24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

жўшқин фаолияти натижасида юздан ортиқ

қонунларнинг қабул қилиниши бунинг яққол

далилидир.

Президент иккинчи вазифани қуйидагича

белгилаб берган эди: «Жамиятимизда қонун

устуворлигига эришиш учун ҳокимиятнинг уч

тармоғи – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд

ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини

таъминлаш зарур. Шундагина ҳокимият тармоқлари

орасида том маънодаги мувозанат

қарор топади, содда қилиб айтганда, адолат

тарозиси бузилмайди».

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

89-моддасига киритилган

ўзгартишга мувофиқ, эндиликда «Ўзбекистон

Республикасининг Президенти Ўзбекистон

Республикасида давлат ва ижро этувчи

ҳокимият бошлиғи» эмас, балки «давлат

бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг

келишилган ҳолда фаолият юритишини

ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди»ган бўлди.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳокимият тизимини

ислоҳ этиш борасида қатор янги

қонунлар қабул қилинди, Конституция ва

қонунларга республикамизда кечаётган

демократлаштириш жараёнларини акс

эттирувчи бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам

киритилди.

2010 йил ноябрь ойида Ўзбекистон

Президенти Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда

демократик ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси» 3 номли маърузасида

таклиф этилган устувор йўналишлардан

бири ҳам давлат ҳокимияти ва бошқарувини

демократлаштиришдир. Ушбу йўналишдаги

ишлар давлат ҳокимиятининг учта

субъекти, яъни давлат бошлиғи бўлган Президент,

қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар

ўртасидаги ваколатларнинг янада

мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун

зарур шарт-шароитларни юзага келтирмоқда.

Шунингдек, суд тизимини ислоҳ этиш борасида

қўйилган қатор вазифалар ҳам ўз ечимини

топди.

Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишни шартли

равишда бир неча босқичга ажратишимиз

мумкин. Биринчи босқичда (1991–2000 йилларда)

амалга оширилган ислоҳотлар натижасида,

янги одил судлов тизими тузилиб,

судлар ихтисослаштирилган бўлса, ислоҳотларнинг

2-босқичида (2001–2010 йилларда)

инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясида

суд ҳокимиятининг ролини ошириш, жиноий

жазони либераллаштириш, судга қадар бўлган

босқичда суд назоратини кучайтириш ҳамда

амнистия актини қўллашда суд тартибини

ўрнатиш; адвокатура институтини, ижро иши

юритишни ва процессуал қонунчиликни

такомиллаштириш ва шу каби бир қанча муҳим

масалалар ҳал қилинди.

«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни

янада чуқурлаштириш ва фуқаролик

жамиятини ривожлантириш концепцияси»да

таклиф этилган иккинчи устувор йўналиш судҳуқуқ

тизимини ислоҳ этиш билан боғлиқ

бўлиб, бу борада белгиланган вазифалар

амалга оширилганида суд нaзoрaтининг

кучaйиши, жинoят прoцeссидa «Хaбeaс

кoрпус» институтининг қўлланиш сoҳaси янaдa

кeнгaйишига эришилади; энг муҳими,

фуқaрoлaрнинг ҳуқуқ вa эркинликлaрини

ҳимoя қилиш бoрaсидa умумэътирoф этилгaн

принциплaр вa xaлқaрo ҳуқуқ нoрмaлaрининг

aмaлгa oширилиши тaъминлaнади.

Шунингдек, суд мажлисида aйблoв

xулoсaсини ўқиб эшиттириш мaжбуриятини

фaқaт прoкурoр зиммaсигa юклaтиш ва

ЖПКдан суднинг жинoят иши қўзғaтишгa

дoир вaкoлaтини чиқaриш каби нормалар

суднинг мустaқиллиги, xoлислиги вa беғaрaзлигини

тaъминлaшгa, жинoят прoцeссидa

тoртишув принципини кучaйтиришгa

xизмaт қилaди.

Учинчи вазифа «ижро ҳокимияти ва

идораларининг, яъни бу ҳокимлик ёки вазирлик

бўладими – умуман мансаб курсисида

ўтирганларнинг ўзига юкланган вазифани адо

этишда масъулияти ва жавобгарлигини янада

ошириш» деб белгиланган, айни вақтда бу

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик

жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т., 2010.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

27

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!