13.07.2015 Views

мустаҳкам оила – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гарови

мустаҳкам оила – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гарови

мустаҳкам оила – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гарови

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

И.М.Ҳакимова ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИКЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАРМаълумки, инсоният жамияти тараққий этиб борган сари одамларнингўзлари ҳам, уларнинг бир-бирлари билан бўладиган муносабатлари ҳам,айниқса шахслараро муносабатлар орасида энг самимий, энг яқин бўлганоилавий муносабатлар ҳам такомиллашиб янги мазмун касб этиб боради.Сабаби: ҳозирги замон фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқаришмуносабатлари, воситалари тараққиёти, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлабчиқариши, умуман халқ хўжалигининг барча жабҳаларида янгитехнология, техник жараёнларнинг жадал жорий этилиши бевосита шужараёнларнинг яратувчиси, иштирокчиси бўлган инсон омилига, инсоншахсига ҳам ўзига хос, янгича талаблар қўймоқда. Ишлаб чиқаришмуносабатлари, жамият тараққиёти бир томондан, одамларнинг ўзларидарўй бераётган ижтимоий-психологик, физиологик ва бошқа ўзгаришлародамларнинг ўзаро мулоқот муносабатлари доирасини маълум даражадачегараланиб қолишига, уларда ўтмишдошларимизда кузатиладигантабиийликни маълум даражада бузилишига ва оқибатда инсон руҳиятидамумкин қадар ҳиссий, эмоционал зўриқишларнинг юзага келишига асосбўлмоқда. Буларнинг таъсири оилавий ҳаёт ва ундаги психологик иқлимдаҳам ўз ифодасини топади.Президентимиз И.Каримов Ўзбекистон РеспубликасиКонституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдагимаърузасида 2012 йилни «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилар экан,жумладан шундай дейди: «Ҳеч кимга сир эмас, бу дунёда ҳар қайси инсонвояга етиб, касб ҳунарга эга бўлиб, ҳаётда ўз ўрни ва келажагини аниқлабоила қуришни истайди.Онгли яшайдиган ҳар бир одам яхши англайдики, бу ёруғ оламда ҳаётбор экан, оила бор. Оила бор экан, ҳаёт абадийлиги, бебаҳо неъмат бўлмишфарзанд бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша келажагини ўйлаб, эзгу,орзу интилишлар билан яшайди… 1Дарҳақиқат, жамиятнинг мустаҳкам бўлиши аввало унинг кичикбўғини бўлмиш оиланинг мустаҳкамлиги, унда вояга етаётганфарзандларнинг таълим-тарбияси ва жамият учун керакли инсон бўлибетишишига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг психология ва касб этикасикафедраси ўқитувчиси.1Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш вамодернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир // Постда. – 2011. – 10дек. – №50 – Б.2.176

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!