24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

нинг ҳар қандай босқичида малакали юридик

ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга,

корхона, муассаса ва ташкилотларга

юридик ёрдам бериш учун адвокатура

фаолият кўрсатади...» деб белгиланган. Айнан

ушбу норма жиноят-процессуал қонунчиликда

гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини

ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш

масаласи жиноят процесси принципи сифатида

белгиланишига асос бўлган. Ўзбекистон

Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси

1 талабларига кўра, «гумон қилинувчи,

айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш

ҳуқуқига эга. Ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи,

терговчи, прокурор, суд зиммасидаги

гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига

унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб

бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан

ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган

барча восита ва усуллардан фойдаланишда

ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган

чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан

таъминланади» (ЖПК 24-м.)

Назаримизда, ЖПКнинг мазкур нормаси

Конституцияда белгиланган ҳимояланиш

ҳуқуқининг мазмунини ўзида тўлиқ акс эттира

олмаган. Ушбу нормада гумон қилинувчи ва

айбланувчининг уларга қўйилган айбловдангина

ҳимояланишлари назарда тутилган.

Бироқ дастлабки терговда гумон қилинувчи ва

айбланувчи фақатгина айбловдан эмас, балки

шаъни ва қадр-қимматини камситадиган,

шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар

тарқалиб кетишига олиб келадиган ҳаракатлардан,

озодликдан маҳрум қилиш билан

боғлиқ процессуал мажбурлов чоралари

қўлланилганлиги муносабати билан ёрдамга

муҳтож вояга етмаган фарзандлари, кексайган

ота-оналарининг қаровсиз, мол-мулкининг

назоратсиз қолиб кетиши каби ҳолатлардан

ҳам ҳимояланишига эҳтиёж мавжудлигини

инобатга олиб, гумон қилинувчи ва айбланувчининг

ҳимояланиш ҳуқуқи бирмунча кенгроқ

мазмун касб этишига ишонч ҳосил қиламиз.

Фикримизча, гумон қилинувчи ва айбланувчининг

ҳимояланиш ҳуқуқига қуйидагича

таъриф бериш мақсадга мувофиқ: Ҳимояланиш

ҳуқуқи деганда, жиноят содир этишда

гумон қилиниб ушланган, жиноят ишида

гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида

иштирок этишга жалб қилинган шахсларни

ҳақиқатда содир этмаган жинояти учун

ноқонуний ва асоссиз жавобгарликка тортилишидан,

содир этган жиноий қилмишлари

бўрттириб квалификация қилинишидан,

шунингдек, уларга нисбатан содир этилиши

мумкин бўлган барча ғайриқонуний хаттиҳаракатлардан

шахсан ўзи ёки ҳимоячи ва

қонуний вакили ёрдамида ҳимояланиш

имконини берувчи қонуний ҳуқуқлари мажмуаси

тушунилади.

Конституциямизда белгиланган ҳимояланиш

ҳуқуқига оид нормаларни қуйидагича

таснифлаш мумкин:

Биринчиси – бевосита ҳимояланиш

ҳуқуқини назарда тутувчи нормалар. Уларга

кўра, «Жиноят содир этганликда айбланаётган

ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда,

ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби

аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя

қилиш учун барча шароитлар таъминлаб

берилади. Ҳеч ким қийноққа солиниши,

зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадрқимматини

камситувчи бошқа тарздаги

тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас...» (26-

м.); «Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан

таъминланади. Тергов ва суд ишини юритишнинг

ҳар қандай босқичида малакали юридик

ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга,

корхона, муассаса ва ташкилотларга

юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият

кўрсатади...» (116-м.)

Иккинчиси – ҳимояланиш ҳуқуқига алоқадор

нормалар. Ушбу гуруҳга кирувчи қоидаларга

биноан, «...фуқароларнинг Конституция

ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ

ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд

қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб

қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас» (19-м.); «Ҳар

ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига

эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда

ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши

мумкин эмас» (25-м.); «Ҳар ким ўз шаъни ва

1

Кейинги ўринларда ЖПК.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

77

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!