Untitled - Azam Abidov - poet and translator
Untitled - Azam Abidov - poet and translator
Untitled - Azam Abidov - poet and translator
You also want an ePaper? Increase the reach of your titles
YUMPU automatically turns print PDFs into web optimized ePapers that Google loves.
ДАНИЕЛ ФРИНИ

Даниел Фрини Берротаранда (Кордоба, Аргентина) туғилган.

У инженер электромеханик. Мамлакатда тарқатиладиган

юмористик журналларда муҳаррир ва мухбир лавозимларида

фаолият юритган. 2000 йилда “Адреана поэмалари” номли

китобини чоп эттирди. У бир қатор блоглар, электрон нашрлар

ва турли журналлар ва газеталар билан ҳамкорлик қилади. Унинг

асарлари бир қатор халқаро ва маҳаллий антологияларда эълон

қилинган. Ҳозирда Даниел Фрини “Машина ва маймунлар”

номли электрон адабий машғулотларнинг координатори ва

Бразилиянинг адабий журнали “Лит”нинг Аргентинадаги

мухбири саналади.

Хароба шаҳар

Уфққа қаради

- ҳар сафар узоқроқ, ҳар сафар пастроқ-

Кўзларини юмди, қанотларини қоқди, тумшуқчасини очиб

ёпди.

Куч билан тонгги кўк ҳавони ютди.

Қуёш чиқиши билан кўксидаги патларни ўпди.

Иннинг иссиқ ҳарорати ўзгарди

Парвознинг кутилмаган совғаси учун. У бўшлиққа шўнғиди

У ерда

Шаҳар одамсиз, ўлик дейишади уни.

Оталарнинг оталарининг оталарининг оталари

Шундай дейишган:

“Кўплаб қуёшлардан аввал бор эди унда ҳаёт,

Инсонлар, егулик, шовқин ва дарахт.”

Хозир йўқ. У учганди кўп бора бўм-бўш кўчалар бўйлаб

Танийди ва билади

Куйган деворларни-ю, занглаган темирларни

Ва хароба сукунатини. Хамма қаерда? Кетишгандир қаёққа?

187