24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда

Ўзбекистон Тадбиркор аёллар ассоциацияси,

«Olima» аёллар ассоциацияси, «Юрист аёллар

ижтимоий бирлашмаси» каби Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан

ўтган республика аҳамиятидаги 20 та аёллар

нодавлат ва жамоат ташкилотлари мавжуд.

Республикада ҳудудий ва маҳаллий

аёллар нодавлат ва жамоат ташкилотлари

билан бир қаторда, халқаро аёллар нодавлат

ва жамоат ташкилотлари ҳам фаолият

юритмоқда. Булар жумласига «Shаrq ayoli»

халқаро аёллар фондини киритиш мумкин.

Унинг асосий мақсади – аёлларнинг

иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва

эркинликларини амалга ошириш ва ҳимоялаш,

жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида

уларнинг иштирокини фаоллаштириш,

илмий ва тасвирий ижодини ривожлантириш,

аёллар ва болалар соғлиғини муҳофаза

қилиш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги

тарбиячилик вазифаларини кучайтириш,

халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш.

Шу билан бирга, адабиёт, санъат, илм ва

маданиятни ривожлантиришда иқтидорли

қизларнинг етуклигини рағбатлантириш

мақсадида 1999 йил 10 июндаги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг «Зулфия номли

давлат мукофотини таъсис этиш бўйича

таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги

фармонига мувофиқ, юртимизда таълим

олаётган иқтидорли, фаол қизлар адабиёт,

маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларидаги

ижодий ишлари, ютуқлари учун

Зулфия номидаги давлат мукофоти билан

тақдирланадилар. Аёл зотига эҳтиром ва

эъзоз, эътибор ва юксак ҳурмат намунаси сифатида

таъсис этилган ушбу мукофот ҳар йили

юртимизнинг ноёб истеъдодли қизларига

бериб келинмоқда.

Хусусан, аёлларимизнинг ижтимоийсиёсий

ҳаётдаги ўрни ва таъсири ортиб

бораётганини давлат ҳокимиятининг барча

бўғинларидаги вакиллик органларида 1131

нафар хотин-қиз, жумладан, Олий Мажлис

таркибида 48 нафар сенатор ва депутат

фаолият кўрсатаётганини, қарийб 332 минг

аёл сиёсий партиялар аъзоси сифатида ўз

салоҳиятини намоён қилаётганини, фуқаролик

жамиятининг таянчи бўлган нодавлат

нотижорат ташкилотларида фаол иштирок

этаётганини кўриш, кузатиш қийин эмас 1 .

Шу аснода Ўзбекистон Республикаси Ички

ишлар вазирлигининг 2007 йил 15 мартдаги

буйруғи билан ташкил этилган Ўзбекистон

Республикаси ички ишлар идоралари

тизимида хотин-қизлар кенгаши самарали

фаолият олиб бормоқда.

Ички ишлар идораларида хотин-қизлар

кенгашлари жамоат ташкилоти бўлиб, соҳада

фаолият кўрсатаётган барча хотин-қизларни

ихтиёрий равишда бирлаштиради. Хотинқизлар

кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси

ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар,

транспорт ИИБда ва таълим муассасаларида

ташкил этилган. Ички ишлар идораларининг

хотин-қизлар кенгашлари Республика хотинқизлар

кенгашининг таркибий қисми ҳисобланиб,

туман, шаҳар, вилоят хотин-қизлар

кенгашлари, касаба уюшмалари, фахрийлар

кенгашлари билан ҳамкорликда фаолият

юритадилар.

Кенгаш хотин-қизларнинг қонун билан

белгилаб қўйилган ҳуқуқларини таъминлаш,

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотинқизларга

меҳнат қилиш, дам олиш, ижтимоий

фаолият билан шуғулланиш учун тегишли

шарт-шароитлар яратиб бериш борасидаги

тадбирларда иштирок этади.

Хулоса қилиб айтганда, республикамизда

аёл ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя

қилишнинг самарали механизмини таъминлаш,

миллий қонунчилигимизнинг амал қилиш

механизмини ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий

ҳаётнинг барча жабҳаларида аёлларни

қўллаб-қувватлаш ва уларга кенг имкониятлар

яратиш хотин-қизлар ҳуқуқларини амалга

оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини,

уларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда

иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши

шубҳасиздир.

1

Каримов И. А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш

– мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т. 19. – Т., 2011. – Б. 271.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

51

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!