24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

XX асрнинг иккинчи ярмида аёл ҳуқуқларини

ҳимоя қилишнинг умумий халқаро

тизими яратилди. Бу, энг аввало, БМТнинг

умумий ихтисослашган муассасалари ва

минтақавий ҳукуматлараро ташкилотларнинг

саъй-ҳаракати билан амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда аёл ҳуқуқлари бўйича 80 дан

ортиқ умумжаҳон ва минтақавий конвенциялар,

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатлар иштирокчи давлатлар учун

мажбурий талаб, яъни «қатъий ҳуқуқ» 1 ҳисобланади.

Аёл ҳуқуқлари ва уларни таъминлаш

масалалари халқаро ҳамжамиятнинг доимий

эътиборида бўлиб келган. БМТнинг вужудга

келиши аёл ҳуқуқлари соҳасида кескин

ўзгаришларга сабаб бўлди. Аёл ҳуқуқлари

камситилишининг олдини олишга, жамиятда

хотин-қизлар мавқеини мустаҳкамлашга

қаратилган, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигини

кўзда тутувчи, қатор халқаро-ҳуқуқий

ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар қуйидагилардир:

– Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси

(1948);

– Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида

халқаро пакт (1966);

– Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишга

қарши кураш тўғрисида 111-конвенция

(1958);

– Таълим соҳасида камситишга қарши

кураш тўғрисида конвенция (1960);

– Аёлларга нисбатан камситишларга

барҳам бериш тўғрисида декларация (1967);

– Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва

аёлларни тенг тақдирлаш тўғрисида 100-

конвенция (1951);

– Эркак ва аёл меҳнаткашлар учун тенг

муомала ва тенг имкониятлар тўғрисида 156-

конвенция (1981).

Шу аснода таъкидлаш жоизки, Инсон

ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси республикамиз

мустақилликка эришганидан кейин

қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Аёллар ҳуқуқ ва эркинликларининг

таъминланиши кўп жиҳатдан жамиятда

қонунларнинг қай даражада амал қилиши,

ижтимоий онг даражаси, жамиятда адолат

мезонларининг ўрнатилганлиги ҳамда илммаърифатнинг

ривожланиши билан ҳам

белгиланади. Ўзбекистонда аёлларни сиёсийҳуқуқий,

иқтисодий ва ижтимоий ҳимоялаш,

гендер тенглиги, барқарор ижтимоий адолатни

таъминлашга қаратилган шароитларни яратиш

бўйича катта ишлар амалга оширилди. Хусусан,

«Оила йили», «Аёллар йили», «Она ва бола

йили», «Соғлом авлод йили», «Сиҳат ва саломатлик

йили», «Баркамол авлод йили», «Мустаҳкам

оила йили» муносабати билан белгиланган

давлат дастурларининг қабул қилиниши

ва ижро қилиниши фикримизнинг далилидир.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги

қонунлари, энг аввало, давлатимиз қиёфаси

ва нуфузини белгилаб берадиган Асосий

қонунимиз хотин-қизларнинг жамият аъзоси

сифатида бир қатор ҳуқуқларини, жумладан,

эркак ва аёлнинг тенглигини, уларнинг асосий

ҳуқуқ ва эркинликлари сифатидаги шахсий,

ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва

эркинликларини кафолатлайди. Энг муҳими,

халқ тафаккури ва ижодининг маҳсули бўлган

Конституцияда бу каби ҳуқуқ ва эркинликларни

таъминлаш борасида бир қатор вазифалар

ҳам белгилаб берилган. Хусусан, Конституциянинг

X боби «Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг

кафолатлари» деб номланган бўлиб,

унда давлат фуқароларнинг Конституция ва

қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини

таъминлаши, ҳар бир шахсга ўз

ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя

қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар,

жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний

хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш

ҳуқуқини кафолатлашига оид қоидалар

мустаҳкамланган.

Мамлакатимизда эркаклар билан хотинқизлар

ҳуқуқларининг тенглиги ва жинсий

белгига кўра камситилишига йўл қўйилмаслиги

қонунлар орқали мустаҳкамлаб қўйилган. Шу

1

Левин Л. Права человека: Вопросы и ответы. – М., 1997. – С. 6.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

49

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!