24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги ваколатлар

чегараларини белгилаш борасидаги;

* Ўзбекистон Республикаси Президенти

ваколатларини такомиллаштириш соҳасидаги

тузатишлар.

Ушбу соҳаларда 6 та қонун қабул қилинди.

Хусусан:

Биринчидан, 1993 йил 28 декабрда Ўзбекистон

Республикасининг «Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 77-моддасига

ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонуни

қабул қилинди. Шуни мамнуният билан айтиш

жоизки, юртимиз ўзининг давлат мустақиллигини

қўлга киритиши билан давлат ҳокимиятининг

муҳим институти сифатида миллий

парламентимиз ривожланишининг янги

босқичи бошланди.

Ушбу қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси 77-моддасининг

биринчи қисмидаги «150 нафар депутатдан»

деган сўзлар «депутатлардан» деган сўзлар

билан алмаштирилди.

Парламент томонидан ушбу давр мобайнида

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,

мустақиллигимизнинг мустаҳкамланиши

билан боғлиқ бўлган бир қатор қонунлар

қабул қилинди.

Иккинчидан, ҳозиргача босиб ўтилган

йўлимизга назар ташлайдиган бўлсак, дастлабки

йилларда бир палатадан иборат Олий

Мажлис ҳам фаолият юритди. У ўтган даврда

давлат ҳокимияти органлари тизимида ўзининг

муносиб ўрнини эгаллади ва демократик

ислоҳотлар чуқурлашган сари унинг таъсири

ҳам муттасил ортиб борди. Шу билан бирга,

бу даврда парламентаризм қадриятлари

қарор топди, ўзига хос миллий парламент

анъаналари, қонунчилик мактаби шаклланди.

Қонун лойиҳаларини умумхалқ мухокамасга

ҳавола этиш, миллий дастурлар ва янги

таҳрирдаги қонунлар қабул қилиш амалиёти

яратилди. Энг асосийси, мамлакатимиз

аҳолисининг муҳим демократик институт –

парламентга муносабати тубдан ўзгарди.

Шу билан бирга, бу даврда икки палатали

парламентга ўтиш учун, яъни парламент ўз

ваколатларини самарали амалга ошириши,

ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул

қилиш учун зарур бўлган ўзаро мувозанат ва

чекловлар тизимини яратиш, депутатларнинг

доимий асосда профессионал тарзда иш олиб

боришлари, парламент фаолиятида умумдавлат

ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига

эришиш, аҳолининг мамлакат

ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштирокини

янада кенгайтириш учун етарли шартшароитлар

яратилди.

2002 йил 27 январда бўлиб ўтган умумхалқ

референдуми якунлари асосида 2003 йил 24

апрель куни «Ўзбекистон Республикасининг

Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

2004 йилда бўлиб ўтган демократик сайловлар

натижасида шакллантирилган икки палатали

парламент қонун ижодкорлиги жараёнига

янгича маъно ва мазмун олиб кирди.

2002 йил 27 январдан бошлаб Ўзбекистон

Республикаси парламентини икки палатали

қилиб шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг конституциявий ваколат

муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартириш

тўғрисида қарор қабул қилган умумхалқ референдуми

ҳам аслида айнан шу вазифаларни

ҳал этишга қаратилган эди.

Референдум натижаларига биноан, 2002

йил 4 апрелда Олий Мажлиснинг VIII сессиясида

«Референдум якунлари ҳамда давлат

ҳокимияти ташкил этилишининг асосий

принциплари тўғрисида»ги конституциявий

қонун қабул қилинди. У ўз моҳиятига кўра

келгусида давлат қурилиши ва бошқаруви

соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган

ўзгаришларни белгилаб берди.

Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг ўнинчи

сессиясида «Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги

ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Сенати тўғрисида»ги конституциявий

қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунларда

палаталарнинг мақоми, уларни шакллантириш

тартиби, ваколатлари, ўзаро ҳамда бошқа

ҳокимият тармоқлари органлари билан ҳамкорлик

қилиш механизмлари белгилаб берилди.

Олий Мажлис томонидан 2003 йил 24

апрелда «Ўзбекистон Республикасининг

Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида» қонун қабул қилинди.

Ушбу қонун – биринчидан, қонун чиқарувчи,

ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари ўртасида

ваколатларнинг янада демократик, янада

мутаносиб равишда қайта тақсимланиши ва

уларнинг мувозанатини таъминлади. Шунингдек,

ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар парламент

қуйи ва юқори палаталарининг мақоми ва

ваколатларини, Ўзбекистон Президенти ҳамда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

37

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!