24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

касининг Конституцияси 77-моддасининг биринчи

қисмидаги «150 нафар депутатдан» деган

сўзлар «депутатлардан» деган сўзлар билан

алмаштирилди 1 . Бу албатта, аҳоли ўсиши,

туман-шаҳарлар мақомининг ўзгариши билан

ўз-ўзидан сайлов округлари сони ўзгариши

инобатга олинган ҳолда киритилган эди.

Иккинчиси, 2003 йил 24 апрелда амалга

оширилди. Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси моддаларига киритилган ушбу

ўзгартишлар асосан унинг бешинчи бўлими

ХVIII – ХХ, ХХIII бобларига тааллуқли ҳамда

Ўзбекистон Республикасининг икки палатали

парламентини сайлаш ва Ўзбекистон Республикаси

Президентининг конституциявий ваколат

муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартирилиши

тўғрисидаги масалалар юзасидан

2002 йил 27 январь куни ўтказилган Ўзбекистон

Республикаси референдумининг қарорлари

билан боғлиқ. Референдум қарорларига

мувофиқ, «Референдум якунлари ҳамда

давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий

принциплари тўғрисида»ги конституциявий

қонундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисини икки палатали парламентга

ўтказиш мақсадини конституция даражасида

мустаҳкамлашга қаратилди 2 .

Учинчиси, 2007 йил 11 апрелда Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 89-

моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-

моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар

киритилган. Ушбу тузатишлар давлат бошқарувини

янада демократлаштириш, ҳокимиятнинг

қонун чиқарувчи, ижро этувчи тармоқлари,

ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари зиммасига Конституция билан

юклатилган ваколатларни амалга оширишдаги

роли ва масъулиятини ошириш, мамлакат

Президенти вазифаларини аниқ-равшан

белгилаш ҳамда ҳуқуқий меъёрлар доирасида

чеклаш, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган

ислоҳотларни амалга оширишда, мамлакатни

янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий

партияларнинг роли ҳамда таъсирини

кучайтириш мақсадида киритилди.

Масалан, Конституциянинг 89-моддаси

қуйидаги таҳрирда баён этилди: «Ўзбекистон

Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир

ва давлат ҳокимияти органларининг

келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда

ҳамкорлигини таъминлайди» 3 . Бу билан Президент

ижро ҳокимияти раҳбари ва Вазирлар

Маҳкамасининг раиси ҳисобланишига оид

қоидага чек қўйилди.

Тўртинчиси, 2008 йил 25 декабрда «Сайлов

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни

билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи

қисми янги таҳрирда баён этилди 4 . Унга кўра,

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг депутатлари 120

нафардан 150 нафарга ўзгартирилди. Бу

ўзгартишларни киритишга мамлакатимизда

Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг ташкил

этилиши туртки бўлди ва бу ҳаракатга Қонунчилик

палатасида 30 та ўрин берилди. Парламентимиз

томонидан «Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ва

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар

кенгашларига сайлов тўғрисида»ги қонунларга

киритилган қўшимчалар ҳам сайлов

қонунчилигини янада такомиллаштиришга

хизмат қилади» 5 .

Бешинчиси, 2011 йил 18 апрелда Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 78,

80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва

қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгартиш ва

қўшимчалар демократик ислоҳотларни янада

1

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. – 1994. – №1. – 5-м.

2

Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами. – 2003.– 9-10-сон. – 67-м.

3

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси. – 2007. – 4-сон. – 162-м.

4

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2008. – 52-сон. – 510-м.

5

Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига

эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир / Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг

20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2012.– 8 дек.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

33

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!