24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

40 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма

мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва

фуқаролик жамиятини ривожлантириш

концепцияси» деб номланган маърузасида

баён қилинган қонунчилик ташаббусига

мувофиқ тайёрланган «Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг айрим моддаларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

(78,80,93,96, ва 98-моддаларига)»ги қонуни

қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат давлат ҳокимияти ва

бошқарувини янада демократлаштириш,

давлат ҳокимиятининг учта субъекти: дaвлaт

бoшлиғи - Прeзидeнт, қoнун чиқaрувчи вa ижрo

этувчи ҳoкимиятлaр ўртaсидaги вaкoлaтлaрнинг

янaдa мутaнoсиб тaқсимлaнишини

тaъминлaшга, шунингдек социал-иқтисодий,

ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга

оширишда, мамлакатни янгилаш ва модернизация

қилишда сиёсий партияларнинг роли

ҳамда таъсирини кучайтиришга қаратилган.

Қабул қилинган қонун мамлакатимизда

давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги

ислоҳотларнинг асосий мақсади – давлат

ҳокимияти тизимининг барча тармоқлари фаолиятининг

масъулияти ва самарасини ошириш

бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган

ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Ушбу Қонунга мувофиқ, Конституция 78-

моддасининг 15-бандига киритилган қўшимчада

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг

долзарб масалалари юзасидан Бош

вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама

қилиш Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг

биргаликдаги ваколатлари доирасига

киритилди. Бу қоида қонун чиқарувчи ва ижроия

ҳокимият ўртасидаги муносабатнинг ўзига хос

усулини жорий қилиш билан бирга, Бош вазир

ва у орқали ижроия ҳокимият фаолияти

устидан парламент назоратини амалга оширишнинг

янги механизмини яратади. Баъзи

хорижий давлатлардагидан фарқли равишда

биздаги бу янгиликнинг ўзига хос жиҳатлари

мавжуд. Яъни, кўпгина мамлакатларда ҳукуматнинг

ҳар йили бир марта парламентга

ҳисобот бериб туриш амалиёти мавжуд. Бизда

эса парламент палаталари у ёки бу масалани

долзарб деб ҳисоблаганда ҳукумат раҳбарининг

ҳисоботини ҳар қандай вақтда ҳам

эшитаверади. Бу конституцион қоида парламентнинг

ижроия ҳокимиятга таъсирини янада

оширади, энг асосийси, ҳукуматнинг фаолияти

устидан жамоатчилик назоратининг

кенгроқ бўлишига олиб келади ва ҳукумат

фаолиятининг очиқлигини таъминлайди.

Ўз ўрнида Конституциямизнинг 93–

моддасига киритилган қўшимчага биноан Бош

вазирга вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент

шаҳар ҳокимини тайинлаш учун Президентга

тақдимнома киритиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

Маълумки, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент

шаҳар ҳокими ўз лавозимлари бўйича

жойларда ижроия ҳокимиятни ҳам амалга

оширадилар ва ҳудудларни иқтисодий,

ижтимоий ва маданий ривожлантириш бўйича

масъулият ҳам биринчи навбатда уларнинг

зиммасидадир. Конституциямиз томонидан

Вазирлар Маҳкамаси, хусусан Бош вазир

зиммасига юклатилган вазифалардан келиб

чиқадиган бўлсак, юқоридаги ҳуқуқнинг Бош

вазирга берилиши юридик жиҳатдан тўғри ва

ҳокимиятлар бўлиниши принципига тўла мос

келади, энг асосийси, маҳаллий давлат

хокимияти органлари ва ҳукумат ўртасидаги

алоқани мустаҳкамлайди ва ижроия ҳокимиятнинг

иш самарасини оширади.

Конституциянинг 98-моддасига киритилган

ўзгаришлар мазмун-моҳиятига кўра Бош

вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни

тасдиқлашнинг янада демократик тартибини

жорий этишга қаратилган. Киритилган ушбу

қоидада Бош вазир номзоди Қонунчилик

палатасига бўлиб ўтган сайловларда энг кўп

депутатлик ўринларини олган сиёсий партия

ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик

ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий

партиялар томонидан Президентга таклиф

этилиши кўзда тутилмокда. Бунинг маъноси

катта. Чунки, Бош вазир номзодини кўрсатиш

учун илгари қанча депутатлик ўрнини эгаллаганлигидан

қатъи назар, сиёсий партияларнинг

Қонунчилик палатасидаги ҳамма фракциялари

билан маслаҳатлашув ўтказилар

эди. Яъни, кўп депутатлик ўрнига эга бўлган

фракция ҳам, кам депутатлик ўрнига эга

бўлган фракция ҳам бу масалада бир хил ҳуқуқ

ва имкониятга эга бўлиб қолган эдилар.

Эндиликда эса бу масалада кўп депутатлик

ўрнини олган сиёсий партияга ҳуқуқ берилмокда.

Бу, биринчи навбатда, сиёсий партияларни

янада фаоллик кўрсатиш, сайловларга

жиддий тайёргарлик кўриш, кўпроқ депутатлик

ўрнини олиш учун ҳаракат қилишга ундайди;

ўз навбатида уларнинг ижроия хокимият иши

устидан масъулиятини ҳам оширади.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!