13.07.2015 Views

мустаҳкам оила – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гарови

мустаҳкам оила – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гарови

мустаҳкам оила – ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гарови

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Туғилишнинг ҳозирги даражаси сақлаб қолинса, Европа аҳолиси XXI асрохирига бориб 207 миллион кишигача, яъни бугунги кундагининг 30фоизигача камайиб кетади.Германияда ўн йил давомида туғилиш даражаси 1,3 ни ташкил қилади,бу лозим бўлган 2,1 дан анча кам. Шу боис немис миллатининг келажагианча ачинарли. Чунончи, демограф экспертлар прогнозига кўра, 2050 йилгабориб:– Германия аҳолиси 82 миллиондан 59 миллион кишигача камаяди;– 15 ёшдан кичик болалар сони 7,3 миллион нафаргача қисқаради;– Германия аҳолисининг учдан бирини 65 ёшдан катта кишиларташкил қилади. Кекса кишилар билан ёшлар ўртасидаги нисбат кексаларфойдасига иккига бир бўлади;– Германия аҳолиси жаҳон аҳолиси бир фоизининг учдан иккиқисмини ташкил қилади ҳамда Ер юзидаги ҳар 150 кишидан бирнафаригина немисдан иборат бўлади. Бундан ташқари, немисларжаҳондаги энг қари халқлар қаторидан жой олади.БМТ Демографик бўлими директори Жозеф Чами 2000 йилда бирқатор Европа мамлакатлари аҳолисининг 2100 йилга бориб вужудгакеладиган сони прогнозини ишлаб чиқди. Аҳоли сони ўсишининг ҳозиргидаражаси сақланиб қолган ҳамда иммиграция ноль даражада бўлгантақдирда, мазкур прогнозга кўра, Германия аҳолиси 38,5 миллионкишигача камаяди, яъни пасайиш 53 фоизни ташкил қилади 1 .Ҳозирги Германияда туғилиш ижтимоий қўллаб-қувватлашнингқудратли тизими ишлаб турган, бундай қўллаб-қувватлаш даражаси давлаттомонидан беқиёс даражада оширилган шароитда камайиб кетмоқда.Бугунги кунда Германияда икки ёшгача бўлган бир болага ҳар ойда 140доллар миқдорида, кейинги йили эса ундан бироз кўпроқ нафақа тўланади.Яъни Германия ёшлари моддий сабабларга кўра фарзанд кўришниистамаяпти дейиш ноўрин бўлади.Италия халқининг истиқболи янада қайғулироқ. Бу мамлакатдатуғилиш даражаси йигирма беш йилдан буён тикланиш даражасидан ортдақолмоқда ва ҳар бир аёлга бор-йўғи 1,2 нафар бола тўғри келмоқда. Шудаража сақланиб қолган тақдирда, 2050 йилга бориб 57 миллион италиялик41 миллионга тушиб қолади. Америка тадбиркорлик институтитадқиқотчиси Николас Эберштадт бундай деб ёзади: «2050 йилга борибИталия аҳолисининг 2 фоизидан камроғи 5 ёшдан кичик бўлади, 40фоизидан кўпроғи эса 65 ёшдан ўтганлар қаторидан жой олади» 2 . Ушбу«энг католик ва энг романтик бўлган бу мамлакатда туғилиш даражаси, –1 Joseph Chamie, director. United Nations Population Division, «Letter to Author»,January 17, 2001.2 Nicholas Eberstadt, «The Population Implosion», Wall Street Journal, October 16,1997. – Р.22.34

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!