳисобида рағбатлантиради.93

МУЗОРИЪА ШАРТНОМАСИ«Музориъа» тушунчасиИсломда музориъа мажбурияти ер эгасининг бирор-биршахсга ўз ерини муайян ҳосил эвазига фойдаланиб туриш учунбериш мақсадида тузилган ширкат шартомасидан келиб чиқади.Шартноманинг ушбу тури ҳам Пайғамбар (с.а.в.) томониданқонунлаштириб қўйилган. Имом Бухорий ҳадисларини ўз ичигаолган «Авнул Борий» номли ҳадислар тўпламида ушбу мавзугабағишланиб 8 та саҳиҳ ҳадис келтирилган 1 . Имом Муслимҳадислари тўпламида ҳам ушбу мавзуга ҳуқуқий асос бўлувчибир неча ҳадислар келтирилган. Улардан бирида шундайдейилган: «Пайғамбар (с.а.в.) Хайбар номли мавзеда қўлгакиритилган ерларни музориъа шартномаси орқали муайян ҳосилэвазига маҳаллий аҳолига берганлар» 2 . Демак, мазкур шартномамавжудлигининг шаръий далили сифатида Суннат келтирилган.Аммо уни тартибга солиш ислом қонун ижодкорлари томониданрай ва қиѐс асосида амалга оширилган.Ислом ҳуқуқшунослигида ўз ерини бировга муайян ҳосил(мисол учун 10 тонна буғдой) эвазига фойдаланиб туриш учунберувчи шахс соҳибул арз (ер эгаси), мазкур ерда ишлашмажбуриятини олган шахс — зори (экувчи) деб, фойдаланишучун топширилган ер майдони эса музриъа деб номланган.Фиқҳий адабиѐтларнинг музориъа бобида ерга экин экилгунигақадар бир қанча шартлар амалга ошиши талаб қилинган. Уларгақисқача тўхталамиз.1. Ҳар икки тарафдан ийжоб ва қабул (яъни иккалатомоннинг розилиги). Тарафлар ақл соҳиби бўлишлари шарт,аммо балоғат шарт эмаслиги боис ҳанафийларда ўсмирлар ҳамшартнома тузиш ҳуқуқига эгадирлар.1 Қаранг: Абу Таййиб Сиддиқ. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий(Бухорий ҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — Сурия, 1984. — 171–183-б.2 Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқаролик ҳуқуқибўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 62-б.94

2. Топширилган ердан фойдаланиш муддатининг аниқбўлиши. Бунда ҳосил пишмасидан туриб, экин эккан шахсгазарар бўладиган даражада қисқа муддат белгиланмаслиги, ѐғинсочиннингкеч ѐки эрта келиши инобатга олиниши лозим.3. Ердан фойдаланилганлиги эвазига бериладиган ҳосилданҳар иккала томон ҳам оладиган улуш миқдори аниқлаб олинишикерак (ярми ѐки чорак қисми деб). Ҳосилни зори пул ѐки тайѐрун, ѐ ун маҳсулотлари шаклида топширмайди, чунки бу ҳолдагитўловга музориъада эмас, балки ижарада рухсат берилади. Ҳаттоер эгаси ҳосилнинг муайян қисмини буғдой, қолган қисмини уншаклида тортиб бериш сифатида қўйган шарт ҳам қабулқилинмайди.4. Ишлов берилиб уруғ экиладиган ернинг ҳосилдор бўлиши,ишлов беришда бирон муаммонинг бўлмаслиги, меъѐрий сувбилан ҳосил униши талаб қилинади. Лекин бу ерда қўй боқишѐки тупроғи ғишт қуйиш учун олинадиган ҳолларда бундай шартқўйилмаслиги мумкин.5. Шартномада кўрсатилган ернинг ҳудудлари аниқ бўлишикерак. Шартнома вақтида ернинг барча айбларини зори кўрибтуриб шартнома тузса, кейин мажбуриятни бажариши шартбўлади.6. Ердан нима мақсадда фойдаланилиши, нима экилиши аниқбўлиши зарур.7. Имом Аъзам ва Имом Шофеъий фикрига кўра, музориъашартномасида бир неча шахс қатнашиши мумкин 1 .8. Ердан фойдаланувчи шахс (зори) ушбу шартномага биронбошқа шахсни қўшиши ҳамда ворисларига мазкур шартноманингижросини ўтказиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Аммо ер эгаси ҳариккала ҳолда ҳам ерни кимга берган бўлса, ҳисоб-китобниўшандан талаб қилишга ҳақли бўлади.9. Мазкур ердан бериладиган солиқлар эгасининг зиммасидабўлади.10. Абу Ҳанифа таъкидлашларича, музориъа шартномасинитузиш жараѐни албатта гувоҳлар иштирокида, мумкин қадар ѐзма1Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя фил фуруъ. 4-жилд. —Петербург, 1886. — 500–506-б. (араб).95

равишда олиб борилиши шарт 1 .Шартнома гувоҳлар иштирокида юқоридаги қоидаларасосида тузилиб, маҳаллий қозилар тасдиғидан ўтганидансўнггина юридик кучга эга бўлган.Шартноманинг қонунийлик даражасиИслом фиқҳига кўра юқоридаги 10 та қоидага асосланмасдантузилган ҳар қандай музориъа шартномаси ботил (ноқонуний)деб топилиб, ҳукми бекор қилинади. Мазкур сабаб туфайли,шартнома бекор қилинганидан сўнг томонлардан ҳеч бирииккинчисидан бирон моддий тўлов талаб қилишга ҳақлибўлмайди.Зорининг айби билан одатдагадан кам уруғ сочилганида ѐкиерга ишлов бермай қаровсиз қолдирилиб камроқ ҳосил олинганҳолларда ер эгаси ундан ужратул мисл, яъни ўша мамлакатдаерни ижарага берганда олиш мумкин бўлган тўлов миқдориниталаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Аммо табиий офатлар туфайлиҳосилга зарар етиши ер эгасини шартномада кўрсатилган тўловмиқдорини талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Шартномасубъектлари томонидан ҳосилдан бериладиган миқдордақарзнинг мавжудлиги ва унинг миқдори ҳусусида низо чиққанҳолларда сочилган уруғ кимга тегишли бўлса, унинг сўзиэътиборга олиниб, қарши томон эса ўз сўзини тасдиқлаш учунгувоҳлар келтириши шарт бўлади. Ҳар иккала томон гувоҳлариетарли бўлган ҳолда эса масала чек ташлаш йўли билан ҳалқилинади ѐки, суннийлик оқимидаги айрим фақиҳларнингсўзларига кўра, ерга ишлов берган зорининг кўрсатмаси инобатгаолинади.Ҳанафий мазҳабида фаразий фиқҳга ҳам жавоблар берибкетилган. Унга кўра, агар деҳқон ер эгасининг розилигини олмайуруғ сочиб, ерга ишлов бериб қўйган бўлса, ер эгаси, унга тоҳосил ниш ургунига қадар ихтиѐр бериб, сўнг ужрат ул мислберади.1 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб.,1850. — С. 245.96

Музориъа шартномасининг тугатилиши ва бекорқилинишиМузориъа ўзгармайдиган лозим ақд мажбуриятигамансубдир. Шу боис ушбу шартномани, тузилаѐтган вақтда барчақоидаларига риоя қилинса, фақат ҳар икки томоннинг ўзаророзиликлари асосидагина бекор қилиш мумкин. Мазкурмажбурият томонлардан бирининг вафоти билан ҳамтўхтатилмай белгиланган муддатгача давом этади. Агар музориъашартномаси ҳар иккала томоннинг ўзаро розиликлари асосидабекор қилинса, ер эгаси зоридан ужратул мисл талаб қилишгаҳақли бўлади.МУСОҚОТ ШАРТНОМАСИ«Мусоқот» тушунчасиИслом ҳуқуқида мусоқот шартномаси боғ эгаси ўз боғидагидарахтлардан, токзорлардан бир нечтасини ѐки ҳаммасинимуайян вақтга фойдаланиш учун ўзга шахсга мазкур дарахт вамеваларни парваришлаб қараш ва ҳосилнинг муайян қисминибериш шарти билан топшириши ҳақида тузилади. Мусоқотбитимининг шаръий жиҳатдан мавжудлиги ва қонунийасосланганига олимлар ҳужжат қилиб Пайғамбар (с.а.в.)нингҲайбар мавзесидаги ерларини парваришлаб қараши эвазигаҳосилдан бир қисмини олишга маҳаллий деҳқонлар билан тузганбитимларини келтирганлар 1 . Мазкур битимнинг қолган барчақонун-қоидалари ислом қонун ижодкорларининг фаолияти,маҳаллий одатлар асосида тартибга солинган. Ҳанафиймазҳабида Абу Юсуф ва Муҳаммад Ҳасан Шайбоний мусоқотбитимини қонуний деб санаганлар 2 .Фиқҳий адабиѐтда ўз боғини ѐки дарахтзорини мусоқотга1 Қаранг: Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқароликҳуқуқи бўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 53-б. Абу Таййиб Сиддиқ.Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий (Бухорий ҳадисларини тушунишдаОллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. — Сурия, 1984. — 171–183-б.2Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя фил фуруъ. 4-жилд. —Петербург, 1886. — 506–508-б. (араб тилида).97

бераѐтган шахс молик (яъни мулк эгаси маъносида), дарахтларниѐки боғни олаѐтган шахс омил (ишловчи), шартнома предметибўлган объектлар (дарахтзор, боғ) маҳал деб юритилади.Мусоқот қоидалариФақиҳлар мусоқотга тааллуқли қуйидаги қоидаларнибелгилаганлар:1) ҳар иккала томоннинг ўзаро ийжоб ва қабули асосидааниқ-равшан қилиб «мен сизга боғимнинг шунча қисминимусоқотга бердим» деб айтилиши;2) мусоқотдан фойда кўриш эҳтимолининг мавжудлиги.Мусоқотда ҳосилга мева берадиган, фойда кўрса бўладигандарахтлар, боғлар берилиши керак. Мусоқот объектига мевалидарахтларнинг барча турлари, узумзорлар киради;3) мусоқотга бериладиган муҳлатнинг аниқ бўлиши. Мазкурмуҳлат омил учун фойдали бўлиб, пишган ҳосилни йиғиштириболадиган даражада бўлиши шарт;4) боққа қараш, уни суғориш, парваришлаш, дарахтларгазарурий тадбирларни қўллаш омилнинг зиммасидаги мажбуриятҳисобланади. Агар битимда дарахтларнинг парваришмажбурияти моликка (боғ эгасига) юклатилган бўлса, ундайбитим ноқонуний ҳисобланади;5) ҳосилдан олинадиган тўлов миқдорининг аниқ бўлиши;6) омил меҳнат жараѐнида ҳосилга шерик қилиш ниятда бирнеча кишини битимга шерик қилиб, меҳнатини ўзаро тақсимлашимумкин;7) моликнинг рухсати билан омилга мусоқотни бошқа одамгатопшириш ҳуқуқи берилган;8) боғдан бериладиган садақа ва солиқларни (агар хирожназарда тутилган бўлса) молик тўлайди. Закотни эса ҳар иккитомон ўз улушидан ҳисоблаб тўлашга мажбур.9) шартномада молик омилнинг зиммасига дарахтларўтқазиб, мазкур дарахтлардан ҳам ҳосил тўлашини шарт қилибкўрсатиши мумкин эмас. Аммо моликдан берухсат экилгандарахтлар биринчи талабдаѐқ олиб ташланиши шарт.Мусоқот ҳақидаги битим оғзаки ѐки ѐзма равишда, гувоҳлариштирокида тузилиши шарт.98

Қонунийлик даражасиСуннийлик оқимидаги барча мазҳаблар фикрига кўра,юқоридаги қоидалар асосида тузилган мусоқот битими қонунийдеб қаралиб, юридик кучга эга бўлади.Омил йўл қўйган зарарлари учун моликнинг олдида жавобгарҳисобланади. Табиий офат туфайли боққа зарар етган чоғда ҳечким жавобгар бўлмайди 1 .Молик омилга ажратиб берган боғ ўзга шахсга тегишлибўлиб, ушбу иккинчи шахс мазкур боғнинг ҳосилидан омилнингхизмат учун муносиб ҳақ бермаган вақтда, молик омилгаужратул-мисл (шаҳарда шу каби хизматга тўланадиган кундаликхизмат пули) тўлашга мажбур бўлади.Агар омил меҳнат шартномаси жараѐнида дангасалигитуфайли боғларни парваришлай олмаса ва шу боис молик янгибир ишчини ѐлласа, кетган харажатлар омилнинг зиммасигатушади.Молик боққа талафот етказди деб даъво қўзғатган ҳоллардамолик ўз даъвосини тасдиқлаш учун гувоҳлар келтириши, омилэса инкори учун қасам ичиши шарт.Мажбуриятнинг тугатилиши ва бекор қилинишиШартномада кўрсатилган муддатдан сўнг мусоқот битимитугатилади. Оғзаки таклиф билан уни давом эттириш мумкинэмас.Мусоқот лозим ақдга (ўзгармайдиган мажбуриятга) мансуббўлиб, ҳар иккала томоннинг ўзаро розиликлари асосидагинабекор қилиниши мумкин.Моликнинг ўзбошимчалиги билан ѐки мажбуриятнингноқонуний тузилганлиги билан битим бекор бўлса, ҳар иккалаҳолатда ҳам омилга моликдан ужратул мисл талаб қилиш ҳуқуқиберилади.1 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб.,1850. — С. 248.99

ВАКИЛЛИК«Ваколат» тушунчасиҲанафий мазҳаби намояндаларининг таърифича, ваколатикки шахс ўртасидаги битим бўлиб, унга кўра бир шахс иккинчишахс номидан муайян юридик ҳаракатларни бажаради 1 .Барча ҳуқуқий тизимларда бўлганидек, ислом ҳуқуқида ҳамюқорида тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгинамуайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар туғдиради, уларни ўзгартиради вабекор қилади.Ислом ҳуқуқшуносларининг фикрича, вакиллик шаръийманбаларга асосланган. Ислом ҳуқуқининг бош манбаи Қуръоникарим 23-сурасининг 173-оятида, 6-сурасининг 66, 102, 107-оятларида, 10-сурасининг 108-оятида, 11-сурасининг 12-оятидавакиллик, вакил ҳақида сўз юритилган. Иккинчи манба —Суннада ҳам Пайғамбар (с.а.в.)нинг вакил қилиб Амр ибнУмаййа ал-Саҳрийни ўзларининг номидан совчиликка АбуСуфѐннинг қизи Ҳабибанинг олдига юборгани қайд қилинган 2 .Вакилликнинг жоизлигига ижмоъ ҳам мавжуд.Барча фиқҳий манбаларда битим натижасида ишончномагаэга бўлган шахс вакил, унга ишонч билдирган шахс муваккилдеб аталади.Ислом ҳуқуқининг бош манбаларида ваколатга тааллуқлиқоидалар тўлиқ кўрсатилмаган. Фақатгина мужтаҳидларнингқонун ижодкорлиги фаолияти натижасида, ваколатга тегишлимуайян тартиб-қоидалар ишлаб чиқилган. Эътиборли томонишундаки, суннийлик оқимининг барча мазҳабларида ҳамвакилнинг ҳуқуқ ва бурчлари деярли бир хил ифодаланган.Фақатгина шиа оқимининг жафария, исмоилия мазҳабларидавакилнинг никоҳ, савдо-сотиқ ва бошқа масалалардаги ҳуқуқ вабурчлар бирмунча фарқ қилади 3 .1 Қаранг: Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 7-жилд. — Истанбул,1984. — 45-б.2 Қаранг: Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқароликҳуқуқи бўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 38-б.3 Қаранг: Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб, 1850.— С. 264.100

Вакиллик қоидалариИслом ҳуқуқининг ҳанафийлик мазҳаби йўналишига кўра,ваколатга тааллуқли қоидалар қуйидагилардан иборат:1) муваккил ва вакилнинг ўзаро розиликлари талаб қилинадива араб тилида «ийжоб» ва «қабул» деган сўз билан ифодаланади.Агар муваккил вакилга юзланиб, «шу хусусда сени вакилқилдим» деса, вакил бир оғиз сўз демай ўша ишни қилишгакиришса ҳам, битим тузилган ҳисобланади;2) ваколат берувчи шахснинг муомалага лаѐқатли бўлиши.Ҳанафий мазҳабида садақа ва солиқ тўлаш ишларида ваколатберувчи муомалага лаѐқати бўлмаган инсон бўлса, бирон вакилнитайинлаши мумкин эмас. Балоғатга етмаган ўсмирларнингномидан савдо, ижара, гаров, сулҳ тузиш, қарздан кечиш, шуфъа(имтиѐзли савдо) мулк тақсимоти каби битимларда вакилиштирок этиши мумкин. Вакил бўлиш учун эса балоғат шартбўлмай, фақат ақл-фаросат талаб қилинган. Аббосийларимперияси даврига келиб қуллар ҳам ўз ҳожасининг номиданвакил бўлиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Ҳанафий ва шофеъиймазҳабларига кўра, қуллар никоҳ битимларида фақатгина эркаккишининг вакили сифатида қатнашишлари мумкин;3) вакил бўлган инсоннинг шахси аниқ бўлиши. Ўзи бевоситаиштирок этмаѐтган, қаердалиги, кимлиги номаълум шахсларгаваколат берилмайди;4) вакил бўлган шахслар адолатли, мусулмон шахсларбўлиши лозим;5) ваколат икки усулда — муайян ишлар бўйича ѐкитўлиғича, яъни барча йўналишлар бўйича — берилиши мумкин.Фиқҳий адабиѐтларда улардан биринчисини вакили ифрод,иккинчисини вакили мутлақ дейилади. Агар бир иш юзасиданикки киши вакил қилинган бўлса, уларнинг ҳар иккалови биргаҳаракат қилишга мажбурдирлар;6) битим предмети шаръий қонунлар билан рухсат берилганбўлиши лозим. Даъволашув (суд) жараѐнида вакилнинггувоҳлиги фақат ҳокимнинг ҳузурида берилган бўлсагина кучгакиради. Барча мазҳабларда ҳам жиноят содир қилиб қўйган шахсўз ўрнига вакилини жазо учун тайинлаши, юборишига йўл101

қўйилмайди;7) вакил ўзига берилган ваколатни ўзга бир шахсга фақатмуваккил иштирокида, унинг рухсати билан топшириши ѐкиўзига топширилган ишга шерик қилиши мумкин. Лекин вакилҳамроҳлиги, ѐрдам бергани учун ушбу шахсга хизмат ҳақинимустақил равишда адо этиши мумкин.Вакиллик шартномасининг шартлариМазкур битим ислом фуқаролик ҳуқуқига кўра, иккита оқил,болиғ, эркак мусулмоннинг гувоҳлигида тузилиши шарт. Муҳимишлар бўйича одатда битимлар ѐзма, одатий кундалик ишларюзасидан эса оғзаки равишда тузилган. Кейинчалик иккинчихалифа Умар (Умарнинг даври милодий 644—654 йиллар)қозилик идораларини жорий қилганидан сўнг мазкур маънодагишартномаларга қозилар тасдиқловчи муҳр, имзо қўйганлар 1 .Шартноманинг қонунийлик даражаси, жавобгарликва шартномага тегишли низоларВаколат бериш ҳақидаги битим иккита одил мусулмон эркакгувоҳлигида тузилган ҳамда юқорида келтирилган қоидаларгаасосланган бўлсагина шариат нуқтаи назаридан қонуний деббаҳоланади.Вакил ўз ваколати доирасида ҳаракат қилар экан, ўз ишигасовуққонлик билан қараши натижасида зарар ѐки талафотетказган тақдирда муваккилнинг олдида жавобгар бўлади.Ваколат битими юзасидан томонлар ўртасида низо чиқибқолган ҳолларда вакил қуйидаги икки ҳолатда ўз ҳаракатигагувоҳларни келтиради:биринчидан, муваккил ўзининг никоҳи учун вакилга ваколатберганлиги хусусида шубҳа ҳосил бўлганида, яъни никоҳ битимивакилнинг хатти-ҳаракати туфайли тузилган бўлса, муваккил эса,ўз навбатида, мазкур битимни тан олмаса, бу ишнибуюрмаганлигига иккита гувоҳ келтириши шарт. Агар гувоҳкелтира олмаса, Оллоҳ номи билан қасам ичади ва бунинг1Қаранг: Носир ибн Уқайл. Алқазоу фи аҳди Умар (Умар давридачиқарилган ҳукмлар). 1-жилд. Муқаддима. — Байрут, 1997.102

натижасида никоҳ битими бекор бўлади. Шиа оқими фақиҳлари:«Баъзи мустасно ҳолатларда, яъни вакил қилинган шахс халқорасида тўғрисўзлиги, одиллиги билан таниқли бўлган ҳолатда,муваккил мазкур никоҳдан кўнгли тўлмай норози бўлса, аѐлгаталоқ бериб, белгиланган маҳрнинг ярмини беради», — деганлар;иккинчидан, ваколат предмети борасида низо чиққанҳолларда.Муваккил эса қуйидаги ҳолатларда гувоҳлар келтиришишарт:а) муваккил вакилни хизмат ваколатини суистеъмол қилишда,фирибда, ўз ишига совуққонлик билан қарашда айблаганҳолларда;б) муваккилга тегишли мулкка талафот етганида ѐкимуваккилнинг буюмлари ўғирланган, йўқотилган ҳоллардаўртада низо чиққанида.Мажбуриятнинг тугатилиши ва бекор қилинишиВаколат ҳақидаги битим «жоиз ақдга» (ўзгарувчимажбуриятга) мансуб бўлиб, томонлардан ѐлғиз биринингхоҳиши билан ҳам бекор қилиниши мумкин. Ваколат ҳақидагибитим яна қуйидаги ҳолларда тугатилади: вакил вафот этганида(вакиллик унинг ворисларига мерос бўлиб ўтмайди);томонлардан бири ақлдан озган, вафот этган, ваколат предметитугаганида.Мутлақ ваколатларда ваколат тугаганлиги ҳақида аниқ бирсўз айтилмагунича битим ўз кучини сақлаб қолади.ШУФЪА — КЎЧМАС МУЛККА НИСБАТАН ҚЎШНИНИНГҲАҚИ«Шуфъа» тушунчаси«Шуфъа» — арабча сўз бўлиб, луғатга кўра «ўзлариганисбатан, сотиб олишда имтиѐзли бўлиш» деган маънонибилдиради. Истилоҳий мазмуни эса — шериклик ва қўшниликҳуқуқига кўра сотилаѐтган кўчмас мулкни ўзга шахсга нисбатанқўлга киритишда қўшни ѐки шерик бўлганлиги учун имтиѐзли103

бўлиш.Шуфъа, энг аввало, бирон кўчмас мулк хусусидакишиларнинг бир бирларига нисбатан ҳақ-ҳуқуқларини ҳимояқилувчи воситадир. Шуфъа даъвоси ѐрдамида отадан қолганҳовли, ер, боғда яшовчи ака-укалар, бирор мулкка нисбатан тенгҳуқуқли шериклар ўзларига тегишли қонуний мулкларини ҳимояқилганлар.Шуфъа ҳуқуқининг асоси шаръий манбаларнинг иккинчисиҳисобланмиш Пайғамбар (с.а.в.) суннатларида кўрсатиб ўтилган.Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбар(с.а.в.) тақсим қилинмаган ҳар бир нарсада шуфъа қилинишигаҳукм қилган, «қачонки мулк тақсимланиб чегаралар белгиланса,йўллар тушса — шуфъага ўрин йўқ» 1 деган. Яна бир ҳадисда:«Шуфъа ҳуқуқи ерга, ҳовли, боғга нисбатан ҳам мавжуд» 2 , —деган. Суннатда шуфъа ҳуқуқининг мавжудлиги айтиб ўтилганбўлса ҳам, унга тегишли барча тартиб-қоидалар мужтаҳидолимлар томонидан ўз мазҳаблари, фиқҳий йўналишларигаасосланиб ишлаб чиқилган. Ислом ҳуқуқида шуфъа ҳуқуқига эгабўлган қўшни ѐки шерик шофи деб, шуфъа ҳуқуқига кўра талабқилинадиган объект эса машфу деб юритилади. Имом АбуҲанифа фикрига кўра, шуфъа ҳуқуқи икки хил шахсларда —қўшнида ѐки мазкур кўчмас мулкка нисбатан шерик бўлганкимсада бўлади 3 .Имом Шофеъий эса: «Шуфъа ҳуқуқи фақатгина бир ҳолда,яъни кўчмас мулк сотилаѐтганда унга шерик бўлган кимсагаберилади» 4 , — деган.1 Абу Таййиб Сиддиқ. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий (Бухорийҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами. 3-жилд. —Сурия, 1984. — 127–131-б.2 Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқаролик ҳуқуқибўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996. — 46-б.3 Қаранг: Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 4-жилд. Шуфъа бўлими. —Покистон.4 Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя фил фуруъ. 4-жилд. — Петербург, 1886.—464-б. (араб).104

Шуфъа қоидалариИслом мужтаҳидлари томонидан ишлаб чиқилган шуфъагаоид қоидалар қуйидагилардан иборат.1. Шуфъа ҳуқуқини қўшни ѐки шерик кўчмас мулкнингсотилиши тўғрисидаги хабарни эшитганидан бошлаб эълонқилади. Кўчмас мулк совғага, ҳадяга, маҳрга бериб юборилганидаунга нисбатан шуфъа ҳуқуқи эълон қилинмайди.2. Шуфъа аввало кўчмас мулкка нисбатан қўлланиши боисўзининг аввалги хусусиятини йўқотадиган мулкларга нисбатанжорий қилинмайди.3. Шофи мазкур мулкни сотиб олиш қудратига эга бўлишилозим.4. Мулкни муайян нархга сотиб олган шахс шофи худди ўшанархни тўламагунича машфуъни (шуфъа объектини)топширмасликка ҳақлидир.5. Пулини тўлашни турли баҳоналар билан орқага суриш,муддатни чўзиш ҳолатлари шофини шуфъа ҳуқуқидан маҳрумқилади. Бунинг асосий сабаби Пайғамбар (с.а.в.)нинг «Шуфъа гўѐарқонни ечиб юборгандек» деган ҳадислари бўлиб, яъни ўзинингҳам, ўзганинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилиш учун олдисотдинитез фурсатда амалга ошириш талаб қилинади. Шуфъаҳуқуқи эълон қилинганидан сўнг мулк эгаси муҳлатбелгиламасдан туриб мулкини сотиб юборган бўлса, сотилганмулкка нисбатан шуфъа даъвоси билан қозининг олдигачиқилади. Ҳанафий мазҳабида даъво муддати бир ой қилиббелгиланган.6. Шиа мужтаҳидларининг фикрига кўра, шуфъа ҳуқуқига эгабўлган шахслар ўзлари ҳозир бўлмасдан ўринларига вакиллариниқолдирган ҳолатларда, уларга мулкни сотиб олиш учун 3 кунмуҳлат берилади. Мазкур муддатдан сўнг шуфъа даъвоси асоссизҳисобланади.7. Шуфъа ҳуқуқи қўшимча мулкларга эга бўлган ворисларгаѐки мулк бўйича шериклик битими тузган шахсларга ҳам меросбўлиб ўтади.8. Шофи бўлган шахс мулкни эгаси бегона одамга келишибсотаѐтган нархда олиши лозим. Шуфъа ҳуқуқи фақат биринчи105

бўлиб сотиб олишга имтиѐз бериб, нархни истаганича арзонқилиб сотиб олиш ҳуқуқини бермайди. Аммо мулк уни сотиболган учинчи шахс қўлида зарар кўрса, унга талафот етса, шофиушбу зарарни қийматга чақиб, арзонлаштирган ҳолда сотиболиши мумкин. Барча мазҳабларда ҳам олувчига «хиѐри айб»,яъни сотиб олинган мулкнинг жиддий айби туфайли эгасигақайтариш ҳуқуқи берилган. Абу Ҳанифа ва Шофеъийнингфикрларига кўра, шуфъа ҳуқуқидан, динидан қатъи назар, барчашахслар фойдаланишлари мумкин. Сотилаѐтган мулкка нисбатаникки кишидан ортиқ шахс шуфъа ҳуқуқига эга бўлмайди.Сотилаѐтган мулкнинг ҳақиқий баҳоси хусусида низо чиққанидамулк эгасининг сўзи эътиборга олиниб, сўнгидан тасдиғи учунқасам ичиши талаб қилинган.АҲКОМ (ҲУКМЛАР)Аҳком китоби қарор ва бажариладиган қонунлар, уларгабарча мусулмонларнинг қатъий амал қилиши, умуманмусулмонларнинг фуқаролик, умумий ва хусусий ҳолатларини,қонун-қоидаларни ўз ичига олади. Қарорларнинг мазмунига кўраворислик икки хил бўлади:1) қонун бўйича ворислик, яъни мерос ҳуқуқи;2) васият бўйича ворислик.Уларнинг ҳар бирини батафсил кўриб чиқамиз.Ислом мерос ҳуқуқи 1Мерос ҳуқуқи исломда Қуръони каримнинг Нисо сураси,Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари 2 ҳамда олимларижмоъси орқали тартибга солинган. Мерос илми исломда энгмўътабар илмлардан ҳисобланиб, Қуръонда бу ҳақда «меросилми илмларнинг ярмини ташкил қилади» дейилган. Ҳанафий1 Қаранг: Турсунов Д. Мерос ҳуқуқи. — Т., 2004.2 Муҳаммад Шавконий 30 га яқин ҳадис келтирган. Қаранг: МуҳаммадШавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр (Пайғамбаримизнингҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш). 6-жилд. — Байрут-Лубнон, 1973.— 168–198-б.106

мазҳаби олимлари мерос ҳуқуқини қонун ҳамда васият бўйичабўлиб ўрганганлар.Қонун бўйича ворислик қуйидаги кўринишдаифодаланган:Энг аввало, ислом ҳуқуқида инсон дунѐдан ўтганидан сўнгундан қолган мулкни мерос қилиб тақсимлашдан олдин молмулкканисбатан тўрт хил ҳақ бўлади:1) кафанлаш;2) ювиш-кўмиш харажатларини қилиш;3) маййитнинг молиявий қарзларини узиш;4) васиятни амалга ошириш.Бунда агар меросхўрлари бўлмаса, фарз ва вожиб амалларгаоид васият ҳамма молдан амалга оширилади. Аммо васиятмуайян бир шахсга қилинган бўлса-ю, у шахс меросхўрларданбўлмаса, ваҳоланки маййитнинг меросхўрлари мавжуд бўлса, бувасият мероснинг учдан биригача бўлган қисмидан амалгаоширилади.Бу ишлардан ортиб қолган мол-мулк меросхўрлар ўртасидатақсим қилинади.Қуръони карим Нисо сурасининг 8-ояти мазмунига кўра,меросхўрлар уч гуруҳга бўлинади:фарзгирлар, яъни Қуръонда улушлари баѐн қилинганқариндошлар;асаба, булар ота томондан қариндошлар бўлиб,фарзгирлардан қолган молнинг ҳаммасини, агар фарзгирларбўлмаса, ҳамма молни оладилар;зав ул-арҳом — булар фарзгир ҳам, асаба ҳам бўлмаганбошқа қариндошлар бўлиб, биринчи ва иккинчи гуруҳмеросхўрлар бўлмаганида мерос олишга ҳақли бўлади.Мерос олмайдиган қариндошлар тўрт хил бўлади:1) қул;2) динсиз;3) мерос олувчи мерос қолдирувчисини ноҳақ йўл биланмеросини тезроқ қўлга киритиш учун, қасдан ўлдирса, бундаймеросхўр меросдан маҳрум этилади. Аммо тасодифий ҳолатларбунга кирмайди. Масалан, қудуқ қазиса-ю, шу қудуққа107

қариндоши тушиб ўлса ѐки жинни ўз отасини ўлдирса, бундайҳолатларда мерос олади;4) ихтилофи дорайн, яъни диний тузуми жиҳатидан фарқлибўлган икки мамлакатда (ислом мамлакати ва номусулмонмамлакатда) яшайдиган қариндошлар бир-бирларидан меросолиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Аммо ота ислом мамлакатидабўлиб, бола эса ғайридин мамлакатда яшаса-да, мусулмон бўлса,мерос олади.Энди меросхўрларни ва уларнинг ҳолатларини батафсил баѐнқиламиз.ФарзгирларОта уч хилда мерос олади:1) маййитнинг боласи ѐки набираси бўлса, молнинг 1/6қисмини олади;2) маййитнинг қизи ѐки ўғлининг қизи бўлса, фарзгирсифатида, мероснинг 1/6 қисмини олади. Айни пайтда уларданқолганини асаба сифатида ҳам олади;3) маййитнинг боласи ѐки набиралари бўлмаса, асабасифатида ҳамма молни олади.Бобо икки хил бўлади:отанинг отаси — саҳиҳ бобо;онанинг отаси — фосид бобо (фиқҳий адабиѐтда онанинготаси саҳиҳ бобонинг зидди тариқасида «фосид бобо» дебкелтирилган).Бобо ҳам отага ўхшайди, лекин икки масалада отадан фарққилади:1-масала. Маййитнинг онаси маййитнинг отаси билан биргабўлганида (маййитнинг эри ѐки хотинининг улушидан) қолганмолнинг 1/3 қисмини, бобоси билан бирга бўлганида эса ҳаммамолнинг 1/3 қисмини олади.2-масала. Маййитнинг момоси маййитнинг отаси билан биргабўлса, мерос олмайди; аммо бобоси билан бирга бўлса, у ҳаммерос олади.108

Бу ҳукм Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қарашларидир.Бошқалар 4 ѐки 5 та масалада ота билан бобони ажратишган.Бобо отага ўхшаб маййитнинг ака-укаларини мерос олишданман қилади (тўсиб қўяди).Она ҳам уч хил мерос олади:1) маййитнинг авлоди бўлмаса, мероснинг 1/3 қисминиолади;2) агар авлоди бўлса ѐки иккита ака-ука, опа-синглиси бўлса,1/6 қисмини олади.Момолар қанча бўлсалар ҳам, икки ѐки уч тарафли бўлсаларҳам, мероснинг 1/6 қисмига ўзаро шерик бўлишади.Узоқ қариндошлар яқин қариндошлар мавжудлиги сабаблимеросдан маҳрум бўладилар (масалан, ота ѐки она сабаблимомолар (катта оналар) меросдан тўсилиб қоладилар).Эр икки ҳолатда мерос олади:— хотиннинг авлоди мавжуд бўлмаганида мероснингярмини;— ўлган хотиннинг авлоди мавжуд бўлса, уларнинг отасикимлиги ѐки номаълумлигидан қатъи назар, мероснинг 1/4қисмини.Бу масалаларда эрнинг сони қанча бўлиши таъсиркўрсатмайди. Масалан, бир хотинни тўртта эркак менингхотиним, деб даъво қилиб, ўз сўзига ҳужжат келтириши, ҳолбукиўлган хотин айни вақтда улардан бировининг ҳам уйидабўлмаслиги мумкин.Бу ҳолда улар юқоридаги улушда тенг шерик бўладилар.Хотин ҳам икки хил мерос олади: агар эрнинг авлоди бўлмаса, молнинг 1/4 қисмини; аммо эрнинг боласи бўлса, молнинг 1/8 қисмини.Хотинлар нечта бўлсалар ҳам, юқоридаги улушда ўзарошерик бўладилар.Қиз уч ҳолатда мерос олади:1) ѐлғиз қиз ҳамма молнинг ярмини олади;2) қизлар иккита ѐки ундан ортиқ бўлсалар, молнинг 2/3қисмини бўлишиб оладилар;109

3) қизлар ака-укалари билан бирга ҳисобланганида ўғилларуларни ҳам асаба қилади. Бунда қиз ўғил бола улушининг ярминиолади.Ўғилнинг боласи, яъни набира, ўғил бўлса — ўғил ўрнида, қизбўлса — қиз ўрнида бўлади. Аммо улар маййитнинг ўғлибўлмаганидагина мерос оладилар, акс ҳолда меросдан тўсилибқоладилар.Агар маййитнинг бир қизи билан бирга ўғлининг ўғли (ѐкиунинг ҳам ўғли) қолган бўлса, шу қизидан қолган молнинг 1/2қисмини ўғил набира олади.Маййитнинг бир ўғлидан қолган битта қиз набираси бўлса,молнинг ярмини у олади (қизга ўхшаш)Агар икки ѐки ундан ортиқ қиз набира бўлса, молнинг 2/3қисмини бўлишиб оладилар.Агар набира қизнинг насабда ўзи билан баробар ѐки ўзиданпастроқ ўғил набира бўлса, шу ўғил бола туфайли қиз набираларҳам асаба бўлиб мерос оладилар.Мисол. Маййитнинг бир қизи, бир набира қизи ва бир опасиқолса, қиз молнинг ярмини, набира қиз 1/6 қисмини ва опасиқолган 1/3 қисмини олади. Маййитнинг иккита қизи бўлса, қизнабирага мерос берилмайди.(Ота-она бир) опа-сингиллар. Агар маййитнинг қизи ҳамбўлмаса, опа-сингиллар меросхўрликда қиз каби бўладилар.Биттага — ҳамма молнинг ярми, иккита ѐки ундан кўп бўлсалар— молнинг 2/3 қисмини, агар ака-укалари билан бирга бўлишса,икки қиз бир ўғилнинг улуши баробарида мерос олади.Маййитнинг ота бир опа-сингиллари. Улар ота-она биропа-сингиллари бўлмаганида, ѐлғиз бўлса ҳамма молнингярмини, икки ва ундан ортиқ бўлсалар 2/3 қисмини, опа ѐкисингил бўлганида эса 1/6 қисм улуш оладилар.Агар маййитнинг қизи ѐки набира қизи ва опаси қолса, қизмолнинг ярмини, опа қолганини олади.Бир хотин ўлиб, эри ва опаси қолса, эри мероснинг ярмини,опаси қолганини олади.Ота-она бир опа-сингилларни ва ота бир опа-сингилларниота-она бир ака-укалар асаба қилади. Шунингдек, ака-укаларбўлмаса, бобо ҳам асаба қилади.110

Қизлар ва ўғилнинг қизлари ҳам ота-она бир опа-сингилларниасаба қилади.Масалан, маййитдан бир қиз, бир набира қиз, бир опа қолса,қиз ярим, набира қиз 1/6 қисм молни олиб, қолганини опасиолади.Онанинг боласи. Маййитнинг она бир ака-ука ва опасингиллариҳам бўлиши мумкин. Онанинг боласи ѐлғиз биттабўлганида у молнинг 1/6 қисмини олади, аммо биттадан ортиқбўлганида эса ҳамма молнинг 1/3 қисмига ўзаро шерикбўладилар.Онанинг болалари маййитнинг боласи ѐки ўғлининг боласи, ѐотаси ва ѐ бобоси бўлганида меросдан маҳрум бўладилар.Қиз ѐки набира қиз (ўғилнинг қизи) ота-она бир ва ота бирака-ука ва опа-сингилларни меросдан тўсиб қўѐлмайди.Шундай қилиб, ота-она бир опа-сингиллар учун етти хилҳолат мавжуд:1) ѐлғиз бўлса ҳамма молнинг ярмини олади;2) иккита ѐки ундан кўп бўлса, молнинг 2/3 қисмини ўзаробўлишиб оладилар;3) ака-укаси билан бўлса, асаба бўлиб, бир ўғил болаулушини икки қиз олади;4) маййитнинг битта қизи бўлса, опа-сингиллар асаба бўлибмерос оладилар;5) маййитнинг ўғли бўлса, опа-сингиллар мерос олмайдилар;6) ота-она бир опа-сингиллардан битта бўлса, молнинг 1/6қисмини олади;7) ота-она бир опа-сингиллар иккита ва ѐки ундан кўпбўлсалар, мерос олмайдилар.Она бир опа-сингиллар учун уч хил ҳолат мавжуд: ѐлғиз бўлса, молнинг 1/6 қисмини олади; иккита ѐки ундан кўп бўлса, молнинг 1/3 қисмига ўзарошерик бўладилар; меросдан маҳрум бўлиш ҳолатлари баѐн қилиб ўтилди.111

АсабаАсаба ота томондан қариндош бўлиб, фарзгирлардан ортибқолган молни бўлиб олади; агар ѐлғиз бўлса, ҳамма молни олади.Асаба икки хил бўлади: асабаи насабийя; асабаи сабабийя.Асабаи насабийя уч хил бўлади:а) асаба бинафсиҳ — ўз-ўзидан асаба бўлиб, у билан маййиторасидаги насаб нисбатида аѐл зоти кирмаган кишидир;б) асаба биғайриҳ — бошқа бировнинг (масалан акасининг)воситаси ила асаба бўладиган аѐллар;в) асаба маъа ғайриҳ — бошқа бирор қиз қариндоши биланбиргаликда асабага айланадиган аѐллар (Масалан, маййитнингопаси маййитнинг қизи билан биргаликда асаба бўлганга ўхшаш).Бу ҳолда қиз аслида фарзгир эди; энди асабага айланиб, молдан1/2 қисм, иккита ва ундан ортиқ бўлганида эса 2/3 қисм эмас,балки асаба бўлиб мерос олади.Асабаи сабабийя икки хил бўлади:1) қулни озод қилган хўжайин (қулдор);2) мавлал муволаҳ, яъни насаби маълум бўлмаган бир кишибошқа бир киши ила «мен ўлсам меросхўрим бўласан, жиноятқилсам, хунини тўлашга ѐрдам қиласан», деб аҳд-паймон қилгандўст.Асабаларнинг авлоси (афзали) ўғил, кейин унинг ўғли (ваунинг зуриѐтлари), ота, бобо (қанча юқори кетса ҳам), кейин отаонабир ака-ука, кейин ота бир ака-ука, кейин унинг ўғли, кейинона бир ака-уканинг ўғли, кейин уларнинг ўғиллари.Асабанинг энг охири ҳам зав ул-арҳомдан олдин туради.Масалан, амакиси ва аммаси, амакисининг ўғли ва қизи,акасининг ўғли ва синглисининг қизи меросхўр бўлиб қолган бууч ҳолатнинг ҳар қайсисида ҳам ҳамма молни эркак қариндошларолади. Аѐллар зав ул-арҳом ҳисобланиб, уларга мерос тегмайди.Ҳар уч турдаги асабалар меросхўр бўлган ҳолатда, қайсибири маййитга яқинроқ бўлса, шуниси мерос олади. Масалан, қизва ота-она бир опа, ота бир акасининг ўғли бўлган ҳолатда қиз ва112

опа ҳамма молни тенг бўлиб олишади. Аканинг ўғлига насибатегмайди.Икки эр қариндош асабаликда баробар бўлса, яқирноғи меросолади. Масалан, ота-она бир ака билан ота бир ака биргамеросхўр бўлсалар, ота-она бир ака авло бўлади.Агар асабаларнинг сони кўп бўлса, бош сонига қараббўлинади. Масалан, бир аканинг 10 та, бошқасининг 1 та ўғлиқолса, мол 11 кишига тенг тақсимланади.Заву-л-арҳомБулар маййитнинг фарзгир ҳам, асаба ҳам бўлмаганқариндошларидир. Уларга маййитнинг аммаси, холаси, опасингилларинингқизи, онасининг отаси, тоғаси ва қизинингболалари каби қариндошлари киради. Улар маййитнинг фарзгирва асаба қариндошлари бўлмаган тақдирдагина мерос олишгаҳақли бўладилар. Фарзгир мавжуд бўлганида улар меросолмайдилар. Лекин маййитнинг эри ѐки хотини қолса-ю, бошқақариндоши бўлмаса, қолган молни заву-л-арҳом олади.Заву-л-арҳомнинг тартиби асабанинг тартиби кабидир.Маййитнинг қизининг болалари (қанча пастга кетса ҳам) энгавлодир. Кейин кишининг асллари (аждоди), масалан, онасинингота-боболари, катта она (буви)лари туради. Кейин отанингавлодлари — опа-сингилларининг болалари ва ака-укаларинингқизлари, кейин она бир ака-уканинг ўғиллари (қанча пастга кетсаҳам) кейин бобо ва момонинг фарзандлари (тоға, холага ўхшаш,қанча пастга кетса ҳам) туради.Завул-арҳомлар беш гуруҳга бўлинадилар:1) маййит қизларининг болалари;2) онасининг ота-оналари;3) ота-она бир опа-сингилларининг болалари, шунингдек отабир опа-сингилларининг болалари; ўғлининг қизининг болалари,амакисининг болалари ҳамда она бир ака-укаларининг болалари;4) маййитнинг тоғаси, холаси, аммалари ҳамда амакисинингқизлари ва уларнинг болалари;113

5) ота ва онанинг аммалари, холалари, тоғалари ҳамдаотасининг она бир амакиси ва онанинг амакилари ва уларнингболалари.Фарзгир ва асаба бўлмаганида зав ул-арҳом ҳамма молниолади.Эр ва хотин заву-л-арҳомни меросдан тўса олмайди.Мисол. Хотин ўлиб, эр қолди. Хотиннинг қизининг қизи вахоласи ҳамда амакисининг қизи қолди. Эр ярим молни олади.Қолганини қизининг қизи олади. Холаси ва амакисининг қизигамеросдан насиба йўқ.Заву-л-арҳомнинг болаларидан қайси бири маййитга яқинроқбўлса, ўша меросга ҳақлидир. Аммо яқинликда баробар бўлса-ю,биринчиси бир тарафлама, бошқаси икки тарафлама қариндошбўлса, иккинчисига мерос берилади.1-мисол. Маййитнинг уч хил аммаси бўлиб, бири ота-она бираммаси, иккинчиси ота бир аммаси ва учинчиси она бир аммасиэди. Уларнинг ҳар биридан биттадан қиз қолса, ота-она бирамманинг қизи ҳамма меросни олади, бошқаларига мерос йўқ.2-мисол. Холанинг қизи ва хола ўғлининг қизи қолди. Ушбуҳолда холанинг қизи мероснинг ҳаммасини олади.Амакининг ва холанинг қизлари қолса, амакининг қизларимероснинг 2/3 қисм, холанинг қизлари 1/3 қисмини меросоладилар.Асабанинг авлодлари фарзгирнинг авлодларидан олдинтуради.1-мисол. Ота-она бир ѐки ота бир амакининг қизи биланамманинг қизи қолса, амакининг қизи ҳамма молни олади.2-мисол. Амакининг қизи билан тоға ѐки холанинг қизиқолса, имом Муҳаммад фикрига кўра, ҳамма мол амакинингқизига бўлади.Ҳажб (мерос олишдан тўсиш)Кимки маййитга насаб жиҳатидан бошқа бировнинг воситасиила уланса, ўша восита маҳрум бўлади. Лекин она ўлган бўлсаҳам, унинг боласи мерос олаверади. Чунки она тирик бўлганида114

молнинг ҳаммасини ололмас эди, балки икки қиз бўлса, улуш 1/3дан 1/6 га алмашади.Бобо ака-ука, опа-сингилларни меросдан маҳрум қилади;чунки бобо, бошқа меросхўр бўлмаса, ҳамма молни олади.Ота бобони, бувини, ака-ука, опа-сингилларни ҳам меросиданмаҳрум қилади.Ўғил эса фарз олувчилардан бошқа ҳаммани меросдан тўсибқўяди. Чунки фарз олувчиларнинг улуши Қуръонда баѐнқилинган.Меросдан тўсилган шахс бошқа бировни ҳам меросдан тўсибқўяди. Масалан, бир маййитнинг икки ака-укаси ѐки икки опасинглиси,отаси ва онаси қолган бўлса, ака-опалар меросололмасалар-да, онанинг улушини 1/3 қисмдан 1/6 қисмгаўтказади.Қул, қотил, дини ва юрти бошқа қариндошлар ҳеч кимнимеросдан тўса олмайди. Чунки уларнинг ўзлари ўлган ҳукмидабўлиб, мерос ололмайдилар.Кофир кофирдан мерос олади ва бир-бирини меросдантўсади.Ҳомиладор хотиннинг эри ўлса, шу ҳомиласи учун бирболанинг улуши сақланади. Агарчи туғилаѐтганда шу боланингкўпроғи чиқиб ўлса ҳам, мерос олади. Ўлик туғилса ѐки камроғичиқиб ўлса, мерос олмайди.Агар бола она қорнида товуш чиқарса, лекин ўлик туғилса,ўлик ҳукмида бўлиб, мерос олмайди.Маййитнинг хотини ҳомиладорликни даъво қилса, аѐлларгакўрсатиб даъвоси исботланади.Бир гуруҳ қариндошлар сувда ғарқ бўлишса, ўтда куйибкетса, ѐки девор остида қолиб ўлсалар, қайси бирининг олдинўлгани номаълум бўлса, бир-биридан мерос олмайдилар. Аммокейин қолиб ўлган киши маълум бўлса, у мерос олади (яънимерос улуши унинг авлодига ўтади).Васият бўйича ворислик«Васият» деган сўз араб тилидан олинган бўлса ҳам, унданкўзда тутилган маъно Ўзбекистон Республикаси Фуқароликкодексида «фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкини ѐки бу мол-115

мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этишхусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф этилади» 1 деббаѐн қилинган таърифга мазмун жиҳатдан мос келади.Ислом фиқҳшунослари фикрига кўра, васият қилишмусулмон киши учун мажбурий амал ҳисобланмай, балки«мустаҳаб» деб қаралган. Киши ўз молининг қанчасини васияторқали қолдириши мумкин деган саволга, фақиҳлар Саъд ибнВаққос деган саҳоба молининг ҳаммасини ѐки ярминимеросхўрлари сафига кирмайдиган шахслар фойдасигақолдирмоқчи бўлганида Расулуллоҳ (с.а.в.) уни бу ишданқайтариб, «учдан бири етарлидир, ҳатто учдан бири кўпдир», —деб айтганларини далил қилиб, киши молининг фақат учдан бирқисмини васият қила олиши мумкин деганлар 2 .Ислом ҳуқуқига кўра, ўз молининг учдан бир қисминимеросхўрлари тоифасига кирмайдиган шахсга васият қилибкетган шахснинг ўлимидан сўнг, унинг ворислари мерос мулкигатўла ҳуқуқли бўлиб, ушбу васиятни агар барчаларихоҳласаларгина амалга оширадилар. Аммо васият соҳиби ҳалиҳаѐт вақтида ушбу васият мазмунининг меросхўрлари томониданқабул қилинмаслигининг заррача аҳамияти йўқ. Чунки васиятқилувчи киши ҳали ҳаѐт экан, бутун мол-мулки унинг ўзигақарашли бўлиб, уни хоҳлаганича тасарруф этади. Ворислар меросочилганидан сўнг, ҳар ким ўз улушини олмасидан туриб,ҳаммалари рози бўлсаларгина васият кучга киради.Исломда хоҳ қасддан, хоҳ янглишиб васият соҳибиниўлдириб қўйган киши васият қилинган меросдан маҳрумқилинади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) «қотил васият қилинганмулкдан маҳрумдир», деб таъкидлаган. Шунга кўра қотилмеросдан ҳам маҳрум қилинади 3 .Васият борасида исломда тақиқланган ишлардан яна бириоила бошлиғи ѐки, умуман, васият қолдирувчи шахсни ўзмеросхўрларига қонуний мерос улушларидан ташқари васияторқали қўшимча мол-мулк қолдиришидир. Мазкур ишнингмакруҳлигига асосий сабаб, меросхўрларидан бирини1 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. — Т., 1996. — 507-б.2 Батафсил маълумот учун қаранг: Исхаков С. А. Бурҳониддин Марғинонийва фиқҳ илми. — Т., 2000. — 89-б.3 Ўша жойда.116

бошқаларидан афзал, устун кўришдир. Зеро, исломдафарзандларнинг ҳаммаларини бирдек кўришга Расулуллоҳнингкўрсатмалари ҳамда бу ишнинг оқибатида ака-ука, опа-сингилларўртасида сийлаи раҳмнинг узилиб кетиш хавфи бор.Эътиқод васият борасида кишилар ўртасида тўсиқ бўлаолмайди. Ҳидояда кўрсатилишича, мусулмон одамнинг мусулмонбўлмаган шахсга, ўз навбатида, ғайримуслим одамнингмусулмоннинг фойдасига қилган васиятлари қонуний дебқаралади ва унинг ижроси бошқа васиятлар қатори амалгаоширилади. Фақиҳлар мазкур фикрга, Қуръони каримнинг«Мумтахана» сурасининг 8 ва 9-оятлари маъносини далилсифатида келтирганлар.Васият бобида ислом ҳуқуқининг ўзига хос томонлари бор.Шулардан бири, агар бир кимса қарзлари бўлгани ҳолда, мазкурқарз миқдорича бўлган мулкни ўзга бир шахсга васият қилибқолдирса, унинг бу васияти ноқонуний деб қаралиб, ижросиамалга оширилмайди. Бунинг асосий сабаби, шариатга кўраинсоннинг вафотидан сўнг энг биринчи қилинадиган ишмарҳумнинг қарзларини узишдир. Лекин қарз берган кишиларқарзларидан воз кечсалар, у ҳолда васият жоиз бўлади. Исломҳуқуқшунослари васиятномада ѐки оғзаки айтилган васиятдавасият қилинган шахслар ноаниқ айтилган ҳолатларни ҳам кўрибчиқишган. Мисол учун, бир кимса васиятида «қўшниларимга»деб муайян бир хонадонни, шахсни кўрсатмай кетган ҳолатда,Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбоний фикрига кўра, қўшни дебмарҳумнинг уйига энг яқин барча хонадонлар тушунилади.Бурҳониддин Марғиноний эса «Ҳидоя»да шу маънодаги васиятайтилганидан сўнг — қўшнилар бойми, камбағалми,мусулмонми, ғайримуслимми — ҳаммалари васият олишга ҳақлиэканликларини айтган. Имом Шофеъий «қўшни» деган сўзгаѐнма-ѐн турувчи 40 та хонадон тааллуқлилигини таъкидлаган.Агар васиятда «яқин қариндошларимга қолдирдим» дебайтилган бўлса, у ҳолда яқин қариндошларнинг даражаси меросилми бўйича қариндошларнинг кетма-кетлиги даражасидааниқланади 1 .1 Батафсил маълумот учун қаранг: Исхаков С. А. Бурҳониддин Марғинонийва фиқҳ илми. — Т., 2000. — 94-б.117

Агар васиятномада фарзандларга мурожаат қилиниб,«фалончидан қарзим бор, сўраса беринглар» деб айтилган бўлса,унинг бу иқрори истеҳсонга кўра, мулкининг учдан биригатааллуқли деб қаралади.Исломда, ота ѐки она васият орқали фарзандларидан ҳечбирини меросдан маҳрум қилиши, ўз меросини тўлиғичамеросхўрлар тоифасига кирмайдиган шахсларга ѐки биронташкилотга қолдириши мумкин эмас. Васият эса киши ўлганидансўнггина кучга киради. Васият соҳиби ҳали ҳаѐт экан, хоҳлаганусули билан — оғзаки ѐки ѐзма ѐки ишора орқали — ўзвасиятидан воз кечишга тўла ҳақли деб ҳисобланади. Исломҳуқуқининг дунѐвий ҳуқуқ тизимларидан фарқли томонлари ҳамшу ўринларда кўзга ташланган.118

ИСЛОМ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ АСОСИЙАТАМАЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИСавдо ҳуқуқига оид фиқҳий атамаларАдадиѐти мутақориба (доналари ўхшаш) — доналари, бирликлариўрталарида қиймат тафовути бўлмаган саналадиган нарсаларбўлиб, уларнинг ҳаммаси бир хил.Ададиѐти мутафовута — бирликлари ораларида қийматда ўзаро фарқбўлган, саналадиган нарсалар.Айн (нарса, товар, предмет) — тайинланган, ажратилган нарса.Ақд (боғланиш) — икки тарафнинг бирор хусусий мажбуриятнизиммасига олиши ва унга аҳд қилмоқлари бўлиб, у «ийжоб»(таклиф) ва «қабул» (қабул қилмоқ, рози бўлмоқ)нинг қарортопишидан иборат.Бай (савдо) — товарни товарга айирбошлаш.Бай бил вафо — бирон шахснинг товарни (масалан, кўчмас мулкни)кейинчалик пулини тўлаб қайтариб олиш мақсадида ўзгага нақдпулга сотиши (масалан, ерни бировга сотганида, «ер учун фалонпул берасиз, кейин пулингизни қайтариб берганимда еримни ҳамқайтиб оламан», деса, бай бил вафо бўлади). Бундай савдомуштарий (сотиб олган одам)нинг товардан фойдалана олишигақаралса — «жоиз» савдо, икки томон ҳам (сотувчи, олувчи) унибуза олишлари жиҳатидан — «фосид» савдо, муштарий товарнибировга сота олмаслиги жиҳатидан эса гаров ҳукмида бўлади.Бай бил истиғлол (мулкдан фойдаланиш билан бўладиган савдо) — савдоқилувчи товарни аввал ижарага олиб, кейин тўлалигича сотиболиши.Бай ғайримунъақид (келишувсиз, розиликсиз савдо) — ғайриқонунийсавдо.Бай мунъақид (тузилган келишув асосидаги савдо) — келишувли савдобўлиб, «саҳиҳ» (тўғри), «фосид» (нотўғри, бузуқ), «нофиз»(амалга ошувчи, шартсиз), «мавқуф» (шартли) деган қисмларгабўлинади.Бай нофиз (шартсиз савдо десак бўлади) — бировнинг ҳақ-ҳуқуқигатааллуқли бўлмаган савдо бўлиб, икки қисм — лозим вағайрилозим савдога бўлинади.Бое — сотувчи.Ботил савдо — асли (негизи, моҳияти)да тўғри бўлмаган савдо.Жузоф (тортмасдан, ўлчамасдан сотиш ѐ сотиб олиш) ва мужозафа —кўтара бозор қилиш.119

Ийжоб (таклиф) — тасарруфни юритишда айтилган биринчи сўз бўлиб,тасарруф ушбу сўз билан мукаммал бўлади.Инъиқод (битим) — ийжоб ва қабулдан келиб чиқадиган шарт асосидатарафларнинг ўзаро қонуний боғланиши.Иқола — савдо битимини бекор қилиш.Лозим савдо — танлаш имконияти бўлмаган (нофиз) савдо.Мабиъ — сотиладиган нарса.Маҳаллул бай — мабиъдан (сотилган товардан) иборат.Маҳдуд (чегара) — ҳудуд ва чегаралари аниқланиши мумкин бўлганкўчмас товар (ер ва ҳоказо).Мисли (ўхшаши) — бозорда ўхшаши бўлган бир хил нархли нарса.Муқаддарот — миқдори идиш, оғирлик, сон ва узунлик билананиқланадиган нарсалар.Мусамман — нархи муқобилига сотилган нарса.Мутабоеон — сотувчи ва харидор (улар оқидайн ҳам дейилади).Мушоъ (умумий, ѐйилган) — кўп сонли ҳиссаларни ўзида мужассамэтган нарса.Муштарий — харидор.Рукнул бай (савдонинг асоси) — товарни товарга алмаштириш(шунингдек ийжоб ва қабул ҳам шу маънода «рукнул бай» дебюритилади).Саман — сотиладиган нарса (товар, предмет)нинг баҳоси (қиймати).Самани мусаммо (келишилган нарх) — икки томон (сотувчи ва олувчи)ўзаро розиликда айтган ва белгилаган нархлар.Саҳиҳ (тўғри) савдо — мазмунан ва шаклан шаръий (машру сўзи«қонуний» маъносида ҳам қўлланилади) бўлган савдо.Тағрир — алдамоқ (олди-сотдида фириб бериш)Тақсит — қарзни бўлиб-бўлиб муайян вақтларда тўлаш.Таъжил (муддатли) — яъни қарзни муайян вақтга кечиктирмоқ.Фосид савдо — моҳиятан тўғри бўлса-да, шаклан тўғри бўлмаган, яънибаъзи бир ташқи сифатлари жиҳатидан машру (шаръий, қонуний)бўлмаган савдо.Фузулий — ўзганинг номидан тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс(бай фузулий — шундай одамнинг қилган савдоси).Шартли савдо (мавқуф) — ўзганинг ҳақ-ҳуқуқи билан боғлиқ савдо. У«бай фузулий»га ўхшайди.Қабул (рози бўлмоқ) — тасарруфни юритишда айтиладиган иккинчи сўз.Битим (келишув) ушбу сўз билан мукаммал бўлади.Қарз — зиммага олинган нарса.Қиймат — бир товар (мол)нинг ҳақиқий баҳоси.Ҳақи масил (оқизиш ҳуқуқи) — бир уйнинг (хонанинг) ташқи суви васелини оқизиш ҳуқуқи.120

Ҳақи мурур — бировнинг мулкидан (еридан) ўтмоқ ҳуқуқи.Ҳақи шурб (ичиш ҳақи) — дарѐдан муайян улуш олиш ҳуқуқи.Ҳиѐр (танлаш) — танлаш ҳуқуқига эга бўлиш.Ғабни фоҳиш (ҳаддан ташқари зиѐн кўриш) — савдо молларида 50 %,ҳайвонларда 10 %, кўчмас товарларда 20 % ѐки ундан ҳам кўпроқалданмоқ (тушмоқ).Ғайрилозим савдо — ўзида танлаш эҳтимоллари бўлган нофиз (шартсиз)савдо.Ижара ҳуқуқига оид фиқҳий атамаларДарак учун кафиллик — сотилган товар ҳақдор (эгаси) тарафидан забтқилинадиган сотилиб бўлган (товарга эга чиқиб қолган) тақдирдапулини тўлаб беришга ѐки сотганнинг шахсига кафил бўлмоқ.Зар (кафил)лик — бир молни қайтаришга кафил бўлмоқ.Ижара — муайян манфаатни муайян эваз баробарига сотиш.Ижораи музофа — келажакда муайян бир вақтдан эътиборан ижарагабериш.Ижораи мунжаза (кучга киритилган) — тузилган вақтидан кучга кирганижара.Ийжор — ижарага бермоқ.Истийжор — ижарага қўймоқ.Кафил — ўзганинг масъулиятини ўз маъсулиятига (шахсиятига) боғлаган,яъни ўзга шахс ўз зиммасига олган нарсани ўз зиммасига ҳамолган шахс.Кафолат (кафиллик) — бир нарсанинг даъвоси (масъулияти) борасидабировнинг мажбуриятини ўз зиммасига олиш, яъни одамнинг ўзшахсиятини ўзганинг шахсиятига бириктириб, унга келадиганмажбуриятни (даъвони) ўзига олиши.Кафолатга доир фиҳқий терминларЛозим ижара (лозимлик касб этган ижара) — шарт, айб ва кўрмоқихтиѐрларидан холи бўлган ижара бўлиб, тарафлардан ҳеч бирибу битимни буза олмайди.Макфул биҳи — кафил шахснинг (олиб) бериши ва ѐ адо этишини ўззиммасига олган нарса (тан кафилда макфул анҳу билан макфулбиҳи бир шахс бўлади).Макфул лаҳу — кафиллик хусусида талабгор ва қарз берувчи (даъвогар)шахс.Маъжур (мувжар, мустаъжар) — ижарага берилган нарса.Муқаррар кафиллик — шартга ва муҳлатга боғлиқ бўлмаган кафиллик.Мустаъжир — ижарага олувчи.Ожир (мукорий, мувжир) — ижарачи.121

Тан кафиллик — бир одамнинг шахсига кафил бўлмоқлик.Таслимга кафиллик — бир молнинг берилишига (ўтказилишига) кафилбўлмоқлик.Ужрат (ҳақ, пул) — ижара ҳақи, яъни манфаатланиш бадали (ҳақи,тўлови).Гаров ҳуқуқига оид атамаларАдл — гаровга берувчи ва уни олувчи шахслар гаров предметини ишониббериб қўйган учинчи шахс.Вадийа (қўйилма) — бирон буюмни ижара молини ѐ истиорани (вақтинчафойдаланишга берилган ижара предметини) муайян кунга ақд вақасд қилмасдан бирон шахснинг қўлига омонат қилиб сақлашучун топшириш. Шунчаки бир шамол билан бир одамнинг уйигақўшнисининг бирор ашѐси тушса, шартлашув бўлмаганлиги боис,бу мол уй эгаси наздида «вадий» деб ҳисобланмайди, чункивадийа сақлаш учун бир одамга бериб қўйилган молдир.Ийдо (бериб қўймоқ) — ўз моли муҳофазасини ўзга шахсга ўтказишбўлиб, ўтказувчига — мувди, қабул қилиб олганга — ваде вамуставдо дейилади.Иора — орият бериш, уни берган одам муийр дейилади.Иртиҳон — гаровга олмоқ.Истиора — орият олиш, уни олган одам мустаийр дейилади.Муртаҳин — гаров олувчи.Омонат — ишончли деб топилган шахснинг ҳузурида қолдирилган нарса.Омонатга тааллуқли фиқҳий атамаларОрият (фойдаланиб туришга бермоқ) — бепул (текинга) фойдаланишучун берилган ашѐ, уни муор ва мустаор ҳам дейилади.Роҳин — гаров берувчи (шахс).Ширкат шартномасига оид фиқҳий атамаларИйзоъ — шахснинг фойда бутунлай ўзига бўлиши эвазига бировга сармоябериши.Инфоқ — молни харж ва сарф этиш.Иҳѐ (таъмирламоқ) — ерни зироатга яроқли ҳолатга келтириш.Қаънот (канал) — сув оқадиган кориз.Қисмат — тақсимламоқ.Морра — умумий йўлдан қатновчилар.Муфовизайн — шерикчилик битимини тузувчи тарафлар.Нафақа — эҳтиѐжлар ва яшаш учун сарфланадиган пул ва озиқ-овқат.Рибҳ — фойда.Тақаббул — бир ишга аҳд қилмоқ, киришмоқ.122

Таҳжир — ер майдони атрофини бегоналар кирмаслиги учун тош вабошқа нарсалар билан ўраб тўсмоқ.Уссул мол — сармоя.Ширкат — бир неча шахсга бирон нарсанинг тегишли бўлиши вауларнинг ўша нарсага нисбатан имтиѐзли бўлишлари.Ҳоит — девор, тахтапарда (кўплик шакли «ҳийтон»).Музорабага оид атамаларЗомин — кафолатловчи шахс, жавобгар.Музораба — бир тарафдан сармоя, иккинчи тарафдан меҳнат ва саъйҳаракатбўлиши шарти билан тузилган ширкат тури.Музориб — меҳнат қилувчи.Раббул мол — сармоя эгаси.Раъсул мол — дастмоя, пулнинг асли.Ваколатга оид атамаларВакилул ифрод — муайян ишлар бўйича ваколатга эга шахс.Вакилул мутлақ — мутлақ ваколатга эга шахс.Ваколат бериш — кишининг бир ишни ўзга кишига топшириши ва унгаўзининг номидан иш юритиш ҳуқуқини бериши. У кишимуваккил (вакил этувчи), унинг ўрнига тайинланган одам вакил,ўша ишнинг ўзи мувкал биҳ дейилади.Иқтизо — далолат қилувчи, мавҳум — ноаниқ, омм — умумий тарздагибуйруқ, хос — фақат бир шахсга аталган, муҳкам — буйруқлар.Рисолат (элчилик) — бир киши тарафидан тасарруфга дахл қилмаганҳолда иккинчи кишининг сўзини ўзгага етказиш. Элчи расул, униюборувчи мурсил ва учинчиси мурсал илайҳ деб аталади.Фасҳ — бекор қилиш.123

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ ВА МАНБАЛАР РЎЙХАТИКаримов И. А. Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда: «Туркистон — пресс»ахборот агентлиги мухбирининг саволларига жавоб. — Т., 1999.Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари. — Т., 1997.Абдулваҳҳоб Халлоф. Усулул-фиқҳ илми ва ислом қонунчилиги хулосаси.— Қоҳира, 1985.Абдулқодир Ўда. Шариатда жиноят қонунларини дунѐвий қонунлар биланқиѐсий ўрганиш. 2-жилд. — Байрут, 1985.Абдураҳмон ал-Жазарий. Тўрт мазҳаб бўйича фиқҳ илми. — Байрут, 1990.Абу Таййиб Сиддиқ. Авнул Борий лиҳалли адиллати Бухорий (Бухорийҳадисларини тушунишда Оллоҳнинг ѐрдами): Ҳадислар тўплами.3-жилд. — Сурия, 1984.Абулҳасан Али ал-Мовардий. Султоний ҳукмлар. — Қоҳира, 1298 ҳ.й.Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ал-Лакнавий. Ҳанафий уламоларитаржимаи ҳолларидаги ѐрқин фоидалар. — Қозон, 1903.Носир ибн Уқайл. Алқазоу фи аҳди Умар (Умар даврида чиқарилганҳукмлар). 1-жилд. — Байрут, 1997.Аҳмад Иса Ошур. Ал-фиқҳул муяссар фил муомалот (Фуқаролик ҳуқуқибўйича енгил фиқҳ). — Байрут, 1996.Аҳмад Амин. Ислом ѐғдулари.— Қоҳира, 1993 (арабча).Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя фил фуруъ. 4 жилдли. — Петербург,1886. — 500–508-б. (араб).Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя фил фуруъ. 4 жилдли. — Покистон,Пешовур. — Савдо, васият китоблари (араб тилида).Бурҳониддин Марғиноний. Ҳидоя. 4 жилдли. — Қозон, 1903–1904. (арабтилида).Бурҳонуддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя / Масъул муҳаррирлар А. Саидов,М. Нурриддинов. — Т., 2000.Вехбе Зухайлий. Ислом энциклопедияси. 10 жилдли. — Истанбул, 1984.Жузжоний А. Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги. — Т., 2002.Ислом фиқҳи энциклопедияси. 32-жилд. — Қувейт, 1995.Исмоил Ҳаққи Измирли. Ҳикмати ташриъ (Ислом ҳуқуқшунослигинингҳикмати). 1-жилд. — Истанбул, 1986.Исхаков С. А. Бурҳониддин Марғиноний ва фиқҳ илми. — Т., 2000.Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш).10 жилдли. — Байрут-Лубнон, 1973.Муҳаммад Шавконий. Найлул автор мин аҳодиси саййидил ахѐр.124

(Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан кўзланган мақсадга етишиш).6-жилд. — Лубнон, 1973.Ризоуддин ибн Фахриддин. Диний ва ижтимоий масалалар. — Оренбург,1914. (татар тилида).Садагар М. Н. Основы мусульманского права. — М., 1968.Саидов А. Х. Основы мусульманского права. — Т., 1994.Саидов А. Х., Тожихонов У., Тошқулов Ж. Мустақиллик ва ҳуқуқиймафкура. — Т., 1995.Саидов А. Х., Тошқулов Ж. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. — Т.,1995.Саййид Собиқ. Исломуно (Ислом динимиз). — Байрут, 1986.Сюкияйнен Л. Р. Мусульманское право: вопросы теории и практики. —М., 1986.Торнау Н. Изложение начал мусульманского права. — СПб., 1850.Турсунов Д. Мерос ҳуқуқи. — Т., 2004.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. — Т., 1996.Ҳомид Мирзо Фарғоний. Фатҳур-раҳмоний. 2-жилд. — Байрут, 1990.Ҳусниддинов З. Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. — Т., 2000.Шокиров Ю. Ислом шариати асослари. — Т., 1992.Шомий Бей Ш. Қомусул аълом. 4-жилд. — Истанбул, 1972.Қуръони карим маъноларининг таржимаси / Таржима ва изоҳлармуаллифи Абдулазиз Мансур. — Т., 2001.125

МУНДАРИЖАСЎЗ БОШИ ......................................................................................................... 3Ислом фуқаролик хуқуқига кириш............................................................... 4«Ижтиҳод» тушунчаси ......................................................................................... 4Ижтиҳоднинг турлари .......................................................................................... 4Мутлақ ижтиҳод шартлари .................................................................................. 5Муқайяд ижтиҳоднинг шартлари ...................................................................... 10Ижтиҳоднинг «эшиги ѐпиқ» бўлганига даъво қилиниши ва бунингсабаби ............................................................................................................. 11Ҳозирги кунда ижтиҳоднинг мумкин ѐки мумкин эмаслиги ......................... 12Ижтиҳоднинг жоиз бўлиши ва бўлмаслиги ..................................................... 13Ижтиҳоднинг ҳукми ........................................................................................... 16Ижтиҳоднинг ўзгариши ва бунинг оқибати ..................................................... 17Муомалот — ислом фуқаролик ҳуқуқи ............................................................ 18Исломда мулк ҳуқуқи ..................................................................................... 20«Мулк» тушунчаси ............................................................................................. 20Исломда хусусий мулк ҳуқуқи .......................................................................... 22Вақф мулклари .................................................................................................... 26Уқудот — ислом шартнома ҳуқуқи ............................................................. 35«Уқудот» тушунчаси .......................................................................................... 35Шартнома (битим) предмети ............................................................................. 36Ислом савдо ҳуқуқи ........................................................................................ 37«Савдо» тушунчаси ............................................................................................. 37Савдонинг шартлари ........................................................................................... 37Товар билан боғлиқ қоидалар ............................................................................ 38Ислом ҳуқуқига кўра савдоси мумкин ва мумкин бўлмаган нарсалар ......... 40Пулнинг сифати ва ҳолатига қўйилган талаблар ............................................. 41Савдода харидор ва сотувчига берилган ихтиѐр (ҳуқуқ)лар .......................... 42Савдонинг турлари .............................................................................................. 44Товарнинг йўқолишидан келиб чиқадиган оқибатлар .................................... 47Савдони иқола қилиш (савдо битимини бузиш) .............................................. 47Ижара ҳуқуқи ................................................................................................... 48«Ижара» тушунчаси ............................................................................................ 48Ижаранинг шартлари .......................................................................................... 49Ижара битимининг тўғри бўлиши учун талаб қилинган шартлар ................ 50Ижарада ихтиѐр қилиш ва унинг турлари ........................................................ 50Ижара объектларининг турлари ва ҳукмлари .................................................. 53Одам ѐллаш .......................................................................................................... 54Ижарачи ва ижарага олувчининг ўзаро шартномалариданкелибчиқадиган мажбурият ................................................................................... 55Тўловлар ............................................................................................................... 55Ижара битимининг бекор бўлиши, бузилиши ................................................. 57Қарз мажбурияти ............................................................................................. 57126

«Қарз» тушунчаси ............................................................................................... 57Қарз мажбуриятининг қонунийлик даражаси .................................................. 59Қарз мажбуриятининг тугатилиши ................................................................... 60Кафолат ............................................................................................................. 60Тушунчаси, таърифи, асоси ............................................................................... 60Кафолатнинг шартлари ...................................................................................... 61Кафил шахсга қўйилган талаблар ..................................................................... 61Кафиллик турлари ............................................................................................... 62Кафилликнинг ҳуқуқий оқибатлари. Эркин, шартли ва муддатликафилликнинг ҳукми .................................................................................... 64Кафилликдан озод бўлиш .................................................................................. 65Гаров ҳуқуқи .................................................................................................... 67«Гаров» тушунчаси ............................................................................................. 67Гаровнинг турлари .............................................................................................. 69Гаровни сотиш ..................................................................................................... 70Гаровнинг қонунийлик даражаси ...................................................................... 70Гаров мажбуриятининг тугатилиши ................................................................. 71Омонат ............................................................................................................... 71Ислом ҳуқуқида вадиъа сабабли мажбуриятнинг келиб чиқиши .................. 71Омонатнинг шартлари ........................................................................................ 72Омонатга қўйиладиган баъзи умумий талаблар .............................................. 73Ҳомийлик .......................................................................................................... 75Ҳомийликнинг турлари ...................................................................................... 75Ҳомийларнинг тайинланиши ............................................................................. 75Ҳомийларга қўйиладиган талаблар ................................................................... 76Муфлислик (банкротлик) .............................................................................. 77«Муфлислик» тушунчаси ................................................................................... 77Шахсни муфлис деб эълон қилиш учун эътиборга олинадиган қоидалар ... 78Муфлисликнинг ҳуқуқий оқибатлари............................................................... 79Ислом мажбурият ҳуқуқида орият (ссуда) ................................................. 81Орият битимини тузиш ва унинг шартлари ..................................................... 81Ориятда томонларга қўйиладиган талаблар..................................................... 81Орият предметига қўйиладиган умумий шартлар ........................................... 82Орият битимининг қонунийлик даражаси ва мажбуриятнингтугатилиши .................................................................................................... 84Ширкат шартномаси ...................................................................................... 84«Ширкат» тушунчаси ва унинг турлари ........................................................... 84Мулк ширкатининг турлари............................................................................... 86Иккинчи даражали қоидалар ............................................................................. 88Ширкатнинг тугатилиши ................................................................................... 89Музораба шартномаси .................................................................................... 90«Музораба» тушунчаси ...................................................................................... 90Музораба шартлари ............................................................................................ 91127

Музорабанинг қонунийлик даражаси ва шартнома юзасидан келибчиқадиган низоларнинг оқибати ................................................................. 92Музорабанинг тугатилиши ................................................................................ 93Музориъа шартномаси ................................................................................... 94«Музориъа» тушунчаси ...................................................................................... 94Шартноманинг қонунийлик даражаси .............................................................. 96Музориъа шартномасининг тугатилиши ва бекор қилиниши ........................ 97Мусоқот шартномаси ..................................................................................... 97«Мусоқот» тушунчаси ........................................................................................ 97Мусоқот қоидалари ............................................................................................. 98Қонунийлик даражаси ........................................................................................ 99Мажбуриятнинг тугатилиши ва бекор қилиниши ........................................... 99Вакиллик ......................................................................................................... 100«Ваколат» тушунчаси ....................................................................................... 100Вакиллик қоидалари ......................................................................................... 101Вакиллик шартномасининг шартлари ............................................................ 102Шартноманинг қонунийлик даражаси, жавобгарлик ва шартномагатегишли низолар ......................................................................................... 102Мажбуриятнинг тугатилиши ва бекор қилиниши ......................................... 103Шуфъа — кўчмас мулкка нисбатан қўшнининг ҳақи .......................... 103«Шуфъа» тушунчаси ........................................................................................ 103Шуфъа қоидалари ............................................................................................. 105Аҳком (ҳукмлар) ............................................................................................ 106Ислом мерос ҳуқуқи ......................................................................................... 106Фарзгирлар .................................................................................................... 108Асаба .............................................................................................................. 112Заву-л-арҳом .................................................................................................. 113Ҳажб (мерос олишдан тўсиш) ..................................................................... 114Васият бўйича ворислик ................................................................................... 115Ислом фуқаролик ҳуқуқи асосий атамаларининг изоҳли луғати ...... 119Фойдаланилган адабиѐт ва манбалар рўйхати ....................................... 124128

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Гуманитар, ижтимоийиқтисодийва умумкасбий фанлар кафедралари илмий-методик кенгашитомонидан нашрга тавсия этилганИСХАКОВ Суръат Арипджанович,юридик фанлар номзодиИСЛОМ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ АСОСЛАРИЎқув қўлланмасиМуҳаррир Сардор РаззоқовБосишга рухсат этилди 14.09.2005. Нашриѐт ҳисоб табағи 7,0.Адади 300. Буюртма № 150.Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,700197, Тошкент ш., Интизор кўчаси, 68.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!