18.02.2018 Views

6(40)

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Журнал «Интернаука» № 6 (40), 2018 г.

O'ZBEK TILIDA MAQOLALAR

PEDAGOGIKA

ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРДА ИЖОДИЙ ТАФАККУР - КРЕАТИВЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Абдишарипова Тлеубике Джумашевна

Тиллар кафедраси мудири, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи,

Ўзбекистон, Тошкент

Мамлакатимизда олиб борилаётган таълим

соҳасидаги ислоҳотлар даставвал ўз ишига ижодий

ёндашувчи, шахсий меҳнати билан фан, техника,

санъат, ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланишига

ҳамкорлик қилишга қодир юксак малакали, чуқур

билимга эга мутахассисларни тайёрлаш билан

белгиланади. Фан ва техниканинг жадал суръатлар

билан ривожланиши ҳамда мустақил

мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат

талабларидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,

таълим муассасалари олдига шахсни ҳар тарафлама

ижодий руҳда тарбиялашдек муҳим вазифани

кўндаланг қўймоқда.

Таълим олувчиларда ана шу ижодий тафаккур -

креативликни улар учун қулай ва қизиқарли бўлган

соҳаларда намоён этиб тарбиялаш барча таълим

йўналишининг биринчи галдаги вазифасига киради.

Кўпгина ҳолларда талабаларнинг ноанъанавий,

янгича (ностандарт) ёндашилган ишини кўрган одам

буни фақат қўли гул уста, ўта қобилиятли ёки

истеъдодли одамгина бажара олиши мумкинлиги

ҳақида ўйлайди. Ҳолбуки, одамларни ҳайратга

солувчи бундай ишларни ҳамма ҳам бажара олиши

мумкин. Бунда ушбу лаёқатни ўстириш деганда

фақат ўқувчининг барча фанларни чуқур

ўзлаштириб боришини тушунамиз, ундаги

истеъдоднинг ривожланиши учун шарт-шароитлар

яратмаймиз.

Биз креативлик хусусиятини, яъни ўқишда,

дарсдан ташқари фаолиятда таълим олувчилар

хулқининг ижодий характери билан боғлиқ бўлган,

маълум назарий қоидаларга асосланган

истеъдодини, қобилиятини таҳлил этишга уриниб

кўрдик. У табиат томонидан камдан-кам ҳолатда

инъом этилган ноёб нарсами, ёки тез-тез учраб

турадиган ҳодисами? Агар дастлабки фикрни тўғри

ҳисоблайдиган бўлсак, унда "табиатдан инъомэҳсон

кутиб" яшашимиз керак бўлади; агарда

иккинчи фикрни маъқул деб топадиган бўлсак, унда

таълим беришни шундай ташкил этиш керак

бўладики, ҳар бир ўқувчидаги табиат ато этган

тафаккурни фаолиятнинг маълум тури бўйича энг

юқори даражада камолотга етказа олиш учун қизғин

фаолият олиб бориш лозим бўлади.

Афсуски, ҳеч ким онадан билимли, истеъдодли

амалий тажрибага эга, фаолият усуллари билан

қуролланган ҳолда туғилмайди. Энди ёруғ оламга

келган чақалоқ ҳали жуда заиф, фикр қилишдан

маҳрум, ҳаракатлари суст бўлади. Болалар

ўртасидаги тавофут шундан иборатки, табиат

уларнинг бирига кўпроқ, бирига эса камроқ

қобилият ато этган. Масалан, туғма қобилиятлар

ўртасида шундай фарқлар учрайдики, унда бир хил

одамлар баъзи бир фаолиятлар бобида бошқалардан

устунлик қилса, бир вақтнинг ўзида бошқа бир

фаолиятда устун келиши мумкин. Агар ёш болада

мусиқий қобилиятни ўстириш учун мусиқага

лаёқати борлиги маълум бўлса, айни пайтда бундай

лаёқатга эга бўлмаган бошқа бир ёш болага

нисбатан тезроқ эгаллаб, улкан ютуқларга эришиши

мумкин.

Талабалардаги лаёқат, истеъдод, креативлик ҳар

қанча ҳайратомуз бўлмасин, таълим-тарбиядан

ташқаридаги фаолиятда камол топа олмайди.

Кўпдан-кўп тадқиқотларга ҳамда дидакт

олимларнинг илмий фаолиятига асосланган ҳолда

қуйидаги хулосаларни баён этиш мумкин:

- креативлик фақат меҳнатда намоён бўлибгина

қолмайди, балки меҳнат ва билимнинг ҳамоҳанг

олиб борилиши жараёнида шаклланади, камол

топади, барқ уриб яшнайди ҳам;

- аксинча, ўқувчига нисбатан эътиборсизлик

ҳамда уларнинг ҳаракатсизлиги истеъдодини

ҳалокатга маҳкум этади;

- креативлик фақат ўсишда ва тинимсиз

ривожланишда мавжуд бўлади, шаклланади;

- креативлик инсон фаолиятидан ташқарида

мавжуд бўлмайди, таълим ва тарбия шароитларида

тинимсиз машғулотлар жараёнидагина шаклланади;

- креативлик, қобилият таълим олувчилар

ижодий фаолиятидан ташқарида пайдо бўлиши

мумкин эмас.

Бироқ маълум бир фаолият туфайли истеъдод

нишоналари ва қобилиятлар ҳар доим ҳам илк

болалик палласидаёқ намоён бўлавермайди. Шунинг

учун ҳам меҳнат, санъатнинг бирон турига нисбатан

қобилияти борга ўхшаяпти, деб болани шартта бир

ёқлама тарбия қилишга киришиб кетиш ҳам тўғри

келмайди. Бу билан талабани тезда ижод ва

меҳнатдан бездириб, ўзларини қизиқтирадиган

фаолиятнинг бошқа соҳалари билан шуғулланиши

учун сарф қиладиган кучини бўғиб қўйиш ҳеч гап

эмас.

Таълим олувчини ҳар тарафлама ўқитиб,

ўргатиб бориш лозим. Шундагина унинг юраги

тубида яшириниб ётган қобилиятлари юзага чиқиб,

66

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!