24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

чалар билан чамбарчас боғлиқ. Ҳозирги

шароитда инсоннинг табиат ва авлодлар олдидаги

бурчи янгича мазмун касб этиб бормоқда.

Оилавий бурч эса жамият олдида турган

мақсадлар билан янада уйғунлашмоқда. Она-

Ватанга, халққа хизмат қилиш эса энг улуғ ва

энг шарафли бурч ҳисобланади.

Асосий қомусимизда конституция ва

қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг

ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадрқимматини

ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг

тарихий ва маданий меросини асрабавайлаш,

атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона

муносабатда бўлиш, қонун билан белгиланган

солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш,

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш

сингари бурчлар белгилаб қўйилган. Шу боис

уларга қатъий амал қилиш, қолаверса, уни

ёшлар онгига сингдириб бориш барча мутасадди

ходимлар, педагоглар, психологлар,

ўқитувчилар ва ҳоказолар учун ҳам қарз, ҳам

фарздир.

Чунончи, судда адолатнинг ҳукмронлиги

учун бир палласи айблов, иккинчиси эса

ҳимоядан иборат «тарози» бўлгани сингари,

жамиятда ҳам Конституцияда мустаҳкамланган

ҳуқуқ ва эркинликлар билан бирга, бурч ва

мажбуриятлар «палласи»нинг мутаносиблигига

риоя этилиши лозим.

Бунинг учун одил судловни амалга оширишда

жамоатчилик назоратидан кенг

фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикасида «Жамоатчилик

назорати тўғрисида»ги қонуннинг

қабул қилиниши шу мақсадга хизмат қилиши

шубҳасиз.

Жамоатчилик назоратининг муайян

жиҳатлари, одатда, фуқароларнинг ахборот

олиш ҳуқуқини назарда тутадиган, уларнинг

ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахлдор

бўлган қонунчилик ҳужжатлари орқали

тартибга солинади. Шу боис, одил судлов ўз

фаолиятининг очиқлигини жиноят ишида

иштирок этаётган барча шахсларга сезиларли

даражада ифода этиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик

назорати тўғрисида»ги қонуни лойиҳасига

кўра, «жамоатчилик назорати» атамаси

жамоатчилик назорати субъектларининг

давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг

Конституция қоидалари, қонунлар ва бошқа

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий

ҳуқуқларини тартибга солувчи халқаро меъёрлар

ва принципларни сўзсиз ижро этишига

доир маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш

ва умумлаштиришга оид фаолиятини ифодалайди.

Бунда жамоатчилик назоратини амалга

ошириш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини

ҳимоя қилишнинг устуворлиги, ихтиёрийлик,

жаммоатчилик назоратининг ошкоралиги,

давлат органлари ва мансабдор шахслар

билан ўзаро муносабатларда маънавийахлоқий

қоида ва меъёрларга қатъий риоя

этиш каби тамойилларга амал қилиш асосида

таъминланиши муҳимдир.

Қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқларига доир

қонунчилик меъёрлари бажарилишининг

ҳолати устидан мунтазам жамоатчилик

мониторингини, социологик тадқиқотлар ва

жамоатчилик эшитувларини, давлат органларининг

муайян масалалар бўйича фаолияти

тўғрисидаги ҳисоботларини амалиётга жорий

этиш, фуқаролик жамияти институтларининг

қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

жамоатчилик экспертизасида,

шунингдек, шахс ҳуқуқлари ва манфаатларига

тааллуқли қарорларни қабул қилиш жараёнида

иштирок этиши учун зарур шарт-шароитларни

яратиш сингари муҳим жиҳатларнинг

белгиланиши мақсадга мувофиқдир.

Ҳуқуқшунос олимларнинг илмий ишларини

таҳлил қилиш шундан далолат берадики,

инсон ва фуқароларнинг одил судловга

эришишининг давлат томонидан таъминланиши,

шунингдек одил судловга кўмаклашувчи

шахсларнинг хавфсизлигига оид комплекс

чоралар тизими каби муҳим конституциявий

ҳуқуқларни жиноят ишини юритишга масъул

бўлган давлат органлари зиммасига юкланганига

қарамай, ҳозирги кунга қадар тўлиқ ҳажмда

амал қилади деб айтиш мушкул.

74 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!