24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Д. М. Миразов*

ШАХС КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ

ТЕРГОВ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЪМИНЛАНИШИ

Ўзбекистон Республикасида қонун устуворлиги,

инсонпарварлик ва адолат мезонлари

бўйича фаолият юритадиган ҳуқуқий давлатни

барпо этишга йўналтирилган мураккаб ва

машаққатли ислоҳотлар изчил амалга

оширилмоқда. Ўзбекистонда инсон, унинг

ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб эълон

қилинган бўлиб, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ

ва эркинликларини таъминлаш ва уларга

риоя қилиш барча давлат органлари ва мансабдор

шахсларнинг асосий мажбуриятлари

сифатида белгиланган.

«Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ тизимини

ислоҳ этиш ва либераллаштириш, «Хабеас

корпус» институтини қўллаш соҳасини кенггайтириш

бўйича қонун ҳужжатлари қабул

қилингани ... Концепцияда белгиланган

вазифалар амалга оширилганлигини алоҳида

қайд этиш лозим» 1 .

Инсон ҳуқуқларининг таъминланишида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

қоидалари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб,

қонун билан муҳофаза қилинадиган ва

таъминланиши лозим бўлган ҳуқуқлар унинг

алоҳида нормаларида муайян мантиқий

тизимга бўйсундирилган ҳолда гуруҳларга

ажратилган. Чунки ҳуқуқий давлатда Конституция

ва қонунларнинг устуворлиги тан

олиниб, улар инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва

эркинликларини таъминлаш воситаси, унинг

бузилган қонуний манфаатларини амалда

ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган

суд-ҳуқуқ ислоҳотлари «шахс эркинлиги

ва ҳуқуқларини, бутун жамият ва давлат

манфаатларини самарали ҳимоя қилишни

кафолатловчи қонунларни қабул қилиниши,

фуқароларнинг бу қонунларнинг ҳурмат этиши

ва уларга амал қилиш шарти» 2 билан ҳамоҳанг

равишда амалга оширилиши мақсадга

мувофиқ.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

қабул қилинганидан сўнг мамлакатда

қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги

ишлар давом эттирилди. Ижтимоий-иқтисодий,

сиёсий ва ҳуқуқий муносабатлар йўлга

қўйилиши, жамиятда юз берган ўзгаришларга

мос ҳамда шахснинг замонавий ҳуқуқий

мақомини шакллантиришга қаратилган

қонунлар қабул қилиниши муносабати билан

республикамиз жиноят ва жиноят-процессуал

қонунчилигини такомиллаштириш лозим

бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

И.А.Каримов таъкидлаганидек, суд-ҳуқуқ

тизими идоралари ходимларининг масъулиятини

ошириш, улар томонидан шахснинг

барча ҳуқуқларига қатъий риоя қилинишини

таъминлаш зарурати юзага келди. Бунда

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг

жиноят иш юритувига жалб қилинган

фуқароларнинг ҳуқуқларини тўла-тўкис

таъминлаши шартлиги ҳамда улар билан

муносабатларда сансалорлик, мансабпараст-

* Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси жиноят процесси кафедраси бошлиғи, юридик фанлар

номзоди, доцент

1

Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига

эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир / Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2012.– 8 дек.

2

Каримов И.А. Адолат – қонун устуворлигида // Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т.,

2002. – Б. 50.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

71

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!