24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

28 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

талаб аввало, маъмурий идоралар, қонунни

муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилотларга

тегишли эканлиги кўрсатилган эди.

Мамлакатимизда бу борада ҳуқуқий

тaълим вa мaърифaтни, жaмиятдa ҳуқуқий

билимлaр тaрғибoтини тубдaн яxшилaшгa

йўнaлтирилгaн мaқсaдли, кeнг кўлaмли чoрaтaдбирлaр

дaстурини ишлaб чиқиш орқали,

аҳoлининг инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaригa

нисбaтaн ҳурмaт билaн мунoсaбaтдa

бўлишини, фуқaрoлaрдa қoнунгa итoaткoрлик

туйғусининг янaдa oртишини тaъминлaшга

эътибор қаратилган. Барча соҳаларда, Асосий

қонунимизнинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилганидек,

давлат органлари ва мансабдор

шахслар жамият ва фуқаролар олдида

масъулдирлар, 14-моддасида белгиланганидек,

давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият

фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва

қонунийлик принциплари асосида амалга

оширади.

«Концепция»да таклиф этилган иккинчи

устувор йўналиш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ

этишда «Тeзкoр-қидирув фaoлияти тўғрисидa»ги

қoнуннинг қaбул қилиниши эса

фуқaрoлaрнинг ҳуқуқ вa эркинликлaрини

тaъминлaш, қoнунийликкa риoя қилишнинг

рeaл ҳуқуқий кaфoлaтлaрини ярaтишгa

йўнaлтирилгaн ҳамда ҳуқуқни муҳoфaзa

қилувчи oргaнлaрнинг, aввaлaмбoр, ички

ишлaр идoрaлaрининг бу сoҳaдaги фaoлияти

янaдa либeрaллaшувини тaъминлaшгa oлиб

кeлaди.

Тўртинчи вазифа қилиб «нодавлат ва

ижтимоий, ўзини ўзи бошқариш ташкилотларининг

ва фуқаролик институтларининг

роли, ўрни ва моҳиятини, уларнинг давлат

корхоналари устидан жамоатчилик назоратини

кучайтириш зарурлиги» белгиланган,

бу йўналишда бугунги кунда фақатгина

биринчи қадамлар ташлангани таъкидланган

эди.

Ушбу вазифалар Юртбошимиз томонидан

долзарб деб қўйилганидан буён ўтган ўн йил

ичида бу борада салмоқли ишлар амалга

оширилди. Жамоат ташкилотларининг сони ва

жамиятдаги фаоллиги ошди, улар фаолиятининг

ҳуқуқий асослари яратилди. «Кучли

давлатдан кучли жамият сари» концепцияси

босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.

«Концепция»да таклиф этилган бешинчим

устувор йўналиш ҳам фуқаролик жамияти

институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга

бағишланган. Унга кўра фуқаролик

жамияти институтларининг янада ривожланишига

эришишда «Ижтимоий шериклик

тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши, ННТ

ва давлат тузилмалари ўртасида муносабатларининг

аниқ чегараларини белгилашга

ёрдам беради.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси

қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар

киритилди. Бунда маҳаллани аниқ

йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий

қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва

оилавий бизнесни ривожлантириш марказига

айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув

органлари фаолияти устидан жамоатчилик

назорати олиб бориш тизимидаги

вазифаларини янада кенгайтириш назарда

тутилган.

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва

унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги

Ўзбекистон Республикаси қонунига,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

раислари сайлови тизимини янада

такомиллаштириш бўйича оқсоқоллар ва

уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб

фуқаролар ичидан сайланишини, фуқаролар

ижтимоий фаоллигини кучайтиришда

маҳалланинг аҳамияти ва роли оширилишини

таъминлайдиган чора-тадбирларни

назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар

киритилди.

«Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик

назорати тўғрисида»ги қонуннинг қабул

қилиниши эса жамоатчилик назоратининг

турлари, шакллари ва субъектларини, назорат

предметини, уни амалга оширишнинг

ҳуқуқий механизмларини, шунингдек, мазкур

соҳада амалдаги қонун ҳужжатларини ижро

этмагани учун мансабдор шахсларнинг

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!