24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Шунингдек, биринчи маротаба Бош

вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми

билдириш ҳуқуқи ҳам жорий этилди. Шуни

таъкидлаш керакки, бу янгилик халқаро

амалиётга мос келиши билан бирга, айрим

хусусиятларга ҳам эга. Яъни, биринчидан,

ишончсизлик вотуми Бош вазир ва Қонунчилик

палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус

олсагина билдирилади. Иккинчидан, ишончсизлик

вотуми билдириш масаласи Қонунчилик

палатаси депутатларининг камида учдан

бир қисми томонидан кўтарилиши мумкин. Бу

эса ишончсизлик вотумини билдиришда турли

эътирозлар ва тушунмовчиликлар пайдо

бўлишининг олдини олишга қаратилгандир.

Учинчидан, бу масала депутатлар томонидан

Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади

ҳамда Президент бу таклифни Олий Мажлис

палаталарининг қўшма йиғилиши муҳокамасига

киритади.

Конституция 80-моддасининг 6-банди ва

93-моддасининг 12-бандига киритилган

ўзгартишларда Ҳисоб палатаси раисининг

тайинланиши ва лавозимидан бўшатилиши

ҳақидаги Президент фармонларининг Сенат

томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши

ҳақидаги қоида мустахкамланди. Маълумки,

Ҳисоб палатасига масъул вазифалар

юклатилган ва у ўз фаолияти юзасидан Олий

Мажлисга ҳисоб бериб туради. Шундан келиб

чиқадиган бўлсак, мазкур янгилик юридик

жиҳатдан ҳам, сиёсий нуқтаи назардан ҳам

тўғри бўлиб, Сенатнинг ваколатларини

кенгайтириш, бюджетни шакллантириш ва

ижроси устидан парламент назорати

самарадорлигини оширишга хизмат килади.

Конституциянинг 93-модда 8-бандидан

«ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва

унга раҳбарлик қилади» деган норманинг

Президент ваколатларидан чиқарилиши

Президентнинг бир вақтнинг ўзида ижро этувчи

ҳокимият бошлиғи эканлигини белгилайдиган

норманинг Конституциямиздан чиқарилиши ва

ижро ҳокимиятининг ислоҳ қилинаётгани

билан бевосита боғлиқ бўлиб, ваколатларнинг

мутаносиб тақсимланишини назарда тутди.

Олтинчидан, 2011 йил 12 декабрда «Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 90-

моддасига тузатиш киритиш тўғрисида» қонун

қабул қилинди.

Ушбу тузатиш Мамлакатимизда демократик

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантириш

концепциясининг талабларини амалга оширишга

ҳамда дунёнинг ривожланган демократик

давлатларида йўлга қўйилган амалиётга

тўла мос келишини таъкидлаб ўтиш муҳимдир.

Конституциямиз асосига қўйилган, чуқур

ва пухта ўйланган мақсад, принцип ва

нормаларнинг ҳаётийлиги ва амалиётга тўғри

татбиқ этилишининг самараси ўтган давр

мобайнида эришилган ютуқ ва марраларимизда,

халқимиз фаровонлигининг ошиб

боришида, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг

обрўси тобора юксалиб бораётганида

кўриниб турибди.

Юқорида таъкидлаб ўтилганлардан шундай

хулоса қилиш мумкинки, Конституциямиз

– қонун устуворлиги, унинг барча фуқаролар

учун тенглиги ва шунингдек, давлат ҳокимиятининг

қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд

ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принципини

белгилаб берди, уларнинг мустақиллиги,

мустақил ҳокимият тармоғи сифатида

ривожланишини кучайтиришга, демократик

давлатнинг асосий шарти бўлган ҳокимиятлар

ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар

мувозанатининг самарали механизмини шакллантиришга

қаратилган қонуний негизни

яратди.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда,

«Асосий қонунимиз ҳуқуқий давлат қуриш

йўлига ўтишимизнинг пойдеворини қуриб

берди».

Демак, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий

давлат барпо этиш, инсон манфаатлари,

ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият

сифатида қарор топтириш борасида ўтган 21

йил мобайнида қандай ютуқларни қўлга

киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда

белгилаб қўйилган қоида ва принциплар

билан узвийдир.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

таъкидлаганидек, ислоҳотлар ва ўзгаришлар

йўлида эришилган марралар билан чекланиб

қолиш асло мумкин эмас. Ислоҳотлар ва

ўзгаришлар жараёни ҳеч қачон ниҳоя билмайди.

Албатта, бирон-бир босқич якунланиши мумкин,

аммо ҳаёт янгидан-янги вазифаларни олдимизга

қўяверади. Ўзбекистон Конституцияси

бундан кейин ҳам мамлакатимизда собитқадамлик

билан амалга оширилаётган янгиланишларнинг,

демократик ислоҳотларнинг

ҳуқуқий замини бўлиб, халқ манфаати йўлида

хизмат қилаверади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

41

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!