24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Р. Э.Турдибоева*

Ғ. М. Мирзақулов**

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ

ҲУҚУҚИЙ НЕГИЗИ

...Ўтган давр мобайнида босиб ўтган мураккаб

йўлимизга яна бир бор назар ташлаб, мустақил

тараққиётимиз давомида амалга оширган

ишларимиз, эришган натижаларимизни холисона

баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг

жамоатчилик, бутун халқимизнинг эътибори ва онгу

шуурига етказиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман.

И.А.Каримов

Мустақиллигимизнинг ҳуқуқий асоси

сифатида қабул қилинган ва халқимизнинг

иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва

маданиятини ўзида акс эттирган Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси қабул

қилинганига 20 йил тўлди. Инсоният тарихи

олдида ушбу муддат жуда қисқа саналса-да,

аммо ҳаётда бу бир инсоннинг улғайиб, вояга

етиб 20 ёшга тўлиши билан тенг. Мана шу давр

мобайнида Асосий қонунимиз жамиятимиз

ҳаётининг ҳуқуқий таянчи ва буюк келажагимиз

йўлидаги ёрқин маёққа айланиб, турмуш

синовларидан муваффақиятли ўтиб

келмоқда.

«Ўзбекистонимизнинг мустақил тараққиёт

йилларида эришган барча-барча ютуқ ва

марралари, унинг улкан суръатлар билан

ўсиши, аввал Конституциямизнинг ҳаётбахш

қудрати ва салоҳиятини унда мужассам

бўлган принциплар, қоида ва нормаларнинг

нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама

мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён

этди» 1 .

Президент Ислом Каримов бундан ўн йил

муқаддам, яъни Конституциямизнинг 10 йиллигига

бағишланган тантанали маросимдаги

нутқида 2 Асосий қонунимизнинг ўтган 10 йил

мобайнидаги амал қилиш тажрибасини умумлаштирган

ҳолда ҳали олдимизда турган

вазифалар жуда кўплиги ҳақида тўхталиб,

уларнинг энг муҳимларидан бештасини

кўрсатиб ўтган эди. Бугун ушбу беш

йўналишдаги вазифаларнинг ўз ечимини

топганлиги ва уларнинг бугунги кундаги

ижросига тўхталиб ўтиш жоиздир:

«Конституциямиз ҳаётимизда ўз аксини

тўлиқ топиши учун ... замон талаб қиладиган

кўпгина янги қонунларни қабул қилиш...»

биринчи вазифа қилиб белгиланган эди.

Ўтган ўн йил ичида бу вазифа ижроси

бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Биргина

қонунчилик борасида икки палатали парламентга

ўтишимиз, профессионал палатанинг

* ТошДАУ қошидаги Қибрай академик лицейи директори, юридик фанлар номзоди, доцент.

** ТошДАУ гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси.

1

Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига

эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир / Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2012. – 8 дек.

2

Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё, ҳамкорлик йўли. Т.11.– Т.

2002.– Б. 34-35.

26 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!