24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

демократик меъёрлар ва йўл-йўриқлар қарор

топтирилди 1 .

Конституциямиз бугун мамлакатда ижтимоий-сиёсий

барқарорликнинг таянчи, ҳуқуқий

давлат барпо этишнинг қонуний асоси ҳамда

инсон ва жамият манфаатларининг кафолати

сифатида майдонга чиқмоқда. Конституция

«янги Ўзбекистонни қарор топтириш жараёнидаги

муҳим қадам…, суверен давлатимизнинг

қонунчилик-ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг

асосий пойдевори, мустақил

давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлди» 2 .

Ўзбекистон Конституцияси олий юридик

кучга эга қонун сифатида давлатимиз қиёфасини,

унинг ижтимоий-иқтисодий негизини,

сиёсий тузумини, бошқарувнинг демократик

принципларини, жамият тараққиётининг

устувор соҳаларини муҳрлаб берди. У жамият

миқёсида эришилган ўзига хос ижтимоий

келишувнинг маҳсули сифатида намоён

бўлиб, энг аввало, давлат ҳокимиятини инсон

ҳуқуқлари кўламига мутаносиб равишда

меъёрлаш ҳамда шу орқали ҳокимият билан

фуқароларнинг ўзаро муносабатларини

мувозанатлаш ва шаффофлаштириш вазифасини

ўтамоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида

баён қилган «Мамлакатимизда демократик

ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик

жамиятини шакллантириш концепцияси»да

тараққиётнинг «ўзбек модели» деб ном

олган дастурнинг асосига Конституция ва

қонун устуворлиги тамойили қўйилганлигига,

барча эришилган ютуқ ҳамда марралар

негизида Конституциямизнинг хизмати

беқиёслигига урғу бериб, шундай деди: «Биз

ишлаб чиққан ва бугунги кунда ҳаётга татбиқ

этаётган ушбу моделнинг маъно-мазмуни –

давлат қурилиши ва конституциявий тузумни

тубдан ўзгартириш ва янгилаш, ... қонун устуворлигини

таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат

юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва

изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган

сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни

амалга оширишдан иборатдир» 3 .

Мустақил тараққиётимиз йиллари мобайнида

давлат ҳокимияти ва давлат бошқарувини

демократлаштириш айнан Конституция

асосида, унда мустаҳкамланган ҳокимиятлар

тақсимланиши конституциявий принципини

ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимият тармоқлари

ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар

мувозанатининг самарали тизимини

шакллантириш, қонун чиқарувчи ва маҳаллий

вакиллик органларининг ваколатлари ҳамда

назорат функцияларининг таъсирчанлигини

кучайтириш, судлов тизимини либераллаштириш

ва суднинг мустақиллигини таъминлаш

бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

бугунги кунда барча давлат органлари,

сиёсий партиялар, жамоат ва нодавлат

ташкилотлари ҳамда фуқаролар учун муқаддас

ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатга айланди. Шу

маънода, Президент Ислом Каримов баён этган

мазкур Концепцияда таъкидланганидек, «мамлакатимизнинг

демократик тараққиётини таъминлаш

ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг

асосий принципларини белгилаб берган

Конституциямизнинг асосий қоида ва нормаларига

таяниш алоҳида аҳамият касб этади» 4 .

Конституциямизнинг беқиёс қадр-қиммати

шундаки, у нафақат истиқлолимизнинг бош

ҳуқуқий кафолати, балки юксалиш ва камолот

сари одимлаб боришимизнинг дастурул амалидир.

Конституция ўзининг ҳуқуқий (қонуний)

тартибга солувчи таъсир кучи орқали жамият

ҳаётига уюшқоқлик, барқарорлик ва батартиблик

хусусиятларини киритиб келмоқда. Аслида,

ҳар бир конституциявий норманинг мазмуни

ижтимоий эҳтиёжлар ва талабларни акс

эттирганлиги боис, уларни самарали қўллаш –

ижтимоий тараққиёт, ривожланиш ва юксалиш

омили ҳисобланади.

Конституциямизнинг ғоявий мантиғига,

ички фалсафасига эътибор берадиган бўлсак,

у халқимизнинг адолатли жамият барпо этиш

борасидаги интилишлари, эзгу истакларини

1

Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6. – Т., 1998. – Б. 183.

2

Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т., 1998. – Б. 539.

3

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик

жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т., 2010. – Б. 3-4.

4

Ўша жойда. – Б. 3–4.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

9

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!