24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

ошириши, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида

ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини

ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга

ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши ва

Республика ҳудудидаги чет эл фуқароларининг

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва

эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига

мувофиқ таъминланиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси

Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи

жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига

келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

эканлиги, виждон эркинлиги кафолатганлиги,

ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги

ҳуқуқига эгалиги, Ўзбекистон фуқаролари

жамият ва давлат ишларини бошқаришда

иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким

қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда,

шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва

қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда

ижтимоий таъминот олиш, ҳар бир инсон

малакали тиббий хизматдан фойдаланиши,

бепул умумий таълим олиш давлат томонидан

кафолатланганлиги, ҳар ким илмий ва

техникавий ижод эркинлиги кафолатланганлиги,

вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар

ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида

эканлиги каби ҳақиқий демократик ва

инсонпарвар қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси, собиқ

шўро тузумининг Конституциясидаги маъмурий

буйруқбозлик ғоялари ва халқ манфаатларидан

давлат манфаатларининг устунлиги ифодаланган

қоидалардан буткул йироқлаштирилган.

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек,

«ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун»-

деган улуғвор ғоя айнан Асосий қомусимизнинг

мазмун-моҳиятини ташкил қилади.

Асосий қомусимизнинг ҳар қайси қоидасида

инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан

устунлиги, дунёвий неъматлар орасида энг

улуғи инсон эканлиги намоён бўлиб туради.

Масалан, Конституциянинг 11-моддасидаги

ҳокимият бўлиниши принципининг замирида

ҳам давлат ҳокимияти органлари бир-бирларини

тийиб туриш орқали халқимизга муносиб

яшаш шароитини яратиб беришидек улкан

вазифа ифодаланган.

Мамалакатимиз мустақилликка эришганидан

кейин туб ислоҳотларнинг амалга оширилишида

ва ижобий натижаларга эришилишида

мустақил Ўзбекистон Конституцияси ҳуқуқий

асос бўлиб хизмат қилди. Аниқроқ айтганда,

82 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

мазкур Конституциямиз асосида 700 дан ортиқ

демократик қонунлар ва қонуности ҳужжатлари

қабул қилинди ва жамиятимизда демократик

жараёнлар жадаллашди. Жумладан,

фуқаролик жамияти институтлари шакллантирилди,

фуқаролар ўртасида фикрлар хилмахиллиги,

сиёсий партиялар, кўппартиявийлик

ва сайлов тизими ривожлантирилди, фуқароларнинг

давлат ва жамиятни бошқаришдаги

фаоллиги ошди, халқ фаровонлиги таъминланди.

Юксак маънавий меросимиз ва она

тилимиз тикланишига имконият яралди, хилмахил

мулк шакллари ижобий натижасини берди.

Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек,

ана шундай беқиёс ўзгаришларнинг

амалий ҳаётий натижаси сифатида, юртимизда

бола ва оналар ўлими кескин қисқарди,

аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси ҳозирги

кунда собиқ СССР ҳудудидаги энг юқори

кўрсаткичлардан бирига 73 ёшга, аёлларимиз

ўртасида эса 75 ёшга етди.

Демак, Конституциямизнинг бош мақсади,

мамлакатимизни ривожланган демократик

давлатлар қаторига кўтариш, халқимиз учун

тинч, фаровон, турмуш шароитлари яратиб

беришга хизмат қилишдан иборат. Зеро,

Конституция Ўзбекистон халқи учун кенг имкониятлар

ва порлоқ келажак эшигини очиб

бераётган олтин калит бўлиб, барчамиздан

Асосий қонунимизни ва шу қонун асосида қабул

қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

мукаммал ўрганиб, ўзлаштириб, уларга

амал қилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириб

бориш талаб этилади. Бу эса мамлакатда

адолатли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий

демократик давлатни қуришнинг энг муҳим

талабидир.

Президентимиз И.А.Каримовнинг 2001 йил

4 январда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини

ўрганиш тўғрисида» фармон қабул

қилинганлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини

юксалтиришга бўлган эътибор белгисидир.

Шундай экан, ҳар биримиз ўз устимизда

тинимсиз ишлашимиз ва жамиятда ҳуқуқий

маданиятни юксалтиришга муносиб ҳиссамизни

қўшишимиз замон талаби эканлигини

унутмаслигимиз, буни айниқса ўсиб келаётган

ёшлар онгига сингдиришимиз лозим. Президент

Ислом Каримов таъкидлаганидек, «онги

ва тафаккури, эътиқоди мустаҳкам бўлган, ўз

мустақил фикри билан яшаётган одамни

чалғитиб ҳам, кимлардир хоҳлаган томонга

оғдириб ҳам бўлмайди».

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!