24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

КОНФЕРЕНЦИЯ ВА СЕМИНАРЛАР

КОНФЕРЕНЦИИ И СЕМИНАРЫ

КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг Маънавият

ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20

йиллиги муносабати билан «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзуида илмий-амалий

конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутатлари, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари вакиллари ҳамда ИИВ тизимидаги

олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Конференцияни ИИВ Академияси Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка

қарши курашишдаги долзарб масалалар лойиҳаси раҳбарининг ўринбосари, юридик фанлар

номзоди Н.Т. Исмоилов очди.

Анжуманда Конституциямизнинг бош йўналишларидан бири бўлган инсон ҳуқуқларини

кафолатлаш, унинг халқаро-ҳуқуқий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатлари, суд-ҳуқуқ соҳасида

амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек миллий ғоя тарғиботига доир масалалар

атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, ҳар қандай демократик давлатнинг асосий қонуни унда истиқомат қилаётган

халқларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, эрку иродасини, маданияти ва маънавиятини ифода

этиши шубҳасиз. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам айни шу қадриятларга хизмат

қилиши билан бирга, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг

умумэътироф этилган қоидаларига буткул жавоб беради. Асосий қонунда республикамизда

яшайдиган барча миллат ва элатларнинг ким бўлишидан қатъи назар, тили, дини, урф-одат

ва анъаналари ҳурмат қилиниши кафолатланган, уларнинг амал қилиши ва ривожланиши учун

барча ҳуқуқий асослар яратилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва

хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, юридик фанлар номзоди А. А. Раҳмонов, ИИВ

Академияси давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедраси бошлиғи, юридик фанлар доктори

профессор Х.Т. Одилқориев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Олий академик

курслари бошлиғи юридик фанлар доктори Ў. Х. Мухамедов, Ўзбекистонда демократик

жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор

Ш.О. Мамадалиев, конституциявий ҳуқуқ кафедраси бошлиғи, юридик фанлар номзоди

Б.А. Саидовлар маъруза қилдилар.

Анжуманда Бош қомусимизда белгилаб берилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлашга доир нормаларни ҳаётга татбиқ этишда ички ишлар идоралари ходимларининг

роли, бу ўринда амалга оширилиши лозим бўлган зарур вазифалар юзасидан фикрмулоҳазалар

билдирилди.

96 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!