24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий

ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар

жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги (27-

м.); ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар

билан биргаликда ваколатли давлат органларига,

муассасаларига ёки халқ вакилларига

ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат

қилиш ҳуқуқига эга эканлиги (35-м.); ҳар бир

шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги (36-м.)

ўз ифодасини топган бўлиб, ушбу моддалар

Жиноят-процессуал кодексининг нормаларида

бевосита ўз аксини топган.

Сўнги йилларда мамлакатимизда жиноят,

жиноят-процессуал қонунчиликни ривожлантириш

йўлида бир қатор салмоқли ишлар

қилинди ва бугунги кунда улар ўз самарасини

бермоқда.

Айниқса, 2001 йил 29 август куни Жиноят,

Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик

тўғрисидаги кодексларга жиноий жазоларни

либераллаштириш муносабати билан

ўзгартириш ва қўшимчалар киртилишини юксак

инсонпарварлик намунаси дейиш мумкин.

Ушбу қўшимчаларнинг киритилиши жиноятларни

квалификация қилиш билан боғлиқ

ўзгартиришларнинг вужудга келишига, оғир ва

ўта оғир таркибли жиноятларнинг 75 фоизини

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир

бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилишига,

иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар бўйича

қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш билан

боғлиқ жазолар ўрнига жарима жазосининг

қўлланишининг кенгайтирилишига, жазо

тизимидан мол-мулкни мусодара қилиш

билан боғлиқ бўлган жазо турининг чиқариб

ташланишига ва Жиноят кодексининг ўн

битта моддаси таркиби бўйича етказилган

зарар бартараф этилган тақдирда, озодликдан

маҳрум қилиш жазосининг қўлланилмаслиги

институтининг жорий этилишига

сабаб бўлди.

Мазкур ислоҳотлар натижасида озодликдан

махрум қилиш жойларида маҳкумларнинг

сақланиши бўйича Ўзбекистон дунё мамлакатлари

орасида энг паст кўрсаткичга эга бўлиб,

ҳар 100 минг аҳолига 166 маҳкумнинг тўғри

келиши ва сўнги ўн йил ичида маҳкумлар сони

икки бараварга камайганини айтиб ўтиш

84 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

мумкин. Бу кўрсаткич Россия Федерациясида

мос равишда 611 та маҳкумни, АҚШда 738

маҳкумни ташкил этади.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда

яна бир олға ташланган қадам 2008

йилда ўлим жазоси ўрнига умрбод озодликдан

махрум қилиш ва узоқ муддатли қамоқ

жазоларининг киритилиши бўлди. Мамлакатимизда

ўлим жазосининг бекор қилиниши

хорижий мутахассислар томонидан юксак

баҳоланди. Германия ва Польша давлатларида

умрбод озодликдан махрум қилиш жазоси

5 та, Бельгия ва Россияда 6 та, Данияда 9 та,

Швецияда 13 та, Францияда 18 та, Голландияда

эса 19 та жиноят таркибига нисбатан

қўлланилаётган бўлса, мамлакаимизда ушбу

жазо фақатгина 2 та жиноят тури, яъни қасддан

одам ўлдириш ва терроризм жиноятларига

нисбатан фақат 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган

эркак жинсидаги шахслар жиноят содир этган

тақдирдагина қўлланилади.

Мамлакатимизда 2001 йилдан бошлаб

ярашув институтининг жорий этилиши, 2004

йил 27 августда ва 2009 йил 3 апрелда ушбу

институтга ўзгартишлар киритилиши Жиноят

кодексининг эллик бешта моддаси бўйича

тарафларга ярашиш имкониятини яратди ва

ушбу ислоҳот натижаси юз мингдан ортиқ

шахсларнинг жиноий жавобгарликдан озод

этилишига сабаб бўлди.

Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида

2008 йилда «Хабеас корпус» институтининг

қонунчилигимизга жорий этилиши, яъни

қамоққа олиш эҳтиёт чорасига санкция бериш

ҳуқуқининг судларга ўтказилиши халқимизнинг

конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларининг

таъминланиши янада такомиллашувига сабаб

бўлди.

Юқоридаги ислоҳотлардан ташқари жиноят-процессуал

қонунчиликда шахс ҳуқуқ ва

эркинликларини таъминлаш борасида жиноят

содир этишда гумон қилинаётган ва айбланаётган

шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини

муҳофаза қилишга доир бир қатор қонун

ҳужжатларининг қабул қилиниши ва диспозитивлик

институтининг жиноят-процессуал қонунчилигида

кенгайтирилиши, инсон ҳуқуқларининг

таъминланишида олға қўйилган қадам

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!