12.07.2015 Views

Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросини ...

Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросини ...

Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросини ...

SHOW MORE
SHOW LESS
• No tags were found...

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ АкадемиясинингТаҳририят-ноширлик кенгашида маъқулланганТақризчилар: М. Б. УСМОНОВ – юридик фанлар доктори,профессор;Н. П. АЗИЗОВ – юридик фанлар номзоди, доцентШ-78Шоимов Н.Б.Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш фаолияти: Ўқув қўлланма. – Т.: ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ Академияси, 2011. – 70 б.Қўлланмада ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, жумладан, «ички ишларорганларининг экологик қонунлар ижросини таъминлаш фаолияти» тушунчаси,мазмуни, бу соҳасидаги фаолият шакллари, ички ишлар органлари томониданэкологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хусусиятлари, ички ишларорганларининг экологик қонунлар ижросини таъминлашда жамоат ташкилотларива фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги,экологик қонунлар ижросини таъминлаш фаолияти ва уни бузганлик учунюридик жавобгарлик турлари, ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлаш функциялари ва уларни такомиллаштириш чоралари кабимасалалар кўриб чиқилган.Экология ҳуқуқи фанининг мавзуларини ўрганишда қўшимча қўлланмасифатида тавсия этилади.Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабаларига,тингловчи ва курсантларга, аспирантлар, илмий ходимлар, амалиётходимлари ва ушбу мавзуга қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.ББК 67.99(5У)5я73© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011© Н. Б. Шоимов, 20112

К И Р И ШЭкология муаммоси бугунги куннинг умумбашарий муаммолариданбири ҳисобланади. Унинг салбий оқибати ҳатто ядро хавфхатариданҳам даҳшатлироқ бўлиб, бутун олам аҳлини ташвишгасолмоқда. «Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимизаҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди, – деб ёзадиЎзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов. – Буни сезмаслик,қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш биланбаробардир» 1 .Бундан кўриниб турибдики, атроф табиий муҳитни ифлослантириш,табиий ресурсларни совуриш, экотизимдаги экологик алоқаларнибузиш каби экологик муаммоларнинг олдини олиш долзарб масалабўлиб қолмоқда. Демак, «Экология ҳозирги замоннинг кенгмиқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этишбарча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозиргикуни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал қилинишигабоғлиқдир» 2 .Кўп ҳолларда атроф табиий муҳитнинг бузилишига экологикҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ҳам сабаб бўлмоқда. Шуўринда таъкидлаш лозимки, экологик қонунларнинг тўлиқ ижро этилмаётганлигинатижасида етказиладиган зарар ўз ижтимоий хавфлиликдаражасига кўра ҳар қандай бошқа турдаги қонунларнинг тўлиқижро этилмаслиги натижасида етказиладиган зарардан ҳам оғирроқбўлиши мумкин. Чунки, экологик ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишиатроф табиий муҳитнинг издан чиқиши, ер-сув ресурсларинингифлосланиши, ундаги экологик мувозанатнинг бузилиши, ҳайвонотва ўсимлик дунёсининг қирилиб кетиши, айниқса ноёб турларинингйўқолиб кетиши, одамларнинг оммавий касалланиши, ўртача умр кўришнингкамайиши, инсон организмида модда алмашинувининг бузилишибилан боғлиқ янгидан-янги касалликларнинг келиб чиқиши,юрак, қон-томир ва рак касалликларининг кўпайиши, ҳаттоҳалокатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.1 Каримов И. А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т., 1999. – Б. 505.2 Ўша жойда. – Б. 507–508.3

Экологик қонунлар ижросини таъминлайдиган органлар тизимидаички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш фаолияти алоҳида ўқув қўлланма сифатида ёзилмаган.Экологик масалаларни комплекс таҳлил этиш, ички ишлар органларинингэкология масалалари билан шуғулланувчи давлат бошқаруворганлари тизимидаги мавқеини очиб бериш ва такомиллаштиришкабилар мазкур ўқув қўлланманинг ёзилишига сабаб бўлди. Чунки,«Табиатга, ўсимликлар дунёсига нисбатан нотўғри муносабатдабўлишга чек қўйиш, табиат бойликларини муҳофаза қилиш вакўпайтириш ҳаммамизнинг асосий бурчимиздир» 1 .Экологик муаммолар солаётган хавф ва унинг оқибатлари, яъни убилан боғлиқ ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнингўсиб бориши айни пайтда уларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқнимуҳофаза қилиш органлари томонидан комплекс, махсус профилактикчора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилади. Бундайчора-тадбирлар аксарият ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,жумладан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлаганидек,«Ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини,жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилишнингишончли гарови бўлиши лозим» 2 .Шундай экан, экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдиниолиш экологик хавфсизликни таъминлаш, унинг асосий йўналишлариниамалга оширишда ички ишлар органларининг фаолияти алоҳидааҳамиятга эга.Мазкур қўлланма ҳозирда амал қилаётган экологик қонунлар,ички ишлар органлари тизимида рўй бераётган ислоҳотларни ўзидаакс эттирувчи янги норматив ҳужжатлар асосида ёзилган дастлабкиўқув қўлланма ҳисобланади ҳамда экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинголдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, унингасосий йўналишларини амалга оширишда ички ишлар органларинингаҳамияти ва фаолияти тўғрисида ёритиб беришни асосий мақсадқилиб қўяди.1 Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби. I жилд. – Т., 2006. – Б. 6.2 Каримов И. А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Т., 1999. – Б. 48.4

I БОБИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ҚОНУНЛАРИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИГАУМУМИЙ ТАВСИФ1-§. «Ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлаш фаолияти»тушунчаси ва мазмуниЎзбекистон табиатининг биологик ва ландшафтлар бўйичахилма-хиллиги – миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми. Бу бойликбир неча юз минг йиллик тадрижий ривожланиш давомида юзагакелган ҳамда аждодларимиз томонидан бизга қолдирилган улканмеросдир. Зиммамизда бу меросни авлодларга хилма-хил ва барқарортизим кўринишида қолдиришдек улкан ва масъулиятли вазифатурибди 1 . Бу вазифани амалга оширишда ички ишлар органлари алоҳидааҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг экологик қонунларижросини таъминлаш фаолияти экология соҳасидаги давлат бошқарувиорганларининг табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва уларданоқилона фойдаланиш фаолияти билан бевосита ва чамбарчас боғлиқ.Шу муносабат билан экология соҳасидаги давлат бошқаруви, унингхусусиятлари масаласи хусусида юридик адабиётларда турли хилназарий ва амалий қарашлар мавжуд.Экология соҳасидаги давлат бошқаруви – ваколатли давлаторганларининг табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнитиклаш, жамиятнинг иқтисодий ва экологик манфаатларини таъминлашмақсадида атроф табиий муҳитни сақлашни ташкил этишгайўналтирилган фаолияти.Республикамизда экология соҳасидаги давлат бошқарувини ҳархил ваколатга эга бўлган ва турли даражада фаолият юритувчи давлаторганлари амалга оширадилар.Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилонафойдаланиш учун масъул давлат бошқарув органларининг тизимиодатда умумий ва махсус ваколатли давлат органларига бўлинади.– Б. 6.1 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби. II жилд. – Т., 2006.5

Мамлакатимизда умумий ваколатли органларга ЎзбекистонРеспубликасининг Президенти, Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллийдавлат ҳокимияти органлари киради. Улар иқтисодий ва ижтимоийсоҳаларда давлат бошқарувини амалга ошириш билан бир вақтда экологиягаоид айрим масалаларни ҳам ҳал қиладилар. Шу боис, уларумумий ваколатли органлар деб аталади.Махсус ваколатли органларнинг фаолияти асосан экологикмуносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлади. Шунинг учунулар махсус ваколатли органлар деб аталади. Махсус ваколатли органларваколатининг ҳажмига кўра комплекс, тармоқ ва функционалваколатли органларга бўлинади.Комплекс ваколатли органларга Ўзбекистон РеспубликасинингТабиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Давлат санитария назорати, «Ўзгидромет» маркази, Фавқулоддавазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси киради.Тармоқ ваколатли органларга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,ушбу вазирлик ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси,Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги,Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри(Ергеодезкадастр) давлат қўмитаси киради.Функционал ваколатли органларга эса Ички ишлар вазирлиги,Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат ветеринарияназорати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Саноатда,кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олибборилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш,метрология ва сертификатлаштириш агентлиги вабошқалар киради.Экологик қонунлар ижросини таъминловчи махсус ваколатлидавлат бошқаруви органлари ичида асосий ўринлардан бирини ичкиишлар органлари эгаллайди.«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасиқонунининг 31-моддаси иккинчи қисмига биноан, ЎзбекистонРеспубликасининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқнисақлаш вазирлиги, Саноатда, кончиликда ва коммунал-маишийсекторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлатинспекцияси, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигиҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри6

давлат қўмитаси махсус ваколатли табиатни муҳофаза қилиш идоралариҳисобланади 1 .Ички ишлар органларининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятиҳақида гап кетганда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ички ишларвазирлиги ва унинг қуйи органлари экология соҳасидаги давлат бошқаруворганлари тизимининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.Экология соҳасидаги давлат бошқарув органлари тизимида ичкиишлар органларининг ўрни ва роли ўзига хосдир.Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизими ходимлариэкологик қонунлар ижросини таъминлаш давомида ер, сув, ер остибойликлари, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, балиқ захираларива бошқа табиий объектларни сақлашда табиатни муҳофазақилувчи органлар сифатида қатнашадилар, экологик қонунларнингижросини таъминлаш учун экологик ҳуқуқбузарликларни содирэтганларни жавобгарликка тортадилар, экологик қонунлар бузилишининголдини олишга қаратилган ишларни бажарадилар, табиатнимуҳофаза қилиш соҳасидаги қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашфаолияти билан шуғулланадилар.«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасиқонунининг 29-моддаси иккинчи қисмида экология назорати тизимиҳақида сўз боради. Унга асосан экология назорати давлатнингатроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш хизмати, табиатни муҳофазақилиш соҳасидаги давлат, идоравий, ишлаб чиқариш важамоат назоратларидан иборатлиги қайд этилган 2 .Атроф табиий муҳит ҳолатини кузатиб бориш давлат хизматитабиий муҳитда содир бўлаётган физикавий, кимёвий, биологикжараёнларни, атмосфера ҳавоси, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларинингифлосланиш даражасини, ифлосланишнинг ўсимлик ва ҳайвонотдунёсига таъсири оқибатларини кузатиб бориш, манфаатдор ташкилотларва аҳолини атроф табиий муҳитда бўлаётган ўзгаришларҳақидаги жорий ва шошилинч ахборот ҳамда унинг ҳолатига доиртахминлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилади.Табиатни муҳофаза қилиш cоҳасидаги давлат назоратини давлатҳокимияти ва бошқарув идоралари, табиатни муҳофаза қилиш биланшуғулланувчи махсус ваколатли давлат идоралари (Ўзбекистон РеспубликасинингТабиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқ-1 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1993. –№ 1. – 38-м.2 Ўша жойда.7

ни сақлаш вазирлиги, Саноатда, кончиликда ва коммунал-маишийсекторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлатинспекцияси, Ички ишлар вазирлиги) республикамиз қонунларидаўрнатилган тартибда амалга оширадилар.Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг экологияхизматлари шу вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идораларитасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолияти устидан табиатнимуҳофаза қилиш соҳасидаги идоравий назоратни амалга оширадилар.Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назоратиникорхоналар, бирлашмалар, ташкилотларнинг экология хизматлариамалга оширадилар ҳамда табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларданоқилона фойдаланиш ва уларни тиклаш, атроф табиий муҳитнисоғломлаштириш, табиатни муҳофаза қилишга доир қонунлар талабларинингбажарилишига доир дастурлар ва айрим тадбирларнингижросини текшириш мақсадига хизмат қиладилар.Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги жамоатчилик назоратинижамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари, фуқаролар амалга оширадилар.Ички ишлар органларининг табиатни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчимахсус ваколатли давлат идораларининг таркибий қисмисифатида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратиниамалга оширишда қатнашиши, ўз навбатида, уларнинг экологик қонунларижросини таъминлаш фаолиятини мустаҳкамлайди.Ички ишлар вазирлиги махсус ваколатларга эга бўлган табиатнимуҳофаза қилувчи орган сифатида бошқа вазирликлардан фарққилади. Бу вазирлик ушбу ваколатлардан фойдаланиб, экологикқонунчилик бузилишининг олдини олади, айбдорларга қонунийтаъсир кўрсатиш чораларини қўллайди ва табиий муҳитга етказилганмоддий зарарнинг қопланишини таъминлаб, бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнибартараф этишда ёрдам беради.Ички ишлар органларидан ташқари, прокуратура, адлия, суд вахўжалик суди кабилар ҳам экологик қонунлар ижросини таъминлашдакўмаклашадилар. Аммо бу органлар у ёки бу табиат объектларинингмуҳофазаси билан бевосита шуғулланмайдилар. Табиатни муҳофазақилиш вазифасини прокуратура органлари – экологик қонунларижросини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини назоратқилиш орқали, суд органлари – шу тоифадаги ишлар бўйичаодил судловни амалга ошириб, хўжалик судлари – экологик қонунчиликталабларининг бузилганлиги, ташкилотлар, муассасалар ўртаси-8

даги шартномаларнинг бажарилмаганлиги билан боғлиқ масалаларниҳал қилиш, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш орқалибажаради.Ички ишлар органлари, табиатни муҳофаза қилувчи махсусинспекциялар каби, у ёки бу табиий объект ёки комплексларнимуҳофаза қилиш учун уларни қўриқлаш жараёнида ҳам бевоситақатнашадилар. Табиатни муҳофаза қилиш фаолияти бир томондан,улар ваколатининг фақат бир қисмини ташкил этса, бошқа томондан,табиатни муҳофаза қилиш вазифаларини бажаришга тўлиқ ихтисослаштирилади.Ички ишлар органлари экологик фаолиятининг ҳуқуқий асосиниЎзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Табиатни муҳофазақилиш тўғрисида»ги, «Ўрмон тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдалаништўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «Ҳайвонотдунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги,«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги,«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Экологик экспертизатўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»гива бошқа бир қатор экологик қонунлар, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг фармонлари, «Ўзбекистон РеспубликасинингИчки ишлар вазирлиги тўғрисида»ги низом ва уларнинг ҳуқуқиймақомини белгилайдиган бошқа норматив ҳужжатлар ташкил этади.Ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 1991 йил 25 октябрда қабул қилинган 270-сонлиқарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Ичкиишлар вазирлиги тўғрисида»ги низомга 1 мувофиқ, Соғлиқни сақлашвазирлигининг давлат санитария назорати органлари билан ҳамкорликдакўчалар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар ҳудудини, шунингдекшаҳарлар, шаҳар ташқарисидаги дам олиш ва чўмилиш жойларидасанитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб борадилар;эпидемия ва эпизоотияларга қарши курашда, шунингдек табиатнимуҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, браконьерликкаҳамда ов ва балиқчилик қоидаларининг бузилишигақарши курашда, карантин тадбирлари ва чораларини амалга оширишдатегишли идораларга ёрдам берадилар.Ички ишлар органларининг экологик вазифаси соғлиқни сақлашорганлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда сув1 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. – 1991. –№ 10. – 36-м.9

ҳавзалари, тупроқ ва ҳавонинг ташқи воситалардан ифлосланишининголдини олиш ва шундай бўлган тақдирда, оқибатларини бартарафқилишга йўналтирилган тадбирларнинг ўтказилишини таъминлашдир.Санитария ҳолатини сақлашга қаратилган ишларни ташкилқилиш ички ишлар бўлими профилактика (катта) инспекторларинингваколатига киради.Ички ишлар органларининг шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларинингсанитария ва экологик ҳолатини сақлаш борасидаги фаолиятиИИВ қошида жамоат жойларида санитария ва экология тартибинингсақланишини таъминловчи махсус экология бўлими (хизмати)ташкил қилиниши лозимлигини кўрсатмоқда. Тарихга назар соладиганбўлсак, 1966 йилда, яъни Тошкент зилзиласидан сўнг шаҳардасанитария назорати бўйича махсус милиция отряди, 1971 йилда эсавилоят, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари таркибида маҳаллийижроия кенгашларининг маблағлари ҳисобидан санитария милициябўлинмалари ташкил топган. Бу бўлинмалар зиммасига қуйидагивазифалари юклатилган: шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларидаги санитарияҳолатини сақлашга доир республика ҳукумати ва маҳаллийҳокимликлар қабул қилган қарорларнинг бажарилишини кунликназорат қилиш; кўчалар, истироҳат боғлари, стадионлар, пляжлар, сувҳавзалари ва бошқа жамоат жойларининг озодалигини таъминлашучун кузатиш; бу ишга ички ишлар органларининг штатсиз ходимларини,турар жой ва маҳалла қўмиталарининг фаолларини жалб қилиш;санитария-эпидемиология қоидаларини қасддан бузган мансабдоршахслар ва фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузишҳамда материалларни шаҳар, туман ҳокимликларининг маъмурийкомиссияларига жўнатиш; аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиббориш ва ҳоказо 1 .Бу борада қўшни мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганишҳам фойдадан холи эмас. Масалан, Россия Федерациясида экологикжиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини кучайтиришучун айрим ҳудудларда экологик милиция ташкил этилганлигитабиатни муҳофаза қилиш ишида қўшимча имконият яратди.Уларнинг вазифаларига экологик жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинголдини олиш, экологик жиноятлар ҳақидаги ишлар бўйича суриш-1 Соловьева Л. И. Правовые и организационные вопросы деятельностисанитарной милиции Узбекистана // Труды Ташкентской высшей школы МВДСССР. Вып 8. – Т., 1975. – С. 45–53.10

тирув ишлари ўтказиш, давлат экологик органлари фаолиятинингхавфсизлигини, уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганходимларини ҳимоя қилиш кабилар киради 1 . Ўзбекистон Республикасидаэса ҳозирги вақтда фақат Тошкент шаҳар ИИББ таркибидаэкология ва тозаликни назорат қилувчи алоҳида милиция батальонимавжуд. У Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 24 февралдаги 117-сонли қарорига асосан ташкил этилган.Ички ишлар органларига, назорат ва текширувни амалгаоширишдан ташқари, табиат бойликларини муҳофаза қилиш ваифлосланишдан сақлашда, браконьерларга қарши кураш ҳамда овқилиш ва балиқ тутиш тартиб-қоидаларини бузувчиларга қаршикураш чораларини амалга оширишда тегишли органларга ёрдам кўрсатишмажбурияти ҳам юклатилган. Браконьерлик ва бошқа экологикҳуқуқбузарликлар ижтимоий хавфли қилмиш бўлиб, жамиятга каттазарар етказади.Ички ишлар органлари табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқайрим вазифаларни, жумладан ов милтиқларини олиш, сақлаш, уларданфойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатга олиш),шунингдек уларни олиш ва сақлашга рухсатномалар бериш ишлариниўзлари мустақил амалга оширадилар.Бундан ташқари, йўл патруль хизмати (ЙПХ) ходимлариатмосфера ҳавосини ифлосланишдан сақлаш ва шовқинга қаршикураш вазифаларини мустақил бажарадилар. Улар атмосфераҳавосини ифлосланишдан сақлаш, автомобиль двигателларинингтехник ҳолатини назорат қилиш, техник жиҳатдан носоз транспортвоситаларининг ҳаракатланишини тақиқлаш, улардан чиқаётган газва шовқиннинг белгиланган нормаларга мос келишинитаъминлайдилар.Ички ишлар органлари тизимида табиатни муҳофаза қилишфаолияти билан патруль-пост хизмати, қўриқлаш бўлими, профилактикахизмати, тергов, ёнғиндан сақлаш бўлинмалари ва бошқабўлинмалар ҳам шуғулланадилар.Патруль-пост хизматининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятиганазар соладиган бўлсак, айтиш мумкинки, ушбу хизмат ходимлариЎзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»гиқонунининг талабларини бажаришда фаол иштирок этиб, тегишли1 Алексеев А. И., Герасимов С. И., Сухарев А. Я. Криминологическая профилактика:теория, опыт, проблемы. – М., 2001. – С. 432.11

органларга ёрдам берадилар, браконьерларга ҳамда ўрмонлар биланбоғлиқ ва табиий объектларни йўқ қилишга қаратилган бошқаҳуқуқбузарликларга қарши курашадилар.Хулоса қилиб айтганда, ички ишлар органларининг экологикқонунлар ижросини таъминлаш фаолияти катта аҳамиятга эга бўлиб,экологик қонун талабларини бажариш, табиат ресурсларидан оқилонафойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда ёрдам беради.Зеро, табиатга, ўсимликлар дунёсига нотўғри муносабатда бўлишгачек қўйиш, табиат бойликларини муҳофаза қилиш ва кўпайтиришнафақат ички ишлар органларининг, балки ҳаммамизнинг асосийбурчимиздир 1 .2-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлаш фаолияти шакллариЎзбекистонда инсониятни қуршаб олган табиий муҳитнимуҳофаза қилиш – давлатнинг энг зарур иқтисодий ва ижтимоийвазифаларидан бири. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиИ.Каримов ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши 155-сессиясининг якунловчимажлисида сўзлаган нутқида шундай деган эди: «Бугун, ХХI асрбўсағасида экологик хавфсизлик, инсон билан табиат муносабатларинитўғри йўлга солиш муаммолари ҳар қачонгидан ҳам долзарбмасала бўлиб турибди. Зеро, бу муаммонинг ечилиши барча халқларнингманфаатларига дахлдордир, жаҳон цивилизациясининг бугунива келажаги кўп жиҳатдан шунга боғлиқдир» 2 .Шундай экан, бутун мамлакатимиз ҳудудида экологик вазиятнисоғломлаштириб бориш – ниҳоятда долзарб муаммо. Уни ҳал қилишдадавлатнинг барча органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларқатнашишлари керак. Табиатни муҳофаза қилиш жараёнида иштирокэтадиган давлат органлари ўртасида асосий ўринлардан бирини ичкиишлар органлари эгаллайди.Ички ишлар органлари табиий ресурсларни муҳофаза қилиш,яъни ҳозирги ва келажак авлодлар ҳаёти учун зарур бўлган табиийбойликлар ва захираларнинг тикланиши ва бойишини ҳамда уларданоқилона фойдаланилишини, атроф муҳитнинг барқарор соғлом ҳола-1 Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби. I жилд. – Т., 2006. – Б. 6.2 Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. – Т.,1999. – Б. 204.12

тини таъминлашга қаратилган муайян чора-тадбирларни амалгаоширади.ИИВ, жумладан, унинг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари ўзнизомлари асосида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги экологикчора-тадбирларни амалга оширадилар:а) экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг келибчиқмаслиги учун ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва оқибатларинибартараф этиш;б) соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда кўчалар,ҳовлилар ва аҳоли пунктларида, шунингдек шаҳар ташқарисидагидам олиш ва чўмилиш жойларида санитария қоидаларига риояқилинишини назорат қилиб бориш;в) эпидемиялар ва эпизоотияларга қарши кураш, шунингдектабиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш,браконьерликка ҳамда ов қилиш ва балиқ тутиш қоидаларинингбузилишига қарши кураш, карантин чора-тадбирларини амалгаоширишда тегишли идораларга ёрдам бериш;г) атмосфера ҳавосининг ҳолатини назорат қилиб бориш ватранспорт воситалари чиқарадиган газлардан ифлосланишининголдини олиш, шовқинга қарши курашиш, транспорт воситалари,автотранспорт корхоналари чиқарадиган ҳар хил мойлар, бензин,нефть қолдиқлари билан сув ҳавзаларининг ифлосланишига йўл қўймасликмақсадида корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда фуқароларгатегишли бўлган автомототранспорт воситаларини рўйхатга ваҳисобга олиб бориш ҳамда ана шу транспорт воситаларининг техникэкологикҳолатини назорат қилиб бориш;д) республикада давлат ёнғин хавфсизлиги назоратини амалгаошириш, аҳоли пунктлари ва халқ хўжалиги объектларининг ёнғиндансақланишини таъминлаш, бошқа вазирлик ва идораларнингёнғиндан сақлаш бўлинмалари ишини назорат қилиш ва бошқариш,республика ёнғиндан сақлаш ташкилотларининг ҳамкорликда ишолиб бориш тартибини белгилаши;е) табиий объектлар ва комплекслар муҳофазасини амалгаошириш;ж) табиий ресурслар (ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонотва ўсимлик дунёси кабилар)дан унумли фойдаланилишинитаъминлаш ва ҳоказо.Ички ишлар органларига экология соҳасида жуда кенг кўламливазифалар юклатилганига қарамай, мазкур фаолиятнинг самарадорли-13

гини юқори даражада деб бўлмайди. Бунга эришиш учун, авваламбор,ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларида назорат, текширувҳамда табиий бойликларни қўриқлаш ва ифлосланишдан сақлашда,шунингдек браконьерларга, ов қилиш ва балиқ тутиш қоидаларинибузганларга қарши курашиш вазифаларини бажаришда тегишлиорганларга ёрдам бериш каби фаолият шаклларининг мазмунини янадакенгроқ ёритиш мақсадга мувофиқдир.Шу билан бирга, ички ишлар органларининг бу соҳадаги фаолиятиниўрганиш “текширув”, “назорат” ва “ёрдам бериш” тушунчаларинингмазмуни ва моҳиятини пухта аниқлаб олишни талаб қилади.Мазкур тушунчалар ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлиш амалиётдабир қатор салбий ҳодисаларнинг келиб чиқишига, жумладантабиатни муҳофаза қилувчи махсус органларнинг фаолияти бошқаорганлар томонидан такрорланиши, айни вақтда жуда зарур масалаларнингбаъзан эътибордан четда қолишига олиб келиши мумкин.Давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг экологик фаолиятидатекширув, назорат ва ёрдам бериш улар фаолиятининг мустақилва махсус шакллари ҳисобланади.Кенг маънода, текширув органлар ва мансабдор шахсларнингҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бу ҳуқуқбузарликларучун аниқ санкциялар қўллашга йўналтирилган фаолиятидир.Текширувнинг икки тури: ички (идоралар ичидаги) ва ташқи(идоралар фаолияти устидан олиб бориладиган) турлари мавжуд.Табиий объектлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаидоралар ичида олиб бориладиган текширув бевосита хўжаликфаолияти жараёнида табиий объектлардан фойдаланувчи вазирлик ваидораларга юклатилган. Корхона, муассаса ва ташкилотлар, табиатданфойдаланувчи турли вазирлик ва идоралар табиатни муҳофазақилишга қаратилган амалдаги қонунларнинг қатъий бажарилишиникузатишга, идоралар ичида текширувлар ўтказишга мажбурдирлар.Ички текширувнинг асосий вазифаси табиатни муҳофаза қилишва ундан оқилона фойдаланиш ҳамда санитарияга оид қонунларданазарда тутилган талабларни бажаришдир.Табиий объектлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишдагиички текширувни умумий ва махсус текширувларга ажратиш мумкин.Умумий текширув текшириладиган корхона, муассаса ва ташкилотларнингтабиатни муҳофаза қилиш фаолиятидаги барча йўналишлариниқамраб олади. Махсус текширув эса бирорта аниқ масалани,14

масалан, ахлоқ тузатиш муассасаларининг қишлоқ хўжалигига оидерлардан фойдаланиши ва уларни муҳофаза қилишини ўз ичигаолади.Табиий объектлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофазақилишда идоралар устидан олиб бориладиган текширувни давлатнингмахсус ҳокимият ва бошқарув органлари амалга оширадилар.Табиатни муҳофаза қилишда идоралар фаолияти устидан олиббориладиган давлат текширувининг вазифаларига қуйидагилар киради:барча вазирлик ва идоралар, давлатга қарашли ёки хусусий ёхуджамоат корхоналари, ташкилотлар ва фуқароларнинг табиий ресурсларданфойдаланиш тартибига амал қилишлари; табиатни муҳофазақилиш борасидаги мажбуриятлар ва экологик қонунларда ўрнатилгантартибларнинг бажарилишини таъминлаш.Махсус ваколатларга эга органларга баъзи вазирлик ва идораларнингбош бошқармалари, махсус давлат ва жамоатчилик инспекцияларикиради.Табиатни муҳофаза қилувчи махсус давлат инспекцияларитабиий объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишдаидоралар фаолияти устидан олиб бориладиган текширувни амалгаошириш имконини берадиган кенг ҳуқуқларга эга бўлиб, улар қуйидагилардир:корхона, муассаса ва ташкилотларга ҳеч бир монеликсизташриф буюриш ва аниқланган табиатни муҳофаза қилишга оидҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;табиатдан фойдаланувчиларнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятиниакс эттирувчи материаллар билан жойида танишиш; давлатгақарашли, хусусий ва жамоат корхоналари, муассаса ва ташкилотларнингмансабдор шахсларидан ҳамда фуқаролардан улар йўл қўйганэкологик қонун бузилишлари бўйича тушунтириш беришни талабқилиш; объектлардаги ишлаб чиқариш фаолиятининг атроф табииймуҳитга зарарли таъсирини бартараф этишга йўналтирилган чораларкўрилмаганида, ҳудудлар, цехлар, айрим ҳолларда эса бутункорхонанинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор чиқариш;давлатга етказилган зарарни қоплаш ҳақида инспекция номидандаъво қўзғатиш ва бошқа чораларни қўллаш.Табиатни муҳофаза қилувчи инспекциялар ўзларининг тегишлиқонунларда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларидан фойдаланиб, барчатабиатдан фойдаланувчиларнинг табиий объектлардан фойдаланишва уларни муҳофаза қилишларида амалий натижа берадиган ташқи(идоралар устидан олиб бориладиган) текширувларни амалгаоширадилар.15

Ички ишлар органлари етарлича кенг ҳуқуқларга эга бўлганорганлар сирасига кирса ҳам табиий ресурслардан фойдаланиш вауларни муҳофаза қилишда махсус инспекциялар каби идоралар фаолиятиустидан олиб бориладиган текширувни амалга ошириш ваколатигаэга эмаслар. Ички ишлар органларининг бу соҳадаги ҳуқуқларинисбатан чекланган.Ички ишлар органлари балиқ ресурсларининг муҳофаза қилинишива тикланишини ҳам текшириб турадилар. Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 майдаги 198-сонли«Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан фойдаланишнияхшилаш ва балиқ ресурслари муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирларитўғрисида»ги қарорининг 6-банди ҳамда 2003 йил 13 августдаги350-сонли «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш вахусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарорининг 12-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатнимуҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиққўмитаси табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларининг муҳофазақилиниши ва улардан оқилона фойдаланилиши, ғайриқонунийов қилиниши ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларининг ноқонуний сотилишигақарши кураш устидан қаттиқ назорат ўрнатадилар ва амалгаоширилаётган ишлар тўғрисида йилнинг ҳар чорагида ЎзбекистонРеспубликасининг Вазирлар Маҳкамасига ахборот берадилар 1 .Юқоридаги қарорлардан кўриниб турибдики, ички ишлар органларигаТабиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасибилан ҳамкорликда браконьерликка қарши кураш ва қонунларгаамал қилинишини кузатиб бориш мажбурияти юклатилган.Идоралар фаолияти устидан олиб бориладиган ташқи текширувдоирасини кенгайтириш, уни амалга оширувчи айрим идораларнингишларини кучайтиришни давр талаб қилмоқда. Охиргийилларда ички ишлар органларининг табиатни муҳофаза қилишсоҳасидаги роли анча ошди.Ички ишлар органлари табиат муҳофазасида қатнаша бориб,назорат функциясини амалга оширадилар. Кенг маънода, назорат –қонунларга амал қилиниши борасида давлат органлари амалга ошира-1 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. – 2003. –№ 8. – 70-м.16

диган фаолиятнинг шаклларидан бири бўлиб, текширувдан фарқлиўлароқ, доимий равишда ўтказилади.Ички ишлар органлари томонидан табиий ресурслардан фойдаланишва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириладиганназорат мансабдор шахслар ва фуқароларнинг хатти-ҳаракатлариникузатиш, қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш ва экологик қонунларбузилган барча ҳолларда давлат органларини бундан хабардорқилиш кабиларни ўз ичига олади.Ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган назоратҳуқуқбузарларга бевосита таъсир чораларини қўллаш ваколатига эгабўлган тегишли давлат органларига аниқланган ҳуқуқбузарликларҳақида ахборот етказишда ифодаланади.Табиатни муҳофаза қилиш бўйича текширув ва назоратфункцияси ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ),қўриқлаш, профилактика инспекторлари, йўл патруль хизмати(ЙПХ), транспорт милицияси ва бошқа хизматларига юклатилган.Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг патруль-постхизмати тўғрисидаги низомга биноан, патруль-пост хизматларигакўчалар, хиёбонлар, истироҳат боғларидаги ва бошқа жамоатчиликфойдаланадиган жойларнинг тозалигини сақлаш устидан кузатуволиб бориш; дарахтлар, тарихий ёдгорликларга зиён етказилишигайўл қўймаслик мажбуриятлари юклатилган.Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларида профилактикаинспекторларининг экологик қонунлар ижросини таъминлашсоҳасидаги фаолиятининг доираси аниқ белгилаб қўйилган. Профилактикаинспекторлари ўзларининг низомига биноан, уй-жой мулкдорлариширкатларининг бошлиқлари, уй бошқарувчилари, комендантларва бошқа мансабдор шахсларнинг кўчалар, ҳовлилар ва бошқаҳудудларнинг санитария қоидалари талабларига жавоб беришинитаъминлаш мажбуриятларини бажаришларини назорат қиладилар.Патруль-пост хизмати бевосита кўчаларнинг экологик ҳолатиникузатиб боришга, дарахтларнинг кесилиши, тарихий ёдгорликларнингбузилишига йўл қўймаслик вазифаларини бажарса, профилактикаинспекторлари эса мансабдор шахсларнинг ўзларига бириктирилганҳудудларнинг экологик-санитария ҳолатини керакли ҳолда сақлаб туришбўйича зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришлариустидан назорат олиб борадилар.17

Патруль-пост хизмати ва профилактика инспекторларинингтабиатни муҳофаза қилиш тартибини таъминлашдаги ваколатларибир-биридан фарқ қилади. Профилактика инспекторлари кўчалар ваҳовлиларнинг ҳолатини кузатиб бориш, ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатсодир этган ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва фош қилиш мақсадида назоратишларини амалга оширадилар. Бу назорат мансабдор шахсларнингфаолиятини назорат қилиш ёки уларни текшириш, кўздан кечириш,шунингдек кўчалар ва ҳовлиларда санитария қоидаларига риояқилинишини кузатиб боришни англатади.Агар ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш фаолиятининг бу икки шаклини таққослайдиган бўлсак,улардан иккинчиси (назорат) – нисбатан юқори тартибдаги фаолиятдир.Чунки профилактика инспекторларининг мансабдор шахслар,ташкилотлар ва фуқаролар томонидан кўчалар, ҳовлилар ва ҳудудларнингсанитария ҳолати ва тартибнинг сақланишини назорат қилишфаолияти, худди санитария назорати органларининг фаолияти каби,табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузарликларни бевоситабартараф қилишга йўналтирилган. Айнан шунинг учун ҳам профилактикаинспекторларининг ваколатлари патруль-пост хизмати ходимларинингваколатларига қараганда анча кенг, лекин давлат санитарияназорати органларининг ваколатларига қараганда торроқдир.Фуқаролар томонидан кўчалар, ҳовлилар, шаҳар ташқарисидагидам олиш ва чўмилиш жойларида санитария-ветеринария ва экологияқоидаларини бузганлик учун профилактика инспекторларининг уларгажарима солишга ҳаққи йўқ. Профилактика инспекторлари аниқланганҳолатлар бўйича баённомалар тузиш ва бу баённомаларнимаъмурий комиссияларга жўнатиш ҳуқуқигагина эгадирлар.Ички ишлар органларига, текширув ва назорат функциялариниамалга оширишдан ташқари, тегишли органларга табиий бойликларнимуҳофаза қилиш ва ифлосланишдан сақлаш, браконьерларгаҳамда ов қилиш ва балиқ тутиш қоидаларини бузувчиларга қаршикураш чораларини амалга оширишда ёрдам бериш мажбуриятлариҳам юклатилган.Бугунги кунда амалиёт ички ишлар органларининг табиатнимуҳофаза қилувчи бошқа органлар (Табиатни муҳофаза қилиш давлатқўмитаси, Давлат санитария назорати, Давлат сув назорати) билантабиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасидаги18

қонунларнинг бузилишига қарши курашда ўзаро ҳамкорликнинганиқлаштирилишини талаб қилмоқда.Браконьерларни ушлаш ва фош қилиш балиқларни муҳофазақилувчи инспекторларнинг хизмат вазифаси ҳисобланади. Лекин браконьерларвоқеа жойидан қочсалар ва инспекторларга ўзларинингхизмат бурчларини бажаришларида ҳалақит берсалар, ички ишлар органларинингвакиллари инспекторларга ҳуқуқбузарларни ушлашдаёрдам беришлари шарт.Ички ишлар органлари томонидан табиатни муҳофаза қилувчиорганларга бериладиган ёрдамнинг нисбатан кенг тарқалган шаклларигақуйидагилар киради: ҳамкорликда комплекс режалар ишлабчиқиш, ҳуқуқбузарларни ушлаш ва уларнинг шахсини аниқлашдақатнашиш; ов қилиш ва балиқ тутиш қуроллари ва усулларини текшириш;ўлжа қилиб олинган ҳайвонлар ва балиқларни кўзданкечириш; патруллик, рейд ва пистирмалар ташкил қилиш; браконьерларданноқонуний ов ва балиқ тутиш қуролларини олиб қўйиш;экологик қонунларни бузганлик учун мансабдор шахслар ва фуқаролардантушунтириш хатлари олиш; баённомалар тузиш ва ҳоказо.Рейд ва патрулликларни ташкил қилиш тадбирларини бажаришгаички ишлар органларининг барча хизмат ходимлари каби йўл-патрульхизмати, жиноят қидирув ва бошқа хизмат ходимлари жалб қилинадилар.Браконьерларни аниқлаш ва ушлашнинг нисбатан самаралиусулларига сув объектлари, овчилик хўжаликлари бўйлаб рейдларуюштириш; махсус постлар қўйиш; сув ҳавзаларига ва овчилик хўжаликлариҳудудларига олиб борувчи йўлларга пистирмалар қўйишкабилар киради.Балиқ тутиш ва ов қилиш мавсуми даврида рейдлардан ташқаримахсус тузилган гуруҳлар томонидан сув ҳавзалари ва овчилик хўжаликларидаузлуксиз патрулликлар ташкил қилинади. Бу гуруҳ таркибига,ички ишлар органлари ходимларидан ташқари, турли хизматлар,яъни балиқларни муҳофаза қилиш, ов назорати, давлат сув назоративакиллари ва посбонлар киради.Кейинги йилларда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда табиатни муҳофазақилувчи инспекцияларнинг ҳамкорлиги ва ҳаракатларини ўзаромувофиқлаштиришнинг янги шакллари юзага келди. Жумладан, Республикамизнингбаъзи ҳудудларида прокуратура, ички ишлар органлари,балиқларни муҳофаза қилиш хизматлари, бошқа вазирлик ва идораларҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.19

Ички ишлар органлари ходимлари браконьерлар ушланган ёхудов қилиш ва балиқ тутиш қоидаларининг бузилиши аниқланган ҳоллардабаённомалар тузиш ҳамда ноқонуний ов ва балиқ тутиш қуролларини,ноқонуний ўлжа қилиб олинган маҳсулотларни олиб қўйишчораларини кўришлари ва уларни расмийлаштиришлари шарт.Браконьерлик давлатга катта миқдордаги моддий зарар етказади.Унинг ўрни балиқ тутиш қоидаларини бузган ҳамда жиноий ёкимаъмурий жавобгарликка тортилувчи ҳуқуқбузар томонидан тўлдирилади.Ички ишлар органларининг экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинголдини олиш ҳамда уларни очиш фаолиятида жамоатчилик,давлатнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифалариниамалга оширувчи бошқа органлари қатнашса, ушбу фаолиятмуваффақиятлироқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёнғинхавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарорида айтилганидек, ўрмонларда ёнғин хавфсизлигиқоидаларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини ўрмон хўжалигибош бошқармаси тизимига кирувчи органлар амалга оширади.Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган«Ўрмон тўғрисида»ги қонунининг 32-моддаси 2-қисмига мувофиқ,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат ўрмон хўжалигиорганлари ўрмонларни ёнғиндан сақлаш ва ёнғинга қарши курашгаоид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар, зарурҳолларда ёнғинларни ўчириш учун аҳолини, корхона, муассаса ваташкилотларнинг ўт ўчириш, ер қазиш техникаси ва транспорт воситаларинижалб этадилар, ёнғин чиқиш хавфи катта бўлган ҳоллардааҳолининг ўрмонда бўлишини ва ўрмонларга транспорт воситаларинингкиришини чеклайдилар ёки тақиқлайдилар.Ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари ўз вазифаларини турливазирлик, идора, корхона, муассаса, мансабдор шахслар ва фуқароларнингёнғинларнинг олдини олишга доир қонун-қоидалар ва нормаларгариоя этишларини назорат қилиш орқали амалга оширадилар.Бундан ташқари, улар ёнғин хавфсизлиги ва ўт ўчириш бўлинмаларинибошқа вазирлик ва идораларга ишга юборадилар ҳамда назоратқиладилар, ўт ўчириш ташкилотларининг ёнғин (жумладан, ўрмонёнғинлари) келиб чиққан ҳолларда ҳамкорликда ишлаш тартибинибелгилайдилар.20

Шундай қилиб, Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлигибош бошқармаси умумдавлат миқёсида ёнғинга қарши тадбирларни,қайси идораларга мансублигидан қатъи назар, корхона, муассаса ваташкилотларда ёнғинларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларгақарши кураш бўйича экологик тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишинимувофиқлаштиради.Ўрмон ёнғинлари халқ хўжалигига катта зарар келтиради. Ёнғинларнатижасида заифлашган ўрмон зарарли ҳашаротлар ва касалликлартарқалиши манбаига айланади. Ўрмонларнинг ҳимояланиш, сувларнимуҳофаза қилиш, санитария-гигиена ва бошқа функцияларипасаяди, фауналар йўқ қилинади, ўрмон хўжалигининг режали ишюритиши бузилади.Ўрмонларни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги«Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларнитасдиқлаш тўғрисида»ги 506-сонли қарорига илова қилинган«Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари»нинг8-бандида «ўрмонларда ишлар бажарувчи ёки объектларга эгабўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ёнғин хавфимавсуми бошланиши олдидан, ўрмонларда маданий-оммавий ва бошқатадбирлар ўтказилиши учун масъул шахслар эса ўрмонга жўнашолдидан ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ваўрмон ёнғинлари пайдо бўлишининг олдини олиш тўғрисида, шунингдекуларни ўчириш усуллари тўғрисида ходимлар ёки маданийоммавийва бошқа тадбир қатнашчиларига махсус дафтарга имзоқўйдирган ҳолда йўриқнома беришга мажбурдирлар», дейилган 1 .Мазкур қоидалар билан бир қаторда, ўрмон хўжаликларига қўйиладиганталаблар ҳам мавжуд бўлиб, улар асосан қуйидагиларданиборат: ўрмонларда ёнғинга қарши оралиқ жойлар, йўллар, ёнғинларгақарши ҳимоя чизиқ (полоса)лари, зовурлар, сув ҳавзаларини қуриш,кенг фойдаланиладиган ўрмон йўллари бўйлаб ўрмонларда оловбилан эҳтиёт бўлиб муомала қилиш зарурлиги ва ёнғин хавфсизлигиқоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирувчиэълон ва плакатларни ўрнатиш; ўрмон йўллари бўйлаб дам олиш вачекиш учун махсус жойлар ташкил қилиш; ўрмон хўжаликлари1 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. –1999. – № 11. – 68- м.21

ёнғин оқибатида ўрмоннинг 10,8 гектар ери ёниб кетиб, ўрмонхўжалигига 163,3 минг сўмлик зарар етказилган 1 .Ички ишлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги хизмати органларикорхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишини лойиҳалаштиришва қайта таъмирлашнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари қисмибўйича хулосалар беради, бинолар ва иншоотларни фойдаланишгақабул қилиш бўйича давлат комиссиялари таркибида қатнашади,амалдаги қонунларга биноан ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларинингбузилишига доир ишлар бўйича суриштирув олиб боради.Бундан ташқари, ички ишлар органлари, «Атмосфера ҳавосини муҳофазақилиш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасида кўрсатилганидек,атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш устидан назорат олиб боради.Хуллас, ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш фаолияти тўрт шаклда – назорат қилиш, ҳамкорлик, шартномава регулятив (норматив тартибга солиш) шаклларда – амалгаоширилади.1 Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси умумий назорат (фуқароларнингҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш) бошқармасининг2009 йил 10 январдаги «Табиатни муҳофаза қилишга қаратилганқонунчиликнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотномаси»дан.23

II БОБИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЭКОЛОГИК ҚОНУНЛАРИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙЙЎНАЛИШЛАРИ1-§. Ички ишлар органлари томонидан экологикҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг хусусиятлариИчки ишлар органлари экологик қонунлар ижросини таъминлашфаолиятининг асосий йўналишларидан бири экологик ҳуқуқбузарликларнинголдини олишдир. Экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдиниолиш иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий чоралар мужассамлигидатаъминланади. Ушбу чоралар ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинголдини олишда катта аҳамиятга эга бўлиб, табиатни муҳофаза қилишсоҳасидаги ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланишида ўзига хосжиҳатларга эга.Экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш зарур вазифабўлиб, уни бажаришда табиатни муҳофаза қилишга масъул бўлганбарча давлат бошқарув органлари иштирок этадилар. Бу органлар ўзларинингэкологик вазифаларини қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботнимустаҳкамлашга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий воситалар ёрдамидабажарадилар.Шу органлардан бири бўлган ички ишлар органлари экологикҳуқуқийфаолиятининг юқори самарадорлиги ва экологик ҳуқуқбузарликларнингмаълум миқдорда камайишига эришиш учун экологикҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш шаклларидан тўлиқ фойдаланишларилозим.Ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган экологикҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш шакллари бўйича юқоридабилдирилган фикрларни умумлаштириб, ички ишлар органлари томониданамалга ошириладиган экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдиниолиш усулларига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:биринчидан, экологик қонунларнинг ижро этилишини таъминлашюзасидан кузатувлар олиб бориш (рейдлар ташкил қилиш ва ўтказиш,экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар кўпроқ содир этиладиганжойларда патруллик қилиш, экологик постлар қўйиш ва ҳоказо);24

иккинчидан, содир этилган экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнингсабаблари ва келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларинианиқлаш;учинчидан, бу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чоралариникўриш;тўртинчидан, аҳоли, айниқса ўқувчи ёшлар орасида экологикқонунларни, уларнинг аҳамияти, уларни бузганлик учун жавобгарликчоралари, умуман, экологик муҳит бузилиши инсоният учун қандайсалбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида тушунтириш ишлариниолиб бориш ва ҳоказо.Экологик ҳуқуқбузарликлар ҳам бошқа ҳуқуқбузарликлар кабиижтимоий табиатга эга. Шу нуқтаи назардан, экологик қонунларбузилишининг сабаблари ва уларга имкон берган шартшароитларнианиқлаш ва бартараф қилиш фаолиятидан ягонамақсад кўзланади. Уларни амалга ошириш усуллари ва субъектлариэса турлича бўлади.Шу субъектлар ичидан ички ишлар органлари ўз ваколатиниҳисобга олган ҳолда ўзларига маълум бўлган ва маълум бўлишикерак бўлган экологик қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамдауларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларнигинааниқлашлари ва бартараф қилишлари керак.Экологик қонунлар бузилишининг сабабларини айрим фуқароларнингфақат ўз манфаатларини ўйлашлари, табиий муҳит ҳисобиданноқонуний бойлик орттиришга интилишлари, табиий ресурсларнингбитмас-туганмаслигига ишонишлари, табиий объектларни йўқ қилиш,қириб ташлаш эвазига бойлик орттиришга одатланган шахсларнинг жазоланмайқолишлари, баъзи фуқароларнинг ахлоқ-одоб масаласидаоқсашлари ва экологик қонунларни билмасликлари кабилар ташкилэтади.Экологик ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ички ишлар органларитомонидан аниқланиши мумкин ва шарт. Бу иш балиқ захираларива сув ҳавзаларини муҳофаза қилувчи идоравий милициянингмажбуриятларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, уларнинг ваколатига,табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасидаги,масалан, тақиқланган балиқ тутиш қуроллари (ёйма тўрлар,санчқилар, қўлда ясалган, яъни ўзбошимчалик билан тайёрланганилмоқли балиқчилик анжомлари ва бошқалар)ни тайёрлаш ва сотиболиш; кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг қониқарсизлиги;овланган балиқларнинг етарли даражада қўриқланмаслиги; минерал25

Маълумки, ички ишлар органлари ходимлари томонидан экологикмавзуларда турли тадбирлар, маърузалар, суҳбатлар ўтказилади.Бу албатта ўз натижасини беради, аммо кенг жамоатчилик қатламлариниқамраб олса янада мақсадга мувофиқ бўлади. Қисқача айтганда,Конституциямизнинг 50-моддасида белгиланган «фуқаролар атрофтабиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар»деган талаб ҳаётда тўлиқ мужассам бўлганидагина кўзланган мақсадгаэришиш мумкин.Ички ишлар органлари тарғибот-ташвиқот ишларини нафақатамалдаги экологик қонунлар ва уларнинг моҳиятини аҳоли эътиборигаетказишлари, балки уларни салбий ва ижобий характердаги амалиймисоллар ёки аниқ фуқаровий, жиноий, маъмурий ишлар билан,ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир қилинишига имкон берувчишарт-шароитларни очиб бериш билан боғлашлари керак.Ички ишлар органларига қўйиладиган асосий талаблардан бириэкологик қонунларни, ҳудуддаги экологик вазиятни, республикамиздаолиб борилаётган экологик сиёсатни пухта билиш ва амалгаоширишдир.Атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги тарғибот ишларидаэкологик қонунларни ўрганишдан ташқари, аҳолини, жумладан ўқувчиёшларни Ватанга, унинг табиий бойликларига муҳаббат руҳидатарбиялаш ҳам мақсад қилиб қўйилади. Шу боис ҳам табиат объектлариганисбатан оқилона муносабатни шакллантиришга яхлит экологиктарбиянинг таркибий қисми сифатида қаралади.Табиат ресурсларига нисбатан оқилона муносабатда бўлишниаҳоли онгига сингдириш учун экологик ҳуқуқий тарғибот ишлариниамалга ошириш ва уларни такомиллаштиришда асосий эътиборни ёшлар(мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари, талабалар ва бошқалар)гақаратиш керак.Экологик ҳуқуқбузарликларга йўл қўймайдиган муҳим чораларданбири ички ишлар органлари ходимлари томонидан балиқларсотиладиган жойлар, овчилик хўжаликлари ва бошқа объектларбўйлаб рейдлар ўтказиш, экологик постлар қўйиш кабилардир.Экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, браконьерлар вабошқа экологик ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлашҳамда уларни ушлашда ички ишлар органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:– ҳуқуқбузардан қонунга хилоф ҳаракатларни тўхтатишни ваҳуқуқбузарлик содир қилиши сабабларини тушунтиришни талабқилиш;28

– ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича баённомалар тузиш;– ҳуқуқбузарнинг ёнида ҳужжатлари ва унинг шахсини тасдиқловчигувоҳлар бўлмаганида шахсини аниқлаш ва тегишли ҳужжатларнирасмийлаштириш учун уни ички ишлар бўлимига олиб келиш;– ҳуқуқбузарлардан ноқонуний ов ва балиқ тутиш қуроллариҳамда воситаларини олиб қўйиш, шунингдек ов қилиш буюмларинимаъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал бўлгуничасақлаш;– ноқонуний ов маҳсулотларини олиб қўйиш.Экологик ҳуқуқбузарликлар содир қилган шахслар аниқланмаганбарча ҳолларда қонун ички ишлар органларига жиноятни фош қилишва унга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича зарур оператив қидирувчораларини кўришни юклайди.Ички ишлар органлари томонидан экологик қонун бузилишларининголдини олишда турли хил табиий объектлар муҳофазасибўйича ташкилотлар – табиатдан фойдаланувчилар ва манфаатдоридоралар билан шартнома асосида фаолият юритувчи идоравиймилицияга алоҳида аҳамият берилади 1 .Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинголдини олишда идоравий милиция жуда катта аҳамият касб этганлигибоис шу мақсадда махсус тузилган.Табиий объектларни муҳофаза қилиш ҳақидаги шартномамуносабатлари бир қатор ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради.Бунда томонлар нафақат тегишли ҳуқуқларга, балки улардан фойдаланишнингбелгиланган тартибига ҳам эга бўладилар.Шартноманинг амалга оширилиши жараёнида томонлар ўзигаберилган ваколатлар, табиий объектларни муҳофаза қилишнинг ўзигахос хусусиятларига боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган аниқ ҳуқуқва мажбуриятларга эга бўладилар ва уларни амалга оширадилар.Бунда томонлар ўз фаолияти ва табиий объектларнинг муҳофазақилинишини таъминлаш бўйича давлат манфаатларидан келиб чиқибшартнома тузадилар. Ҳар бир табиат объектининг ижтимоий, иқтисодийаҳамияти қўриқлаш фаолиятининг усулларини белгилаб беради.Хулоса қилиб айтганда, ички ишлар органлари экологик ҳуқуқбузарликларнинголдини олишда фаол иштирок этиб, табиий объектларданоқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, асраш,1 Боголепов Р. Д. и др. Природноресурсное, сельскохозяйственное право иправовая охрана окружающей среды. – М., 1984. – С. 128–130.29

кўпайтириш ва тиклашга йўналтирилган давлат экологик сиёсатиниамалга оширишда вакил сифатида қатнашади.2-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлашда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигиИчки ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш, улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинголдини олиш ҳамда фош этиш фаолияти жамоатчилик, айниқсамаҳалла қўмиталари, хотин-қизлар қўмиталари, ёшлар ташкилотлари,диний идоралар, умумий таълим мактаблари, олий ва ўрта махсустаълим муассасалари ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш функциялариниамалга оширувчи жамоатчилик ташкилотлари ва бошқадавлат органлари билан ҳамкорликда олиб борилгандагина муваффақиятлибўлиши мумкин.Хўш, жамоат ташкилотлари нима? Бу ташкилотларга кимларкиради? Юридик энциклопедияда қайд этилишича, «жамоат ташкилоти– жамоат бирлашмасининг тури» 1 . Демак, «жамоат ташкилотлари»ва «жамоат бирлашмалари» сўзларининг моҳияти бир.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 56-моддасигакўра, Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатданўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларжамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодийуюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмаларижамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.Жамоат бирлашмалари ҳақидаги конституциявий қоидаларЎзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоатбирлашмалари тўғрисида»ги 1991 йил 15 февраль қонунида ҳамдаушбу қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги бирқанча қонунларда ривожлантирилган бўлиб, унинг 1-моддасигаасосан, ихтиёрий тарзда вужудга келган сиёсий партиялар, оммавийҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари,фахрийлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий,маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт уюшмалариҳамда бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар1 Юридик энциклопедия / Юридик фанлар доктори, профессор У. Таджихановнингумумий таҳрири остида. – Т., 2001. – Б. 151.30

уюшмалари, жамғарма, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмаларижамоат бирлашмалари деб эътироф этилади 1 .БМТ меморандумида жамоат ташкилотларига уларнинг жамиятҳаётида тутган ўрнидан келиб чиқиб, давлат ва иқтисодиётданкейинги «учинчи сектор» деб баҳо берилган 2 .Жамоат бирлашмалари қуйидаги мақсадларда тузилади: фуқаролик,сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамдаэркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнингфаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришдауларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорликқизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиийижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш,хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, жисмонийтарбия, соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарихва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ваинсонпарварликни тарбиялаш; давлатлараро ва халқаро алоқаларникенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш;қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросини таъминлашдажамоат бирлашмаларининг таркибий қисмларини ташкилэтувчи ҳар бир бўғин билан ҳамкорлик қилиши мақсадга мувофиқ.Ҳозирги даврда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашкўп қиррали, мураккаб вазифа бўлиб, уни давлат идоралари,жамоат ташкилотлари биргаликда ҳал этишлари талаб қилинади 3 .Шу сабабли ҳам, сўнгги йилларда тўпланган илғор тажрибаларгатаяниб, республикамизда экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликкақарши кураш, уларнинг олдини олиш фаолиятини янада кучайтиришмақсадида ички ишлар органларининг жамоат ташкилотлари биланўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ва такомиллаштириш ҳозиргикунда жуда катта аҳамиятга эга.Жамоат ташкилотларининг жамият ҳаётида тутган ўрни жудамуҳим бўлиб, ички ишлар органларининг бу ташкилотлар билан ҳамкорлиги,барча соҳаларда бўлгани сингари, экологик қонунларнингижросини таъминлашда ҳам асосий ўринни эгаллайди.1 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1991. –№ 4. – 76-м.2 Тангриев А. Мустақиллик ва жамоат ташкилотлари. – Т., 2000. – Б. 4.3 Халқ хизматида 75 йил / Масъул муҳаррир М. Ҳайдаров. – Т., 1992. –Б. 204.31

Ички ишлар органлари ва жамоат ташкилотларининг биргаликдамуҳим ижтимоий вазифаларни бажаришлари уларнинг ўзаро ҳамкорлигинингмазмунини ташкил этади. Шу сабабли, жиноятчиликнинголдини олиш соҳасида ички ишлар идораларининг жамоат ташкилотларибилан ўзаро ҳамкорлиги деганда, объектив зарур, мақсади,жойи, вақти ўзаро келишилган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар биланмустаҳкамланган, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигинитаъминлаш доирасида ахборот алмашиш, биргаликда режатузиш ва тадбирларни амалга оширишда юзага келадиган, бошқарувсубъектлари томонидан ташкил этилувчи ва тартибга солинувчитизимли фаолиятни тушуниш керак 1 .Экологик қонунларнинг ижросини таъминлашда ички ишларорганлари билан ҳамкорлик қиладиган жамоат ташкилотлари иккига,яъни табиатни муҳофаза қилиш ишларида тўлиқ иштирок этадиган вашу соҳада ваколатли бўлган жамоат ташкилотлари ҳамда бошқавазифаларни бажариш билан бирга экология соҳасида ҳам фаолиятюритадиган жамоат ташкилотларига бўлинади.Ички ишлар органлари ўзларининг табиатни муҳофаза қилишфаолиятида энг аввало табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларинимуҳофаза қилиш мақсадида тузилган жамоатчилик ташкилотларига,яъни Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Табиатни муҳофаза қилишдавлат қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган маҳаллий ташкилотларҳамда соҳавий жамоатчилик инспекцияларига (сув ресурсларинимуҳофаза қилувчи, овчилик, балиқ овлаш ва бошқаларга) таянадилар.Бу жамоат ташкилотларининг асосий вазифаларига табиатни,тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш тадбирлариниамалга оширувчи давлат органларига ёрдам кўрсатиш; табиатни муҳофазақилиш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришкаби жамоат ишларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш;табиат бойликларининг қўриқланиш ҳолати ва улардан фойдаланишустидан жамоатчилик назоратини олиб бориш; табиатни муҳофазақилишга қаратилган билимларни тарғиб қилиш; табиатни муҳофазақилиш тадбирларида жамият аъзоларининг бевосита иштирок этишинитаъминлаш; табиатни муҳофаза қилишни самарали йўлга қўйишбўйича таклифлар киритиш кабилар киради.1 Забелев С. М. Взаимодействие органов внутренних дел с трудовымиколлективами и общественностью в охране общественного порядка и профилактикеправонарушений. – Минск, 1979. – С. 7.32

балиқ тутувчилар жамоат ташкилотлари аъзолари овчиларнинг овчиликбилетлари, тегишли йўл варақаларини текшириш, ов қилиш муддатива қоидаларига амал қилмаган ҳуқуқбузарларга нисбатан баённомалартузиш ва бу ҳақда давлат инспекцияларига хабар беришҳамда ҳуқуқбузарлардан ноқонуний ов маҳсулотларини олиб қўйишва далолатнома асосида умумий овқатланиш корхоналарига ёкитайёрлов ташкилотларига жўнатиш каби ҳуқуқларга эгадирлар. Овқилиш тартиби бузилишининг олдини олувчи амалдаги восита давлатовчилик инспекциялари ходимлари, ички ишлар органлари ходимларива жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳнинг овчилик хўжалигиниайланиб чиқиши, жойларга кузатиш постлари ва пистирмаларқўйиши кабилардан иборат.Экологик қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида балиқтутиш тартибини бузувчиларни аниқлаш ва бунинг олдини олишдабалиқ овловчиларнинг жамоат ташкилотлари катта ёрдам кўрсатади.Бу ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2004 йил 28 октябрдаги 508-сонли «Биология ресурсларидан оқилонафойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ваунинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириштўғрисида»ги қарорига мувофиқ фаолият олиб борадилар 1 .Ички ишлар органлари ходимлари жамоатчи инспекторлар биланбиргаликда балиқ тутиш жойларида патрулликлар қилиб, балиқларкўпаядиган ва кўчиб юрадиган сув ҳавзаларида мунтазам равишдакузатишлар олиб борадилар. Балиқ захиралари ноқонуний ташибкетилишининг олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларига постларқўйилади, ҳамкорликдаги операция ва тадбирлар ташкил этилади.Масалан, 2008 йилда «Тўр» тадбири ўтказилган. Тадбирни кўнгилдагидекташкил этиш учун барча ҳудудий ички ишлар идоралари назорат-лицензиялаштизими, жиноят қидирув, йўл-патруль хизмати ходимлари,профилактика инспекторлари, «Давбионазорат» инспекторлари,овчилар ва балиқ тутувчилар жамиятлари аъзоларидан иборатмахсус гуруҳлар тузилган. Гуруҳ аъзолари мавжуд сув ҳавзалари,бозорлар ва улар атрофидаги ҳудудларда белгиланган режа асосидарейдлар ўтказишган.Бундан ташқари, ўрмон ресурсларини муҳофаза қилиш учунушбу органлар ўрмондаги шахслардан ёнғин хавфсизлиги қоидалари-1 Ўша жойда.34

Ички ишлар органлари билан жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликкақарши кураш ва унинг олдини олишда бевосита истиқоматжойларида ҳамкорлик қиладиган жамоат ташкилотларидан бири«Маҳалла посбони» жамоат тузилмасидир.Ички ишлар органлари ўзларининг табиатни муҳофаза қилиш ваэкологик қонунлар ижросини таъминлаш фаолиятида фуқароларнингфаоллигини ошириш орқали ҳуқуқий демократик давлат қуришжараёнини жадаллаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганларининг давлат бошқарув тизимининг айрим ваколатларинибажаришига кенг йўл очиш, осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботнимустаҳкамлашда давлат идоралари билан фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органларининг ҳамкорликда иш олиб боришига эришиш,аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлигини оширишдан иборат мақсадйўлида ташкил этилган «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларигатаянадилар. Ҳозирги вақтда уларнинг ваколатларини кучайтиришгақаратилган ишлар олиб борилмоқда. Уларга экология соҳасида бевоситатабиат бойликларини сақлаш, браконьерларга, ов қилиш вабалиқ тутиш қоидаларини бузувчиларга қарши кураш, санитарияқоидаларига риоя этишни таъминлаш вазифалари юклатилган.«Маҳалла посбони» жамоат тузилмалари Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги 180-сонли қарорибилан тасдиқланган «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаларитўғрисидаги низомда белгилаб қўйилган вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятлардоирасида экология соҳасида ҳам фаолият юритадилар.Маҳалла посбонлари ўзлари яшаётган ҳудудда содир этилишимумкин бўлган турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш,содир этилган жиноятларни очиш, шунингдек аҳоли билан турли профилактиква олдини олиш мазмунидаги тадбирларни ўтказишдаҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг энг яқин кўмакчилариҳисобланадилар.Маҳалла посбонлари ички ишлар органлари ходимларига ушбумаҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлариниҳимоя қилишга ва маҳаллада ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашгаалоқадор бўлган вазифаларни бажаришда ёрдам бериш биланбирга фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшларнингэкологик ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, маҳалла ҳудудидақонун устуворлиги ва осойишталикни таъминлаш, жамиятда юриш-36

туриш қоидалари ва ахлоқ-одоб мезонларига риоя қилиниши ҳамдажамоат тартиби сақланишини таъминлаш, маҳаллада тартиб ўрнатишбилан боғлиқ бошқа ишлар ва экология борасидаги ишларни,жумладан, аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш юзасидантушунтириш ишлари олиб бориш, маҳаллаларнинг санитария ҳолатинияхшилаш ва ободонлаштириш юзасидан турли ҳашарлар ватадбирларни амалга оширишда яқиндан ёрдам берадилар. Улар кўчалар,парклар, фуқароларнинг дам олиш жойларида жамоат тартибинисақлаш билан бир қаторда ўша жойлардаги дарахт ва ўсимликларнингсиндирилиши ва йўқ қилинишининг олдини оладилар.Ички ишлар органлари фуқаролар онгида атроф табиий муҳитганисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни шакллантиришмақсадида ҳаммадан кўра яхши тайёргарлик кўрган жамоатчиларданэкологик қонунларни ташвиқ этувчи гуруҳлар тузадилар.Бундан ташқари, экологик ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида турларигақарши кураш бўйича махсус гуруҳлар ҳам тузилади. Республикамиздашундай гуруҳлардан бири сифатида балиқ захираларинимуҳофаза қилувчи гуруҳ фаолият юритмоқда.Ички ишлар органлари билан маҳалла посбонларининг ўзароалоқалари қонунийлик, ҳамкорлик ва илмийлик принципига асосланади.Ўзаро алоқалар соҳасидаги қонунийлик принципи ички ишларорганлари ходимлари ва маҳалла посбонларининг тегишли муаммоларнибиргаликда ечишда қонунларга қатъий амал қилишларини назардатутади. Ҳамкорлик принципи ишчанлик, ўзаро ёрдам ва томонларнингўзаро муносабатларида хайрихоҳликни, илмийлик принципиэса ўзаро алоқаларнинг илмий асосланганлигини назарда тутади.Бунда ички ишлар органлари ходимлари билан маҳалла посбонларинингўзаро алоқалари бевосита патрулликларни амалга ошириш,овчилик хўжаликлари ва ўрмонзорларни, қимматли ва ноёб балиқларнингувилдириқ қўядиган жойларини ва бошқа ҳудудларни айланибчиқишларида катта аҳамият касб этади. Ички ишлар органлари ходимларибундай кичик гуруҳларга нисбатан кўпроқ тажрибага эгабўлганликлари учун улар патрулликларни уюштиришда раҳбарликниамалга оширишлари шарт. Тажрибали ходимлар маҳалла посбонларибилан биргаликда навбатчилик қилаётган вақтларида табиий ресурсларниқўриқлаш жараёнида келиб чиқадиган нохуш ҳолатлар, бундайвазиятларда бажариладиган ҳаракатларнинг ўзига хослиги, ҳуқуқбу-37

зарларни ушлаш усуллари ва бошқа масалалар ҳақида сўзлаб беришларикерак.Булардан ташқари, ички ишлар органлари ўзларининг табиатнимуҳофаза қилиш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг56-моддасида ва «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмаларитўғрисида»ги қонунда кўрсатиб ўтилган бошқа ташкилотларгатаянадилар. Улар касаба уюшмалари ташкилотлари билан бевоситашаҳар ҳудудлари, шаҳар ташқарисидаги дам олиш ва чўмилишжойларининг санитария ҳолатларини назорат қилишда ҳамкорликқиладилар.Ички ишлар идоралари касаба уюшмалари билан бирга ваколатларигакирувчи (ўрмонлар ва ўсимликлар дунёсини йўқ қилиш, овқилиш ва балиқ тутиш қоидаларини бузиш, ўрмон ҳуқуқбузарликларикаби) ишларни кўриб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, меҳнат жамоаларинингбарча аъзоларига экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдиниолишда катта таъсир кўрсатади.Ички ишлар органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятинимувофиқлаштириш экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашгакомплекс ёндашиш имконини беради. Комплекс режалар ички ишларорганлари ва жамоат ташкилотларининг кучларини бирлаштиришнингсамарали шаклидир. Комплекс режалар республикамизнинг бутунҳудудида, вилоятлар, туманлар ҳудудларида табиатни муҳофазақилиш масалаларини ҳал этишда, экологик қонунларни бузувчиларгақарши курашни режали асосда йўлга қўйишда, экологик ҳуқуқбузарликларнинголдини олиш ва ишонтириш, мажбурлаш, тарбиялашчораларини қўллашда алоҳида аҳамият касб этади.Ички ишлар органларининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятидаоммавий ахборот воситаларидан фойдаланишлари мавжудэкологик ҳуқуқий профилактик чоралар ичида алоҳида ўрин тутади.Аниқ мавзулардаги мақолалар ва эшиттиришлар ҳамда кўрсатувларнингйўналиши ва мазмуни ойлик ва чораклик режалар билантартибга солиниши ҳамда ҳар бир муайян ҳудуддаги вазият билантўлиқ мос келиши керак. Буларга мақолалар, репортажлар,фельетонлар, сатирик кўрсатувлар, ички ишлар органлари ходимларибилан жамоатчилик биргаликда ўтказган рейд материаллари вабошқалар киради.Ички ишлар органларининг табиатни муҳофаза қилиш борасидааниқлаган камчиликларни бартараф қилиш ва илғор тажрибаларни38

жорий этишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишимақсадга мувофиқдир.Республикамизда бу ишларни йўлга қўйишда бой тажриба мавжуд.Матбуотимизда, жумладан «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози»,«Постда» каби газеталарда, республикамиз радио ва телевидениесидаички ишлар органлари ходимлари, уларнинг жамоатчи ёрдамчиларидоимий равишда чиқишлар қилиб турадилар. Улар ўзларининг бу чиқишларидатабиат бойликларини муҳофаза қилиш, мамлакатимизтабиий бойликларига нисбатан ёвузларча муносабатда бўлаётганларга,ўрмонлар, атмосфера ҳавоси, дарёлар ва бошқа сув ҳавзалариниифлослантираётганларга, браконьерларга қарши кураш олиб боришгаоид муаммоларни кўтариб чиқадилар. Оммавий ахборот воситаларидагибундай чиқишлар албатта ўзининг ижобий натижасини беради.Хуллас, ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлашда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдафаолият юритишлари бизни ўраб турган атроф табииймуҳитни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, аҳоли учун қулайтабиий муҳит яратиш, республикамиз фуқароларининг қулайтабиий муҳитга бўлган конституцион экологик ҳуқуқларинитаъминлаш, қисқача айтганда, ҳозирги ва келажак авлод учун онатабиатни асрашга хизмат қилади.3-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганлари билан ҳамкорлигиЎзбекистон Республикасининг мустақил ривожланиши мобайнидадавлатни бошқариш ва демократик ислоҳотларни амалга оширишдафуқароларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш зарурлигиаён бўлди. Зеро, бу мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этишнингасосий талабидир. Адолатли жамиятда халқ – давлат ҳокимиятинингбирдан-бир манбаи саналади.Фуқаролик жамияти, албатта, кучли давлатдан кучли жамиятсари босқичма-босқич ўтиш орқали қурилади. Бунда давлат ташқисиёсат, мудофаа, жамият хавфсизлигини таъминлаш, молия ва солиқтизимини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш каби умуммиллийвазифаларни амалга оширади, бошқа масалалар эса, ЎзбекистонПрезиденти И.Каримов таъкидлаганидек, «марказдан жойларга, жамоатташкилотларига ҳамда аста-секин фуқароларнинг ўзини ўзи39

бошқариш органлари зиммасига юклатилади» 1 . Чунки фуқароликжамияти ўзини ўзи бошқариш органларини фаоллаштириш орқалибарпо этилади.Жамиятимизда тинчлик, осойишталик, халқимизнинг осудатурмуш кечириб, хотиржам меҳнат қилишини таъминлашда маҳаллааҳлининг хизмати катта. Қайси маҳаллада тинчлик бўлса, у ердафаровонлик бўлади.Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш, яъни бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,уларга қарши кураш ва уларни очишдаги ҳамкорлиги, жамоат ташкилотларибилан бўлган ҳамкорлиги каби, фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органлари билан ҳам тўғри йўлга қўйилиши ижобийсамара беради.Ҳозирги кунда бошқа соҳалар каби ички ишлар идораларида ҳамизчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлардан кўзланганмақсад халқимизнинг тинч ва фаровон турмуш тарзини таъминлаш,жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг демографикҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир маҳалла ҳудудидаички ишлар идораларининг асосий қуйи тизими ҳисобланган милициятаянч пунктларини ташкил этиш орқали бевосита аҳоли яшайдиганжойларда, маҳаллаларда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ҳамдаэкологик қонунларнинг амал қилишини таъминлаш мақсадида ичкиишлар идоралари ходимларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришорганлари ва бошқа шу каби жамоат уюшмалари билан бевоситаҳамкорлигини йўлга қўйишдир.Ички ишлар органлари экологик қонунлар ижросини таъминлашдафуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликқилар экан, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларигааввало нималар киради?» деган савол туғилиши табиий ҳол. ЎзбекистонРеспубликасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»гиқонунининг 7-моддасига асосан қуйидагилар фуқароларнингўзини ўзи бошқариш органларидир:– шаҳарча, қишлоқ, овуллар фуқароларининг, шунингдек шаҳар,шаҳарча, қишлоқ ва овуллардаги маҳалла фуқароларининг йиғини(вакиллар йиғилиши) (бундан буён матнда фуқаролар йиғини дебюритилади);1 Каримов И. А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболинингасосий тамойиллари. – Т., 1995. – Б. 16.40

– фуқаролар йиғинининг кенгаши;– фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйичакомиссиялар;– фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссияси;– туман марказидан олисда жойлашган ва бориш қийин бўлганшаҳарлар, қишлоқлар ва овулларда қонун ҳужжатларида назарда тутилганҳолларда тузиладиган маъмурий комиссия (бундан буёнматнда маъмурий комиссия деб юритилади) 1 .Юқорида қайд этилган моддага биноан, ички ишлар органларифуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ичида биринчинавбатда фуқаролар йиғини билан, ҳамма соҳада бўлгани каби, экологикқонунларнинг ижросини таъминлашда ҳам мустаҳкам алоқадабўладилар.Фуқаролар йиғини тўғрисидаги қоида Ўзбекистон Республикасининг«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»гиқонунининг 9-моддасида берилган. Унга кўра, фуқаролар йиғини –фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг юқори органи бўлиб, аҳолиманфаатларини ифодалаш ва унинг номидан тегишли ҳудудда амалқилувчи қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эгадир.Фуқаролар йиғинида 18 ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ,овул ва маҳалла ҳудудида доимий яшаётган шахслар қатнашадилар.Фуқаролар йиғини ўзининг ваколатларига эга бўлиб, бу ваколатларданайримлари – аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва уларнингсанитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режасиниишлаб чиқиш, тасдиқлаш; қонунлар ва бошқа қонун ости ҳужжатларининг,шунингдек ўз қарорларининг ижро этилиши бўйича жамоатчиликназоратини амалга ошириш; атроф муҳитни муҳофаза қилишва ободонлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасидатегишли ҳудудда жойлашган корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарларинингҳисоботларини эшитиш; ободонлаштириш ишлариниўтказиш учун аҳолидан ихтиёрийлик асосида маблағ тўплаштўғрисида қарорлар қабул қилиш; ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришва санитария-тозалаш ишларини ўтказиш учун тегишли ҳудуддажойлашган корхона ва ташкилотларнинг маблағларидан шартномаасосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; атроф табииймуҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашиш каби ваколатлари – эколо-1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1999. –№ 5. – 110-м.41

гияга оид бўлиб, бу ваколатларини амалга оширишда ички ишларорганлари, жумладан профилактика инспекторлари, экология ва тозаликнимуҳофаза қилувчи алоҳида милиция бўлимлари билан ҳамкорликдаиш олиб борадилар.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иккинчитаркибий қисми фуқаролар йиғинининг кенгашидир. Бу кенгаш фуқароларйиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар ўзини ўзибошқариш органларининг фуқаролар йиғинлари оралиқ давридагижорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининграиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятинингасосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг раислари вафуқаролар йиғинининг масъул котибидан иборат таркибда тузилади.Фуқаролар йиғини кенгашининг экология борасидаги ва экологикқонунларнинг ижросини таъминлашдаги ваколатлари қуйидагиларданиборат:– аҳолининг уйлари, ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларниободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ораста сақлаш, тарих вамаданият ёдгорликларини таъмирлаш ишларида ихтиёрийлик асосидақатнашишларини ташкил этиш;– ёнилғи, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сувдан тежамлифойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга қаратилгантадбирларни ўтказиш;– тегишли ҳудуддаги ерларнинг фойдаланилиши ва муҳофазаэтилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;– ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдиниолиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ишлардаҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш;– аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, турар жойлар, мактабларва бошқа таълим муассасаларининг санитария ва экологияҳолатини назорат қилишда кўмаклашиш;– ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, жониворларни сақлашгаоид ветеринария қоидаларига риоя этилишини назорат қилишдакўмаклашиш;– жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларниижтимоий меҳнатга тиклаш ва жиноятчиликнинг олдини олишгадоир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликдаамалга ошириш;42

– илгари судланган ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойилбўлган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш учун фахрийлар,хотин-қизлар ва ёшлар, маданият ва дин вакилларидан ибораткомиссиялар тузиш.Умуман, ички ишлар органлари экологик қонунларнинг ижросинитаъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таркибийқисмларининг ҳар бири билан мустаҳкам алоқада, ҳамкорликдабўлади.Бу жараёнда ўзбек халқининг миллий экологик урф-одатлари,қадриятларини қайта тиклаш, мамлакатимиз келажаги бўлган ёш авлодниэкологик-ҳуқуқий тарбиялаш, жамиятимизга путур етказувчииллат бўлган жиноятчиликка, жумладан экология соҳасидаги жиноятва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда маҳаллаларнингўрни нақадар юксаклигига ўз вақтида тўғри баҳо бериб,уларнинг мавқеини ошириш борасида кенг қамровли ишларни амалгаошириш лозим.Республикамиз ҳудудида қадим замонлардаёқ ўзига хос шарқонадемократик принципларга асосланган ўзини ўзи бошқариш тизимитаркиб топган ва у маҳалла усулида ривожланган.Мустақиллик туфайли «маҳалла» атамаси тарихда биринчи мартаКонституцияга киритилди. Унга аҳоли ўзини ўзи бошқарувинингноёб шакли сифатида конституциявий мақом берилди. ЎзбекистонРеспубликасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларитўғрисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаштўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Шу билан бирга, Республика«Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил этилди.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасигакўра, «шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидагимаҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларйиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йилмуддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайдилар.Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятиниташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади». Бубилан уларнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари қонун йўли биланкафолатланган.Ҳозирда республикамизнинг барча жабҳаларида мустақилликнимустаҳкамлаш, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маданий, маърифийва экологик йўналишлардаги мавқеини кучайтириш, халқ фаровон-43

лигини ошириш, қолаверса, аҳолининг осойишталигини таъминлашдафуқароларнинг иштирокини, ички ишлар органлари билан ҳамкорлигиникучайтириш ишларига маҳаллалар катта ҳисса қўшмоқда.Мактаблар, ўрта махсус ва олий ўқув юрти ёшлари экологикҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари учун жойларда маҳалла оқсоқолларива ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида учрашувларва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳархалқ таълими бош бошқармаси ва республика «Маҳалла» хайрияжамғармаси ҳамкорлигида тайёрланган «Ўқувчиларни тарбиялашдаоила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги» концепциясида уни бажаришдаоила, маҳалла, мактабнинг вазифалари аниқ кўрсатилган бўлиб, уларамалда ўз аксини топмоқда.Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингтегишли қарорлари билан дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбудастурларда бевосита ички ишлар органлари ва фуқароларнингўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа масъул ташкилотларнингҳамкорликда амалга оширадиган тадбирлари ҳам режалаштирилганбўлиб, улар қуйидагилардир:– маҳалла оқсоқоллари (раислари) ва фаолларининг ҳуқуқийбилимларини ошириш бўйича доимий фаолият юритувчи ўқувкурсларини ташкил этиш;– «Энг обод маҳалла» республика экологик кўрик-танловиниқуйидаги асосий мезонлар бўйича ўтказиш:а) ичимлик сувидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш;б) электр энергияси ва табиий газни тежаш;в) ер участкасидан самарали фойдаланиш;г) маиший чиқиндиларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;д) маҳаллаларнинг намунавий санитария ҳолати.– «ЭКОСАН» саломатлик поездини Қорақалпоғистон Республикасива Хоразм вилоятининг экологик аҳволи мураккаб туманларигаюбориш;– маҳалла ҳудудида болалар майдончаларини тиклаш ва реконструкцияқилиш;– маҳаллаларда маънавий-ахлоқий муҳитни, тартиб-интизомнимустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, оилаларва маҳаллаларнинг ўзаро аҳиллигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлардастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;– Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганиш бўйичамаҳаллалар ўртасида кўрик-танловлар ўтказиш;44

– жойларда «Энг яхши маҳалла», «Энг намунали оила», «Намуналипрофилактика инспектори ва педагог-тарбиячи» кўрик-танловлартуркумини ўтказиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларидакенг ёритиш;– «Намунали милиция таянч пункти» республика кўрик-танловиниўтказиш ва ҳоказо.Эътибор берадиган бўлсак, чоғроққина маҳаллада ҳам аҳолинингтурли муаммоларини ҳал қилишга мутасадди бўлган анчагина жамоатташкилотлари, шахслар бор. Булар – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришйиғини, хотин-қизлар қўмитаси, яраштирув комиссияси, профилактика(катта) инспектори ва бошқалар. Ҳамма гап уларнингўзаро ҳамкор бўлиб фаолият кўрсатишида. Қаердаки бунга эришилса,ўша ерда ижобий натижа бўлади, жумладан экология соҳасидагиишларни олиб бориш ҳам шунга яраша бўлади.Президентимиз томонидан 2003 йил – «Обод маҳалла йили»,2004 йил – «Меҳр ва мурувват йили», 2010 йил эса «Баркамол авлодйили» деб эълон қилинганлиги ўз-ўзидан юқоридаги ҳамкорликниянада ривожлантириш, унинг янгидан-янги шаклларини излаб топишнитақозо этади. Зеро, мақсад ҳам шу юртимиз, маҳаллаларимиз, хонадонларимизниобод қилишдан иборат бўлиб, бу йўлда ҳар қанчакуч-ғайрат сарфласа шунча оз.Фуқароларимиз ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлганикаби экология соҳасида ҳам қабул қилинаётган Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва ОлийМажлис қарорлари, шунингдек қонунларимиздаги ўзгаришлардан ўзвақтида воқиф бўлиб боришлари зарур. Буни яхши англаган РеспубликаОқсоқолар Кенгаши ва унинг таркибидаги «Маҳалла» жамғармасиаввало маҳалла оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчиларинингҳуқуқий маданиятини оширишга эътибор қаратмоқда. Шу мақсаддауларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлгақўйилган.Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир инсон бу борада ўз ҳиссасиниқўшса кўзланган мақсадга эришиш мумкин.45

III БОБЭКОЛОГИК ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЮРИДИКЖАВОБГАРЛИК ВА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛО-ГИК ФУНКЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ1-§. Экологик қонунларни бузганлик учунюридик жавобгарлик турлариТабиатни муҳофаза қилишда экологик қонун талабларинибузганлик учун юридик жавобгарлик чораларини қўллаш каттааҳамиятга эга. Ҳозирги кунда ички ишлар органларининг экологикқонунлар ижросини таъминлаш фаолияти ва қонунни бузганлик учунюридик жавобгарлик чоралари давр талаби даражасида, дейишқийин.Шунга қарамай, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиситомонидан қабул қилинган қатор экологик қонунлар ва қонуностинорматив ҳужжатларда табиатни муҳофаза қилишда барча жамиятаъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, ер ости ва ўрмонбойликлари, атмосфера ҳавоси, сув ресурслари ҳамда атрофимизниўраб турган табиатга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан онглимуносабатда бўлишга асосий эътибор берилган.Жумладан, экологик қонунларни бузганлик учун жавобгарликмасаласи Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиштўғрисида»ги қонунида умумлаштирилган тарзда берилган.Мазкур қонуннинг 47-моддасига кўра, «айбдор бўлган шахсларЎзбекистон Республикасининг қонунларига биноан интизомий,маъмурий, жиноий ва бошқа йўсиндаги жавобгарликка тортиладилар»1 .Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар асосида қуйидаги хулосагакелиш мумкин: биринчидан, юридик жавобгарлик ижтимоий жавобгарликнингбир тури сифатида намоён бўлади ва шаклланиб, такомиллашибборади; иккинчидан, юридик жавобгарлик давлат мажбурловтаъсирининг шаклларидан ёки турларидан бири ҳисобланади.1 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1993. –№ 1. – 38-м.46

Экология соҳасидаги юридик жавобгарлик экологик қонунчиликнингбузилиши ва табиий муҳитга зарар етказилиши натижасидакелиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатдир. У экологик қонунларни бузганликучун давлат органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларидабелгиланган мажбурий таъсир чораларини қўллашданиборат.Экология соҳасида юридик жавобгарликка тортишнинг асосийшарти табиатга зарар етказувчининг айбидир. Айб ҳуқуқбузарнингсодир этган қилмиши, манфаат ва мақсадларига субъектив муносабатларидаўз аксини топади. Табиатни муҳофаза қилувчи қонунчиликайбнинг икки шакли – қасд ва эҳтиётсизликни назарда тутади.Экологик қонунларни қасддан бузган шахс ўзининг хаттиҳаракатиоқибатида атроф-муҳитга зарар етишини англаб етади вабуни хоҳлайди (тўғри қасд) ёки онгли равишда зарарли оқибатларкелиб чиқишига йўл қўяди (эгри қасд). Айбдор қилмишининг мотивва мақсадлари турлича бўлиши мумкин: ғаразли манфаатдорлик –дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиш, шахсий эҳтиёжи ёхудсотиш учун гўшт ёки териларни ўлжа қилиш (ноқонуний ов)ҳаракатлари ва бошқалар.Эҳтиётсизлик туфайли қонун бузилиши ва табиатга зарар етишибепарволик, совуққонлик, ўзига ортиқча ишониш каби ҳаракатлароқибатида келиб чиқади. Бунда айбдор шахс табиатдан фойдаланишқоидаларини бузаётганлигини англаб етади ёки англаб етиши лозимбўлади, лекин бунга бефарқлик билан қарайди ёхуд зарарли оқибатларнинголдини олишига асоссиз ишонади.Экологик қонунларни бузганлик учун юридик жавобгарликнингинтизомий, маъмурий, фуқаровий ва жиноий турлари белгиланган.Экологик қонунларни бузганлик учун қўлланиладиган юридикжавобгарлик чоралари орасида и нтизомий- ҳуқуқий жавобгарликалоҳида аҳамиятга эга. Шахсни экологик қонунларни бузганлигиучун интизомий жавобгарликка тортишдан асосий мақсадэкологик тартибни бузганлик, содир этилган ҳуқуқбузарлик учунмоддий ва маънавий жавобгарликни ҳис этиш, қонун бузилиши ҳолларининголдини олиш, фуқароларнинг экологик ҳамда меҳнат қонунларига,меҳнат интизомига риоя қилиши ва ўз бурчини масъулиятбилан бажаришини таъминлашдан иборат.Экологик қонунларни бузганлик учун интизомий жавобгарликайбдор шахснинг қилмишида интизомий ҳуқуқбузарликлар таркиби47

мавжуд бўлганида амалдаги қоидаларга биноан қўлланилади. Унингқўлланишига шахснинг ўз меҳнат мажбуриятларини масъулият биланбажармаслиги оқибатида табиатни муҳофаза қилиш қоидаларинингбузилиши, табиий объектлар ва мамлакатимиз экологик тизимигазарар етказилиши асос бўлади.Интизомий жавобгарлик айбдорларга хизмат фаолияти биланбоғлиқ ҳолларда қўлланилади. Масалан, ердан фойдаланувчи меҳнатмажбуриятларини яхши бажармаса ва бунинг натижасида ердан самаралифойдаланиш ва агротехника қоидалари бузилса, ерни муҳофазақилиш чоралари кўрилмаса, унга нисбатан интизомий жавобгарликчорасини қўллаш мумкин 1 .Интизомий жавобгарликнинг субъектини – жисмоний шахслар,объектини – корхона, муассаса ва ташкилотларнинг низомига асосанбелгиланган иш тартиби ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларталабига риоя қилмаслик ташкил қилади.Интизомий жавобгарлик интизомий ҳуқуқбузарлик содир қилганшахснинг иш жойидаги маъмурият томонидан ёки юқори турувчиорганлар томонидан ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан қўлланилади.Экологик қонунларни бузганлик учун интизомий жавобгарликкорхона, муассаса ва ташкилотлар билан меҳнат муносабатларидабўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Экологик ҳуқуқбузарликларучун интизомий чоралар қўллаш учун ходимга табиий ресурсларданфойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш вазифалари юклатилганбўлиши лозим.Интизомий ҳуқуқий жавобгарлик бир қатор ўзига хос жиҳатларгаэга:биринчидан, у маъмурий ёки жиноий жавобгарликка нисбатаноддийроқ ва енгилроқдир;иккинчидан, интизомий жавобгарликка тортишда айбдоргамоддий ёки мулкий хусусиятга эга чораларни қўллаш назардатутилмайди;учинчидан, интизомий жавобгарлик жамоаларнинг ўзлари томониданқўлланилади.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасигамувофиқ, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчитомонидан хайфсан ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан1 Усмонов М. Ер ва қонун. – Т., 1994. – Б. 149.48

ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш каби интизомий жазо чоралариқўлланилади.Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш, меҳнатшартномасини бекор қилиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.Меҳнат кодексининг мазкур моддасида назарда тутилмаганинтизомий жазо чораларини қўллаш тақиқланади.Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишигақарши кураш чораларидан бири – интизомий тарздаги моддийсанкцияларни қўллаш. У режа, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва атроф-муҳитнимуҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилмаганлиги,табиий захиралардан фойдаланиш меъёрлари ва қоидаларини бузганлик,ишлаб чиқариш чиқиндиларини тозалаш ва қайта ишлаштадбирларини амалга оширмаганлик учун маошга қўшиб бериладиганмукофотдан маҳрум қилишда ифодаланади 1 .Интизомий жазони қўллашда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнингоғирлик даражаси, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинголдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Ҳар бир ножўяхатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланишимумкин.Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёкиқарор ходимга имзо чектириб маълум қилинади.Интизомий жазо чораси берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)ёки қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг184-моддасида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.Маълумки, табиатни муҳофаза қилувчи махсус орган (ер, сув, ўрмонларнимуҳофаза қилиш, овчилик инспекциялари) ходимларинингҳамда ички ишлар органларининг интизомий жавобгарлиги алоҳидақоида асосида тартибга солинади.Табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаинтизомий жазо чораларини қўллашда Меҳнат кодексининг интизомийжавобгарликка бағишланган умумий қоидалари татбиқ этилади.Демак, ҳар бир корхона, муассаса ва ташкилот ўз низоми ва йўриқномалариниишлаб чиқиш, қабул қилиш ва такомиллаштиришда ҳамдаички меҳнат тартиби қоидаларини бузган шахсларни интизомийжавобгарликка тортишда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат1Мирзаев Т. Экологияга оид қонунлар ижроси устидан прокурорназоратининг тавсифи. – Т., 2000. – Б. 35.49

кодексидан ҳуқуқий асос ва манба сифатида фойдаланиши ҳамдаунинг барча талабларига амал қилиши шарт.Экологик қонунларнинг ижросини таъминлаш фаолиятини бузганликучун қўлланиладиган юридик жавобгарлик турларидан янабири м а ъ м у р и й-ҳ у қ у қ и й ж а в о б г а р л и к д и р.Маъмурий жавобгарлик юридик жавобгарликнинг турлариданбири бўлиб, давлат ва жамоат бошқарувининг турли соҳаларида,шунингдек табиатни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келадиган ижтимоиймуносабатларнинг ўзига хос йўсин ва усулларда ҳимояқилинишини таъминлашга қаратилган 1 .Маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлик – юридик жавобгарликнингэкологик қонунларни бузганлик учун энг кўп қўлланиладиган тури.Унинг кўп қўлланишига сабаб айнан экологик маъмурий ҳуқуқбузарликларнингкўп содир этилишидир.Экологик маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасижиноий ҳаракатларга нисбатан камроқ бўлса-да, уларнинг кўплаб содирэтилиши натижасида рўй берувчи умумий экологик зарар жиноийҳаракатлар келтириб чиқарадиган зарардан юз чандон ошиб тушади.Маъмурий-ҳуқуқий жавобгарликка тортишнинг асоси ва таърифиЎзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексида кўрсатилган.Ушбу қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмига асосан, «маъмурийҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига биноан маъмурийжавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнингҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига,табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасдданёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликтушунилади».Экологик маъмурий-ҳуқуқий жавобгарликнинг мақсади маъмурийҳуқуқбузарлик содир этган шахсни барча қонунлар каби, экологикқонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш,шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ҳам, бошқа шахсларнинг ҳамянги ҳуқуқбузарликлар содир этишларининг олдини олишдан иборат.Экологик қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликсубъектлари фуқаролар ва мансабдор шахслардир. Маъмурийжавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддасида маъмурий жавобгарликкатортилиш ёши кўрсатилган бўлиб, унга асосан маъмурий1 Файрадова У. Ш. Административная ответственность за нарушениеприродоохранительного законодательства. – Баку, 1989. – С. 55.50

ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслармаъмурий жавобгарликка тортиладилар.Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги Маъмурий жавобгарликтўғрисидаги кодекснинг 15-моддасида кўрсатилган бўлиб,унга асосан барча соҳалардаги каби, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғинимуҳофаза қилиш соҳасида ўзларининг хизмат вазифаларини бажармаганёки етарли даражада виждонан бажармаган мансабдоршахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мансабдоршахсларига экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликалоҳида йўриқнома 1 асосида ҳам қўлланилиши мумкин.Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексининг VIII боби табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатданфойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликнибелгилайди ва 65–96-моддаларни ўз ичига олади.Ушбу кодекснинг 23-моддасига биноан, маъмурий ҳуқуқбузарликсодир этган шахсга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилишимумкин:а) жарима;б) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланганёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти биланолиб қўйиш;в) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланганёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;г) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспортвоситасини бошқариш, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;д) маъмурий қамоққа олиш.Лекин ушбу маъмурий жазо чораларининг ҳаммаси ҳам ЎзбекистонРеспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексигаасосан экологик ҳуқуқбузарлик учун қўлланилмайди.Юқорида санаб ўтилган маъмурий жазо чоралари ичидан фақаттабиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидагиҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган маъмурий жазо чоралариникўриб чиқамиз.1Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари мансабдоршахслари томонидан табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишсоҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликни татбиқ этиштўғрисидаги йўриқнома. – Т., 1998. – Б. 51.51

Ж а р и м а. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликтўғрисидаги кодексининг 25-моддасида жарима кўрсатилган бўлиб,унга асосан, жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдоршахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.Жарима маъмурий жазо чораси сифатида Ўзбекистон РеспубликасиМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 65–96-моддаларида қайд этиб ўтилган экологик ҳуқуқбузарликларнингбарчаси учун қўлланилади.Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганвақтда, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарликаниқланган вақтда белгилаб қўйилган энг кам ойлик ишҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори энг камиш ҳақининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса – ўнданбир қисмидан кам бўлмаслиги керак.Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори энг камиш ҳақининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса – ўн баравариданошмаслиги керак. Қонунларда назарда тутилган айрим ҳоллардабаъзи ҳуқуқбузарликлар учун фуқароларга – энг кам иш ҳақинингюз бараваригача ва мансабдор шахсларга – юз эллик бараваригачамиқдорда жарима солиниши мумкин.Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари биланбелгиланган жариманинг энг кўп миқдори Ўзбекистон РеспубликасиМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6-моддасига биноанфуқароларга – энг кам иш ҳақининг уч бараваридан, мансабдоршахсларга эса – беш бараваридан ошмаслиги керак.Экологик қонунчиликни бузишда айбдор бўлган фуқаролар,шунингдек ушбу соҳада ўрнатилган тартибга риоя этилиши бўйича ўзхизмат вазифаларини ижро этишда чоралар кўриши лозим бўлганмансабдор шахслар жаримага тортиладилар.Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексининг 332-моддасига биноан, жарима ҳуқуқбузар томониданунга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлабўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилганёки протест билдирилган тақдирда – шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганитўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кунданкечиктирмай тўланиши лозим.52

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақилиш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-онаси ёки уларўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жаримаҳуқуқбузар томонидан Ўзбекистон Республикаси жамғарма банки муассасасигатўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзидаундириб олинадиган жарима бундан мустасно.Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексининг 333-моддасига асосан, ҳуқуқбузар жаримани юқоридакўрсатилган муддат ичида тўламаган тақдирда, жарима солиш тўғрисидагиқарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижроэтиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларгамувофиқ жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасиданёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учунюборилади.Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жариманиҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, пенсияси ёкистипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложибўлмаса, уни ундириб олиш суд ижрочиси томонидан жарима солиштўғрисида тегишли орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор асосидаҳуқуқбузарнинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унингҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.Жарима, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ,ижро ҳужжатлари бўйича ундириб олиниши мумкин бўлмаганмол-мулкдан ундириб олиниши мумкин эмас.Маъмурий жазо чораларининг навбатдагиси ҳ а қ и н и т ў л а шш а р т и б и л а н о л и б қ ў й и ш чораси бўлиб, бу жазо чораси ЎзбекистонРеспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексинингVIII бобида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар, яъни табииймуҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларучун кўзда тутилмаган.М у с о д а р а қ и л и ш. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишқуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодарақилиш шу ашёнинг ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлатмулкига ўтказишдан иборатдир.Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун мусодара қилишжазо чораси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексининг фақат 90 ва 94-моддаларида кўзда тутилган.90-модда «Ов қилиш ёки балиқ тутиш қоидаларини, шунингдек,53

ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалгаошириш қоидаларини бузиш» деб номланиб, шу модданинг иккинчиқисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни «тегишли рухсатибўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда,тақиқланган қуроллар ёки усуллар билан ов қилиш ёки балиқтутиш, шунингдек ов қилиш ёки балиқ тутишнинг бошқа қоидаларинимунтазам равишда бузиш» учун ҳамда 94-моддада кўрсатилган«ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилибюбориш, ўлжа қилиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига,сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўлишимумкин бўлган бошқа ҳаракатлар содир этиш» каби ҳуқуқбузарликларучун белгиланган.Бу маъмурий жазо чораси, қоидага асосан, табиатни муҳофаза қилишҳақидаги қонунчиликни бузувчи браконьерларга нисбатан қўлланилади.Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ов қилиш ва балиқтутиш қоидаларини бузганлик учун ноқонуний ов қилиш ва балиқ тутишвоситалари (ов милтиқлари, қопқонлар, тузоқлар, тўрлар ва бошқаов воситалари) ҳамда қўлга киритилган ов маҳсулотлари олиб қўйилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28октябрдаги 508-сонли «Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш,уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисигаолиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида»ги қарорибилан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш,уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисигаолиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиштартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ноқонуний ов ва балиқ тутишнинганиқланган маҳсулоти олиб қўйилади ва қонун бузилишинианиқлаган шахсларда тақдирлаш сифатида қолдирилади (кўпи биланбир бош туёқли ҳайвон гўшти, умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқбўлмаган миқдордаги ёввойи қуш, балиқ), тайёрлов ташкилотларигатопширилиши шарт бўлган мўйна бундан мустасно. Туёқли ҳайвонларнингбошқа гўшти ва балиқ тайёрлов ва савдо ташкилотларига,болалар уйларига, кексалар уйларига, мактаблар ва касалхоналаргабелгиланган тартибда топширилади 1 .Ов қилиш ва балиқ тутиш воситаларини олиб қўйиш, ов қилиш вабалиқ тутиш қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш тегишли1 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. – 2004. –№ 10. – 102-м.54

назорат қилувчи органлар ҳамда ички ишлар органлари ходимларитомонидан амалга оширилади.Ноқонуний ов ёки балиқ тутиш воситаларини ва қўлга киритилганмаҳсулотларни браконьерлардан олиб қўйиш ҳақида ички ишларорганлари ходимлари ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳодисаси учун ов қилишва балиқ тутиш қоидалари бузилган ҳолат аниқланганидан сўнг 24соатдан кечикмай баённома тузишлари шарт.Баённома – ҳуқуқбузарлик фактини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчива маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқишучун асос бўлиб хизмат қилувчи зарур процессуал ҳужжат. Шубоис ҳам ички ишлар органлари ходимлари баённома тузишнинг ўрнатилганшаклига қатъий амал қилишлари шарт. Ўзбекистон РеспубликасиМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддасигабиноан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада: шубаённома тузилган сана ва жой, баённомани тузган шахснинг лавозими,фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оидмаълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва буҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликниназарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчиларбўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари;ҳуқуқбузарнинг тушунтириши; ишни ҳал қилиш учун зарур бўлганбошқа маълумотлар кўрсатилади.Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содирэтган шахс томонидан, гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирдаэса мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан боштортган тақдирда баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. У баённоманингмазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтиришва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишданбош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга Ўзбекистон РеспубликасиМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасиданазарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бухусусда баённомага ёзиб қўйилади.Маъмурий тартибда мусодара қилинган ва олиб қўйилганбраконьерлик маҳсулотлари айбдор шахсни етказилган зарарниқоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.Зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари ЎзбекистонРеспубликаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасида кел-55

тирилган бўлиб, бу асосларга биноан ҳуқуқбузар шахс етказилганзарар ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши лозим.Ҳуқуқбузардан олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларнингқиймати тегишли суд органларига тақдим этиладиган фуқароликдаъвосининг суммасига қўшиб ҳисобланмайди.М а х с у с ҳ у қ у қ д а н м а ҳ р у м э т и ш муайян шахсга берилганмахсус ҳуқуққа нисбатан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундайҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 15 кундан кам бўлмаслиги керак.Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатанов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.Маъмурий жазонинг бу турида, содир қилинган экологик ҳуқуқбузарликҳолатининг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, айбдорликдаражаси, айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларинобатга олиниб, у туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйичасудьяси томонидан уч йилгача бўлган муддатга қўлланилади.Экологик ҳуқуқбузарликлар учун бу жазо тури Ўзбекистон РеспубликасиМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасииккинчи қисмидаги қилмиш учун назарда тутилган.М а ъ м у р и й қ а м о қ қ а о л и ш. Бу жазо чораси ЎзбекистонРеспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 29-моддасида белгиланган бўлиб, унга асосан маъмурий қамоққа олишуч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартибишароитида эса жамоат тартибига тажовуз қилингани учун – ўттизсуткагача муддатга қўлланилади. Бу жазо чораси туман (шаҳар) судинингмаъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан, фавқулодда ҳолаттартиби шароитида эса ҳарбий комендант ёки ички ишлар органинингбошлиғи томонидан ҳам белгиланади.Ушбу жазо чораси ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлганаёллар, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахслар,ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ҳамда биринчи ва иккинчигуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.Экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазочораси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидагикодексининг 60-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яънитабиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузганлик учун белгиланган.Экологик қонунчиликни бузганлик учун шахсни маъмурий жавобгарликкатортиш асослари ва шартларини Ўзбекистон РеспубликасинингМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тақиқланганқилмишни содир этиш, бу шахсларнинг айби ва улар томони-56

дан экологик ҳуқуқбузарликлар содир этиш натижасида келтирилганёки келтирилиши мумкин бўлган зарарли оқибатлар ташкил этади.Экологик қонунларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликкатортиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликтўғрисидаги кодексининг 242-моддасида қайд этиб ўтилган органлар(мансабдор шахслар) ҳамда махсус органлар ичидан шу соҳага, яъниатроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидагиҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни қўллашваколатига эга бўлган органларнинг қарорларига биноан амалгаоширилади.Шундай органлардан бири ички ишлар органларидир. Ҳар йилиЎзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасиЎзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларибилан ҳамкорликда, «Ўзнефтгаз» инспекциясини жалб этган ҳолда,республиканинг барча ҳудудларида икки босқичдан иборат «Тозаҳаво» тадбирини ўтказади. «Тоза ҳаво» тадбирини ўтказиш давридаавтотранспорт корхоналари (АТК), автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари(АЁҚШ), автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияларива автомобилларнинг экологик ҳолати текширилади 1 .Экологик қонунларнинг ижросини таъминлаш ва уни бузганликучун қўлланиладиган юридик жавобгарликнинг турларидан яна бириф у қ а р о в и й - ҳ у қ у қ и й ж а в о б г а р л и к д и р. Бу жавобгарликэкологик ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши натижасида етказилганмулкий зарар оқибатида келиб чиқади.Фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик экология соҳасида содирэтилган ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган иқтисодий ва экологикзарар учун қўлланилади.Иқтисодий зарар табиий объектларнинг нобуд бўлиши, бузилиши,йўқ бўлиб ва камайиб кетиши ҳамда табиий ресурслардан фойдаланувчиларнингхўжалик манфаатларига зиён етказилишида намоёнбўлади.Экологик зарар табиий шароитнинг ёмонлашуви, табиий объектларнингсон ва сифат жиҳатдан салбий ўзгаришларида намоён бўлиб,бунда инсонларнинг тоза, соғлом ва қулай табиий муҳитда яшашгабўлган ҳуқуқлари бузилади. Масалан, атмосфера ҳавосининг ифлос-1 Атмосфера ҳавосининг ҳолатига кўчма манбаларнинг ифлослантирувчитаъсири // Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит муҳофазаси ва табиийресурслардан фойдаланишнинг ҳолати тўғрисида Миллий маъруза (2002–2004 йиллар). – Т., 2006. – Б. 25–26.57

ланиши оқибатида одамларнинг яшаш шароити ёмонлашиб, уларнингсоғлиғига зарар етказилиши мумкин. Экологик зарар инсонларнингсоғлиғи ҳамда келажак авлодларнинг саломатлигига зиён етказишимумкин 1 .Ушбу турдаги жавобгарликка тортишдан мақсад экологик қонунталабларини бузганлик оқибатида етказилган зарарни ўз вақтидақоплашдан иборат.Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг «Табиатнимуҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунида табиатни муҳофаза қилишқонунларини бузиш оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплашмасаласига алоҳида эътибор берилган. Мазкур қонуннинг 49-моддасидабелгиланган қоидага кўра, «атроф табиий муҳитга зарар етказганкорхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳамда айрим шахсларетказган зарарни, шу жумладан бой берган фойда ўрнини қонунларгамувофиқ қоплашлари шарт. Экология талабларини бузганликда айбланаётганларнингмаъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишиуларни атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятиданозод этмайди» 2 .Мазкур модда матнидан кўриниб турибдики, экологик қонун талабларинибузганлик натижасида етказилган зарар ва бой берилганфойданинг ўрни тўлиқ қопланиши шарт.Атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш ҳамда шумасала билан боғлиқ мажбурият ва битимларни тўғри амалга оширишва қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси билантартибга солинади.Фуқаролик кодексининг 985-моддаси айнан шу каби масалаларгабағишланган бўлиб, зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумийасосларини тартибга солади.Атроф табиий муҳитга етказилган зарарнинг ўрни, юқорида қайдэтилган қонунлар талабларидан ташқари, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ўрнатилган тарифларгамувофиқ ҳам тўлиқ ундирилади. Масалан, ҳайвонот ваўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши сабаблиетказилган зарарнинг ўрнини қоплаш Ўзбекистон Республикаси1 Экология ҳуқуқи / Масъул муҳаррир М.Б.Усмонов. – Т., 2001. – Б. 113.2 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1993. –№ 1. – 38-м.58

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сонли «Биологияресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасигаолиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратникучайтириш тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинган 1 .Мазкур қарор билан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлариданфойдаланганлик учун тўловлар сифатида тушган маблағлар, жаримасуммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжжатларинибузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларнитақсимлаш тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, ушбу низомнинг2-иловаси ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун тўловлармиқдорини белгилайди. Мазкур низомнинг 2-иловаси «Ҳайвонотдунёсидан фойдаланиш тартиби бузилиши сабабли етказилган зарармиқдорини ҳисоблаш учун тўловлар миқдори» деб номланади ва ундаҳайвонларнинг турлари, уларга нисбатан зарар етказганлик учун тўловлармиқдори, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ва ташқи иқтисодийфаолият билан шуғулланмайдиган юридик шахслар учун энг камойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент сифатида (сўмда), хорижийфуқаролар ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодийфаолиятни амалга оширувчи юридик шахслари учун (АҚШдолларида) тўловлар миқдори белгиланган.Фуқаровий ҳуқуқий жавобгарликнинг субъекти барча юридик важисмоний шахслардир.Табиатга етказилган зарарни қоплаш суммасининг миқдоримахсус қонунчилик билан тартибга солинмайдиган ҳолларда фуқароликқонунчилигининг умумий қоидалари бўйича фуқаровий-ҳуқуқийжавобгарлик қўлланилади 2 .Экологик қонунларнинг ижросини таъминлаш ва бу фаолиятнибузганлик учун қўлланиладиган юридик жавобгарлик турлариданбири – ж и н о и й - ҳ у қ у қ и й ж а в о б г а р л и к.Жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик экологик қонун талабларини ватабиатни муҳофаза қилишга оид қонунларни бузиб, жиноий ҳуқуқбузарлик,яъни жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қўлланилади.У бошқа юридик жавобгарликлар турларига нисбатан анча оғирдир.1 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами. – 2004. –№ 10. – 102-м.2 Холмўминов Ж. Т. Экологик қонун талабларини бузганлик учун фуқаровий-ҳуқуқийжавобгарлик муаммолари // Хўжалик ва ҳуқуқ. – 2001. – № 2. –Б. 17–20.59

Экологик қонунларни бузганлик учун жиноий жавобгарликниқўллашдан асосий мақсад ушбу жиноятларнинг олдини олиш, уларгақарши курашиш ҳамда содир этилган жиноятлар учун тегишли жазотайинлашдан иборат.Экологик жиноятлар жамият учун ўта хавфлилиги билан бошқалариданажралиб туради. Бу жиноятларнинг хавфлилик томони шундаки,уларнинг содир этилиши оқибатида атроф табиий муҳит изданчиқади, ундаги мувозанат бузилади, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси қирилиб,уларнинг ноёб турлари йўқолиб кетади, одамларнинг оммавийкасалланиши, ўртача умри камайиши, инсон организмида моддаларалмашинувининг бузилиши билан боғлиқ қатор касалликларнингкелиб чиқишига сабаб бўлади.Ушбу жиноятларнинг субъектини фуқаролар ва мансабдор шахслар,объектини эса ер, ер ости бойликлари, ўрмон, сув, ўсимлик ваҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар ташкил қилади.Объектив томони – атроф табиий муҳитга етказилган зарар, субъективтомони эса – мазкур жиноятларни қасддан ёки эҳтиётсизликдансодир этишдир.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2-моддасидаушбу кодекснинг вазифалари кўрсатилган бўлиб, улар шахсни, унингҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни,табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузларданқўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларниреспублика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳидатарбиялашдан иборатдир 1 .Демак, Кодекснинг вазифаларидан бири – табиий муҳитни жиноийтажовузлардан қўриқлаш ва унга нисбатан содир этиладиганжиноятларнинг олдини олиш.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XIV боби «Атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидагижиноятлар» деб номланиб, унда экология соҳасидаги жиноятлар учунжавобгарлик белгиланади.Жумладан, Кодекснинг 193–204 ва 229 1 -моддаларида экологикжиноятлар учун жиноий жавобгарлик турлари кўрсатилган бўлиб,193-модда – экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш;194-модда – атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидагимаълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш; 195-модда1 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. – Т., 2001. – Б. 4.60

– атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилишчораларини кўрмаслик; 196-модда – атроф табиий муҳитни ифлослантириш;197-модда – ер, ер ости бойликларидан фойдаланишшартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш; 198-модда – экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказишёки уларни нобуд қилиш; 199-модда – ўсимликлар касалликлари ёкизараркунандалари билан кураш талабларини бузиш; 200-модда – ветеринарияёки зоотехника қоидаларини бузиш; 201-модда – зарарликимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш; 202-модда – ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;203-модда – сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларинибузиш; 204-модда – алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнингтартибини бузиш; 229 1 -модда эса – ер участкаларини ўзбошимчаликбилан эгаллаб олиш жиноятлари учун жавобгарликни белгилайди.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198, 202-моддаларидакўрсатилган жиноятларга доир ишлар бўйича ички ишлар органларитўлиқ ҳажмда суриштирув ишлари олиб борадилар. Шу боисҳам уларнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида ушбу моддаларнингқўлланиши алоҳида аҳамият касб этади.Ички ишлар органлари томонидан тергов қилинадиган, табиатнимуҳофаза қилиш тартибини бузувчи ва бошқа экологик жиноятларгақараганда кўпроқ содир этиладиган жиноятлар Жиноят кодексининг198 ва 202-моддаларида назарда тутилган.Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, Жинояткодексининг айнан шу икки моддасида кўзда тутилган жиноятлар кўпроқсодир этилишига гувоҳ бўламиз. Масалан, республикамиз бўйича2008 йилда жами 50 та экологик жиноят рўйхатга олинган бўлиб,улардан 42 тасини Жиноят кодексининг 198-моддасида кўзда тутилганжиноятлар, яъни экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикастетказиш ёки уларни нобуд қилиш, 5 тасини эса 202-моддада назардатутилган жиноятлар, яъни ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдалаништартибини бузиш жинояти ташкил қилганлигини кўрамиз 1 .Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсинимуҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 39-моддасида ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш1 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказининг «2008 йилда рўйхатгаолинган экология соҳасидаги жиноятлар тўғрисида»ги 2009 йил 22 августмаълумоти.61

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликмасаласи кўрсатилган 1 .Бундан ташқари, 1996 йил 20 декабрда Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди Пленумининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатданфойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлартўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 36-сонли қарориқабул қилинган бўлиб, унинг 3-бандида: «Мазкур туркумдаги жиноятва маъмурий ишларни кўришда бевосита жиноятни ва бошқа ҳуқуқбузарликнисодир қилган шахслар билан чегараланиб қолмасдан,табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганликда айбдорбўлган барча шахслар доирасини синчиклаб аниқлаш шарт. Хусусан,ўзларининг ҳаракатсизликлари ёки қонунга хилоф ҳаракатларибилан табиатга зиён етказган корхона ва ташкилот раҳбарларинингайбдорлик даражасини аниқлаш ва уларни қонунда белгиланганжавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш зарур. Шу билан бирқаторда, экология назорати органларининг табиатни муҳофаза қилиштўғрисидаги қонунларни бузилишига олиб келган ҳаракатсизликларисабаблари ҳам аниқланиши керак. Асослар мавжуд бўлганда бундайорганларнинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилмоғилозим» 2 , – деб таъкидланган.Экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишидаайбдор бўлган раҳбар ходимларнинг айбдорлик даражаси ва уларнижазолаш масаласи, юқорида қайд этилганлардан ташқари, ЎзбекистонРеспубликаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидагинизомда ҳам тартибга солинган. Низомнинг 12-банди 21-қисмида«Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлатқўмитаси ҳайъат мажлисларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларданфойдаланиш масалалари юзасидан вазирликлар, давлатқўмиталари, идоралар раҳбарларининг, бошқа юридик ва жисмонийшахсларнинг ҳисоботларини эшитади, йўл қўйилган қоидабузарликларучун раҳбарларни жазолаш тўғрисида тегишли органлар олдигамасала қўяди» 3 , деб таъкидлаб ўтилган.1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1998. –№ 1. – 14-м.2 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларининг тўплами.I жилд. – Т., 1997. – Б. 58.3 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1996. –№ 5-6. – 70-м.62

Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишқоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чораларинингсамарадорлиги фақат содир этилган ҳуқуқбузарликлар учунюридик жавобгарлик қўлланиши ёки бу жазо чораларининг оғирлигибилан эмас, балки ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги каби экологикқонунларнинг устунлигини таъминлаш, экологик қонунчиликникодекслаштириш, ҳуқуқий тизимни либераллаштириш (эркинлаштириш)билан ҳам ошиб боради.Бу масалада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнингқуйидаги сўзлари айни ҳақиқатдир: «Оғир жазо, айниқса, фуқароларнижамиятдан ажратиш билан боғлиқ жазоларнинг жиноятчиликнинголдини олишдаги аҳамиятини ошириб кўрсатиш ўринсизэканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш самарадорлигижазонинг оғирлиги ва шафқатсизлигига эмас, балки биринчинавбатда, қонунни бузган шахснинг жазонинг муқаррарлигини нечоғлианглашига боғлиқ» 1 .2-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлаш функциялари ва уларнитакомиллаштириш чоралариМамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, экологик вазиятнибарқарорлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ваэкологик қонунларида кўрсатилган талабларни ўз вақтида бажаришҳозирги кунда жуда катта ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий аҳамиятгамолик масалага айланди. Бу масала ўз вақтида ақл-идрок билан ҳалқилинмаса ёки тегишли назорат органлари ўзларининг бу соҳадагифаолиятини такомиллаштирмаса ёхуд қабул қилинган қонун ва қоидалартўлиқ амалга оширилмаса, аҳолининг сиҳат-саломатлиги, мамлакатимизнингмиллий хавфсизлиги, қолаверса, ер юзидаги барчатирик мавжудотларнинг ҳаёти хавф остида қолади.Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов таъкидлаганидек,«экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ваэртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммоларжумласига киради. Экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги1 Каримов И. А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т. 10. – Т.,2002. – Б. 36.63

кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнингманфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни вакелажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал қилинишигабоғлиқдир» 1 .Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,экологик тизимни соғломлаштириш, экологик мувозанатни сақлаш,экологик хавфсизликни таъминлаш давлатнинг энг асосий вазифалариданбиридир.Бизга маълумки, давлат ўз олдида турган вазифаларни ваколатлиорганлари орқали амалга оширади. Давлатнинг экологик қонунлар ижросинитаъминлашдаги органларидан бири ички ишлар органларидир.Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 31-моддасинингиккинчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофазақилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноатда,кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олибборилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги,Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия,картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси махсус ваколатлитабиатни муҳофаза қилиш идоралари 2 сифатида қайд этилганлигиюқорида номлари санаб ўтилган ташкилотлар каби ички ишлар органларизиммасига ҳам экологик муаммоларни ҳал этиш, яъни экологикҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда содирэтилганларини фош қилиш борасида катта масъулият юклайди.Шундай экан, экологик ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдиниолиш ҳамда уларга қарши кураш ички ишлар органларининг асосийвазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам ИИВ тизимига кирувчитурли бошқарма, бўлим ва хизматлар юқоридаги масалаларни ижобийҳал қилишга ўз улушини қўшиб келмоқда. Хусусан, ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ ҳайъати республикамизда ИИВ фаолиятига оидбир қатор буйруқлар, низом ва йўриқномалар қабул қилади, уларнингжойларда ижро этилишини таъминлайди.ИИВ тизимига кирувчи Тергов бош бошқармаси ва унингжойлардаги бўлимлари амалдаги қонунларимизга, ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 7 майдаги1 Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т., 1998.– Б. 110.2 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1993. –№ 1. – 38-м.64

«Жиноятчиликка қарши курашда ИИВнинг тергов хизматлариниролини кучайтириш ҳақида»ги қарори ҳамда ИИВнинг тегишлибуйруғи билан тасдиқланган Низомга асосан, барча соҳадагиҳуқуқбузарлик ва жиноятлар каби, экологик ҳуқуқбузарлик важиноятларга ҳам қарши курашади, содир этилганларининг фошэтилишини таъминлайди.Профилактика (катта) инспекторлари Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июндаги «Жиноятчиликкақарши курашда профилактика хизмати ролини кучайтириш чораларитўғрисида»ги қарори ҳамда ИИВнинг «Ҳуқуқбузарликларнинголдини олишда милиция таянч пунктлари ва профилактика (катта)инспекторлари хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»гибуйруғи билан тасдиқланган Йўриқномага асосан, ўзларихизмат кўрсатаётган ҳудудда экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдиниолиш, аҳоли орасида экологик ҳуқуқий тарбия самарадорлигинитаъминлаш, экологик қонунларга итоаткорлик ва юксак даражадагиэкологик ахлоқий хислатларга эга бўлиш ҳиссини уйғотиш орқалиэкологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашадилар.Экология ва тозаликни назорат қилиш алоҳида милициябатальони (ЭКОТОЗ) 1 Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонуни,2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 мартдаги1933-сонли «Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликникучайтириш тўғрисида»ги фармони 3 , Вазирлар Маҳкамасининг1998 йил 8 апрелдаги «Давлат санитария назорати самарадорлигиниошириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Ичкиишлар вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимидасанитария назорати тўғрисида»ги буйруғи талабларидан келиб чиқибҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Ўзбекистон РеспубликасиСоғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган1 Илгари ИИВ тизимида Санитария милицияси фаолият юритган ва юқоридаайтиб ўтилган фаолиятни бажарган. Ҳозирги пайтда бу фаолиятни Экологиява тозаликни назорат қилиш алоҳида милиция батальони (ЭКОТОЗ) амалгаоширмоқда.2 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1992. –№ 9. – 355-м.3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари (1995 йил 5 январдан2000 йил 1 январгача). – Т., 2000. – Б. 199–201.65

Низомга мувофиқ, кўчалар, аҳоли пунктлари ва бошқа жамоатжойларининг экологик, санитар ва тозалик ҳолатларини ҳамда «Махсустранс»корхонасига тегишли автомашиналарнинг ўз вазифаларинибажаришларини назорат қилади, бошқа тегишли органларга экологикҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ёрдам беради.Қўриқлаш бирлашмаси ўз фаолиятини ИИВнинг «Ички ишларидоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинма (тизим)ларинингҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик хизматини ташкилқилиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи асосида тасдиқланган Низомҳамда ҳуқуқий шартнома ва келишувлар асосида амалга оширабориб, давлат аҳамиятига молик тарихий экологик объектлар ватабиий комплексларни қўриқлайди.Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Ўзбекистон Республикасининг2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ёнғин хавфсизлигитўғрисида»ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 2001 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасидаёнғин хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларитўғрисида»ги қарорига ва ИИВнинг «Ёнғиндан сақлаш хизматибўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиштартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига асосанфаолият юритиб, халқ хўжалигининг барча объектларидаги каби,табиат объектларида ҳам ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинхавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш, ёнғинга қаршикураш чораларининг самарадорлигини ошириш ишларини ҳамда ёнғинларнинголдини олиш тадбирлари ва ёнғинларга қарши курашнингбелгиланган талаблари бажарилишини назорат қилади.Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 15 майдаги «Йўлҳаракат хавфсизлигини таъминаш чоралари тўғрисида»ги қарори,ИИВнинг «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сафидагибўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ҳақида»ги буйруғи ваЎзбекистон Республикаси ИИВнинг Табиатни муҳофаза қилишдавлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда1996 йил 31 мартдаги 12/79/137-сонли «Ҳар йилги «Тоза ҳаво»операциясини ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи ва ИИВнинг «ЎзбекистонРеспубликаси ИИВ Давлат автомобиль назорати бошқармасиҳузурида «Экология» тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғиасосида фаолият юритиб, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаавтомототранспорт воситаларини, улардан чиқаётган шовқин ҳамда66

ишлатилган газлар таркибида зарарли моддалар миқдори ёки туташдаражаси белгиланган меъёрларга тўғри келишини назорат қилади.Патруль-пост хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2001 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикасида патруль-постхизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда ИИВнингтегишли буйруғи асосида тасдиқланган Низомга мувофиқ фаолиятюритиб, жамоат тартибини сақлаш бўйича, хусусан, экология борасидаҳам муайян вазифаларни бажаради. Уларга кўча, хиёбон ва истироҳатбоғларидаги дарахтларга зиён етказилишининг олдини олиш,фуқаролар ва мансабдор шахслардан тозалик ва ободонлаштиришқоидаларига риоя этишни талаб қилиш, аниқланган камчиликлар юзасидантегишли чоралар кўриш киради.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, экологик қонунларнинг ижросинитаъминлаш борасида ички ишлар органларига жуда катта масъулиятюклатилган бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда мавжуд имкониятларданунумли фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг2001 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг ичкиишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларитўғрисида»ги ва 2004 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасиички ишлар идоралари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлартўғрисида»ги фармонлари ҳамда ушбу фармонларга кўраВазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорлар асосида ичкиишлар идораларининг ҳар бир хизматини ислоҳ қилиш ишлариниоғишмай амалга ошириш республикамиз экологик сиёсатини янадамустаҳкамлашга ва экологик қонунлар ижросини ўз вақтида бажаришгаёрдам беради.67

М У Н Д А Р И Ж АКИРИШ ………………………………………………..……………….…3I БОБИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ҚОНУНЛАР ИЖРОСИНИТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИГА УМУМИЙ ТАВСИФ1-§. «Ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлаш фаолияти» тушунчаси ва мазмуни.................... 52-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунларижросини таъминлаш фаолияти шакллари........................................... 12II БОБИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЭКОЛОГИК ҚОНУНЛАРИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИНИНГАСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ1-§. Ички ишлар органлари томонидан экологикҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг хусусиятлари.................... 242-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлашда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги..................... 303-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларибилан ҳамкорлиги.................................................................................... 39III БОБЭКОЛОГИК ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИКВА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ФУНКЦИЯЛАРИНИТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ1-§. Экологик қонунларни бузганлик учун юридик жавобгарликтурлари.................................................................................................... 462-§. Ички ишлар органларининг экологик қонунлар ижросинитаъминлаш функциялари ва уларни такомиллаштиришчоралари.................................................................................................. 6368

Шоимов Норқобил Бобомуродовичюридик фанлар номзодиИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ҚОНУНЛАРИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИЎқув қўлланмаМуҳаррир C.C. ҚосимовТехник муҳаррир Д. Х. ҲамидуллаевБосишга рухсат этилди .......... 2011. Нашриёт ҳисоб табоғи 4,0.Адади ....... Буюртма.........Баҳоси шартнома асосида.Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси,100197, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68.69

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!