24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

КОНСТИТУЦИЯ – МУКАММАЛ ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ

ҚУРИШ ПОЙДЕВОРИ

Х. Т. Одилқориев*

Истиқлолнинг беназир неъмати, халқимиз

даҳоси ва тафаккурининг ҳосиласи, давлатимиз

мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи,

фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг

ишончли кафолати бўлган Конституциямиз

қабул қилинганига йигирма йил тўлди. Буюк

келажак, нурли истиқбол сари шахдам

одимлаб боришимизнинг ушбу шонли

йиллари даврида Асосий қонунимиз

Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик

ҳуқуқий давлат ва инсонпарвар фуқаролик

жамиятининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори

бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни вақтда, Конституция давлат ва

жамият ҳаётининг ҳуқуқий замини, мамлакатимизда

ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик

ва миллатлараро тотувликнинг асосидир.

Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов

таъкидлаганидек, «Конституция биз учун...

ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларимиз мажмуасигина

эмас. Балки, у ҳаётимизни фаровон этиш,

уни чинакам қонуний асосда қуриш, ўз ҳақҳуқуқларимизни

таъминлаш, жамиятда қонун

ва адолат устуворлигини ўрнатишнинг ҳаётбахш

манбаидир» 1 .

Конституциянинг аҳамиятига умумбашарий

нуқтаи назардан баҳо бериладиган бўлса,

у нафақат алоҳида давлат учун беқиёс қадрли

ҳужжат, балки дунёвий миқёсда, бутун

инсоният тараққиёти учун жиддий эътиборга

молик қадриятдир. Конституция – инсоният

тамаддунининг беназир маҳсули, кишилик

жамияти ўз турмуши ва ижтимоий ҳаётини

барқарор изга солиш мақсадида кашф этган

буюк тарихий ютуқларидан бири. Инсоният

ўзининг кўп асрлик тарихий тажрибасида шунга

амин бўлдики, жамият ва давлат ҳаётининг

мақсадли ҳамда режали кечишини таъминловчи,

муҳим ижтимоий муносабатларни

оқилона меъёрловчи тартиб-қоидалар мажмуи

бўлмиш Конституцияга эҳтиёж мавжуд. Унда

инсониятнинг ҳуқуқий онги ва тафаккурида

шаклланиб, сайқал топган ҳуқуқий қоида ва

мезонлар ўз ифодасини топади. Ҳар қандай

конституция муайян жамият ва давлат олдида

турган жуда муҳим ижтимоий-сиёсий,

маданий ва ҳуқуқий вазифаларни ҳал этиш

учун яратилса-да, ундаги ҳуқуқий ғоялар,

принциплар, юридик қоида ва ечимлар, меъёр

ҳамда мезонлар, бир томондан, алоҳида

олинган давлат ва жамият манфаатларига

хизмат қилса, иккинчи томондан, жаҳон

ҳамжамиятининг ҳуқуқий-маънавий мулки,

умумбашарий ҳуқуқий мерос ҳамда умумий

конституциявий таълимотнинг таркибий

қисми сифатида намоён бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

мамлакатимизда юритилаётган ҳуқуқий

сиёсатнинг мазмун-моҳиятини ташкил этгани

ҳолда, давлат қурилишининг устувор принципларини,

ижтимоий, иқтисодий, сиёсий

тузум негизларини, жамият ривожланишининг

стратегик йўналишларини, фуқаролар ҳуқуқ ва

эркинликларининг меъёрларини белгилаб

берган. У, аввало, инсон (фуқаро) манфаатларини

устувор санаб, фуқаро – жамият –

давлат ўртасидаги муносабатларнинг оқилона

ҳуқуқий ечимига эришиш механизмларини

мустаҳкамлаб қўйган.

Конституцияга мувофиқ, давлат ҳокимияти

органларининг аввалги тоталитар тузумдан

мутлақо фарқ қиладиган, ҳокимиятнинг бўлиниши

принципига асосланган тизими яратилди.

Уларнинг ҳар бири фаолиятида ҳуқуқий

асосда авторитаризм ва тоталитаризмнинг

хуружларини истисно этадиган чинакам

* Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедраси бошлиғи,

юридик фанлар доктори, профессор.

1

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. – Т., 1999. – Б.251 – 252.

8 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!