24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

М. Душабаева*

КОНСТИТУЦИЯ — АЁЛ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КЎЗГУСИ

Халқимиз яна бир улуғ байрам –

мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг

20 йиллигини кенг нишонлади.

Чунки ўзини шу давлат ва миллатга дахлдор

ҳисоблаган инсон борки, Асосий қонунимизни

ўз ҳаётининг ажралмас ва муҳим қисми деб

билади. Ўзбекистон Конституцияси Президент

Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакатимиз

ва халқимиз ҳаётида амалга оширилаётган

туб ислоҳотлар учун мустаҳкам ҳуқуқий асос

бўлмоқда.

Бой миллий ҳуқуқий мерос ва азалий

анъаналардан ташқари Бирлашган Миллатлар

Ташкилотининг ҳужжатларига, Инсон

ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, халқаро

ҳуқуқнинг умум эътироф этган қоидаларига

қатъий амал қилган ҳолда яратилган Конституциямизнинг

эътиборли жиҳатларидан бири

шундаки, унда аёл ҳуқуқлари фуқаро ва инсон

ҳуқуқларининг, қолаверса, халқаро ҳуқуқнинг

таркибий ва узвий қисми сифатида эътироф

этилган.

Маълумки, халқимизнинг буюк тарихида

ўзининг жасорати ва матонати, ақл-заковати,

нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган

Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим,

Зебуннисо, Нодирабегим, Увайсий, Анбар отин

ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша

ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оламиз. Зеро,

аёлнинг оилада, жамиятда, хусусан, ҳар бир

инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Ўзбекистон Президенти Ислом

Каримов таъбири билан айтганда, «инсонни

инсон қиладиган ҳам, майиб-мажруҳ, бахти

қаро қиладиган ҳам оиладир, Худонинг

марҳамати билан оилани оила қиладиган зот

– бу Аёлдир» 1 .

Асосий қонунимизда оилавий муносабатларга

алоҳида боб бағишланган ва оиланинг

ижтимоий мақоми унда аниқ белгилаб

қўйилган. Уларда оила, оналик ва болалик

жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши

кафолатлангани, ота-оналар ўз фарзандларини

вояга етгунларига қадар боқиш ва

тарбиялашга, вояга етган, меҳнатга лаёқатли

фарзандлар эса ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик

қилишга мажбур эканликлари белгилангани

– мамлакатимизда оила қонунчилиги

халқимизнинг тарихий тажрибасига таянган

ҳолда яратилганидан далолатдир.

Конституциямиз асосида қабул қилинган

Оила кодексида биринчи марта никоҳланувчи

шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, оилавий

муносабатларда миллий урф-одатларнинг

қўлланилиши, қон-қариндошлик, болаларнинг

насл-насабини белгилаш, алимент тўлаш

тўғрисидаги мажбуриятлар, ота-она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва

манфаатларини ҳимоя қилиш каби бир қанча

муҳим қоидалар ўз ифодасини топган.

Мустаҳкам оила йилида бу борадаги

ишлар кўлами янада кенгайди. Жумладан,

«Мустаҳкам оила йили» давлат дастурига

биноан маҳалла идораларининг оилаларни

ижтимоий ҳимоя қилишдаги ваколатлари

кенгайтирилди. Шунингдек, оилавий муносабатлар

билан боғлиқ бўлган туғилиш, никоҳ ва

никоҳдан ажралиш каби фуқаролик ҳолати

далолатномаларини ёзиш – ФҲДЁ органлари

томонидан амалга оширилишини инобатга

олиб, кейинги йилларда ушбу соҳа фаолиятини

такомиллаштириш мақсадида бир қатор

қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу борада

* Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси тиллар ва адабиёт кафедраси катта ўқитувчиси.

1

Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. – Т., 1999. – Б. 255.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

47

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!