24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

Ш.О. Мамадалиев*

КОНСТИТУЦИЯ – МИЛЛИЙ ҒОЯ ИФОДАСИ ВА

ДЕМОКРАТИЯ КАФОЛАТИ

Ўзбек халқи қадимдан эркинликка,

тинчликка, фаровонлик ва комилликка интилиб

яшаган. Дунё халқлари томонидан халқимизнинг

бағрикенг, тинчликпарвар, меҳмондўст

сифатида баҳоланиши асосида ҳам уларнинг

ана шу орзу-умидлари ва интилишлари ётади.

Ўзбек халқининг орзу-истаклари ва манфаатларини

ифода этувчи миллий мафкурамизнинг

асосини Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ

фаровонлиги, миллатлараро тотувлик, диний

бағрикенглик, ижтимоий ҳамкорлик ва комил

инсон ташкил этади.

1992 йил 8 декабрь – энг муҳим тарихий

сана, миллий байрам сифатида ўзбек халқи

тарихидан муносиб ўрин эгаллади. Чунки

халқимиз айнан шу куни ўз тарихида илк бор

миллий ғоя ва демократик қадриятларга

асосланган Конституциясига эга бўлди. Мустақил

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

қабул қилиниши ўзбек халқининг тарихий

ютуғидир. Бугун халқимиз Конституциянинг 20

йиллигини нишонлаш арафасида турибди. Шу

муносабат билан Конституция Ўзбекистон халқига

нима берди, унинг афзалликлари нимадан

иборат, деган саволларга тўхталиб ўтиш жоиз.

Авваламбор, Конституция ўзбек халқига

мустақил, эмин-эркин яшаш ҳуқуқини берди.

Тарихдан маълумки, ўзбек халқи ўзининг 3,5

минг йиллик давлатчилик тарихида 800 йилдан

зиёд мустамлакачилик исканжасида яшади.

Мустақил Ўзбекистон Конституцияси халқимизни

қулликдан, тобеликдан халос этди.

Халқимиз, ҳар бир инсон энг олий сиёсий ва

ҳуқуқий қадрият бўлган эркинлик, мустақилликнинг

ҳуқуқий кафолатига эга бўлди. Унда

мамлакатимиздаги ҳар бир инсоннинг манфаатлари

ифода этилган. Шу боис ҳар бир

эрксевар инсон учун Конституция қадрлидир.

Конституция миллатлараро тотувлик ва

диний бағрикенгликни кафолатлади. Бу эса

миллатлараро, конфессиялараро зиддиятлар

келиб чиқишининг олдини олди. Чунки

Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп динли давлат

бўлиб, унда 130 дан зиёд миллат ва элат

вакиллари истиқомат қилади. Фақат миллатлараро

тотувлик ғоясигина мамлакатимизда

тинчлик ва тотувликни таъминлашга қодир. Шу

боис Конституцияда «Ўзбекистон Республикаси

ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча

миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари

ва анъаналари ҳурмат қилинишини

таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун

шароит яратади» (4-м.), деган қоида мустаҳкамлаб

қўйилган. Бугун ушбу қоида ҳаётга

татбиқ этилган. 1992 йилда Республика байналминал

миллий маркази ташкил этилди.

Республикамизда 140 дан ортиқ миллиймаданий

марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Миллий-маданий марказларни бирлаштирувчи

«Халқ бирлиги» ижтимоий ҳаракати тузилди.

Ҳаракатнинг «Халқ бирлиги» ҳафталик газетаси

нашр этилмоқда. Республикада 11 тилда

радиоэшиттиришлар, саккиз тилда (ўзбек,

қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қозоқ, инглиз,

корейс тилларида) газеталар нашр этилмоқда,

умумий ўрта таълим тизимида етти тилда

(ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қозоқ,

қирғиз тилларида) ўқув машғулотлари ташкил

этилган.

Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётида

«кўп сонли миллат», «кам сонли миллат» деган

иборалардан фойдаланилмайди. Чунки, Асосий

қонунда ҳеч бир миллатга имтиёзлар бериш

назарда тутилмаган. Эслатиб ўтамиз, Рес-

*Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва

амалиёти кафедраси бошлиғи, фалсафа фанлари доктори, профессор.

18 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!