24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

муҳим масалаларини изчиллик билан ҳал

этиш, бу жабҳадаги ишларни ҳар доим янги,

янада юксак босқичга кўтаришда ҳеч шубҳасиз,

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,

айниқса, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2001 йил 4 январдаги «Ўзбекистон

Республикаси Конституциясини

ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги

фармойиши ҳуқуқий асос ва дастуриламал

бўлмоқда.

Шу боис, Асосий қонунимизда қайд

этилган экологик норма ва қоидалар асосида

мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза

қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш,

табиий тизимларни, уларнинг биологик рангбаранглигини

сақлаш ва қайта тиклаш, табиий

ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланишни

таъминлаш, атроф муҳитнинг ифлосланиш

даражасини камайтириш, табиий

муҳитни сақлашни таъминлашнинг ҳуқуқий

механизмини такомиллаштириш, экологик илмфанни

ривожлантириш, экологик билимларни

кенг тарғиб қилиш, шунингдек экологик

маданиятни ошириш чора-тадбирлари комплексини

амалга ошириш борасидаги тадбирларни

изчил равишда ҳаётга татбиқ қилиш,

уларнинг таъсирчанлигини, самарадорлигини

янада ошириш мақсадга мувофиқдир.

Фикримизча, кўрсатиб ўтилган мақсадларга

эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал

этиш зарур:

биринчидан, Конституция, экологик қонунчилик,

таълим, маданият ва аҳолини

тарбиялаш, шунингдек экологик билимларни

тарғиб қилиш тизимларини янада такомиллаштириш;

иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида

табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни

босқичма-босқич жорий этиш, табиатдан

фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий

усулларини янада такомиллаштириш, шунингдек,

экология хавфсизлиги масалалари бўйича

комплекс ёндашувни таъминлаш;

учинчидан, Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги, Ўзбекистон Республикаси табиатни

муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Ўзбекистон

Республикасига олиб кириладиган

бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган

«М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги

янги автотранспорт воситаларини «Евро-2»

экологик даражадан кам бўлмаган талабларга

мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш

тартиби тўғрисидаги вақтинчалик

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 1 ги қарорига

мувофиқ транспорт воситаларидан чиқадиган

газларнинг тутунлилик ва заҳарлилик миқдорининг,

шунингдек, транспорт воситалари томонидан

ҳосил қилинадиган ташқи ва ички

шовқинларнинг меъёрларини стандарт талабларига

мослаштириш;

тўртинчидан, амалдаги экологик қонунларнинг

мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон

Республикасининг «Экологик хавфсизлик

тўғрисида»ги қонунини қабул қилиш ва ушбу

қонунда экология соҳасидаги давлат бошқаруви

органларидан бири бўлган ички ишлар

органлари ходимларининг экологик хавфсизликни

таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини

алоҳида моддада кўрсатиб ўтиш;

бешинчидан, Ўзбекистон Республикасининг

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги

қонунига янги мазмун касб этувчи ибораларни

ўзида қамраб олган асосий тушунчалар (экология

тизимлари, ландшафтлар, экологик офат,

экологик ҳалокат, саноат чиқиндилари, рўзғор

чиқиндилари, атроф муҳит, табиий муҳит,

рекультивация, озон қатлами, компенсация

тўловлари, табиат кадастри, табиий ресурслар,

табиий объектлар, табиий комплекслар,

атроф табиий муҳит ва ш.к.) ни киритиш. Зеро,

ҳозирги кунда муомалада қўлланилиши

тобора кенгайиб бораётган бу тушунчалар ҳам

бевосита экологик хавфсизлик билан узвий

боғлиқ ва шу боис бу ҳақда қонунда аниқ

тушунчалар бериш ҳаётда юзага келиши

мумкин бўлган турли муаммо, чалкашлик ва

ноаниқликларнинг олдини олади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси давлатимиз

эришган буюк ютуқ – узоқ даврга мўлжалланган

ҳужжат бўлиб, юқоридаги вазифаларни

изчиллик билан, тўлиқ амалга оширишда, яъни

атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий

ресурслардан оқилона фойдаланиш ва

экологик хавфсизликни таъминлашда ҳуқуқий

асос ва дастуриламал бўлиб хизмат қилиши

шубҳасиз.

1

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2007. — 15-сон. — 159-м.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

65

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!