24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида

иккидан ортиқ давлат ҳокимияти вакиллик

органининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги

белгилаб қўйилган.

Демократик тараққиётнинг такомиллашуви

фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини

амалга оширишга ҳам чамбарчас боғлиқ.

Сайловлар орқали фуқароларнинг жамият ва

давлат ишларида фаол қатнашиши ёрқин

намоён бўлади. Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

ҳуқуқларининг ажралмас қисмидир. Бу ҳуқуқ

жамият ва давлат ҳаёти учун нафақат сиёсий,

балки юридик аҳамиятга эга. Давлат

фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатлаш

баробарида уни ҳар томонлама муҳофаза

этишни ҳам таъминлайди. Давлат ва

ҳуқуқ феномени жиҳатидан сайлов ҳуқуқининг

фуқаролар томонидан амалга оширилиши

ҳуқуқий давлатни қуриш ва фуқаролик жамиятини

шакллантиришнинг зарурий атрибутидир.

Фуқароларнинг тенг сайлов ҳуқуқи кафолатланганлиги

уларнинг демократик жараёнларда

фаол иштирокини таъминлабгина

қолмасдан бир хил ҳуқуқий мақомда иштирок

этишга имкон беради.

Жамият ва давлат ишларини бошқаришда

фуқароларнинг фаоллик даражаси сайлаш ва

сайланиш ҳуқуқини амалга оширишда ёрқин

намоён бўлади. Фуқароларнинг сайлаш ва

сайланиш ҳуқуқи бир-бири билан боғлиқ

бўлиб, демократик тараққиётга эришишда

инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг устуворлиги

ҳамда муштараклигига таянади. Фуқаролар

сайлов ҳуқуқларини амалга оширишнинг

жамият ва давлат тараққиёти учун аҳамиятли

жиҳати шундаки, бусиз давлат ҳокимияти

органларини демократик асосларда шакллантириб

бўлмайди. Бошқача айтганда, фуқаролар

сайлов ҳуқуқининг кафолатисиз халқ

ҳокимиятчилигини таъминлаш имкониятини

яратиш мушкул. Сайловлар ва унда фуқароларнинг

фаол иштироки, ўз навбатида, сиёсий

ғоя ва қарашларнинг хилма-хиллиги негизида

демократик мустақил тараққиётга эришилади.

Сайлов ҳуқуқи фуқароларнинг демократик

ҳуқуқ ва эркинликларини қамраб олганлиги

сабабли, уни ҳар томонлама ҳимоя қилишни

ҳам талаб этади. Шу боис, унинг ҳимояси

Конституция ва қонун нормалари орқали

таъминланади.

Демократик сайлов ҳуқуқларини амалга

ошириш ҳар бир инсоннинг сайлов ҳуқуқларини

ўз хоҳиш-иродалари асосида эркин

билдиришини тақозо этади. Эркинлик демократик

сайловнинг муҳим белгисидир. Шу

эркинлик замирида фуқаронинг хоҳиширодасини

ҳеч қандай ташқи таъсирсиз амалга

ошириши мужассамлашган. Сайловчиларнинг

эрки – хоҳишини амалга ошириши уларнинг

яширин овоз бериш ҳуқуқи моҳиятидан ҳам

келиб чиқади.

Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини

билдиришларини назорат этишга йўл

қўйилмаслиги уларнинг хоҳиш-иродасини

эркин ва яширин равишда билдиришни

таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати ҳисобланади.

Демократик сайловларни ташкил этишда

ошкораликнинг аҳамияти катта. «Сайлов» ва

«ошкоралик» тушунчалари алоқадордир.

Сайлов жараёнида ошкораликни таъминлашда

унинг бир қатор кафолатлари ҳал қилувчи

мезон ҳисобланади. Ҳар бир сайловчи сайлов

давомида сайлов округлари ва участкалари

тузишга, сайлов комиссияларининг таркиби,

комиссиялар жойлашган манзил ва иш вақтига,

номзодларни рўйхатга олиш, овоз бериш ва

сайлов якунларига доир ахборот олиш ва

тарқатиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, айтиш

жоизки, тегишли сайлов комиссияларининг

сайлов округлари ва участкалари тузиш,

сайлов комиссияларининг таркиби тўғрисидаги,

шунингдек, номзодларни рўйхатга олиш,

овоз бериш ва сайлов якунлари ҳақидаги

қарорлари матбуотда эълон қилиниши ҳам

ошкораликнинг ёрқин намунасидир. Миллий

сайлов қонунчилигимиздаги «очиқлик» ва

«ошкоралик» категориялари демократик

сайлов жараёнининг ўзагини ташкил этади.

Ушбу ўринда «демократия» тушунчаси

замирида сайловнинг муҳим принципи ҳисобланган

ошкоралик ҳам ўз ифодасини топган.

Ошкоралик фуқароларнинг демократик ғоя ва

интилишларини рўёбга чиқаришда муҳим

омил бўлиши билан бир қаторда, уларда

ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига

ва ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда умуминсоний

ва миллий қадриятларга содиқлик

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

5

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!