24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

мустақиллик ғояси билан йўғрилганлиги,

Ўзбекистоннинг дунё сиёсий харитасида эркин

ва озод мамлакат сифатида мустаҳкамланишига

асос бўлиб хизмат қилди.

Учинчиси. Конституция инсон омилининг

мамлакатимизда олий неъмат сифатида қадрланишига

замин яратди. Президентимиз

И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Конституция

ўзининг туб моҳияти, ғояси ва фалсафасига

кўра янги ҳужжатдир. Унда коммунистик

мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар

ҳам йўқ. Жамики дунёвий неъматлар орасида

энг улуғи – инсон деган фикрни илгари сурдик

ва шу асосда фуқаро – жамият – давлат

ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона

ҳуқуқий ечимини топишга интилдик» 1 .

Асосий қонунда юртимиз фуқароларидан

ташкил топган энг улуғ жамоа бўлмиш халқ

давлатнинг ўзининг ҳам, унинг ҳокимиятининг

ҳам ягона манбаи ҳисобланиши эътироф

этилди. Барча давлат идораларининг халқ

манфаатлари ва фаровонлигига хизмат қилиши,

халқ номидан фақат у сайлаб қўйган

Президент ҳамда парламент иш кўра олиши

қоидалари конституциявий даражада мустаҳкамланди.

Халқ камоли йўлида демократиянинг

энг илғор намуналари Асосий қонун

мазмунидан жой олди. Инсон ва фуқароларга

берилган сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар уларнинг

давлат ҳаёти билан ҳамнафас бўлиб

яшашга, сиёсий ислоҳотларнинг бевосита

иштирокчисига айланишига кафил бўлиб

хизмат қилмоқда.

Тўртинчиси, Конституцияда илк бор

Ўзбекистон ҳудудида давлат ҳокимияти учга

тақсимланган ҳолда ташкил этилиши

мустаҳкамлаб қўйилди. Бу давлат ҳокимиятининг

бир идора ёки шахс қўлида тўпланиб

қолишининг, тоталитаризм ва диктатуранинг

олдини олишга қаратилган, тарихда исботланган

назариядир. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи

ҳамда суд ҳокимиятлари бир мақсад йўлида

бирлашиш асносида, шакллантирилишидан

тортиб ҳаракатланишигача бир-бирини тийган

ҳолда, фақат ва фақат қонунга кўра иш олиб

боради. Бу уларнинг давлат ишларида ҳаволаниб

кетишининг олдини олади. Адабиётларда

«Конституция ва қонунлар асосида

вужудга келадиган ва кўпчилик аҳолига

таянадиган давлат ҳокимияти бугунги кунда

инсоният жамиятида мумкин бўлган барча

шакллардан энг мақбули ва халқчилидир» 2 ,

деб қайд этилади.

Бешинчиси, Конституция – қонунлар ва

бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш

ва кодификациялаштириш асоси

ҳисобланади. Сабаби, унинг мазмунидаги

деярли барча норма ва қоидалар мустақиллик

йилларида юзлаб қонунчилик ҳужжатларининг

яратилишига асос бўлиб хизмат қилди.

Бошқача айтганда, бундай қонунчилик ҳужжатлари

Конституция нормаларининг ҳаётга

татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида

яратилган. Бунёд бўлган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар тизими «карвон»ининг аввалида

Конституция «сарбон»лик қилади.

Масалан, «Оммавий ахборот воситалари»

деб номланувчи бўлимнинг ижросини таъминлаш

мақсадида Ўзбекистон Республикасининг

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги,

«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги

қонунлари қабул қилинган.

Конституциямизга киритилган ўзгартиш

ва қўшимчалар. Айни вақтда Конституциямизнинг

мазмуни ҳуқуқий давлат барпо этиш

ҳамда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш

борасидаги демократик ислоҳотлар

билан мунтазам тарзда уйғунлаштирилиб

борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда

амалга оширилаётган янгиланишларнинг

изчиллигини, босқичма-босқичлилигини

Конституцияга киритилаётган тузатишлар,

ўзгартиш ҳамда қўшимчалардан ҳам англаш

мумкин.

Бундай такомиллашув жараёнлари қуйидагиларда

намоён бўлади:

Биринчиси, 1993 йил 28 декабрда амалга

оширилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республи-

1

Каримов И.А. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. – Т., 1992. – Б. 37.

2

Ўразаев Ш.З. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси. – Т., 1992. – Б. 35.

32 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!