24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишнинг

ягона электрон архивини ишга тушириш

режалаштирилган. ФҲДЁ органлари қошидаги

«Ёш оила қурувчилар мактаби» машғулотлари

замон талабларига мос ташкил этилмоқда.

«Аёлларимиз, опа-сингилларимизнинг меҳнатини

енгиллаштириш, уларнинг салоҳиятидан

фаол ижтимоий, маданий, социал ва иқтисодий

соҳаларда, болалар тарбиясида янада

самарали фойдаланиш мақсадида илгари

кўрилмаган аниқ чора-тадбирлар амалга

оширилди» 1 .

Агар тарих зарварақларига назар

ташлайдиган бўлсак, аёл доимо жамият

эътиборида бўлиб келган. Бироқ, таъкидлаш

жоизки, мамлакатимиз мустақиллигининг илк

йиллариданоқ хотин-қизлар масалалари,

яъни республикада аёлларнинг ижтимоий

аҳволи ва турмуш даражасини яхшилаш,

уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояланишини

кучайтириш ҳамда хотин-қизларнинг жамият

ривожи ва давлат бошқарувидаги фаоллигини

ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан

бирига айланди. Айни пайтда,

Ўзбекистон хотин-қизларининг жамият ва

давлат бошқарувида иштирокини янада

фаоллаштириш учун аёлларга оид давлат

сиёсатининг муҳим ҳуқуқий асослари ҳам

яратилди.

Бу, энг аввало, 1992 йил 8 декабрда

«Ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва

давлат суверенитети ғояларига содиқлигини

тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва

келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини

англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги

ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,

демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини

намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум

эътироф этилган қоидалари устунлигини тан

олган ҳолда, республика фуқароларининг

муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга

интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий

давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар

тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш

мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида»

қабул қилинган Асосий қонунимизда ўз

аксини топди.

Мустақиллик йилларида Асосий қонунимизда

белгилаб берилган устувор ҳуқуқларни,

жумладан, аёл ҳуқуқларини таъминлаш

мақсадида давлат миқёсида бир қатор муҳим

ҳужжатлар қабул қилинди. 1996 йилда

Президент Ислом Каримовнинг бевосита

ташаббуси билан яратилган «Ўзбекистон

Республикасида аёллар аҳволини яхшилаш

тўғрисида»ги концепция, 1999 йилда «Аёлларнинг

ижтимоий ҳимояланишини кучайтиришга

қаратилган қўшимча чоралар тўғрисида»ги

ҳамда 2004 йил 24 майда «Ўзбекистон Хотинқизлар

қўмитасининг фаолиятини қўллабқувватлаш

бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги

фармонлар қабул қилинганлиги

фикримизнинг яққол далилидир.

Таъкидлаш жоизки, 2003 йил 29 августда

қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги

қонун билан хотин-қизларга парламентда

иштирок этиш учун кенг имкониятлар

яратилди, яъни 30 % лик квота белгиланди.

Айни пайтда, эътироф этиш жоизки,

Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари,

жумладан, аёл ҳуқуқлари бўйича 60 га яқин

халқаро ҳужжатларга қўшилди, БМТ томонидан

мазкур соҳада қабул қилинган олтита

асосий халқаро шартнома иштирокчисига

айланди. Бу эса миллий қонунчилигимиз ва

халқаро ҳуқуқ ўртасидаги ўзига хос мутаносибликни

таъминлаш имконини яратди.

Аёл ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқнинг энг

долзарб ва изчил ривожланиб бораётган

тармоқларидан биридир. Аёл ҳуқуқлари ғояси

азалдан инсониятни ўзига жалб этган. Аёл

ҳуқуқларини умумий тарзда эътироф этиш ва

мустаҳкамлашга бўлган интилиш, ана шу

ҳуқуқларнинг халқаро ҳуқуқнинг алоҳида

тармоғи бўлиб ажралиб чиқишига олиб келди.

1

Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига

эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир / Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2012.

– 8 дек.

48 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!