Журнал «Интернаука» № 6 (<strong>40</strong>), 2018 г. ижодий тафаккури - креативлиги намоён бўлади. Ўқувчи ҳар доим ниманидир билмайди, модомики ушбу «ниманидир» билмас экан, шуни билиш учун у ўзини-ўзи қандай ўргатади? Маълум соҳада ҳеч нарсадан бехабар бўлган ҳолда ўқувчи ўзлаштираётган фанини ёки касбини, ўкитувчининг таълим бериш методикасисиз қандай қилиб бир тартибга сола олади? Мазкур соҳа бўйича зарурий даражада билимга, яъни оз бўлса-да, ўрганилаётган предмет, ҳақида уни кейинчалик ҳам мустақил равишда англаб олиш учун етарлича умумий тасаввурга эга бўлган тақдирда одам ўз билганича режа тузиб олиши мумкин. Таълим олувчидаги қобилиятни ўқитувчилар кенг кўламда, оммавий тусда ва маълум мақсад сари йўналтирилган ҳолда тарбиялай олади. Буни амалга ошириш учун эса ўқувчининг илк ўқув фаолиятидан бошлаб қизғин намоён қилиши учун имконият берилмоғи шарт. Бизнингча, креативликни ривожлантиришнинг энг унумли йўлларидан бири академик лицей ўқувчиларини биринчи курсданоқ маҳсулдор ижодга ва касбга йўналтирилган фанлар билан машғул бўлишга жалб этишдир. Ижод қилишга ўргатган ҳолда креативликни фаолиятнинг барча ҳолатлар учун мақбул бўлган бирдан-бир тўғри, холис қоидаси йўқ, зеро ижоднинг намоён бўлиши шу қадар ранг-барангки, ижодий тафаккур ва маҳоратнинг юксак даражаси орасига аниқ бир чегара қўйиб чиқиш мумкин эмас. Б.М.Тепловнинг фикрига кўра, «креативликни лўнда килиб ифодалайдиган бўлсак, у юксак ижтимоий қимматга эга бўлган ёки чекланмаган ҳолда маҳсул берувчи инсон фаолиятини билдиради». Тўғри, ўқувчилар оммавий тарзда ижтимоий жиҳатдан янги ва аҳамиятли бўлган маҳсулот ярата олмайдилар, қолаверса, бу академик лицейнинг вазифасига кирмайди ҳам. Шунинг учун таълим олувчилар учун ижодий тафаккурни бу маънода қўллаш, бизга маълумки, асло тўғри келмайди. Креативликнинг ақлий фаоллик, ўткир зеҳнлилик, чапдастлик ва кашфиётчилик сингари қатор фазилатлари маълум бир топшириқни бажариш учун зарур билимга эга бўлишга тиришишни, масалаларни танлаш ва ҳал этишдаги мустақиллиги, меҳнатсеварлиги турли ҳодиса ва воқеалар ичидаги энг керагини, энг асосийсини, умумийсини кўра билиш қобилиятини ривожлантиришга имкон бериш учун яроқли бўлган фаолиятни биз таълим бериш учун яроқли бўлган фаолият деб биламиз. Мустақил равишда яратилган (ижодий) маҳсулот: модель, макет, шеър, бадиий асар ва ҳоказолар ижодий тафаккур учун зарур бўлган фазилатларни кенг кўламда ва самарали ривожлантиришнинг ана шундай натижаларидандир. Ижодий тафаккур – креативликни дарс жараёнида шакллантиришда дарснинг мақсад ва вазифалари аниқ бир мақсадни кўзда тутмас экан, «яхши ўқув жараёни»ни «яхши мазмун» билан лойиҳалашнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Умуман, ижод қилишга ўргатувчи, ижодий тафаккурни камол топтиришда кўзда тутувчи ижод дарсларни бу тарзда яратиб бўлмайди. Шунинг учун креативликни шакллантиришда лойиҳалаш пировард мақсадни аниқ белгилашдан бошланади: 1. Талабаларни турли фаолиятларга бириктириб қўйиш. Бунга амалий ишларнинг махсус танлаб олинган турлари орқали эришилади. Бу ишларнинг тўкис бажарилиши (ўзининг бетакрор вариантида, яъни ижодий вариантда) бўйича билимлардан тўлиқ фойдаланишларини талаб қилади. Маълум бир буюмни тайёрлаш жараёнида бу асосий билимларни ўзлаштириб олиш, ўз навбатида, уларни юқори синфларда назарий жиҳатдан чуқур англашга имкон туғдиради. 2. Янги меҳнат турларининг ўқувчилар томонидан тез ва соз ўзлаштиришларига эришган ҳолда улар ижодий тафаккурини шакллантиришга имкон берувчи кўникма ва малакаларни ишлаб чиқиш, яъни билим ва савияларини бажарилаётган ишга сарф эта билиш. 3. Амалий фаолият билан боғлиқ бўлган турли янги муаммоларни ҳал этишда ақл, зеҳн ва шуурни ўстириш. Креативликни шакллантиришдан мақсад ва бу йўлдаги вазифаларни ҳамда талабаларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўтказилаётган тажрибалар таҳлил қилиб кўрилар экан, бир мақсадга қаратилган қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш, йўл ва усулларни белгилаб олиш, келажакда ижодий таълимни лойиҳалаш ва ташкил этиш чоғида ана шу қонун-қоида ва йўл-йўриқларга таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар: 1. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. Т. 2003. 2. Морозов А.В., Чернилевский Д.В. Креативная педагогика и психология. - М.: Академический проект, 2004. 3. Теплов Б.М. Способности и одарённость.// Жур.: Психология. - М.: 1999. 4. Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. - Т.: "Ўкитувчи", 1990. 67
«ИНТЕРНАУКА» Научный журнал №6(<strong>40</strong>) Февраль 2018 В авторской редакции Мнение авторов может не совпадать с позицией редакции Подписано в печать 16.02.18. Формат бумаги 60х84/16. Бумага офсет №1. Гарнитура Times. Печать цифровая. Усл. печ. л. 4,25. Тираж 550 экз. Издательство «Интернаука» 125009, Москва, Георгиевский пер. 1, стр.1 E-mail: mail@internauka.org Отпечатано в полном соответствии с качеством предоставленного оригинал-макета в типографии «Allprint» 630004, г. Новосибирск, Вокзальная магистраль, 3 16+