24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

А. А. Тўйчиев*

ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ ВА АЙБЛАНУВЧИНИ ҲИМОЯЛАНИШ ҲУҚУҚИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШГА ОИД КОНСТИТУЦИЯВИЙ НОРМАЛАРНИНГ ЖИНОЯТ

ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИКДА ИФОДА ЭТИЛИШИ

Ўзбекистон бугун дунё аҳли кўз ўнгида

ривожланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб

ўринни эгалламоқда. Албатта, мамлакатимиз

равнақини Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан

айри ҳолда тасаввур эта олмаймиз.

Зеро, Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек,

«аввало, барчамиз бир ҳақиқатни

англаб, тушуниб бормоқдамиз – бугун

жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга

эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида

Конституциямиз – буюк Ҳаёт қомусимиз

турибди» 1 .

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

энг асосий хусусиятларидан бири –

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари

устунлигига алоҳида эътибор берилганлигида

намоён бўлади. Дарҳақиқат, «инсон

ҳуқуқлари – уларнинг пайдо бўлиши, ижтимоий

илдизлари, мақсад ва вазифалари –

башариятнинг тарихий, ижтимоий-маданий

тараққиётига дахлдор бўлган, неча минг

йиллар давомида сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий,

диний, фалсафий тафаккурнинг доимий

диққат марказида бўлиб келаётган азалий

муаммолардан биридир» 2 . Бу табиий ҳол,

албатта. Чунки, инсон ҳуқуқлари етарлича

таъминланмаган, манфаатлари эътибордан

четда қолган жамиятда юксалиш, ривожланиш

бўлмаслиги барчамизга бирдай маълум.

Шу боис, мамлакатимиз мустақилликка

эришгач, Президент Ислом Каримовнинг

ташаббуси билан инсон ҳуқуқларига муносиб

равишда эътибор қаратила бошлади ва конституциявий

даражада кафолатлаб қўйилди.

Зеро, «инсон ҳуқуқларини назар-писанд қилмайдиган

ва уни чеклаб қўядиган жамиятнинг

келажаги йўқ ва ҳатто бугуни ҳам даргумон» 3 .

Инсон ҳуқуқлари айниқса жиноят ва жазо

масалаларини ҳал этиш жараёнида долзарблашади.

Чунки айнан жиноят процессида

тегишли мансабдор шахсларга инсон ҳуқуқларини

чеклаш билан боғлиқ ҳаракатларни

амалга ошириш ваколати берилган. Қонунийлик

ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликларини жиноий тажовузлардан

ҳимоя қилиш ҳамда жавобгарликнинг

муқаррарлигига эришишда процесс иштирокчиларининг

ҳуқуқларини таъминлаш жиноят

ва жазо масалаларини адолатли ҳал этишнинг

гарови бўлганлиги боис, жамиятда адолат

қарор топишига хизмат қилади. Бу жараёнда

айниқса, гумон қилинувчи ва айбланувчининг

ҳимояланиш ҳуқуқи таъминланиши муҳим

ҳисобланади ва бу уларнинг ҳимояланиш

ҳуқуқи билан тўлиқ таъминланиши ҳамда

содир этмаган жинояти учун жиноий жавобгарликка

тортилишдан ёки содир этган қилмиши

оғирроқ жиноят сифатида квалификация қилинишидан

ҳимоя этади.

Маълумки, Конституциянинг гумон қилинувчи

ва айбланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи

билан таъминлашга доир нормалари бугун

юртимизда жиноят ва жазо масалаларини ҳал

этиш жараёнида инсон ҳуқуқларининг самарали

ҳимоя қилинишини таъминламоқда.

Хусусан, Конституциянинг 116-моддасида

«Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан

таъминланади. Тергов ва суд ишини юритиш-

* Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ИПКТБ стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси.

1

Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т. 8. – Т., 2000. – Б. 87.

2

Саидов А.Х. Ўзбекистон Республикаси ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар – Т., 2002. – Б. 5.

3

Ўша манба. – Б. 6.

76 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!