24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

тадбиркорлик эркинлигини акс эттирувчи ғоя

ҳамда қоидаларни мустаҳкамлаган. Унга кўра,

хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби

дахлсиз ва давлат томонидан ҳимояланади.

Асосий қонунга биноан, ҳар бир шахс мулкдор

бўлишга ҳақли. Фуқароларнинг мулкдор бўлиш

ва мерос қолдириш ҳуқуқи қонун билан

кафолатланади. Мулкдор ўз мулкига ўзи

истагандек эгалик қилади, ундан фойдаланади

ва уни тасарруф этади. Давлат иқтисодий

фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш

эркинлигини, барча мулк шаклларининг

ҳуқуқий жиҳатдан тенглигини ва қонун билан

баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди

(36, 53, 54-моддалар). Ушбу конституциявий

қоидаларга қатъий риоя этилиши

жамиятда иқтисодий барқарорлик ва ривожланишни

таъминлайди.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш

лозимки, мамлакатимиз парламенти хусусий

мулкка оид конституциявий қоидаларни ҳаётга

самарали татбиқ этишнинг ҳуқуқий механизмларини

яратиш мақсадида 2012 йил июльавгуст

ойларида Ўзбекистон Республикасининг

«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар

ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги

қонунини қабул қилди. Қонунни мамлакат

Президенти 2012 йил 24 сентябрда

имзолади 1 . Қонундан кўзда тутилган мақсад

мамлакатда хусусий мулк ва у билан боғлиқ

муносабатларни ривожлантириш ҳамда

ҳуқуқий тартибга солиш, мулкдорлар

ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини

ишончли кафолатлашдан иборат.

«Ҳозирги вақтда янги таҳрирда амал

қилаётган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги,

«Рақобат тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик

эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги

қонунлар ва улар асосида имзоланган «Ишбилармонлик

муҳитини тубдан яхшилаш ва

тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш

чора-тадбирлари тўғрисида»ги, шунингдек

«Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни

лицензияланадиган фаолият турларини ва

рухсат бериш тартиб-тамойилларини тубдан

ўзгартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги

Президент фармонлари ва бошқа қарорлар

мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор

ривожлантириш, уни диверсификация ва

модернизация қилиш ва бунинг учун зарур

ишбилармонлик муҳитини шакллантириш

ҳамда юртимизда инвестицион муҳит

жозибадорлигини ва қулайлигини оширишнинг

кафолати бўлиб хизмат қилиши лозим» 2 .

Фуқароларнинг ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазаланганлиги

демократик давлатнинг муҳим

кўрсаткичидир. Шунга урғу бериб таъкидлаш

лозимки, шахснинг ижтимоий ҳимояси –

фуқаролик жамиятининг устувор талаби бўлса,

шахснинг ҳуқуқий муҳофазаси – ҳуқуқий

давлатнинг асосий шартидир! Шу боис

юртимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий

давлат барпо этиш вазифасини муваффақиятли

уддалаш учун Конституцияга қатъий таянган

ҳолда ҳар бир инсон (фуқаро)нинг ишончли

ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси кафолатланиши

лозим.

Юртимизда амалга ошаётган суд-ҳуқуқ

тизимини либераллаштириш ҳам пировардида

инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга

қаратилган бўлиб, бу соҳадаги ислоҳотларнинг

замирида ҳам Конституция, одил

судловнинг конституциявий принциплари

ётибди. Давлатимиз раҳбари парламент

мажлисида баён қилган Концепциясида ҳам

суд ислоҳотлари борасида қуйидагилар эътироф

этилди. «Мамлакатимизни демократик

янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим

йўналишларидан бири, бу – қонун устуворлиги

ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи

ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга

қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш

ва либераллаштиришдан

иборатдир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда

ҳуқуқий давлат асосларини янада

такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий

онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал

қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда».

Истиқлол йилларида суд ҳокимиятини

босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш билан

суднинг мустақиллигини таъминлаб, уни қатағон

қуроли ёки жазолаш идораси эмас, балки

инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларини

ишончли ҳимоя ва муҳофаза этишга хизмат

1

Халқ сўзи. – 2012. – 25 сент.

2

Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига

эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир / Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2012. – 8 дек.

12 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!