24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига

асосланган очиқ демократик давлат барпо

этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга

азму қарор қилди.

Шуни таъкидлаш керакки, мамлакатимизни

ислоҳ этиш ва янгилашга қаратилган

дастурий вазифаларни бажаришда миллий

қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни

сақлашга, халқимизнинг асрлар

давомида шаклланган менталитетига ҳурмат

билан муносабатда бўлишга катта эътибор

қаратилди. Шу билан бирга, муваффақиятли

ва барқарор ривожланадиган замонавий

демократик давлат қуришнинг ўзини оқлаган

жаҳон тажрибасини чуқур ўрганиш ва қабул

қилиш ҳам диққат марказда бўлди.

Конституциямиз қабул қилиниши билан

мамлакатнинг миллий, тарихий ҳамда анъанавий

ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда уни

босқичма-босқич ва изчил модернизация ва

ислоҳ қилиш билан боғлиқ янги эволюцион

ривожланиш босқичи бошланди. Ушбу давр

мобайнида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига

тегишли ўзгартишлар киритилганини

алоҳида қайд этиш лозим.

Маълумки, Президент Ислом Каримов

мустақиллик йилларида ижтимоий ҳаётимизнинг

барча соҳаларида амалга оширилган

улкан ўзгаришларни, халқимизнинг фидокорона

меҳнати билан эришилган катта ютуқларни,

Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини

алоҳида икки босқичга ажратади. Шу боис,

Ўзбекистон Конституциясининг ривожланишини

ҳам икки босқичга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич, яъни ўтиш даври ва

миллий давлатчилик асосларини шакллантириш

билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва

ўзгаришлар босқичи (1991–2000 йиллар). Бу

босқичда Ўзбекистон халқи эски мустабид

тизимдан воз кечиб, мамлакатимизда ижтимоий

йўналтирилган бозор иқтисодиётига

асосланган инсонпарвар демократик ҳуқуқий

давлат барпо этишни асосий мақсад сифатида

белгилаб олди. Ана шу мақсад ифодаланган

Конституция лойиҳаси Юртбошимиз раҳбарлигида

тайёрланди, халқ ўртасида икки марта

муҳокама этилиб такомиллаштирилгач, қонун

чиқарувчи орган томонидан қабул қилинди.

Конституцияда Ўзбекистонда давлат ва

жамият қурилишининг асосий принциплари

аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг

қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд

ҳокимияти тармоқларига бўлиниши энг муҳим

36 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

принцип сифатида белгиланди. Шунингдек,

инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадрқиммати

олий қадрият ҳисобланиши, халқаро

ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари

устунлигининг тан олиниши қайд этилди.

Асосий қонунимизда ҳеч қайси мафкура

давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши

мумкин эмаслиги ва ижтимоий ҳаёт сиёсий

институтлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги

асосида ривожланиши белгилаб

берилди. Айни пайтда барча мулк шаклларининг

тенг ҳуқуқлилиги шароитида истеъмолчиларнинг

ҳуқуқи устунлиги, хусусий мулкнинг

бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва

давлат ҳимоясида эканлиги мустаҳкамлаб

қўйилди.

Ана шу принципларни инобатга олиб,

Ўзбекистоннинг янги сиёсий ва давлат тузилиши

асосларини, аввало, қонунчилик тизимини

шакллантириш, марказда ва жойларда

ваколатли ҳокимият органларининг яхлит

тизимини ташкил этишга қаратилган ишлар

собитқадамлик билан амалга оширилди.

Иккинчи босқич, яъни фаол демократик

янгиланишлар ва мамлакатни модернизация

қилиш босқичи (2001-2010 йиллар). Бу

босқичда Асосий қонунимизга мамлакатни

модернизация қилишга, иқтисодиётни ривожлантиришга,

сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик,

суд-ҳуқуқ тизимини ва ижтимоий-маданий

соҳаларни изчил ислоҳ қилишга қаратилган

ўзгартиш ва тузатишлар киритилди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

таъкидлаганидек, «…биз ўзимизнинг пировард

мақсадимизга эришиш учун замон қандай тез

ва шиддат билан ўзгараётганини ҳисобга

олган ҳолда, воқеликнинг ортида эмас, балки

унинг олдида юришимиз, ҳар қандай нохуш

ҳаракат ва муаммоларнинг олдини олишимиз,

тараққиётимиз ва демократик янгиланиш

заминини белгилаб берадиган қонунларни ўз

вақтида қабул қилишимиз, уларга ҳаёт тақозо

этаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишимиз

зарурати бугун нечоғлик долзарб эканини

англаш, тушуниш қийин эмас».

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига

киритилган тузатишларни тавсифлайдиган бўлсак,

уларни қуйидаги соҳаларга бўлиш мумкин:

— мамлакатда парламентаризмнинг

вужудга келиши ва ривожланишига оид;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Олий Мажлиси ўртасидаги ваколатлар

чегараларини белгилашга доир;

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!