24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

қоидалари устунлиги тан олинган. Ушбу қоида

амалиёти Асосий қонунимизнинг дунё

халқлари томонидан энг демократик конституциялардан

бири сифатида эътироф этилишига

сабаб бўлди.

Учинчидан, Конституциямиз тинчликпарварлиги

билан алоҳида аҳамият касб этади.

Ташқи сиёсатнинг мафкуралардан холи

эканлиги, ҳар қандай халқаро муаммоларни

тинч йўл билан ҳал этиш, ҳарбий-сиёсий

блокларга аъзо бўлмаслик, ўзга ҳудудларда

содир этиладиган ҳарбий ҳаракатларда

иштирок этмаслик, Ўзбекистон Қуролли

Кучлари фаолиятининг мудофаага қаратилганлиги

– буларнинг ҳаммаси Асосий

қонунимизнинг тинчликпарварлик ғоясига

содиқлигини англатади. Ўзбекистоннинг

халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ортиб

боришида Конституциямизнинг ўрни беқиёсдир.

Президент Ислом Каримовнинг Афғонистонда

тинчлик ўрнатишга қаратилган «6+3

гуруҳи»ни тузиш БМТ Хавфсизлик Кенгаши

таркибига Германия, Япония, Ҳиндистонни

киритиш, Афғонистонга қурол олиб кирилишига

«эмбарго» эълон қилиш тўғрисидаги

халқаро ташаббуслари ҳам Конституциямиз

мазмунидан келиб чиққан.

Тўртинчидан, Конституция Ўзбекистон

халқига, ҳар бир фуқарога мулкка эгалик қилиш

ҳуқуқини берди. Ўзбекистон иқтисодиётининг

негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил

этадиган бўлди (53-м.). Халқ умуммиллий

бойликларнинг эгасига, ҳар бир фуқаро

моддий ёки интеллектуал мулк соҳибига

айланди. Бугун мамлакатимизда «мулкдорлар

синфи» пайдо бўлди. Шахсий, хусусий, жамоа,

давлат мулклари ўртасида рақобат муҳити

вужудга келди. Хусусий мулк бошқа мулк

шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясига

олинди. Маълумки, мулксиз инсон эрксиз, тобе

инсондир. Мулксизлик инсонни люмпенлаштиради

(уни қашшоқлаштиради, инсонийликдан

айиради, фикрсизлик, қулликка етаклайди).

Демократия мулксизлар жамияти эмас,

аксинча, мулкдорлар жамиятидир. Эркинлик

асосида ҳам мулк ётади. Мулксиз эркинлик

уйсиз одамнинг уйим бор дея хаёл суришини

эслатади. Советлар даврида «ер – деҳқонларга,

завод ва фабрикалар – ишчиларга» дея

22 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

инсонларни йўқ нарсага ишонтиришга ҳаракат

қилинди.

Ўзбекистон Конституцияси ҳар бир

инсонни мулксизлик, эрксизликдан халос

этиб, уларни мулкдорларга айлантирди.

Бу халқимизнинг ютуғи, Бош қонунимизнинг

ҳаётбахш кучи, унинг асосий афзаллигидир.

Бешинчидан, Конституциямизнинг афзалликларидан

яна бири, унинг жамият талабларига

мос тарзда ўзгариб бориши ва унда

ижро механизмининг мавжудлигидир. Бош

қомусимиз мутлақ ҳақиқатларга даъвогарлик

қилмайди, у қотиб қолган (догма) эмас, амалий

ҳаракатнинг ҳуқуқий дастуридир. Конституцияда

ифодаланган халқ манфаатларини

ифода этувчи ғоялар қонунлар, ижро механизмлари

орқали ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти,

турмуш фаровонлиги юксалишига мос равишда

бош қонуннинг ривожланиши объектив

жараёнга айланди. Бунга 20 йил давомида

Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни

эслаш жоиз. Масалан, Ўзбекистон

Республикасининг «Референдум якунлари ва

давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг асосий

принциплари тўғрисида» (2003 йил), «Давлат

бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш

ҳамда мамлакатни модернизация

қилишда сиёсий партияларнинг ролини

кучайтириш тўғрисида»ги (2007 йил)

конституциявий қонунлари, Президент Ислом

Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантириш

концепцияси»даги қонунчилик ташаббусига

кўра қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг айрим моддаларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

(78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонуни

шулар жумласидандир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси Ўзбекистон

халқи манфаатларини ифода этувчи, миллий

ғоя ва умум эътироф этган демократик қадриятларга

хизмат қилувчи, амалий аҳамиятга

эга бўлган тинчликпарвар ҳаракат дастуридир.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!