02.11.2013 Views

Untitled - Azam Abidov - poet and translator

Untitled - Azam Abidov - poet and translator

Untitled - Azam Abidov - poet and translator

SHOW MORE
SHOW LESS

Create successful ePaper yourself

Turn your PDF publications into a flip-book with our unique Google optimized e-Paper software.

АДАМ РАДФОЛД

Адам Радфолд Гонг Конгда вояга етган, Саутҳемптон Университетида

адабиёт ва диншунослик бўйича сабоқ олган. 15

йилдан буён турли нашрларда фаолият олиб бормоқда. У асосан

ҳаётдаги кичик воқеа-ҳодисаларни, оддий боғланишларни,

инсоннинг ички ва ташқи оламда ўзлаштирган тажрибасини

қаламга олади. У маълум бир шаклга бўйсунадиган шеърият

тарафдори, ўзи эса сарбаст шеър ҳам, қофияли, жилвакор шеър

ҳам ижод қилади.

Икар ҳақда уйдирмани деб

Дедал матоҳини тузатаётган, сўнг

Жосус пичири ё ўғри мушукнинг

сезганин билиб муздайин қотган

Энг махфий лаборатория ихтирочилари каби

Бесар бўлиб ётар ошхонам.

Хонамда қизийди ҳаракат,

Тим доғ-дуғ йўл, патларнинг исёни

Худонинг буйруғи бир лаҳзага чекинди ва сен

Бошингни ойнага қарсиллатиб урдинг

Столнинг устига тушдинг ағанаб, чалқанчасига

Митти оёқларинг кўтарилган яланғоч маймунжон мисол.

Писиб-пойлаб туришимни кўриш учун айни вақтида уйғондинг

Телбаларча йўл очдинг, аммо бу галгиси чиқди бешафқат.

Ёриб олдингмикин бош чаноғингни

Ички муҳим аъзоларинг бутми деб куйдим

Сени қайсидир худонинг очлиги бўлмиш

Йиртқич ҳиди анқиб турган одамий

каттакон қўлларим билан сидириб олдим!

Қўлдаги қон

Мен гўдаклар ёхуд қанотлар-чун

нобоп мум танлаганларни пичирлаб

аччиқ ва нам дуо қилган умидсизликдай

ўрайди сени.

Кейин эса ўзингни ёлғиз

Ниқобсиз қолдирдим қуёш тиғида

Икар ҳақда уйдирмани соғинсин дея.

121

Hooray! Your file is uploaded and ready to be published.

Saved successfully!

Ooh no, something went wrong!