24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини

демократлаштириш, давлат

ҳокимиятининг учта субъекти: давлат бошлиғи

– Президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи

ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг

янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш,

шунингдек социал-иқтисодий, ижтимоийсиёсий

ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатни

янгилаш ва модернизация қилишда

сиёсий партияларнинг роли ҳамда таъсирини

кучайтириш мақсадида амалга оширилди.

Қуйидаги қоидалар энг муҳим ўзгартишлардан

биридир: «Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида

зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик

палатаси депутатлари умумий сонининг

камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон

Республикаси Президенти номига расман

киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга

нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш

ҳақидаги масала киритилди.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик

вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси

депутатлари ва Сенати аъзолари умумий

сонининг камида учдан икки қисми овоз берган

тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай

ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида

қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби

Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади» 1 .

Бундай ўзгартишлар, албатта, мустақилликнинг

дастлабки йилларида ташкил этилган

кучли ижроия ҳокимияти тизгинини аста-секин

бўшатиб боришга қаратилди. Президентимиз

1993 йилда Россиянинг «Комсомольская

правда» газетаси мухбири билан бўлган суҳбатда

қуйидагиларни таъкидлаган эди: «Ҳақиқий

давлатчилик қарор топаётган вақтда,

айниқса бир тизимдан иккинчисига ўтиш

даврида ҳар ҳолда кучли ижроия ҳокимияти

зарур. Қон тўкилишига ва қарама-қаршиликларга

йўл қўймаслик, минтақада

миллатларо ва фуқаролар тотувлиги, тинчлиги

ва барқарорликни сақлаш учун шундай бўлиши

зарур» 2 .

Олтинчиси, 2011 йил 12 декабрда

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида»ги

қонун билан амалга оширилди. Унга кўра,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ваколат муддати етти йилдан беш йилга ўзгартирилди

3 . Бундан мақсад давлат бошқарувининг

демократик принципларини, социалиқтисодий,

ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни

амалга оширишда Олий Мажлиснинг роли ва

аҳамиятини мустаҳкамлашдир. Бу ўзгартишлар

«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни

янада чуқурлаштириш ва фуқаролик

жамиятини ривожлантириш концепцияси»да

берилган давлат бошқаруви ва жамият қурилиши

соҳасидаги демократик ўзгаришларнинг

мантиқий давоми бўлиб, ривожланган демократик

мамлакатларнинг кўпчилигида қабул

қилинган давлат қурилиши амалиётини ҳисобга

олган ҳолда киритилди.

Ўйлаймизки, халқимизнинг асрий орзуларини

ўзида жо этган Конституциямиз асрлар

давомида халқ фаровонлигига хизмат қилиб,

мамлакатимизни буюк келажак сари етаклаши

шубҳасиздир.

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси. – 2011. – 4-сон. –

100-м.

2

Каримов И.А. Янги уй қурмай туриб эскисини бузманг. – Т., 1993 .– Б.11.

3

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси. – 2011. – 12/1-сон.

– 343-м.

34 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!