Untitled - Azam Abidov - poet and translator
Untitled - Azam Abidov - poet and translator
Untitled - Azam Abidov - poet and translator
You also want an ePaper? Increase the reach of your titles
YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.
КРИСТОФЕР МЕРРИЛ

Америкалик шоир Кристофер Меррилнинг тўртта шеърий

тўплами босилган. “Олмос сув” ва “Оловни кузатиш”

тўпламлари учун Америка шоирлар Академиясининг мукофотига

сазовор бўлган. “Унутилган забон”, “Замонавий адабиёт

ва турлар”, “Олисдан ва яқиндан: Жоржия Окиф бут сифатида”

каби китобларга муҳаррирлик қилган. Унинг “Ўзга мамлакатнинг

майсазорлари”, “Футбол олами бўйлаб саёҳат”, “Эски

кўприк”, “Учинчи Болқон уруши ва қочоқлар асри”, “Яратганнинг

ишлари: Муқаддас тоққа саёҳат” каби публицистик

асарлари ҳам нашр этилган. Ижодидан намуналар дунёнинг

йигирма бешдан ортиқ тилларига таржима қилинган, халқаро

антологияларга киритилган. Айни пайтда Кристофер Меррил

АҚШдаги Айова Университети Халқаро Ёзувчилар дастурига

раҳбарлик қилмоқда.

Ғарб даричаси

В С. Мервинга

Тепаликни елпиб-елпиб остидаги ўтни яширган

Пальма дарахтидай ям-яшил калтакесак сирғалиб

Ёхуд аста тушар каттакон баргдан ёмғир томчисидай

Папоротник остида кўздан йўқолган

Гул устига. Оролнинг тақлидчилари –

Майнаю тўтилари – куйлашни бошлайди

кардинал қуш тузоқдан қочаркан манго ва ундан нарига.

Бамбук қисирлайди. Эшик очилар. Уйда ҳеч ким йўқ.

Пальма дарахтидаги Индонезиядан келтирилган

ўзига оро бераётган кардинал қуш на оролнинг

қоровули ва на денгиз элчиси

насимлар тўлқинлар ва қанотлар

олмос сув уруш келтирган вайроналарни тиклаётган

қоя пастидаги моховхонадаги энг охирги

ёпилаётган эшикнинг товушига гир-гир айланар

117