24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Дастлабки терговда суд назоратининг

кенгайиши, адвокатура институтининг такомиллаштирилиши

ҳамда гумон қилинувчи ва

айбланувчи ҳуқуқларининг кенгайиши натижасида

дастлабки терговда гумон қилинувчи ва

айбланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан

таъминлаш масаласи сифат жиҳатдан ўсди. Шу

билан бирга, мазкур ислоҳотлар дастлабки

тергов органлари зиммасидаги масъулиятни

янада кенгайтирди. Фикримизча, айни вақтда

дастлабки тергов органлари ҳам тубдан ислоҳ

қилиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро,

ҳимояланиш ҳуқуқи етарлича таъминланиши

учун бунга имкон берувчи жиноят-процессуал

муҳит ҳам яратилиши лозим. Дастлабки

терговда гумон қилинувчи ва айбланувчининг

етарлича ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланишига

имкон берувчи жиноят-процессуал

муҳит юзага келиши учун аввало дастлабки

терговни олиб борувчи мансабдор шахс том

маънода процессуал жиҳатдан мустақил

бўлиши лозим. Бунинг учун дастлабки тергов

органлари суриштирув ва прокуратура

органлари таркибидан ажратилиб, алоҳида

давлат органи сифатида ташкил этилиши

мақсадга мувофиқ. Суриштирув органларининг

жиноятларни аниқлаш ва очилиш кўрсаткичлари

учун масъул эканлиги ҳамда прокурорнинг

судда айблов функциясини амалга ошириши,

мазкур органлар таркибидаги терговчиларнинг

адолатли қарор қабул қилишини айрим

ҳолларда шубҳа остида қолдиради.

Мухтасар қилиб айтганда, дастлабки

терговни олиб борувчи мансабдор шахсларнинг

қарорлари устидан судга шикоят қилиш

механизмини жорий этиш ҳамда дастлабки

тергов органларини ислоҳ этиш орқали терговчининг

процессуал мустақиллигини ошириш,

дастлабки терговда гумон қилинувчи ва

айбланувчининг ҳимояланишга оид конституциявий

ҳуқуқларини янада тўлиқроқ таъминлашнинг

муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Нашрга тайёрланди

Фуқаролик ва оила ҳуқуқи: Маърузалар курси / О. А. Камалов, О. А. Ниятов, Н. А. Қўлдашев,

Ш. М. Тўйчиев, Д. И. Самандаров, Х.М. Қиличев; Масъул муҳаррир юридик фанлар доктори,

проф. Ҳ. Раҳмонқулов. — Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012.

Ушбу маърузалар курсида фуқаролик ҳуқуқи тушунчаси, фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъектлари,

фуқаролик ҳуқуқи объектлари, битимлар, вакиллик, ишончнома, даъво муддати, мулк ҳуқуқи ва уни

ҳимоя қилиш усуллари, мажбурият ҳуқуқи ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари,

мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари ва шартлари, муаллифлик ҳуқуқи, ворислик

ҳуқуқи ва фуқаролик ҳуқуқининг бошқа шу каби муҳим институтлари ёритиб берилади. Шунингдек, оила

ҳуқуқи тушунчаси, оила ва унинг жамият ҳаётида тутган ўрни, никоҳ, васийлик ва ҳомийлик, қон-қардошлик

ва болаларнинг насл-насабини белгилаш, алимент мажбуриятлари ва оила ҳуқуқи муносабатларини

тартибга соладиган бир қатор бошқа масалалар хусусида фикр юритилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ олий ўқув юртларининг курсантлари ва тингловчиларига мўлжалланган

бўлиб, ундан республикамиздаги бошқа юридик олий ўқув юртларининг талабалари ҳам фойдаланишлари

мумкин.

80 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!