24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

десак муболаға бўлмайди. Лекин жиноят процессининг

асосий вазифаларидан бири ақли

норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши

натижасида маънавий, жисмоний ёки мулкий

зарар кўрган шахсларнинг, яъни жабрланувчиларнинг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

муҳофаза қилишда камчиликларнинг

мавжуд эканлиги ушбу масалага алоҳида

эътибор қаратишни тақозо этади.

Бугунга келиб, жиноятдан зарар кўрган

шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза

қилиш нафақат мамлакатимиз, балки

бутун дунёдаги долзарб муаммолардан бири

бўлиб қолмоқда. Бу борада республикамизда

бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада,

бироқ ҳанузгача жабрланувчиларга етказилган

моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишига

эришиб бўлмаяпти.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлар фаолияти фақатгина жиноят содир

этган шахсни аниқлаш, унга нисбатан тегишли

жазо тайинлаш билан чекланиб қолмоқда.

Жабрланувчига етказилган моддий, маънавий

ва жисмоний зарарларни бартараф қилиш

масаласи иккинчи даражали кўринишга келиб

қолган.

Жиноят содир этган шахсга нисбатан жазо

тайинланиши жабрланувчининг ҳуқуқ ва

эркинликларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ

барча муаммоларни ҳал этмайди. Фақатгина

жазо тайинлаш билан чекланиш эса, ўз навбатида,

жиноятдан зарар кўрган шахсларнинг

ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланмаслигига

олиб келади. Жиноятдан жабр кўрган

ҳар қандай фуқаронинг ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органларга мурожаат қилишидан

мақсади аввало ўзига етказилган моддий

зарарнинг қопланиши, бузилган ҳуқуқларининг

таъминланишини талаб қилиш ва бунга эришишдан

иборат бўлади. Моддий зарарнинг

қопланмаслиги фуқароларда ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органлар фаолиятига, яъни

давлатга ишончсизликнинг вужудга келишига

сабаб бўлади. Бу эса содир этилган жиноятлар

ҳақида фуқаролар томонидан ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органларга хабар

берилмаслигига ва ноқонуний йўллар ёки

зўравонлик билан зарарни ўзбошимчалик

билан ундириш харакатларининг амалга оширилишига,

жиноятларнинг латентлашишига,

жиноят содир этган шахсларнинг жавобгарликдан

қутулиб қолишига ва жазонинг муқаррарлиги

принципининг бузилишига, жиноятчи

шахслар ва жиноятлар сонининг ўсишига

сабаб бўлади.

Бундан ташқари, ҳар қандай жиноят

туфайли мулкий ва жисмоний зарар етказилиши

натижасида жабрланувчиларда

маънавий зарарнинг вужудга келишини инкор

этиб бўлмайди. Амалдаги жиноят-процессуал

қонунчилигида эса маънавий зарарни бартараф

этиш, жабрланувчиларга руҳий ёрдам

кўрсатиш жараёнининг акс эттирилмаганлиги

ҳам ушбу масалага чуқурроқ эътибор қаратилишини

талаб этади.

Демак, бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органлар фаолиятининг таҳлили

жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни

қоплаш, уларга руҳий ёрдам кўрсатишда

муаммолар мавжуд эканлигини ва

уларни бартараф қилиш билан боғлиқ чоратадбирлар

кўрилиши лозимлигини тақозо

этади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Конституциямиз

инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқий

ҳолатини белгилашда, инсон ҳуқуқлари устуворлигини

эътироф этади. Унда инсон, унинг

эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият

сифатида баҳоланади. Бу эса ҳар бир

фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя

қилишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф

этилган ғояларини ўзида намоён қилади. Қолаверса,

Конституциямиз ҳар қандай ҳуқуқ соҳасининг

ривожланишида ва ҳуқуқий ислоҳотларда

асос бўлиб хизмат қилади. «Ҳақиқатан

ҳам ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг

Конституциямиз умуминсоний ғоялар —

тенглик, эркинлик, биродарлик, халқаро ва миллатлараро

дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги

каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади» 1 .

1

Каримов И.А. Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати. – Т., 1993. – Б. 8.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

85

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!