24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

М. Эшназаров*

АХЛОҚ-ОДОБ ҚОИДАЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Мамлакатимизни демократик янгилашнинг

бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан

бири бу – қонун устуворлиги ва

қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва

манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга

қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш

ва либераллаштиришдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда

ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш

ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва

маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи

вазифа бўлиб қолмоқда 1 .

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг

Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлаш, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини,

ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза этиш

ҳамда уни турли жиноий тажовузлардан ҳимоя

қилиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий

маданиятини юксалтириш каби нормаларни

ўзида мужассам этган асосий қонун ҳисобланади.

Конституциямиз дунёнинг энг ривожланган

давлатлари андозаси талабларига мос

равишда яратилган. Шуниси эътиборлики,

кўпгина тараққий этган давлатларнинг конституцияларида

оила институти ҳақида биронбир

норма ўрин олмаган. Ўзбекистон Республикаси

Конституциясида оилага алоҳида боб

ажратилганлигини ўзбек ҳалқининг муқаддас

қадриятларга садоқати, миллий урф-одат ва

анъаналарга бўлган чуқур ҳурмат-эъзози

намунаси дейиш мумкин.

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ

давлатимиз томонидан оила институтига

алоҳида эътибор қаратилганлигининг

ўзиёқ рамзий маънога эга. Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ислом Каримов оила

ҳақида шундай дейди: «Оила ҳақида гапирар

эканмиз, авваламбор, оила ҳаётнинг

абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини

таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни

сақлайдиган, шу билан бирга, келажак

насллар қандай инсон бўлиб етишига бевосита

таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканлигини

тан олишимиз даркор» 2 .

Маълумки, шарқ мутафаккирларининг

бизга қолдирган бой илмий-маданий меросида

ўзбек халқининг оила-турмуш қоидалари,

катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, оила

аъзолари ўртасидаги муносабат жараёнида

юксак маданиятлилик каби фазилатлар инсон

тарбиясида улкан ахлоқий аҳамиятга эга.

Юқоридаги фикрларнинг Конституция

нормалари билан мустаҳкамланганлигини

қуйидагиларда кўриш мумкин. Ҳусусан,

оилада эр-хотиннинг тенг ҳуқуқли эканлиги,

вояга етмаганларга ҳар томонлама ғамхўрлик,

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадрқимматини

қонун орқали муҳофаза этиш,

шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий

маданиятини юксалтириш билан боғлиқ

нормалар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон

декларациясининг 1-моддасида «Ҳамма

одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида

эркин ва тенг бўлиб туғиладилар» деб белгиланган.

Инсоннинг яшаш ҳуқуқи олий неъматдир.

Инсон шаънини таҳқирлаш унинг обрўсини

тўкиш, қадр-қимматини топташ, жамиятдаги

ўрни ва нуфузини йуқотиш демакдир. Инсонни

ана шу даражага келтириш ёки шунга ҳаракат

қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 26-моддасида

«Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка,

* Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими стажёр-тадқиқотчиизланувчиси.

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. — Т., 2010. — Б.56

2

Қаранг: Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. — Т., 1998. — Б.400

92 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!