24.10.2014 Views

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

Ўқиш - Академия МВД Республики Узбекистан

SHOW MORE
SHOW LESS

You also want an ePaper? Increase the reach of your titles

YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.

ҳуқуқига эга», – деб белгилаб қўйилган ҳамда

шу норма асосида фуқароларнинг турар жойга

бўлган дахлсизлик ҳуқуқи кафолатланган. Шу

нуқтаи назардан, ҳеч ким қонунда назарда

тутилган ҳоллар ва тартибдан ташқари бировнинг

турар жойига кириши мумкин эмас.

Таъкидлаш жоизки, турар жойга нафақат

унда яшовчиларнинг, балки уларнинг яқин

қариндошлари ёки ишончли шахсларининг

ҳам истагига хилоф равишда зўрлик ишлатиб

бостириб кирилганида ҳам жавобгарлик келиб

чиқади.

«Бостириб кириш» ибораси турар жойга

куч ишлатиш билан кириб боришни англатади.

Бостириб киришда шахснинг қайси

ҳаракатлари жабрланувчининг турар жойга

бўлган дахлсизлик ҳуқуқини бузганлигини

аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Қонун мазмунига кўра, турар жойга бостириб

кириш ғайриқонуний равишда содир

этилган бўлиши керак. Шу сабабли мазкур

қилмишга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш учун турар

жойга бостириб кириш қандай ҳолларда

ғайриқонуний ҳисобланишини баҳолаш зарур.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва

эркинликларига қарши жиноятларнинг

субъектив томонини белгилашда шахснинг

онги билан нафақат қилмишнинг ҳуқуққа

хилофлиги ва ижтимоий хавфлилигини

англаши қамраб олинганлиги, балки унда

жиноят таркибини ташкил этувчи асосий

белгилар қаторида биринчи навбатда

жиноятнинг объектив белгилари ва айрим

ҳолларда эса, жиноятнинг бошқа оғирлаштирувчи

ҳолатлари хусусиятларини ҳам

англаганлигини аниқлаш талаб этилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда

фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва

эркинликларига қарши жиноятларнинг субъектив

томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади.

Бунда айбдор ушбу жиноятларни содир

этишда нафақат ўз қилмишларининг ижтимоий

хавфлилик хусусиятини англайди ва

фуқароларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий

ва шахсий ҳуқуқлари бузилиши тарзидаги

оқибатларининг ижтимоий хавфлилигига кўзи

етади, балки уларнинг келиб чиқишини

истайди ва мазкур турдаги оқибатларнинг

келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди.

Мазкур турдаги жиноятларда тўғри

қасднинг ақлий белгиси айбдор ўзи содир

этаётган ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик

хусусиятини англаши лозимлигини назарда

тутади. Одатда, суд амалиётида бундай

вазият у ёки бу муаммоларни келтириб чиқармайди,

чунки фуқаролик жамиятида яшаётган

ҳар қандай шахс содир этаётган аниқ ҳаракатлари

натижасида фуқароларнинг конституциявий

ҳуқуқ ва эркинликлари бузилаётган

ва қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини

англаш имкониятларига эга бўлади.

Таҳлил этилаётган жиноятлардан кўзланган

мақсад ва жиноят мотивлари турлича

(моддий манфаатдорлик, ўч олиш, ҳасад,

адоват, хусумат ва бошқ.) бўлиши мумкин,

бироқ улар мазкур жиноятларнинг юридик

баҳоланишига таъсир кўрсатмайди.

Жиноят субъекти белгиларини тўғри

аниқлаш жиноятга юридик баҳо беришда

муҳим ўрин тутами. Жиноят қонуни жиноят

содир этгунга қадар қонунда белгиланган ёшга

тўлган (ЖК 17-м.) ва жиноят содир этиш

вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли

хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини

бошқара олган жисмоний шахсларнигина (ЖК

18-м.) жавобгарликка тортиш мумкинлигини

назарда тутади.

Бундан келиб чиқиб айтиш жоизки, ҳар

қандай жиноятнинг, шу жумладан фуқароларнинг

конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига

қарши қаратилган жиноятларнинг субъектлари,

биринчидан, қонунда белгиланган ёшга

тўлган, иккинчидан, ақли расо бўлишини

тақозо этади.

Таҳлил этилаётган жиноятларнинг субъектлари

умумий ва махсус субъект белгиларига

эгадир. Жумладан, Жиноят кодекси 144-

моддасининг иккинчи қисми (фуқароларнинг

мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

бузиш), 146-моддасида (сайлов ёки

референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)

назарда тутилган жиноятларнинг субъектлари

қонунда белгиланган жавобгарлик ёшига

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. — 2012. — №4.

69

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!