Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан
Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан
Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан
- TAGS
- xviii
- akadmvd.uz
You also want an ePaper? Increase the reach of your titles
YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.
Асосий қонуннинг 66-моддасида «Вояга

етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз отаоналари

ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар»,

деб кўрсатилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг

Конституциясида бола ҳуқуқини ҳимоя

қилишнинг қуйидаги энг муҳим принциплари

белгиланган:

– бола ҳуқуқлари ва эркинликларини

ҳимоя қилишни таъминлашда халқаро ҳуқуқнинг

умумэътироф этилган принциплари ва

нормалари устуворлиги;

– бола ҳуқуқларини ҳимоялаш ва муҳофазалашнинг

давлат томонидан таъминланиши;

– етим болалар ва ота-она ғамхўрлигидан

маҳрум бўлган болалар устидан давлат ва

жамиятнинг васийлиги;

– болаларнинг насл-насаби ва ота-онасининг

фуқаровий ҳолати сабабли камситишга

йўл қўйилмаслиги;

– болаларга нисбатан хайрия фаолиятини

рағбатлантириш;

– ота-онанинг ўз фарзандларини боқиш ва

тарбиялашга мажбурлиги.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг қолган

нормаларида бола ҳуқуқий муносабат субъекти

сифатида «фуқаро», «шахс» атамаларида

ҳам назарда тутилади. Демак, бола Ўзбекистон

Республикаси фуқароларига тааллуқли барча

ҳуқуқ ва эркинликларга эга.

Таъкидлаш жоизки, бола нафақат ҳуқуқларга,

балки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

47–52-моддаларида назарда

тутилган бурчларга ҳам эга. Булар: Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси ва қонунларига

риоя қилиш; бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари,

эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини

ҳурмат қилиш; Ўзбекистон халқининг тарихий,

маънавий ва маданий меросларини асраш;

атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда

бўлиш; қонун билан белгиланган солиқлар

ва маҳаллий йиғимларни тўлаш; қонунда

белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил

хизматни ўташ мажбуриятларидир.

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари 100дан зиёд

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

фармонлари, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва

бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан

тартибга солинган. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги

конвенция қоидалари улардан баъзиларида,

хусусан «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик

тўғрисида»ги қонунида, Ўзбекистон

Республикасининг Оила кодекси ва Меҳнат

кодексида қанчалик ўз аксини топганини таҳлил

қилиш мақсадга мувофиқ.

Жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган

оила ва болаларга ғамхўрлик ўзбек халқининг

миллий қадриятлари сирасига киради. Юртимизда

болаларнинг тўкис тарбия олиши ва

шаклланиши учун қулай, зарур шарт-шароитларни

яратишдан асосий мақсад, биринчи

навбатда, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш

ва шу орқали соғлом авлоднинг вояга етишига

эришишдир 1 .

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

оила масалаларига бағишланган XIV

бобининг 64 ва 65-моддаларида, таъкидлаганимиздек,

бола ҳуқуқларига алоҳида эътибор

берилган. Уларда ота-оналарнинг ўз фарзандларини

вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга

мажбурлиги, давлат ва жамият етим

болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан

маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш

ва ўқитишни таъминлаши, болаларга бағишланган

хайрия фаолиятларини рағбатлантириши,

фарзандлар ота-оналарининг наслнасабларидан

ва фуқаролик ҳолатидан

қатъи назар, қонун олдида тенг эканликлари

ва оналик ҳамда болалик давлат томонидан

муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган. Демократик

ҳуқуқий давлат ва юксак маданиймаърифий

фуқаролик жамиятида инсон, унинг

ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари

муқаддас саналади. Ҳуқуқ ва эркинликлар

рўёбга чиқарилиши туфайлигина

шахснинг ижодий салоҳияти ва имкониятлари

намоён бўлади.

Ҳар бир халқнинг ва инсониятнинг

келажаги вояга етаётган авлодга боғлиқ.

1

Рустамбаев М.Х. Бола ҳуқуқлари қонун муҳофазасида // Ҳуқуқ ва бурч. – 2010. — № 1. – Б. 20.

90 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.