24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

М. Д. Ботаев*

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ – ЖИНОЯТ ВА

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСИ

Ўзбекистон Республикасида демократик

ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо

этиш мақсадида амалга оширилаётган

ислоҳотлар жараёнида энг олий қадрият -

инсон ва унинг ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлаш вазифалари белгилаб олинган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

эса давлат олиб бораётган инсонпарварлик

сиёсатининг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат

қилади.

Чунки, Конституцияда инсонпарварлик

ғояларига содиқлик «Ўзбекистон Республикасида

демократия умуминсоний принципларга

асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти,

эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа

дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция

ва қонунлар билан ҳимоя қилинади» (13-

модда) деб мустаҳкамланган.

Бу борада мамлакатимиз раҳбари Ислом

Каримов «Биз, энг аввало, ҳуқуқий асосни

тайёрладик, жамиятимизнинг асосий ақидалари,

унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий

йўналишлари белгилаб берилган конституциямиз

ҳам ана шу асосга қурилган» 1 , дея

эътироф этган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Конституциямизда

инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва

эркинликларини, шунингдек дахлсизликлари

мазмунини очиб берувчи етти боб, ўттиз тўртта

модда мавжуд ва уларнинг ҳар бири

инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган. Бу

эса, қомусимизнинг энг ривожланган, тараққий

топган демократик давлатларнинг конституцияларидан

қолишмайдиган, Бирлашган

Миллатлар Ташкилоти ҳужжатларига, Инсон

ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига,

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган

қоидаларига асосланган дунёдаги илғор

конституциялар қаторига киришини таъминлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

43-моддасига кўра «Давлат фуқароларнинг

Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган

ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди».

Бу эса, Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек,

«инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда

инсон манфаатлари устувор

бўлиши керак. Давлат ва давлат ҳокимиятининг

барча тармоқлари ўз фаолиятини инсон

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш ишига

сафарбар қилгандагина ўз вазифасини тўғри

адо этган ҳисобланади» 2 .

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз Конституцияси

республикамиз фуқароларининг демократик

ҳуқуқ ва эркинликларини ўзида

мужассам этиб, маъмурий, фуқаролик, жиноят

ҳуқуқи, жиноят-процессуал, меҳнат, оила ва

бошқа ҳуқуқ тармоқларини ўзида акс эттирган

бўлиб, кундан-кунга ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва

давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари

ва бучлари билан ўзаро боғлиқ эканлиги,

фуқароларнинг Конституция ва қонунларда

мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари

дахлсиз эканлиги (19-м.); ҳар ким ўз шаъни ва

* Ўзбекитсон Республикаси ИИВ Академияси илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими стажёртадқиқотчи-изланувчиси.

1

Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. – Т., 1996. – Б.135.

2

Ўша манба. – Б. 17.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

83

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!