24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи

бошқа тарздаги тазйиқка дучор этилиши

мумкин эмас», деб белгилаб қўйилган.

Президентимиз Ислом. Каримов таъкидлаганидек,

«инсон ҳуқуқлари ғояси Олий

Мажлис фаолиятида доимий ўрин эгаллаши

керак. Ҳар қандай қонун, ҳаракат доирасидан

қатъи назар, ишлаб чиқарилаётган ва муҳокама

этилаётган пайтда инсоннинг асосий,

бузилмас ҳуқуқларига қанчалик мос келишига

алоҳида эътибор қаратилиши зарур» 1 .

Жамиятда амал қиладиган қонун ва барча

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар инсоннинг манфаатларига,

бевосита унинг ҳуқуқ ва эркинликларини

ҳимоя қилишга хизмат қилади. Шу

нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 46-моддасида «аёллар ва

эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги», Оила кодексининг

3-моддасида «оилавий муносабатларда

эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги»

белгилаб қўйилган ҳамда ушбу ҳолат Жиноят

кодекси билан кучли ҳимояланган, яъни

Кодекснинг 141-моддасида фуқароларнинг

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий

келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий

мавкеидан қатъи назар, ҳуқуқларини бевосита

ёки билвосита бузганлик ёки чеклаганлик учун

муайян жазо чоралари назарда тутилган.

Бугунги кунда ахлоқ-одоб доирасидаги

ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар жамият ҳаётининг

ривожланиш босқичида инсоният учун

хатарли ғайриижтимоий салбий омил сифатида,

афсуски, учраб турибди. Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримов

таъбири билан айтганда, «аслини олганда,

ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи

шунчаки салом-алик, хушмуомаладангина

иборат эмас. ахлоқ – бу аввало инсоф ва адолат

туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани» 2 . Ахлоқ

бу инсоний хусусиятлар мезонини белгиловчи

восита. Агар жамиятда ахлоқнинг салбий

кўринишлари мавжуд бўлса, бу ўша жамиятни

ҳалокатга олиб боришиш муқаррардир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда жиноятларнинг

олдини олиш ва унга қарши кураш давлат

сиёсати даражасига кўтарилган масалалардан

биридир. Шу сабабли, ички ишлар

идоралари томонидан ахлоқ-одоб доирасидаги

ҳуқуқбузалик ва жиноятларнинг олдини

олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар

амалга оширилмоқда

Маълумки, ҳозирги шароитда дунёда кенг

муҳокамаларга сабаб бўлаётган жиноятлар

одам савдоси, фоҳишабозлик ва ахлоқ меъёрларини

издан чиқарувчи салбий мазмундаги

порнографик материалларнинг тобора тез

тарқалаётганлиги бу муаммонинг нақадар

долзарб эканлигини кўрсатади. Ачинарли

томони шундаки, ушбу салбий иллатлар

натижасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир

этилмоқда. Мазкур жиноятлар жамият учун

катта ижтимоий хавф туғдирувчи терроризмни,

гиёҳвандлик, ОИТС билан боғлиқ жиноятларнинг

келиб чиқишига замин яратмоқда.

Гарчи, ахлоқ-одоб доирасида гап кетганда

биринчи навбатда жамиятда мавжуд бўлган

фоҳишабозлик, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий

хатти-ҳаракатга жалб этиш, порнографик

материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш,

фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш ва

шу каби салбий иллатлар тушунилади. Бу вояга

етмаганлар тарбиясининг издан чиқишига,

уларнинг ҳуқуқий савияси дағаллашувига ҳамда

келгусида улар томонидан ахлоқ-одоб доирасида

ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир

этишлишига олиб келади.

Ҳар бир ҳуқуқий фаолият, муносабат

ҳуқуқий нормалар орқали тартибга солинади.

Ҳуқуқ назариясида эса, ҳуқуқий тартибга

солиш ҳуқуқий воситалар ёрдамида ижтимоий

муносабатларни тартибга солиш, қўриқлаш,

уларни жамиятнинг ижтимоий эҳтиёжига

мувофиқ равишда ривожлантириш мақсадида

мунтазам, норматив таъсир этиш жараёни

тушунилади. Ҳуқуқий тартибга солиш ижтимоий

муносабат субъектларининг юридик ҳуқуқ

ва мажбуриятларини белгилаб, уларнинг

бажарилишини таъминлайди 3 . Айтиш керакки,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш субъектлари

фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш

долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш

борасида ички ишлар идораларининг

фаолиятини такомиллаштиришга қара-

1

Қаранг: И.А. Каримовнинг «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий

тамойиллари» рисоласи бўйича илмий-амалий анжуман материаллари. — Т., 1995. — Б.7.

2

Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. — Т., 1996. — Б. 39.

3

Қаранг: Бобоев Х.Б., Одилқориев Х.Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик. — Т., 2000. — Б. 357.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

93

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!